Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13697 Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси 13/02/2020 28/02/2020 0
Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари учун сифатни таъминлаш дастурларига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш ҳақида
ID-13697

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари учун сифатни таъминлаш дастурларига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш ҳақида

 

“Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, ҳамда атом энергиясидан фойдаланадиган объектларда сифатни таъминлаш дастурлари тузилиши, таркиби ва тартибига қўйиладиган талабларни белгилаш мақсадида:

1. Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари учун сифатни таъминлаш дастурларига қўйиладиган талаблар иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.  Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Раис                                                   Б. Гулямов

 

                                                                                                                         Ўзбекистон Республикаси 

                                                                                                    Саноат хавфсизлиги

                                                                                                                давлат қўмитасининг

                                                                                                          2020 йил “___”_________даги

                                                                                                         ____-сон қарорига

                                                                                                            илова

 

Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари учун

сифатни таъминлаш дастурларига қўйиладиган талаблар

 

I. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари учун сифатни таъминлаш дастурларига қўйиладиган талаблар (бундан буён матнда  - Талаблар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида» қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва атом энергиясидан фойдаланиш объектларнинг сифатини таъминлаш дастурларига, шу жумладан атом энергиясидан фойдаланиш объектларида сифатни таъминлаш дастурлари тузилиши, таркиби ва тартибига қўйиладиган талабларни белгилайди.

2. Ушбу Талабларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

атом энергиясидан фойдаланиш объектининг тўлиқ «ҳаётий» даври – атом энергиясидан фойдаланишнинг тегишли объектларини тадқиқ этиш, жойлаштириш, лойиҳалаштириш, конструкциялаш, ишлаб чиқариш, қуриш (шу жумладан монтаж қилиш, созлаш, ишга тушириш), улардан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда уларнинг техник қурилмаларини, биноларини ва иншоотларини текширувдан ўтказиш, ушбу объектларни фойдаланишдан чиқариш (ёпиш), транспортда ташиш (ташиш), сақлаш, қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш;

сифатни таъминлаш – сифатга қўйилган талаблар бажарилишига ишончни хосил қилишга қаратилган ташкилот томонидан раҳбарлик қилиш ва бошқариш бўйича фаолиятнинг мувофиқлаштирилган қисми;

сифатга тааллуқли сиёсат – ташкилотнинг раҳбари томонидан тасдиқланган, ташкилотнинг сифат соҳасидаги умумий ниятлари ва фаолият йўналиши;

сифатни таъминлаш дастури – сифатни таъминлаш бўйича атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигига таъсир этувчи ташкилий ва техник тадбирлар мажмуасини белгиловчи ҳужжат.

3. Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари учун сифатни таъминлаш дастурлари қуйидагиларга бўлинади:

атом энергиясидан фойдаланиш объектлари «ҳаёт» даврининг барча босқичларида унинг хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи барча бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматларга таалуқли бўлган умумий сифатни таъминлаш дастурларига;

атом энергиясидан фойдаланиш объектлари «ҳаёт» даврининг алоҳида босқичида ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда атом энергиясидан фойдаланиш объектлари хавфсизлигига таъсир қилувчи фаолиятни амалга оширадиган ташкилотларнинг хусусий сифатни таъминлаш дастурларига.

4. Эксплуатация қилувчи ташкилот:

умумий сифатни таъминлаш дастурларини ишлаб чиқишни ташкиллаштиришни, тасдиқлашни, амалга киритишни, бажаришни, уларнинг бажарилишини текширишни ва бажарилиш натижадорлигини баҳолашни;

эксплуатация қилувчи ташкилот учун ишларни бажарувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг сифатни таъминлаш дастурларини келишишни, уларни бажарилиши устидан назоратни ва бажариш натижадорлигини баҳолашни амалга ошириши керак.

5. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилот:

ўзининг хусусий сифатни таъминлаш дастурини ишлаб чиқилишини ташкил этишни, уни тасдиқлашни, амалга киритишни, бажаришни, бажарилиши устидан назоратни ва бажариш натижадорлигини баҳолашни;

ўзининг пудратчи ташкилотларининг сифатни таъминлаш дастурларини келишишни, бажарилиши устидан назоратни ва бажариш натижадорлигини баҳолашни амалга ошириши керак.

6. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борилаётган бир ёки бир нечта атом энрегиясидан фойдаланиш объектларига нисбатан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида бир нечта фаолият тури учун битта сифатни таъминлаш дастури ишлаб чиқилиши жоизлиги, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектларига етказиб бериладиган бир қатор маҳсулотларни лойиҳалаш (конструкциялаш) ва (ёки) тайёрлашда ёки турли атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш)да битта хусусий сифатни таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш жоизлиги тегишли сифатни таъминлаш дастурида асосланиши лозим.

