ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13667 Хокимият города Ташкент 12/02/2020 27/02/2020 3

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини минимал қийматини тасдиқлаш тўғрисида
ID-13667

Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини минимал қийматини тасдиқлаш тўғрисида

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1023-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2019 йил 21 декабрь) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 02/1-2631-сон топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси ва Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг тавсияларини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати зоналар кесимида 1-иловага мувофиқ, туманлар кесимида 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (Н.Турсунов) Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати тасдиқланган санадан эътиборан бир иш куни ичида “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилишини таъминласин.

3. Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ.Расулов) ер участкалари бўйича келишилган ёки ижобий хулоса берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг тасдиқланган минимал қиймати асосида ер участкасининг бошланғич нархини белгиласин.

4. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (Н.Турсунов), Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ.Расулов), Молия бош бошқармаси (Л.Исматуллаев) Тошкент шаҳрида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларига асосан амалга оширилиши таъминлансин.

5. “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталари таҳририяти (А.Акромов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (П.Халиулин):

мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Шакиров зиммасига юклатилсин.

 

                      Тошкент шаҳар ҳокими                                 Ж.Артикходжаев

           

 

Тошкент шаҳар ҳокимининг

           

2020 йил ___________даги

           

______-сон қарорига

           

1-илова

             

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарорининг 2-боб, 3-§, 24-бандига асосан Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати

 

Зоналар*

Юридик шахслардан ундириладиган ер солиғи ставкалари,                    1 га учун, сўмда


муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарининг мавжудлиги коэффиценти

Жами

Аукционга қўйиладиган ҳар бир ер участкасининг жойлашган жойи ва унда амалга ошириладиган лойиҳанинг жозибадорлигидан келиб чиқиб қўшимча коэффицент қўлланилиши мумкин

** ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар миқдори

 

1

1-зона

181 022 147

100

18 102 214 700

 

ер участкаси майдони 0,01 гектардан кўп бўлмаганда — энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари;
ер участкаси майдони 0,01 гектардан кўп, лекин 0,05 гектардан кўп бўлмаганда — энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;
ер участкаси майдони 0,05 гектардан кўп, лекин 0,1 гектаргача бўлганда — энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари;
ер участкаси майдони 0,1 гектар ёки ундан кўп бўлганда — энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида

 

2

2-зона

144 817 718

100

14 481 771 800

 

 

3

3-зона

108 613 288

100

10 861 328 800

 

 

4

4-зона

72 408 859

100

7 240 885 900

 

 

5

5-зона

36 204 430

100

3 620 443 000

 

 

Изоҳ: * Тошкент шаҳрида зоналар чегараси Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 24 февралдаги 162-сонли қарорида белгиланган.

** Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатларни инобатга олган ҳолда ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.

 

                           

 

       

Тошкент шаҳар ҳокимининг

       

2020 йил___________даги

       

______-сон қарорига

       

2-илова

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарорининг 2-боб, 3-§, 24-бандига асосан Тошкент шаҳар туманларида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати

Туманлар номи

Зоналар бўйича (1 га учун, сўмда)

1-зона

2-зона

3-зона

4-зона

5-зона

1

Бектемир

 

 

 

 

3 620 443 000

2

Мирзо Улуғбек

18 102 214 700

14 481 771 800

10 861 328 800

7 240 885 900

3 620 443 000

3

Миробод

18 102 214 700

14 481 771 800

10 861 328 800

7 240 885 900

3 620 443 000

4

Олмазор

18 102 214 700

14 481 771 800

10 861 328 800

7 240 885 900

 

5

Сергели

 

 

 

7 240 885 900

3 620 443 000

6

Учтепа

 

 

 

7 240 885 900

3 620 443 000

7

Чилонзор

18 102 214 700

14 481 771 800

10 861 328 800

7 240 885 900

 

8

Шайхонтохур

18 102 214 700

14 481 771 800

10 861 328 800

7 240 885 900

 

9

Юнусобод

18 102 214 700

14 481 771 800

10 861 328 800

7 240 885 900

3 620 443 000

10

Яккасарой

18 102 214 700

14 481 771 800

10 861 328 800

7 240 885 900

 

11

Яшнобод

18 102 214 700

14 481 771 800

10 861 328 800

7 240 885 900

3 620 443 000

                       

 

 

Умумий таклифлар

2935