Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13648 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 13/02/2020 28/02/2020 14
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
ID-13648

Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳуқуқий таълим ва тарбия тизимини самарали ташкил қилиш борасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясининг қабул қилиниши ҳозирги глобаллашув, илмий-техник тараққиёт даврида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг инновацион усуллари, тарғиботнинг илғор ва таъсирчан воситалари яратилишида яна бир муҳим қадам бўлди.

Биргина “Advice.uz” (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталининг яратилиши бугунги кунда аҳолига турли ҳуқуқий масалалар бўйича онлайн режимда бепул ҳуқуқий маслаҳат олиш имконини бермоқда.

Фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатувчи “Мадад” нодавлат нотижорат муассасаси ва унинг жойлардаги ҳудудий бюроларининг ташкил этилиши ҳам аҳолига ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар олишда ўзига хос қулайликлар ва енгилликлар яратмоқда.

Умумтаълим ва ўрта махсус таълим муассасаларида ҳуқуқий билимларга доир ўқув машғулотлари кўлами кенгайтирилди. Ўқувчи ва талабаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув дастурлари ва дарсликлар тубдан қайта кўриб чиқилди, айрим дарсликлар янги таҳрирда нашр этилди.

Оммавий ахборот воситаларининг аҳолини ҳуқуқий ахборот билан таъминлашдаги роли кескин оширилди, ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларидан кенг фойдаланиш бўйича самарали чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва халқ фаровонлигини ошириш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда бу борадаги тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича янги тизимли чора-тадбирлар кўрилишини тақозо қилмоқда.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда соҳадаги ишларни ташкил этишда принципиал янги ёндашувларни ишлаб чиқиш, шунингдек, Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясида белгиланган вазифа ва тадбирларнинг ижросини 2020–2021 йилларда узлуксиз таъминлаш мақсадида:

1. Жамиятнинг барча қатламларида мустаҳкам иродали, ҳуқуқларини биладиган, қонунларга ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўладиган, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ҳамда ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасиз бўлган фуқароларни тарбиялаш механизмларини яратиш давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасидаги навбатдаги энг муҳим устувор вазифаларидан бири этиб белгилансин.

Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг соҳа фаолиятига оид ҳуқуқий ахборотни аҳоли ва ижрочиларга ўз вақтида етказиш, шунингдек, улардан фойдаланишни таъминлаш вазифаларининг самарали амалга оширилиши бўйича шахсий масъулияти оширилсин.

2. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2020–2021 йилларда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари “Йўл харитаси”да белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгар бўлади.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Болалар ва ёшларга ҳуқуқий таълим-тарбия беришнинг миллий концепциясини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

тизимли равишда кундалик учрайдиган ҳамда ҳаётий муҳим масалалар бўйича оддий ва содда тилда ҳуқуқий тарғибот материалларини тайёрлаб, кенг аҳоли қатламига етказилишини таъминлаб борсин;

болаларнинг ҳуқуқий онгини шакллантиришга қаратилган интерактив мобил ўйин-иловалар ишлаб чиқилишини, шунингдек, болалар ва ёшлар ҳамда ҳар бир оила учун мўлжалланган юридик энциклопедиялар тайёрланишини таъминласин;

2020 йил 1 августга қадар тадбиркорлик субъектларига тезкор равишда бепул ҳуқуқий маслаҳат ва маълумотлар беришни назарда тутувчи “advice for business” махсус интерактив ҳуқуқий-ахборот портали яратилиши ва ишга туширилишини таъминласин;

2021 йил 1 январга қадар ҳуқуқий ахборот тарқатиш усулларини янада кенг жорий этиш мақсадида аҳоли учун ҳуқуқ соҳаси билан боғлиқ хизматлар ва маълумотларни олиш имконини берувчи, шу жумладан ҳуқуқий маълумот ресурсларини ўзида жамлаган ягона мобил илова яратилиши ва ишга туширилишини таъминласин;

2021 йил 1 мартга қадар жамиятда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида “Гендер-мадад” ҳуқуқий маслаҳат портали яратилишини таъминласин;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳуқуқий ахборотларнинг етказилиши, аҳоли ва ижрочиларга уларнинг моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишининг амалий таъсирини мунтазам равишда ва ҳар томонлама таҳлил қилинишини таъминлаб, зарурат бўлганда уларни янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни белгиланган тартибда киритиб борсин.

