Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13685 Шайхонтоҳур туман ҳокимияти 13/02/2020 28/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
ID-13685

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги № 2736–III/КҚ-592–III-сон Қўшма қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишни ихчамлаштириш, намунали оилавий тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш ва ушбу масалада тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш ҳамда доимий мониторингни йўлга қўйиш мақсадида тартибга солиш мақсадида халқ депутатлари Шайҳонтохур туман Кенгаши,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И :

 

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2736–III/КҚ-592–III-сон Қўшма қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2.  Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низом 1-иловага, Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси тузилсин ва унинг таркиби 2-иловага, Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шайҳонтохур туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари (Р.Қурбонов) ва Шайҳонтохур туман Маданият бўлими (С.Туропов) тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни миллий қадриятларга мос тарзда ихчам ва камхарж ўтказишга эришиш учун санъаткорлар томонидан хизматлар кўрсатилишини тартибга солиш чораларини кўрсин.

5. Шайҳонтохур туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (У.Нарзуллаев) тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишида жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш чораларини доимий равишда кўриб борилсин.

6. Шайҳонтохур туман ҳокимининг ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш масалалар  бўйича ўринбосари (Р.Қурбонов), Шайҳонтохур тумани бош имом хатиби (Я.Абдурахмонов) билан биргаликда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар давомида муқаддас динимиз талабларига зид бўлган турли одат ва расм-русумлар ўтказилишининг олдини олиш бўйича қўшимча чораларни кўрсин, бу борада диний ташкилотларнинг ваколатли вакиллари масъулиятини янада кучайтирсин.

7.  Халқ депутатлари Шайҳонтохур туман Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси, Шайҳонтохур туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (У.Нарзуллаев) ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Шайҳонтохур туман Кенгаши билан биргаликда Низом талабларидан келиб чиқиб, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ташкил этиш ва ўтказишда ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг фаолиятини ташкил этиш чораларини кўрсин.

8. Шайҳонтохур туман ҳокимлиги матбуот котиби-ахборот сиёсати масалалари бўйича маслахатчи (С.Муртазакулов); оммавий ахборот воситаларига тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибига риоя этилиши ҳолати, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг ҳақиқий моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг халқ оммасига мунтазам етказиб бориш тавсия этилсин.

9.  Халқ депутатлари Шайҳонтохур туман Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказилишининг доимий мониторингини амалга ошириб борсин ва унинг натижаларга кўра тегишли таклифларни ҳалқ депутатлари Шайҳонтохур туман Кенгашига киритиб борсин.

10. Халқ депутатлари Шайҳонтохур туман Кенгаши ушбу қарорнинг ижроси юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот киритиб борсин.

         11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ҳамда халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашининг 2018 йил 23 августдаги  “Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашида Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиясини тузиш тўғрисида”ги ҚҚ-404-III/99-1/12-сонли қарорининг1-иловаси ўз кучини йўқотган деб топилсин.

         12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар, ёшлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

13. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

         Халқ депутатлари

Шайҳонтохур туман Кенгаши

                   раиси                                                       А.Тухтаев

 

 

 

Халқ депутатлари Шайҳонтохур тумани

Кенгашининг 2020 йил_________ __________сон қарорига

1-илова

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака

ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги

низом

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Низом тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади ҳамда халқимизнинг миллий урф-одатлари, маънавияти, маданияти, анъаналари ва қадриятларини ҳурмат қилишга, жамоат тартибини сақлашга, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, оилавий тадбирларни ўтказишда шуҳратпарастлик, дабдаба ва исрофгарчиликнинг олдини олишга қаратилган.

Мазкур Низом Шайҳонтохур тумани ўтказиладиган расмий маросимлар, давлат ва жамият олдидаги буюк хизматларига эга шахсларни хотирлаш ва юбилей муносабатлари билан бўлиб ўтадиган, шунингдек, давлат идоралари, корхона ва муассасаларнинг ташкил этилган куни билан боғлиқ тадбирларга нисбатан татбиқ этилмайди.

