ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13652 Министерство строительства Республики Узбекистан 12/02/2020 27/02/2020 1

Муҳокама якунланди

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тизимидаги қурилиш органлари ҳамда лойиҳа ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантиришни кучайтириш чоралари тўғрисида
ID-13652

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

 ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тизимидаги қурилиш органлари ҳамда лойиҳа ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантиришни кучайтириш чоралари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармони қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан 2019 йил 30 августда тасдиқланган капитал қурилиш сохасида “Коррупциясиз соха” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан чора-традбирлар “Йўл харитаси”нинг 30-банди ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тизимидаги қурилиш органлари ҳамда лойиҳалаш соҳасида ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантиришни кучайтириш орқали вазирликнинг ҳудудий органлари ва лойиҳа ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳи тўғрисида намунавий низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

3. Белгилансинки, 2019 йил 1 декабрдан бошлаб туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари юридик мақомга эга бўладилар ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга қонунчиликда белгиланган тартибда кўрсатган хизматлари учун банк хисоб рақамига туширилган маблағларни мустақил тасарруф этадилар, ушбу қарорнинг
2-иловасида қайд этилган Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар қурилиш бош бошқармалари банк хисоб рақамларига ўтказиб бериладиган маблағлар бундан мустасно.

4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – транспорт вазири  А.Ж. Раматов ва “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.

 

 

           Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                                                     А. Арипов

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ______ «______» сон қарорига

1-илова

 

 

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги

ишлаб чиқариш гуруҳи тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

 

 

1-боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1. Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг  2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тизимига кирувчи туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳларининг (кейинги ўринларда хўжалик ҳисобидаги гуруҳ деб юритилади) мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди.

 

2. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ўз фаолиятида ўзининг ваколатлари доирасида барча масалалар бўйича туман (шаҳар) қурилиш бўлимига бўйсунади.

 

3. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолиятини туман (шаҳар) қурилиш бўлими таркибида юритади.

Хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасидан олинган барча даромад (пул маблағлари) хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ҳисоб рақамига тушади.

 Туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг бошлиғи хўжалик ҳисобидаги гуруҳ раҳбари ҳисобланади ва хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ҳисоб рақамидаги маблағларни  тасарруфи этади.

4. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ туман (шаҳар) қурилиш бўлими харажатларини (бюджетдан ташқари эҳтиёжларини) қоплаш, шу жумладан, туман (шаҳар) қурилиш бўлими иш ҳақининг устама қисмини шакллантириш, шаҳарсозлик соҳасидаги мутахассислар учун янги қўшимча иш ўринлари яратиш учун ташкил этилади.

 

 

2-боб. ХЎЖАЛИК ҲИСОБИДАГИ ГУРУҲНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

 

5. Қуйидагилар хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

туман (шаҳар) қурилиш бўлимига шаҳарсозлик соҳасида ягона илмий-техник сиёсатни амалга оширишда кўмаклашиш, тегишли маълумотлар базасини яратиш;

тегишли ҳудудни ривожлантириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш, муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан таклифлар киритиш;

туман (шаҳар) қурилиш бўлими томонидан юридик ва жисмоний шахсларга давлат хизмати марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларида иштирок этиш.

 

6. Қуйидагилар белгиланган вазифаларига мувофиқ хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг асосий функциялари ҳисобланади:

фаолият минтақаси учун шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

туман (шаҳар) қурилиш бошқармаси томонидан давлат хизматлари марказлари орқали жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатишда давлат хизмати марказларига ариза билан мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулки бўлган бино ва иншоотларда, уларнинг ер участкаларида ҳамда ушбу ер участкаларга туташ бўлган ер участкаларида аризага мувофиқ туман (шаҳар) қурилиш бошқармаси номидан ўрганиш ишларини ўтказиш ва натижаларини туман (шаҳар) қурилиш бўлимига киритиш;

ажратилган ер участкаларининг чегараларини натурага кўчириш, қурилиш объектлари ва коммуникация тармоқлари жойлашувини қизил чизиқларга мувофиқ харитага тушириш билан боғлиқ топография ва геодезия ишларида, шунингдек муҳандислик - геология ишларини рўйхатдан ўтказишда қатнашиш;