4. Давлат органлари ва ташкилотлари:

ўз соҳа фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига содда ва равон тилда тушунтириш ишларини олиб борсин, бунда оммавий ахборот воситаларидан, ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлардан кенг фойдаланиш, матбуот анжуманлари, брифинглар, медиа-турлар ташкил этиш чораларини кўрсин;

ўз соҳа фаолиятидан келиб чиқиб, аҳолини қизиқтирадиган энг долзарб масалаларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда улар бўйича тизимли равишда телевидение ва ижтимоий тармоқлар орқали ҳуқуқий тушунтириш ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериш тизимини кенг йўлга қўйсин;

аҳолига, шу жумладан ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига, айниқса қишлоқ жойларда ҳуқуқий масалалар бўйича сайёр маслаҳат ва ҳуқуқий тушунтиришлар бериш амалиётини кенг йўлга қўйсин;

адлия органлари билан ҳамкорликда ўз ходимлари томонидан соҳа фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва уларни қўллаш асосларининг пухта ўрганилишини ташкил қилсин ҳамда бу борада уларнинг билимларини синовдан ўтказиб борсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги доимий равишда:

таълим муассасаларида ўқувчи ва талабалар учун давлат рамзларини эъзозлаш, ҳуқуқ ва бурчларини тушунтириш, қадриятларни ҳурмат қилиш мавзуларида очиқ дарслар, ўқув машғулотларини узлуксиз ташкил қилсин;

ҳуқуқшунослик соҳасидаги ўқув қўлланмалари ва ҳуқуқий тарғибот материаллари сонини ва сифатини ошириш, уларни ўқувчи ва талабалар учун ўқиб-ўрганиш осон ва қулай бўлган шаклда тайёрланишини таъминласин;

таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари ўртасида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш юзасидан турли кўрик-танловлари ўтказилишини таъминлаб борсин.

6. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига:

фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва маърифатини оширишга хизмат қиладиган, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар қамровини ошириш;

фуқаролар, шу жумладан, давлат хизматчилари томонидан қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш ҳолатлари юзасидан, шунингдек, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир таъсирчан видеороликларни тайёрлаб, мунтазам равишда намойиш қилиш чораларини кўриш тавсия этилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси, “Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти давлат унитар корхонаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририятини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказини (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этиш;

Адлия вазирлигининг “Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат муассасасини тугатиш ҳамда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг бошқа бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни назарда тутган ҳолда Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида бошқарув ходимларининг чекланган сони 10 кишидан иборат бўлган Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармасини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг тузилмасида камида бир нафар бошқарув ходимидан иборат бўлган ахборот-коммуникация технологиялари масалалари бўйича ходим штат бирлигини жорий этиш.

Марказ аҳоли ва ижрочиларга жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини расмий эълон қилиш соҳасида республиканинг етакчи давлат муассасаси этиб белгилансин.

8. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини шакллантириш ва юритиш, ундан жисмоний ва юридик шахсларнинг белгиланган тартибда фойдаланишини таъминлаш, шунингдек, қонун ҳужжатларининг Миллий базада расмий нашр этилишини таъминлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг ҳамда зарур бўлган тақдирда, тегишли ахборот-таҳлилий материалларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича барча давлат органларига ва ташкилотларга электрон шаклда юборилишини таъминлаш;

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;

ҳуқуқий ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг дастурий-техник воситалари ва технологиялари жорий этилишини ташкил қилиш;

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича тизимли амалий чора-тадбирларни амалга ошириш;

давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг норма ва қоидаларини аҳолига тушунтириш бўйича намунавий ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ва тарқатиш;

қонун ҳужжатлари нормаларини тушунтириш бўйича норасмий шарҳлар ва тушунтириш материалларини тайёрлаш;

аҳолининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришга қаратилган, шунингдек долзарб ва аҳолини қизиқтирадиган актуал масалалар юзасидан зарур тарғибот материалларни тайёрлаш ва тарқатиш;

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини, шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг ёритиш бўйича тезкор ахборот-таҳлилий медиа материалларни, шу жумладан, аудио ва видеороликлар, ижтимоий рекламалар, воқеа жойидан репортажларни тайёрлаш;

аутсорсинг шартларида юридик адабиётлар ва расмий нашрларнинг расман чоп этилишини таъминлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, шунингдек ижтимоий-ҳуқуқий соҳада қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини ёритишга қаратилган даврий ҳуқуқий нашрларни тайёрлаш ва чоп этиш;

юридик ва жисмоний шахслар, хорижий давлатларнинг ташкилотлари буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, хорижий давлатлар қонунчилиги бўйича маълумотлар тақдим этиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўлланилиши, шунингдек, турли ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ва намуналарини тайёрлаш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш, шу жумладан шартнома асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ёки ишлаб чиқишда иштирок этиш.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

9. Марказнинг бошқарув ходимлари чекланган умумий сони 62 кишидан иборат бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида Марказнинг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўшимча штат бирликларини жорий этиш ҳуқуқи берилсин.

Марказнинг айрим мутахассислари (режиссёр, креатив муҳаррир, мухбир, дизайнер, тасвирчи, видеомонтажчи, АКТ мутахассиси ва бошқалар) меҳнат бозоридаги ҳақиқий конъюнктурани ҳисобга олган ҳолда шартнома асосида жалб қилинади.

10. Белгилансинки:

Марказга Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади;

Марказнинг ходимлари мақоми, тиббий хизмат кўрсатиш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларига кўра тегишли равишда Адлия вазирлиги марказий аппарати ходимларига тенглаштирилади;

Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларини бериш, шунингдек Адлия вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун назарда тутилган алоҳида меҳнат шароитлари учун устамалар тўлаш тартиби татбиқ этилмайди;

белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган Марказ ходимларининг Марказда ишлаган даври кўп йиллик хизмати учун устамалар тўлашда зарур бўлган иш стажига қўшиб ҳисобланади;

Марказнинг бошқарув ходимларига аввалги иш жойида узоқ йиллик хизмати учун берилган устама ва қўшимча тўловлар, махсус ва даражали унвонлар сақлаб қолинади;

Марказнинг ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимнинг лавозим маошининг 200 фоизигача миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар қўлланилиши мумкин.

11. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг бошқа бюджетдан ташқари маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

халқаро институтлар ва ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг грантлари ва ҳомийлик хайриялари;

шартнома асосида ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш)дан тушадиган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:

Марказ уставининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Марказнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметаси тасдиқланишини;

Марказга кўрсатилган хизматлари бўйича маблағлар келиб тушишининг алоҳида ҳисобини юритиш учун тегишли банк ва ғазна шахсий ҳисобварақалари очилишини;

ходимларни белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш орқали Марказнинг соҳа фаолияти бўйича чуқур билимларга ва амалий иш тажрибасига эга ҳалол, интизомли ва малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.

13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ой муддатда Марказни жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, шунингдек ҳуқуқий ахборотни тарқатишга қаратилган зарур медиа материалларини яратиши ва тарқатиши учун энг янги ахборот технологиялари ва рақамли ускуналар билан жиҳозлаш чорасини кўрсин.

Марказ 2023 йил 1 февралга қадар замонавий телестудия ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ олиб кириладиган телевизион ускуналар жамланмаси, компьютер техникаси, дастурий таъминот ва бошқа техника воситалари божхона божидан озод этилсин ва ушбу товарлар учун акциз солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилсин.

14. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мазкур қарордан келиб чиқадиган ҳуқуқий-маърифий тадбирларни амалга оширишга қаратилган маблағларни ўзларининг харажатлар сметасида назарда тутиб борсин.

Давлат бошқаруви органлари жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш учун белгиланган тартибда нодавлат нотижорат ташкилотларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан давлат ижтимоий буюртмасини бериши мумкин.

15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон тизим орқали ўз вақтида қабул қилиб олиниши ва ўз таркибий ва ҳудудий бўлинмаларига етказилиши устидан доимий мониторинг ва назоратни амалга ошириб борсин; 

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2020–2021 йилларда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолатини доимий мониторинг қилиб борсин ҳамда мониторинг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳар чоракда ахборот киритиб борсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

17. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситалари ҳамда Интернет тармоғида кенг ёритилишини ташкил этсин.

18. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

             Президенти                                                                                    Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил ____ февралдаги

ПҚ-     -сон қарорига 1-илова

 

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини

2020–2021 йилларда самарали амалга ошириш бўйича

“ЙЎЛ ХАРИТАСИ”

 

Т/р.

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш

1. Оилада ва таълим муассасаларида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш

  1.  

Болалар ва ёшларга ҳуқуқий таълим-тарбия беришнинг миллий концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

 

2020 йил май

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин), Маънавият ва маърифат маркази (М.Ходжиматов)

  1.  

Болалар ва ёшлар учун ҳуқуқнинг илк тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқнинг оддий ва кундалик қоидаларини
билишни ўргатишга қаратилган, шунингдек, уларда Ватан туйғуси ғояларини чуқур сингдиришга доир ўйин китоблар, кинофильмлар, аудиоэртаклар ва видеоўйинлар яратиш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

 

 

2020 йил август

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги (Ф.Абдухаликов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин), Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев)

  1.  

Болалар ва ёшлар онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик
ва поклик тушунчаларини, одоб-ахлоқ нормалари ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга доир тушунчаларни чуқур сингдириб боришга қаратилган мультипликацион фильмлар ва қисқа метражли медиа маҳсулотларини тайёрлаш
ва етказиш.

 

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2020 йил сентябрь

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги (Ф.Абдухаликов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин), Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев)

  1.  

“bolahuquqlari.uz” ҳуқуқий ахборот порталини кенг аҳоли қатлами орасида оммалаштириш ҳамда уни доимий равишда янгилиб борилишини таъминлаш орқали таълим жараёнида ушбу ҳуқуқий ахборот порталидан кенг фойдаланиш.

 

Ташкилий чора-тадбирлар

2020-2021 йилларда

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин)

  1.  

Болаларга кундалик турмушда хавфсизлик қоидаларини ўргатиш бўйича кўргазмали қўлланмалар тайёрлаш.

Қўлланмалар

2020 йил май

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин)

  1.  

Таълим муассасаларида ўқувчи ва талабалар учун давлат рамзларини эъзозлаш, ҳуқуқ ва бурчларини тушунтириш, қадриятларни ҳурмат қилиш мавзуларида очиқ дарслар, ўқув машғулотларини тизимли ва узлуксиз ташкил қилиш.

 

Очиқ дарслар, ўқув машғулотлари

2020-2021 йилларда

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

  1.  

Болалар ва ёшларга уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда бурчларини, ўзгаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳурмат қилишни тушунтиришга, шунингдек уларга “нима яхшию, нима ёмон” тушунчаларини ўргатишга доир кўргазмали қўлланмалар тайёрлаш.

 

Кўргазмали қўлланмалар

2020 йил август

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин)

  1.  

Мактабгача таълим муассасаларида болалар учун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва давлат рамзлари ҳақида тушунчалар берувчи баннерлар тайёрлаш ва уларни кўринарли жойларга ўрнатиш, ҳар бир муассасада Конституция бурчагини ташкил этиш ҳамда уларни Бош қомусимизни ифодалайдиган кўргазмали материаллар билан жиҳозлаш.