  1. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солишда ижтимоий адолат ва қонунийлик, миллий урф-одат ва қадриятларга содиқлик, бошқа дин ва миллат вакилларининг урф-одатларини ҳурмат қилиш ҳамда жамоатчилик фикрини инобатга олиш тамойилларига риоя этилади.

2-боб. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни
ўтказиш тартибига қўйиладиган умумий талаблар

  1. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06:00 ва 23:00 оралигида ўтказилади.

Шайҳонтохур  тумани шароитларидан келиб чиқиб, халқ депутатлари Шайҳонтохур тумани томонидан ош бериш маросимининг вақти алоҳида белгиланади.

Соат 23:00 дан кейин тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни давом эттиришга йўл қўйилмайди.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади.

Қўшалоқ тўйларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши мумкин.

Дафн этиш ва мотам маросимлари кўпи билан уч кун мобайнида чекланмаган микдордаги фуқаролар иштирокида ўтказилиши мумкин, ош бериш маросими бундан мустасно.

  1. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда:

тўй ўтказувчи шахслар тўйдан камида бир ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабар дор қилиши;

никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш, келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ оилавий тадбирларда 3 тадан кўп бўлган енгил автомашинадан ёки жамоат хавфсизлигига тахдид солувчи бошқа транспорт воситаларидан фойдаланмаслик;

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда пулли автотранспорт хизмати лицензияга эга бўлмаган ташувчилар томонидан кўрсатилишига йўл қўймаслик, тўй эгаларининг шахсий автомашиналаридан ҳамда ҳомийлар ёрдамида жалб этилган автотранспорт воситаларидан фойдаланилган ҳоллар бундан мустасно;

шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик;

маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига путур етказмаслик, жамиятда шаклланган одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиш талаб этилади.

  1. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, ушбу маъруза диний ташкилотнинг ваколатли вакили томонидан ўқилади.
  2. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда лицензияланадиган фаолият туридан фойдаланилган такдирда, лицензияли хизмат кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахслар тўйхона, кафе, ресторан маъмуриятига ва ушбу хизматдан фойдаланувчиларга бу каби хизматларни кўрсатишга рухсат берувчи лицензиянинг нусхасини такдим этади.
  3. Миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоуларни, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган тўйлар, оилавий тантаналардан олдинги, тадбир давомидаги ва ундан кейинги қўшимча расм- русумларни (“келин навкари”, “чорлар”, “отакўрди”, “сеп ёйди”, “куда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “тоғора юбориш”, “пул сочиш” ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди.

Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирларни (“етти”, “пайшанбалик”, “йигирма”, “қирқ”, “йил оши”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди.

  1. Тўйхона, кафе ва ресторанларда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда:

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар иштирокчилари сонига, уларни ўтказиш вақтига қатъий риоя этиш;

атрофда яшовчи аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини ҳамда маиший шовқинга қарши кураш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузмаслик;

озиқ-овқат маҳсулотлари сифат сертификата талаблари даражасида бўлиши ҳамда санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш лозим.

 

  1. Тўйхона, кафе ва ресторанларда 50 ва ундан ортиқ шахс иштирокида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш учун тадбир ўтказувчи шахс ҳамда тўйхона, кафе ва ресторан раҳбари ўртасида шартнома тузилади. Шартномада томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, иш ва хизмат тури, тўлов, харажатлар миқдори, тадбир иштирокчилари сони, муддати ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар кўрсатилади.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда санъаткорлар (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида хизмат кўрсатади.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда икки нафардан ортиқ хонанданинг (гуруҳнинг) хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди.

  1. Тўйхона, кафе ва ресторанлар маъмурияти тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилаётганда хавфсизлик чораларини таъминлаши шарт.

И.Ушбу Низомнинг 3, 4-бандларида, 8-бандининг учинчи ва тўртинчи, хатбошиларида, 9-бандининг иккинчи, учинчи хатбошиларида, 10-бандида назарда тутилган қоидалар хонадонларда (гузарларда) ташкил этиладиган тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларга ҳам татбиқ этилади.