7. Сифатни таъминлаш дастури атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги тегишли фаолиятни бошлашдан олдин ташкилотда тасдиқланиши ва амалга киритилиши лозим.

8. Сифатни таъминлаш дастури таркибидаги сифатни таъминлаш бўйича ташкилий-техник ва бошқа чора-тадбирлар атом энергиясидан фойдаланиш объекти тизимлари (элементлари) ва иншоотларининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ атом энергиясидан фойдаланиш объектлар хавфсизлигига таъсири бўйича таснифини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган ёндашувга асосланган бўлиши керак.

 

II. Сифатни таъминлаш дастурлари учун Талабларнинг таркиби

 

9. Умумий сифатни таъминлаш дастури қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

мазкур Талабларнинг 13-16, 18, 23, 24 бандларида кўрсатилган унинг тарқалиш кўлами, бобларни;

атом энергиясидан фойдаланиш объектининг “ҳаётий” даврининг ҳар бир босқичида сифатни таъминлаш дастурларига қўйиладиган талабларни.

Хусусий сифатни таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш зарурати бўлмаган тақдирда, умумий сифатни таъминлаш дастури таркиби ушбу Талабларнинг III бўлимидаги барча бандлари талабларига жавоб бериши лозим.

10. Хусусий сифатни таъминлаш дастури қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

ушбу Талабларнинг 12-23-бандларида кўрсатилган ва умумий сифатни таъминлаш дастури талабларини ҳисобга олган ҳолда сифатни таъминлаш дастури қамраб оладиган фаолиятга нисбатан ишлаб чиқилган унинг тарқалиш кўлами, бўлимлари (агар ушбу бўлимларда ташкилот фаолиятига тегишли функциялар йўқлиги сабаблари кўрсатилган бўлса, хусусий сифатни таъминлаш дастурига унга мувофиқ амалга оширилмайдиган бўлимлар киритилмаслигига йўл қўйилади);

ушбу сифатни таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш учун асослар, шунингдек ушбу сифатни таъминлаш дастури билан боғлиқ бошқа мавжуд ёки режалаштирилган сифатни таъминлаш дастурлари (агар бундай сифатни таъминлаш дастурлари мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар;

эксплуатация қилувчи ташкилот учун ишларни бажарадиган ва хизмат кўрсатадиган ташкилотларнинг хусусий сифатни таъминлаш дастурига қўшимча талаблар (бундай талаблар мавжуд бўлса);

11. Сифатни таъминлаш дастури уни қайта кўриб чиқиш (5 йилда камида 1 марта), унга зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартибини белгилаши керак.

12. Сифатни таъминлаш дастурини ишлаб чиқувчи ташкилотда ИСО 9001:2015 халқаро стандартига мувофиқ ишлаб чиқилган сифатни бошқариш тизими ёки бошқариш тизими фаолият юритаётган бўлса, сифатни таъминлаш дастурида мазкур сифатни бошқариш тизими тўғрисида қисқача маълумотни (шу жумладан уни қўллаш доирасини, сифатни бошқариш тизимининг белгиланган талабларга мувофиқлиги сертификати тўғрисидаги маълумотни, унинг амал қилиш муддатини, сифатни таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланиладиган сифатни бошқариш тизимининг ҳужжатлаштирилган тартиб-тамойилларига ҳаволаларни) ўз ичига олиши керак.

 

III. Сифат таъминлаш дастурлари бўлимларининг мазмунига
қўйиладиган талаблар

 

13. “Сифат сиёсати” бўлимида сифатни таъминлаш дастурини ишлаб чиқувчи ташкилотининг сифат сиёсати тавсифи бўлиши ва унда қуйидагилар белгиланиши керак:

атом энергиясидан фойдаланиш сохасидаги фаолиятни амалга ошришда атом энергиясидан фойдаланиш объектлар хавфсизлигини таъминлаш устворлиги;

сифат соҳасидаги асосий мақсадлар ва уларга эришиш усуллари;

сифат соҳасига тегишли сифатни таъминлаш дастурини ишлаб чиқувчи ташкилот рахбариятининг мажбуриятлари.