 

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил октябрь

Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин), Молия вазирлиги (Ж.Қўчқоров), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

  1.  

Болалар ва ёшлар юридик энциклопедиясини тайёрлаш
ва тарқатиш.

Идоравий ҳужжат

2020 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)

  1.  

Оила давраси учун мўлжалланган юридик энциклопедия тайёрлаш ва тарқатиш.

Идоравий ҳужжат

2021 йил март

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини ва моҳиятини ўрганиш мақсадида:

барча таълим турлари бўйича Конституцияни ўрганишга оид дастурлар, курслар, услубий кўрсатмалар ва бошқа дидактик воситаларга қўйиладиган талабларни замон талаблари асосида тубдан қайта кўриб чиқиш, бунда ўқитиш тизимига инновацион усулларни кенг қўллаш;

Конституцияни ўрганиш бўйича қўлланмалар ва бошқа махсус адабиётларни кўргазмали тарзда қайта нашр этиш чораларини кўриш, уларни электрон шаклда ижтимоий тармоқлар орқали ҳам тарқатиш чорасини кўриш;

Конституцияни ўрганиш бўйича тарбиячи ва методистлар, профессор-ўқитувчиларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чорасини кўриш.

 

Комплекс чора-тадбирлар режаси

2021 йил январь

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Молия вазирлиги (Ж.Қўчқоров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Умумий ўрта таълим мактабларида Конституция бурчагини ташкил этиш ва уни Конституция ва қонунлар акс этган замонавий тарғибот воситалари билан жиҳозлаш.

 

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил ноябрь

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),
Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

  1.  

Болаларнинг ҳуқуқий онгини шакллантиришга қаратилган интерактив мобил ўйин-илова ишлаб чиқиш.

Мобил ўйин-илова

2021 йил май

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)

  1.  

Умумтаълим муассасаларининг юқори синфлари учун “Ҳар кунлик ҳуқуқ” номли қўлланмалар тайёрлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил август

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),
Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

  1.  

Болаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш борасида мобил сўз ўйинлари, шунингдек, “Ҳуқуқий кроссвордлар”, кичик шакллардан ҳуқуқий аҳамиятга эга расмлар йиғиш (“пазл” ва бошқалар) ва ҳуқуқий тест ўйинларини яратиш.

 

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил август

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)

  1.  

Таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари орасида ҳар йили ҳуқуқ фанидан қуйидаги танловларни ташкил қилиш:

умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчилари ўртасида “Ҳуқуқ – бу тўғриликдир” расмлар танлови;

умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим” республика кўрик-танлови;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танлови;

олий таълим муассасаларида “Ҳуқуқ билимдонлари” кўрик-танлови.

Кўрик-танловлар

2020-2021 йилларда

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев)

2. Кенг аҳоли қатламининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш

  1.  

Тадбиркорлик субъектларига тезкор равишда бепул ҳуқуқий маслаҳат ва маълумотлар беришни назарда тутувчи “advice for business” махсус интерактив ҳуқуқий порталини яратиш.

Ҳуқуқий портал

2020 йил июль

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ахборот технологиялари ва
коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

  1.  

Жамиятда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида “Гендер-мадад” электрон ҳуқуқий маслаҳатчи лойиҳасини ишга тушириш (сайт, мобил илова тарзида).

Ҳуқуқий маслаҳат сайти

2021 йил февраль

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),
Хотин-қизлар қўмитаси (Э.Баситхонова)

  1.  

Фуқароларни, шу жумладан, мансабдор шахсларни қонунга бўйсуниш ва ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган қисқа метражли фильмларни суратга олиш
ва анимацион видеороликларни тайёрлаш ҳамда уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

Қисқа метражли фильмлар, видеороликлар

2020-2021 йилларда

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги (Ф.Абдухаликов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), МТРК (А.Хаджаев)

  1.  

