ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13689 Хокимият Фуркатского района 13/02/2020 28/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида
ID-13689

Автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида

   Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисида”, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабирдаги  “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  342-сонли қарорига кўра  туман ҳудудида йўл- транспорт ҳодисаларини олдини олиш, ҳаракат ҳафсизлигини таьминлаш  ҳамда туман ҳудудида яшовчи  аҳолидан тушган  мурожаатларни инобатга олган ҳолда, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги қонунининг 6, 25 –моддаларига асосан,

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

1.Фурқат туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 2020 йил 24 январдаги 18- сонли хати ва Фурқат туман ички ишлар бўлими ЙҲХГ далолатномаси маълумот учун қабул қилинсин.

2.Фурқат туман ҳудудида ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида 4К-926 “Яйпан темир йўл бекати Абдусамад қишлоғи” автомобиль йўлининг 13 км. оралиғига 3.27 “тўхташ таъқиқланган”  йўл белгиси ўрнатилишига рухсат берилсин.

3. Фурқат туман ички ишлар бўлими ЙҲХГ (Т.Отақўзев) мазкур қарорни  “Навбаҳор” газетасида чоп этилишини таьминласин.

4. Мазкур қарор матбуатда расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5.Мазкур қарор ижросини таъминлаш Фурқат туман ички ишлар бўлими ЙҲХГ Т.Отақўзев зиммасига юклатилсин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р.Хамдамов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                                          Д.Ж.Солиев.

Умумий таклифлар

168