14. “Ташкилий фаолият” бўлими қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

сифатни таъминлаш дастурнинг бажарилишига тааллуқли қисмида ташкилот бошқарувининг ташкилий тузилмаси тўғрисидаги маълумотларни ва ташкилий ўзгаришларни бошқариш тартибининг тавсифини;

сифатни таъминлаш дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошришни бошқарадиган мансабдор шахсларнинг асосий функционал вазифалари, ваколатлари ва мажбуриятлари тўғрисида қисқача маълумотни, шунингдек сифатни таъминлаш дастурнинг бажарилишини ва самарадорлигини бахолашни, шу жумладан ишларни бажарувчи шахсларни (бўлимларни) жавобгарлигини тақсимлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш тўғрисидаги маълумотларни;

сифатни таъминлаш дастурни амалга ошришда иштирок этадиган ташкилий бўлинмаларнинг функциялари ва ўзаро ҳамкорлик қилиши тўғрисидаги асосий маълумотларни;

буюртмачи, юқори турувчи ташкилотлар (агар мавжуд бўлса), пудратчи ташкилотлар, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи бошқа ташкилотлар, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви органлари ва атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби тўғрисидаги асосий маълумотларни.

15. “Кадрларни бошқариш” бўлими сифатни таъминлаш дастури қўлланадиган ишларни бажариш ва мониторинг қилиш билан шуғулланувчи ходимларни бошқариш, танлаш, кадрлар тайёрлаш, ўқитиш, малака ошириш ва мустақил ишлашга қабул қилиш жараёнида қатнашиш тартибининг тавсифини ўз ичига олиши керак.

Қуйидагиларни кўзда тутувчи амалдаги процедураларнинг тавсифини кўрсатиш лозим:

ходимларнинг сонига, уларнинг тайёргарлига ва малакасига талабларни аниқлаш;

ташкилотда хавфсизлик маданиятини шакллантириш ва таъминлаш;

атом энергиясидан фойдалананиш объектлари хавфсизлигига таъсир этувчи ишларни бажарувчи (хизмат кўрсатувчи) ходимларни билим ва кўникмаларини аттестациядан ва (ёки) синовдан ўтказиш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва билимини текшириш ва (ёки) аттестациядан ўтказиш дастурларини ишлаб чиқиш, амалга ошриш, тахлил қилиш ва керак бўлса уларга тузатишлар критиш;

ходимларни бошкариш бўйича ҳужжатларни юритиш.

Шунингдек, бўлим ходимларнинг лавозим йўриқномаларида ва (ёки) ташкилотнинг бошқа ҳужжатларида ходимларнинг мажбуриятлари, уларнинг малакаси, билим ва кўникмасига қўйиладиган талаблар, шунингдек мансабдор шахснинг фаолияти атом энергиясидан фойдаланиш объекти сифатига ва хавфсизлигига таъсир этиш даражасини (мавжуд бўлса) баҳолаш тўғрисидаги мажбурий қоидаларни ўз ичига олиш керак.

16. “Ҳужжатларни бошқариш” бўлими қуйидаги амалдаги процедуралар тавсифини ўз ичига олиши керак:

ҳужжатларни ишлаб чиқишни, келишишни, тасдиқлашни, амалга киритишни, идентификациялашни, ҳисобга олишни, ўзгартиришлар киритишни, қайта кўриб чиқишни, тарқатишни, сақлашни, уларнинг мақбул сифатини таъминлашни, шунингдек кучини йўқотган ҳужжатларни бекор қилиш ва йўқ қилишни;

ёзувларни шакллантириш ва юритишни, шу жумладан ёзувлар турини белгилашни, идентификациялашни, рўйхатдан ўтказишни, сақлашни, ҳимоялашни, тиклашни ва йўқ қилишни;

сифатни таъминлаш дастурда тавсифланган фаолиятни амалга оширишда ташкилотда фойдаланиладиган норматив ва техник ҳужжатлар рўйхатини (ёки уларга ҳаволаларни).

17. “Лойиҳалашни (конструкциялашни) назорат қилиш” бўлими қуйидаги тартибларни тавфсифлаши керак:

атом энергиясидан фойдаланиш объекти лойиҳасида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар, техник шартлар (ёки маҳсулотни ишлаб чиқариш учун зарур ва етарли талабларни ўз ичига олган бошқа ҳужжатлар) ва бошқа ҳужжатлар талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш тартибларини;

атом энергиясидан фойдаланиш объекти лойиҳасининг сифатини, шу жумладан кириш ва чиқиш маълумотларини, лойиҳалаш (конструкциялаш) жараёнини, лойиҳалаш ва конструкциялаш ҳужжатларининг текширилишини таъминлаш ва назорат қилиш тартибларини;

лойиҳалаш (конструкциялаш) ҳужжатларига, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектлари бинолари, иншоотлари конструкциясига ва атом энергиясидан фойдаланиш объектлари хавфсизлиги учун биринчи навбатда муҳим бўлган тизимларга (элементларга) (шу жумладан, уларни таъмирлаш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, алмаштиришда) ўзгартиришлар киритиш тартибларини.