3-боб. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда жамоатчилик ва давлат органларининг иштироки

  1. Халк депутатлари Шайҳонтохур тумани Кенгаши Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссиясилар (бундан буён матнда ҳудудий комиссиялар деб юритилади), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Шайҳонтохур тумани кенгаши, “Нуроний” жамғармаси Шайҳонтохур тумани кенгаши, Маънавият тарғибот маркази Шайҳонтохур тумани бўлими, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Шайҳонтохур тумани бўлими, Шайҳонтохур тумани “Оила” илмий-амалий маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Шайҳонтохур тумани вакили, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шайҳонтохур тумани Кенгаши ўз ваколатлари доирасида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилиши устидан жамоатчилик назорати ташкил этилишини таъминлайди.
  2. Халк депутатлари Шайҳонтохур тумани Кенгаши Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси:

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини ташкил этади, шунингдек, бу борада мониторингни амалга оширади;

кенг жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам, исрофгарчиликсиз ва белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб боради ҳамда ўрнатилган тартибга риоя этмаган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф қилган ҳолда жамоатчилик ўртасида муҳокама қилади.

  1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Шайҳонтохур тумани кенгаши, “Нуроний” жамғармаси Шайҳонтохур тумани кенгаши:

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш билан боғлиқ миллий қадриятларга, ахлоқ қоидаларига зид бўлган маросимлар, номақбул одатлар ва уларнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориши ва тегишли тавсиялар бериши;

тўй эгалари томонидан содир этиладиган миллий урф-одат ва анъаналарни менсимаслик, шуҳратпарастлик, исрофгарчилик каби хатти-ҳаракатлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиши, тегишли талабларга риоя этилмаган ҳолатларни жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқиши;

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам, кенг аҳоли манфаатларини, миллий қадрият ва анъаналарни ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий табақаланишга йўл қўймасдан ўтказиш бўйича жамоавий суҳбатлар ташкил этиши;

ҳудудда ўтказилиши режалаштирилган ҳар бир оилавий тадбирдан хабардор бўлиши, унинг ўтказиладиган жойи, иштирокчилар сони бўйича маълумотга эга бўлиши;

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлардан олдин ва кейин ўтказиладиган ортиқча расм-русум ва маросимларнинг олдини олиш чораларини кўриши лозим.

  1. Маънавият таргибот маркази Шайҳонтохур тумани бўлими:

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда миллий қадриятларимизга ёт бўлган “оммавий маданият” унсурлари намоён бўлишининг олдини олиш мақсадида мунтазам маънавий-маърифий таргибот ишларини олиб бориши;

оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали намунали тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ҳақида жамоатчилик фикрини шакллантириши, ижтимоий роликлар яратиши, услубий қўлланмалар ва тарғибот материаллари тайёрлаши;

маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ФҲДЁ идораларида никохдан ўтаётган келин-куёвларга оила маънавияти, ахлоқи ва аждодларимизнинг мустаҳкам оила ҳақидаги ўгитлари баён қилинган маълумотлар, китоблар ва бошқа материаллар бериб бориш амалиётини йўлга қўйиши лозим.

  1. Ўзбекистан Хотин-қизлар қўмитаси Шайҳонтохур тумани бўлими, Шайҳонтохур тумани “Оила” илмий-амалий маркази:

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишни режалаштирган оила вакиллари билан, айниқса, никоҳнинг илк даврларида эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш борасида суҳбатлар ташкил этиши;

хотин-қизларга тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни камхарж қилиб ўтказишни, уларда ортиқча исрофгарчиликка берилиш оила иқтисодига ва ёш оиланинг мустаҳкамлигига салбий таъсир кўрсатишини ҳаётий мисоллар орқали кенг тушунтириши;

“Ота-оналар университети” машғулотларида сарпо, буюм йиғишга ружу қўйиш, оила бюджетини нотўғри режалаштириш ва бошқа носоғлом орзу- ҳавасларнинг салбий оқибатларини тушунтириши лозим.