юридик ва жисмоний шахслар билан туман (шаҳар) қурилиш бўлими ўртасида тузилган шартномалар асосида ер участкаларини танлаш ва ажратиш ҳужжатларини тайёрлаш;

кўчаларнинг, бино ва иншоотларнинг архитектуравий кўринишини яхшилаш, атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, бадиий-эстетик жиҳатдан безаш, ҳудуднинг кичик меъморий шакллар ва ландшафт архитектураси бўйича лойиҳа таклифларини шартнома асосида белгиланган тартибда тайёрлаш;

тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун қурилиш паспортини ишлаб чиқиш;

қурилиш объектларини лойиҳалаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоят қурилиш бош бошқармаси ва туман (шаҳар) қурилиш бўлими томонидан (ўрнатилган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирли, вилоят қурилиш бош бошқармаси рухсат берганда) ишлаб чиқиладиган архитектура-режалаштириш топшириқларини тайёрлашда иштирок этиш;

юридик ёки жисмоний шахслар билан туман (шаҳар) қурилиш бўлими ўртасида тузилган шартномалар асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензия талаб қилинмайдиган шаҳарсозлик фаолияти билан боғлиқ бўлган ишларни амалга ошириш.

 

 

3-боб. ХЎЖАЛИК ҲИСОБИДАГИ ГУРУҲНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

7. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун туман (шаҳар) қурилиш бўлими орқали қуйидаги ҳуқуқларга эга:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, юридик ва жисмоний шахслардан ўз ваколатлари доирасида зарур ахборот ва маълумотнома материалларини белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

буюртмачидан буюртмани бажариш учун зарурий ҳужжатларни тақдим этишни, шунингдек бажарилган иш учун белгиланган тартибда тўловларни амалга оширишни талаб этиш.

8. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, зиммасига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаши шарт.

 

 

 

 

4-боб. ХЎЖАЛИК ҲИСОБИДАГИ ГУРУҲНИ БОШҚАРИШ

 

9. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳга туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғи раҳбарлик қилади.

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғи ўз лавозим ваколатларини бажариши мумкин бўлмаган ҳолларда (меҳнат таътилида, касаллик даврида, лавозим бўш бўлганда) хўжалик ҳисобидаги гуруҳга гуруҳ муҳандиси вақтинча раҳбарлик қилади.

 

10. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғи:

туман (шаҳар) қурилиш бўлими ҳузурида хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ташкил этилгандан сўнг банкларда туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг ҳисоб рақамларини очади;

хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимларининг штат жадвалини тузади, фаолият турлари ва алоҳида йўналишлар бўйича ходимларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди, хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимларига нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини кўради;

хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг бутун фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг ишларини ташкил этади;

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи томонидан ҳар йили тасдиқланадиган смета доирасида хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасида олинган даромадларни тасарруф этади.

 

 

5-боб. ХЎЖАЛИК ҲИСОБИДАГИ ГУРУҲ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

 

11. Ишлаб чиқариш фаолияти натижасида олинган даромад хўжалик ҳисобидаги гуруҳни ҳар томонлама ривожлантириш ва иш ҳақи тўлашни молиялаштириш манбаи ҳисобланади.

 

12. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасида олинган даромадлардан:

хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ҳамда туман (шаҳар) қурилиш бўлими фаолияти билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғи иш ҳақига устамани шакллантириш ҳамда хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимларига иш ҳақи тўлаш;

хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ҳамда туман (шаҳар) қурилиш бўлими фаолиятини ривожлантириш, моддий-техника базасини яхшилаш, замонавий техника ва асбоб-ускуналар, архитектура ва шаҳарсозликка оид адабиётлар билан таъминлаш;

туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғи ва хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимларининг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва мукофотлаш, шунингдек ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимлари учун соғломлаштириш, маданий-оммавий ва байрам тадбирларини ўтказиш, учрашувлар ва қабуллар ташкил этиш, туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлар давомида бошқа ташкилотлар вакиллари учун иш ҳамда яшаш шароитлари яратиш, шунингдек бошқа ижтимоий эҳтиёжлар учун фойдаланилади.