18. “Ускуналар, бутловчи буюмлар, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар
ва дастурий воситалар харидларини, шунингдек тақдим этилаётган хизматларни бошқариш” бўлими қуйидаги тартибларни тавсифлаши керак:

эксплуатация қилувчи ташкилот учун ишларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи корхоналарни баҳолаш ва танлаш тартибларини;

сотиб олинаётган ускуналар, бутловчи буюмлар, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ва дастурий воситаларнинг сифати ва хавфсизлиги билан боғлиқ, шунингдек белгиланган талабларга амал қилинишини таъминлаш мақсадида тақдим қилинаётган хизматлар билан боғлиқ ҳужжатларни таҳлил қилиш тартибларини;

сотиб олинаётган ускуналар, бутловчи буюмлар, материаллар, яарим тайёр маҳсулотлар ва дастурий воситаларни назорат турларининг тўлиқлигини таъминлаш, идентификациялаш тартибларини;

ускуналар, бутловчи буюмлар, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотларни сақлаш, ташиш, консервация қилиш, қадоқлаш тартибларини;

ускуналар, бутловчи буюмлар, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ва дастурий воситаларнинг мувофиқлигини баҳолаш тартибларини;

сотиб олинаётган ускуналар, бутловчи буюмлар, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ва дастурий воситаларни кириш назоратини ўтказиш тартибларини;

бажарилган ишларни ва тақдим этилган хизматларни қабул қилиш тартибларини.

19. “Ишлаб чиқариш фаолияти” бўлими сифатни таъминлаш дастури қамраб олган фаолиятни амалга оширишда амалга ошириладиган асосий ишлаб чиқариш жараёнларини режалаштириш, амалга ошириш ва бошқариш процедуралари тавсифини ўз ичига олиши керак.

Бўлимда қуйидагиларнинг тавсифлари келтирилади:

1) ишлаб чиқаришни тайёрлашнинг, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ва назорат қилишнинг (шу жумладан тайёр маҳсулотнинг мувофиқлигини тасдиқлаш қийин ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган жараёнларнинг), техник назоратнинг (шу жумладан путур етказмайдиган назорат), муаллифлик назорати ва сервис хизматининг, қурилиш пайтидаги техник назоратнинг амалдаги тартиб-қоидалари тавсифлари;

2) тизимларни (элементларни) техник кўрикдан ўтказиш, таъмирлаш, реконструкция ва модернизация қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлиги учун биринчи навбатда муҳим саналган тизимларнинг (элементларнинг) муддатини узайтириш (эксплуатация қилувчи ташкилоти учун), атом энергиясидан фойдаланиш объектлари хавфсизлиги учун биринчи навбатда муҳим саналган тизимларни (элементларни) зарур назорат турларини (шу жумладан металлнинг эксплуатацион назоратини), ташхис қўйиш, синов ва текшришларни таъминлаш, уларни белгиланган жадвал ва мезонларга мувофиқ амалга ошриш, пайвандлаш ишларини олиб бориш технологиясини, ускуналарни назорат қилиш ва диагностика усулларини аттестациядан ўтказиш, ускуналар, бутловчи буюмлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва материалларнинг мувофиқлигини баҳолаш (ишлаб чиқарувчи ташкилотлар учун), атом энергиясидан фойдаланиш объектида фавқулодда тайёргарликни таъминлаш (эксплуатация қилувчи ташкилот учун) тартиблари тавсифлари.

20. “Метрология таъминоти” бўлими қуйидаги тартиблар тавсифини ўз ичига олиши керак:

ўлчов воситаларини иш холатида сақлаш;

ўлчов воситаларини қиёсловдан ўтказиш(калиброака қилиш);

синов ускуналарини ҳисобга олиш ва аттестациядан ўтказиш;

ўлчов методикаларини (усулларини) ҳисобга олиш ва аттестациядан ўтказиш;

ташкилотда ишлаб чиқилаётган ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказиш;

ўлчов воситаларининг, эталонларнинг, ўлчов ва синов методикаларнинг (усулларнинг), ўлчов воситаларининг қиёслов ўтказиш (калибровка қилиш) жадвалларига амал қилинаётганлигининг ҳолати ва улардан фойдаланиш устидан метрологик назоратни амалга ошириш.