  1. Ўзбекистан ёшлар иттифоқи Шайҳонтохур тумани Кенгаши:

турмуш қуриш арафасида турган ёшлар билан ижтимоий-психологик суҳбатлар уюштириши, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаши, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва исрофгарчиликсиз ўтказиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориши;

ёшлар ўртасида урф бўлаётган “оммавий маданият”, “севги тарихи”, қимматбаҳо машиналар кортежи ва бошқаларнинг салбий оқибатларини кўрсатиб берадиган ижтимоий роликлар ва фильмлар, бадиий асарлар тайёрлаш ҳамда тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириши лозим.

  1. ФҲДЕ органлари:

никохдан ўтиш мақсадида ариза берган шахслар ҳамда уларнинг ота- оналари билан яшаш жойларида, маҳаллада суҳбатлар уюштириши, уларга никохдан ўтиш тартиб-таомиллари, тўй маросимларини камхарж ва ихчам ўтказиш бўйича тушунтириш бериши;

маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда дин уламолари, тиббиёт ходимлари, психологлар иштирокида “Ёш келин-куёвлар клуби”, “Оила мактаби”, “Қудалар суҳбати” каби курслар ташкил қилиши;

никохдан ўтиш ҳақидаги аризани рўйхатдан ўтказгандан сўнг уч иш кунида никоҳланувчи шахслар яшаётган маҳалла фуқаролар йиғинини бу ҳакда хабардор қилиши лозим.

  1. Ички ишлар органлари профилактика инспектори фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда фуқаролар ўртасида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва камхарж ўтказишга, жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини аҳоли онгига сингдиришга, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларнинг шуҳратпарастлик ва дабдаба билан ўтказилишининг олдини олишга қаратилган аниқ ва мақсадли профилактик тадбирларни ташкил этиши, шунингдек бундай тадбирлар давомида жамоат тартибини таъминлаши лозим.

Тўйхона, кафе ва ресторанлар маъмурияти режалаштирилаётган тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ҳақида ушбу тадбирлар ўтказилишидан камида икки кун олдин тегишли ҳудуддаги ички ишлар органига ёзма равишда хабар бериши лозим.

  1. Халқ депутатлари Шайҳонтохур тумани Кенгаши тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишга оид қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан доимий депутатлик назоратини амалга оширади.

Депутатлик назорати натижалари бўйича маҳаллий урф-одатлар, миллий анъаналардан келиб чиқиб, халқ депутатлари Шайҳонтохур тумани Кенгаши томонидан ушбу Низом доирасида тегишли ҳудуддаги тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш билан боғлиқ бошқа қўшимча талаблар ҳамда тавсиялар белгиланиши мумкин.

 

Халқ депутатлари Шайҳонтохур туман

Кенгашининг 2020 йил _____________

_______-сон қарорига

2-илова

 

 

Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини

тартибга солиш масалалари бўйича комиссиянинг

ТАРКИБИ

 

Комиссия раиси

 

  1.  

Адилов

Миржамол

Азамович

Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар, ёшлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси;

 

 

Комиссия раисининг ўринбосари

 

  1.  

Қурбонов

Розиқ

Қобулович

Шайхонтоҳур тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;

 

 

Комиссия котиби

 

  1.  

Гафуров

Абдурашид

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Шайхонтоҳур туман бўлинмаси раиси;

 

 

Комиссия аъзолари

 

  1.  

Аширов

Одилжон

Наджимович

Халқ депутати Шайхонтоҳур туман Кенгашининг коммунал хўжалик ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси;

 

 

 

  1.  

Мухамедов

Нематилла

Асатуллаевич

Халқ депутати Шайхонтоҳур туман Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари масалалари бўйича доимий комиссияси раиси;

 

6.

Гулямов

Азамат

Анварович

Халқ депутати Шайхонтоҳур туман Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси;

 

7.

