ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13710 Хокимият Алмазарского района 13/02/2020 28/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-13710

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашининг 2019 йил                                           2 октиябрдаги 156/31-7-сонли “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака    ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги № 2736–III/КҚ-592–III-сон Қўшма қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишни ихчамлаштириш, намунали оилавий тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш ва ушбу масалада тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш ҳамда доимий мониторингини йўлга қўйиш, ҳамда тартибга солиш мақсадида халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А ДИ:

 

1. “Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси раиси  Шермуратов Анвар Рахманкулович Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашининг 2019 йил                                                       2 октиябрдаги 156/31-7-сонли “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги  ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низом 1-иловасининг 2-боби 3-бандининг         3-хатбошисига қуйидаги тартибда Олмазор  туман шароитларидан келиб чиқиб, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши томонидан ош бериш маросимининг вақти ҳафтанинг    душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба ва  жума кунлари соат 06:00 дан 08:00 гача, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари соат 06:00 дан 13:00 гача этиб  ўзгартириш киритилсин.

3. Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси тузилсин ва унинг таркиби 2-иловага ҳамда Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури                       3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Олмазор туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари (Т.Тешаев) ва Туман маданият бўлими мудири-аҳоли дам олиш маркази директори (М.Толипов) тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни миллий қадриятларга мос тарзда ихчам ва камхарж ўтказишга эришиш учун санъаткорлар томонидан хизматлар кўрсатилишини тартибга солиш чораларини кўрсин.

5. Ички Ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Олмазор туман бошқармаси бошлиғи (А.Муллажонов) тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишида жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш чораларини доимий равишда кўриб борсин

5. Туман бош имом хатиби (С.Абдурашидов) тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар давомида муқаддас динимиз талабларига зид бўлган турли одат ва расм-русумлар ўтказилишининг олдини олиш бўйича қўшимча чораларни кўрсин, бу борада диний ташкилотларнинг ваколатли вакиллари масъулиятини янада кучайтирсин

6. Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси Ички Ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Олмазор туман бошқармаси бошлиғи (А.Муллажонов) ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Олмазор туман Кенгаши (М.Туропов) билан биргаликда Низом талабларидан келиб чиқиб, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ташкил этиш ва ўтказишда ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг фаолиятини ташкил этиш чораларини кўрсин.

7. Олмазор туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Д. Раҳимова), бошқа оммавий ахборот воситаларига тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибига риоя этилиши ҳолати, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг ҳақиқий моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг халқ оммасига мунтазам етказиб бориш тавсия этилсин.

8. Халқ депутатлари Олмазор тумани Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказилишининг доимий мониторингини амалга ошириб борсин ва унинг натижаларига кўра тегишли таклифларни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига киритиб борсин

9. Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ахборот киритиб борсин.

10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.

11. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

12. Мазкур қарор ижросини назаорат қилиш Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси раиси  Шермуратов Анвар Рахманкулович зиммасига юклатилсин.

Умумий таклифлар

230