 

 

 

 

6-боб. ХЎЖАЛИК ҲИСОБИДАГИ ГУРУҲ

ХОДИМЛАРИНИНГ ШТАТ ЖАДВАЛИ

 

13. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг ташкилий тузилмаси ва ходимларининг штат жадвали туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғи томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири, вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланади.

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳининг намунавий тузилмаси ушбу Намунавий низомга иловада келтирилган.

 

14. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ таркибига туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғи буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ходимлар киради.

 

15. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимлари туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси асосида фаолият юритади.

Меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан қуйидагилар белгиланади:

     иш жойи (корхона ёки унинг бўлинмаси);   

     ходимнинг меҳнат вазифаси - мутахассислиги, малакаси, у ишлайдиган лавозим; 

     ишнинг бошланиш куни;

     меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати;

     меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатнинг бошқа шартлари.

 

7-боб. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

 

16. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасидан олинган соф фойдасидан 5 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар қурилиш бош бошқармалари банк хисоб рақамига ўтказиб берилади.

 

17. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳда меҳнатни ташкил этиш ҳамда иш ҳақи тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

 

18. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг бухгалтерия ҳисоботларини юритиш шартнома асосида ишга қабул қилинадиган бухгалтер томонидан амалга оширилади.

 

 

Намунавий низомга

ИЛОВА

 

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими ҳузуридаги хўжалик

ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

  

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман (шаҳар)

қурилиш бўлими бошлиғи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Архитектор

1 киши

 

Муҳандис

1 киши

 

Техник

1 киши

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

          

Иқтисодчи

1 киши

 
 

 

Хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳи ходимлари сонини кўпайтиришда ходимларнинг чекланган умумий сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоят қурилиш бош бошқармаси билан келишган ҳолда белгиланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ______ «______» сон қарорига

2-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги IV-бўлим қўшилсин:

“IV. ЛОЙИҲА ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ,ТАСДИҚЛАШ ВА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ ҲУҚУҚИГА РУХСАТ БЕРИШ

20. Уй-жой қурилиши намунавий ёки якка тартибда ишлаб чиқилган лойиҳа бўйича амалга оширилиши мумкин, якка тартибда ишлаб чиқилган лойиҳа туман (шаҳар) қурилиш бўлими билан қонунчиликда белгиланган тартибда келишилиши керак.

   21. Икки ва ундан юқори қаватли уй-жойларни лойиҳалаштириш учун якка тартибдаги уй-жойни қураётган шахс (кейинги ўринларда “қурувчи” деб юритилади) томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда архитектура-режалаштириш топшириғини тайёрланаши ва ишчи лойиҳанинг ишлаб чиқилиши таъминланиши шарт”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда келишилган уй-жой қурилишига якка тартибдаги ёки намунавий лойиҳа уй-жой қуриш бўйича қурилиш ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига қуйидаги мазмундаги 261-банд қўшилсин:

“261. Давлат хизматлари марказидан рухсатнома келиб тушгандан сўнг ариза берувчи қавати икки ва ундан юқори бўлган кўп квартирали уй-жойлар ҳамда ҳажми 300 кубметрдан кўп бўлган нотурар жойлар (туризм объектлари бундан мустасно) объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш учун юридик шахс мақомига эга бўлиши ва ўзига тегишли бўлган ер участкаси ҳудудидан қурилиш амалга ошириладиган ер участкасини (қуриладиган объектнинг чегаралари доирасида) ушбу юридик шахснинг эгалигига ўтказиши шарт”.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

 

а) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари (минтақалари, аҳоли пунктлари) ва ҳудудларининг қисмлари ривожлантирилишини режалаштириш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар ва талабларни етказиш (белгилаш) йўли билан молиялаштириш манбаларидан қатъи назар барча турдаги бино ва иншоотлар, муҳандислик-транспорт инфратузилмаси линия объектлари, текис объектларни қуриш ва реконструкция қилишни лойиҳалаштиришга ҳамда реконструкция қилиш билан биргаликда амалга ошириладиган қайта ихтисослаштириш учун АРТ ни ишлаб чиқилиши ва тақдим этилишига нисбатан татбиқ этилади.