Нарзуллаев

Улуқберди

Шайхонтоҳур тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;

 

8.

Акбаров

Фарход

Рахмоналиевич

 

Шайхонтоҳур тумани Адлия бўлими бошлиғи;

 

9.

Туропов

Сардор

Боходирович

 

Шайхонтоҳур тумани Маданият бўлими бошлиғи;

 

10.

Мулладжанов

Хожиакбар

Хамидович

 

Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи;

 

11.

Тохирова

Зиёда

Нигматуллаевна

 

Шайхонтоҳур тумани Хотин-қизлар қўмитаси раиси;

 

12.

Абидов

Равшан

Таджиевич

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг Шайхонтоҳур туман бўлинмаси раиси;

 

13.

Норматов

Шерзод

Хожимуродович

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шайхонтоҳур туман Кенгаши раиси;

 

14.

Абдурахманов

Яхё

Убайдуллаевич

 

 

 

Шайхонтоҳур тумани Бош имом хатиби;

 

 

15.

Жўраев

Элёр

Ғуломович

Маънавият ва маърифат маркази Шайхонтоҳур туман бўлими раҳбари;

 

16.

Джалилова

Саида

Шавкатовна

Шайхонтоҳур тумани “Оила”
илмий-амалий маркази
раҳбари.

 

 

 

Изоҳ: Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг

хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиянинг таркибига бошқа ташкилот вакиллари ҳам киритилиши мумкин.

Халқ депутатлари Шайҳонтохур туман

Кенгашининг 2020 йил _____________

_______-сон қарорига

2-илова

 

 

Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини

тартибга солиш масалалари бўйича комиссиянинг

ТАРКИБИ

 

Комиссия раиси

 

  1.  

Адилов

Миржамол

Азамович

Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар, ёшлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси;

 

 

Комиссия раисининг ўринбосари

 

  1.  

Қурбонов

Розиқ

Қобулович

Шайхонтоҳур тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;

 

 

Комиссия котиби

 

  1.  

Гафуров

Абдурашид

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Шайхонтоҳур туман бўлинмаси раиси;

 

 

Комиссия аъзолари

 

  1.  

Аширов

Одилжон

Наджимович

Халқ депутати Шайхонтоҳур туман Кенгашининг коммунал хўжалик ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси;

 

 

 

  1.  

Мухамедов

Нематилла

Асатуллаевич

Халқ депутати Шайхонтоҳур туман Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари масалалари бўйича доимий комиссияси раиси;

 

6.

Гулямов

Азамат

Анварович

Халқ депутати Шайхонтоҳур туман Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси;

 

7.

Нарзуллаев

Улуқберди

Шайхонтоҳур тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;

 

8.

Акбаров

Фарход

Рахмоналиевич

 

Шайхонтоҳур тумани Адлия бўлими бошлиғи;

 

9.

Туропов

Сардор

Боходирович

 

Шайхонтоҳур тумани Маданият бўлими бошлиғи;

 

10.

Мулладжанов

Хожиакбар

Хамидович

 

Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи;

 

11.

Тохирова

Зиёда

Нигматуллаевна

 

Шайхонтоҳур тумани Хотин-қизлар қўмитаси раиси;

 

12.

Абидов

Равшан

Таджиевич

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг Шайхонтоҳур туман бўлинмаси раиси;

 

13.

Норматов

Шерзод

Хожимуродович

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шайхонтоҳур туман Кенгаши раиси;

 

14.

Абдурахманов

Яхё

Убайдуллаевич

 

 

 

Шайхонтоҳур тумани Бош имом хатиби;

 

 

15.

Жўраев

Элёр

Ғуломович

Маънавият ва маърифат маркази Шайхонтоҳур туман бўлими раҳбари;

 

16.

Джалилова

Саида

Шавкатовна

Шайхонтоҳур тумани “Оила”
илмий-амалий маркази
раҳбари.

 

 

 

Изоҳ: Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг

хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиянинг таркибига бошқа ташкилот вакиллари ҳам киритилиши мумкин.

Умумий таклифлар: 0

493