21. “Дастурий воситалар ва ҳисоблаш методикаларининг сифатини таъминлаш” бўлими қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

атом энергиясидан фойдаланиш объектлари хавфсизлигини асослаш ва (ёки) хавфсизлигини таъминлашда, шунингдек тизимларнинг (элементларнинг) хусусиятларини, шу жумладан уларнинг қувватини, чидамлилигини ва ишдан чиқишини баҳолашда фойдаланиладиган амалдаги ҳисоблаш ва аттестация қилинган дастурий воситаларнинг рўйхатини (ёки унга ҳаволаларни);

дастурий воситалар ва ҳисоблаш методикаларининг сифатини таъминлаш бўйича амалдаги тамоилларнинг, шу жумладан уларни аттестациядан ўтказиш ва верификация қилиш тавсифларини.

22. “Ишончлиликни таъминлаш” бўлими қуйидаги тартибларни тавсифини ўз ичига олиши керак:

атом энергиясидан фойдаланиш объектлари хавфсизлиги учун биринчи навбатда муҳим бўлган тизимларнинг (элементларнинг) ва атом энергиясидан фойдаланиш объектларини эксплуатация қилиш давомида  (шу жумладан эксплуатация қилиш муддати узайтирилганда) хавфсизлигини эҳтимолий таҳлилини ўтказишда ҳисобга олинадиган бошқа тизимлар (элементлар) ишончлилигини ва ишончлилик кўрсаткичларини ўрнатилган талабларга мувофиқлигини таъминлашни;

атом энергиясидан фойдаланиш объектлари хавфсизлиги учун биринчи навбатда муҳим бўлган тизимларнинг (элементларнинг) ишончлилиги тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, рўйхатдан ўтказиш, қайта ишлаш, йиғиш, сақлаш, таҳлил қилиш ва эксплуатация қилувчи ташкилот учун ишларни амалга оширадиган ва (ёки) унга хизмат кўрсатадиган манфаатдор ташкилотларга беришни.

23. “Номувофиқликларни бошқариш” бўлими қуйидаги тартиблар тавсифини ўз ичига олиши керак:

номувофиқликларни аниқлаш ва рўйхатга олиш тартибларини;

аниқланган номувофиқликлар сабабларини аниқлаш ва таҳлил қилиш (номувофиқликларни атом энергиясидан фойдаланиш объектлари хавфсизлигига таъсирини ҳисобга олган ҳолда) тартибларини;

белгиланган талабларга жавоб бермайдиган маҳсулотлардан фойдаланишга, шунингдек белгиланган талабларга жавоб бермаган ҳолда бажарилган ишлар ва (ёки) хизматларни қабул қилишга йўл қўймаслик тартибларини;

номувофиқликлар тўғрисида раҳбариятни хабардор қилиш тартибини;

номувофиқликларни таҳлили натижалари бўйича қоидабузарликларнинг сабаблари ва хусусиятларини ўзгариши тенденцияларини аниқлаш тартибини;

тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракатларнинг бажарилишини ишлаб чиқиш, амалга ошириш, назорат қилиш, уларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш тартибларини.

24. “Аудитлар (текширувлар)” бўлими ишлаб чиқилган сифатни таъминлаш дастури, шунингдек пудратчи (субпудратчи) ташкилотларнинг сифатни таъминлаш дастурларини аудитини (текширишни) ўтказиш тартиби тавсифини ўз ичига олиши лозим.

Бунда, қуйидагилар кўзда тутилиши керак:

сифатни таъминлаш дастурлари бажарилишини аудитини (текширишни) режалаштириш;

тегишли соҳа ва фаолият мутахассисларидан комиссия тузиш;

сифатни таъминлаш дастурлари бажарилишининг натижадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;

сифатни таъминлаш дастурлари бажарилишининг натижадорлигини белгиланган мезонларга мувофиқ баҳолаш;

сифатни таъминлаш дастурлари бажарилишни аудити (текшириш) натижаларини ҳужжатлаштириш;

ташкилот раҳбарияти томонидан сифатни таъминлаш дастурларини амалга ошириш натижадорлигини текшириш ва баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва керак бўлганда тузатиш ва профилактика ҳаракатлар режаларини тайёрлаш, амалга ошириш ва мониторингини амалга ошириш.

 

IV. Якуний қоида

 

 

25. Ушбу Талабларни бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Умумий таклифлар: 0

271