Бино ва иншоотларни реконструкция қилмасдан, муҳандислик коммуникациялари тармоқларига уланиш нуқталарини ўзгартирмасдан ва истеъмолнинг қувватини оширмасдан қайта ихтисослаштириш, яъни соҳасини ўзгартиришда ҳамда бир қаватлик якка тартибдаги уй-жойларни қуришда АРТ ишлаб чиқиш ва тақдим этиш талаб этилмайди”;

б) рус тилидаги матнда 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Действие настоящего Регламента распространяется на разработку и выдачу АПЗ для проектирования независимо от источников финансирования всех видов строительства и реконструкции зданий и сооружений, линейных объектов инженерно-транспортной инфраструктуры, плоскостных объектов, благоустройства территорий, а также перепрофилирования зданий и сооружений, сопровождаемых реконструкцией, посредством передачи (установления) основных положений и требований, заложенных в градостроительную документацию о планировании развития территорий и частей территорий (регионов, населенных пунктов) Республики Узбекистан.

Разработка и выдача АПЗ при препрофилировании (изменении назначения зданий и сооружений), осуществляемом без реконструкции и изменения точек подключения к внешним инженерным коммуникациям и мощности их потребления, а также  одноэтажном индивидуальном жилищном строительстве не требуется”.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 январдаги 63-сон қарори  билан тасдиқланган Якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисида низомда:

а) 7-банддаги иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Аризачи ўзи туман (шаҳар) ҳокимлигига келиб мурожаат этганда ариза туман (шаҳар) ҳокимлигига қоғоз кўринишида берилади. Аризачи аризани электрон тарзда юборишни ҳоҳлаганда уни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали юборади”;

 

 

а) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10. Комиссиянинг ижобий хулосаси асосида туман (шаҳар) ҳокими якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш ҳақида бир кун муддатда қарор қабул қилади ва уни бир иш куни ичида қуйидагиларга:

“YER ELEKTRON” ААТ орқали туман (шаҳар) қурилиш бўлими ҳамда ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман (шаҳар) филиалига почта ёки ЯИДХП орқали аризачига юборади”;

б) 26-банддан “ҳамда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш бўйича” сўзлар чиқариб ташлансин;

в) қуйидаги мазмундаги 631-банд қўшилсин:

“631. Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали туман (шаҳар) қурилиш бўлими, “ЎзГАШКЛИТИ” ДУК филиали билан биргаликда уч кун муддатда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилашни амалга оширади, шунингдек ер участкаси олувчига ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини беради:

Ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш ҳамда участка чегараларини белгилаган ҳолда якка тартибда уй-жой қуриш БРЛ (якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган ер участкалари массиви бош режаси)дан нусхани тайёрлаш бўйича олиб бориладиган ишлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади, тўлов қуйидагича тақсимланади:

энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдоридаги сумма - қурилиш бўлими ҳисобрақамига;

энг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи миқдоридаги сумма - давлат корхонаси филиали ҳисобрақамига;

энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдоридаги сумма – “ЎзГАШКЛИТИ” ДУК филиали ҳисобрақамига”;

г) 1-иловадаги 20-21-боқичлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:.

20-босқич

 

 

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали

туман (шаҳар) қурилиш бўлими, “ЎзГАШК-ЛИТИ» ДУК

 

        Ер участкаси чегараларини натурада (жойида) белгилашни амалга оширади, шунингдек ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини беради.        

 

3 кун

 давомида

 

 

 

21-босқич

 

 

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали

 

 

 

 

2 кун

давомида

“.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 январдаги 63-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисида низомда 37-бандда “ўтказади” сўзидан кейин “ва ушбу тўғрисидаги ҳужжатни “YER ELEKTRON” ААТ ёки ягона ҳимояланган “Е-ХАТ” электрон почтаси орқали буюртмачига беради” сўзлар қўшилсин.

 

 

   

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар

272