Аҳолига ҳуқуқ ва мажбуриятларини оддий ва халқчил тилда тушунтириш бўйича видеороликлар, инфографикалар ва бошқа кўргазмали материаллар тайёрлаш ҳамда уларни телевидение ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш.

 

Ижтимоий видеороликлар, кўргазмали материаллар

Ҳар ойда камида бир мартадан

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), МТРК (А.Хаджаев), ЭОАВМА (Ф.Абдухаликов)

  1.  

Ҳуқуқ ва мажбуриятларни ифодаловчи турли белгилар тасвирини ишлаб чиқиш ва уларни аҳоли гавжум жойларда (бозорлар, савдо марказлари ва ҳоказо) ўрнатиш.

 

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил август

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), вазирлик ва идоралар

 

  1.  

Жамоат жойларида юриш, ўзини тутиш ва атрофидагилар билан муомала қилиш маданиятини шакллантириш бўйича йўловчи транспорт воситаларида, автобекатларда, темир йўл бекатларида ва бошқа жамоат жойларида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида огоҳлантирувчи
ва тушунтирувчи баннерларни ўрнатиш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2020 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Транспорт вазирлиги (Э.Ганиев), манфаадор вазирлик ва идоралар

  1.  

Энг кўп бериладиган савол-жавоблар акс этган флаер, варақа ва бошқа буклетларни гипермаркет, катта бозорлар, автосалон, кўргазма ва шу каби жойларда тарқатишга мўлжалланган “маърифат бурчаклари”ни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил август

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

Молия вазирлиги (Ж.Қўчқоров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Аҳоли ўртасида электр энергияси, табиий газ ва сувдан оқилона фойдаланиш қоидалари ҳамда уларни тежаш, маиший чиқиндилар ҳамда бошқа кундалик муаммоли масалалар юзасидан фуқаролар ўртасида кенг қамровли тарғибот ишларини (инфографика, плакат ва баннерлар ўрнатиш ва бошқалар) ташкил қилиш.

 

Учрашувлар, тушунтириш тадбирлари

2020-2021 йилларда

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Фуқаролар ўртасида Конституциянинг мазмун-моҳияти, унинг ўрни ва аҳамияти бўйича тарғибот ишларини олиб бориш, бунда Конституциянинг ҳар бир моддасининг моҳияти ва аҳамиятини кўргазмали тарзда (инфографика ва бошқалар) ижтимоий тармоқлар ва телевидение орқали аҳолига етказиш чорасини кўриш.

Тарғибот дастури, кўргазмали материаллар ва бошқа ташкилий чоралар

2020 йил июль

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин)

  1.  

Меҳнат мигрантларига ҳуқуқларини тушунтириш бўйича “Мигрантга ҳуқуқий ёрдам” лойиҳаси (рисола, буклет, флаер, маъруза ва учрашувлар)ни ташкил қилиш.

Тарғибот тадбирлари

Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов)

  1.  

Хорижга ишлаш учун кетаётган меҳнат мигрантларига турли ижтимоий-ҳуқуқий масалалар, хусусан, миграция, ишга жойлашиш ҳамда бошқа давлатларнинг қонун ҳужжатлари бўйича ҳуқуқий ахборотлар бериш мақсадида аэропортлар ва вокзалларда ҳуқуқий ахборот бурчакларини ташкил қилиш ва тарғибот тадбирларини ўтказиш.

Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари

2020-2021 йилларда

 

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Транспорт вазирлиги (Э.Ганиев)

  1.  

Йўл ҳаракати барча иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган комплекс ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ошириш, кўчаларда турли флешмоб тадбирларини ташкил қилиш.

Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари

2020-2021 йилларда

 

 

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)

  1.  

Ногиронлар, ёлғиз пенсионерлар, ёлғиз оналар, ўқитувчилар, тадбиркорлар, кам таъминланганлар, ишсизлар
ва бошқа қатлам аҳоли вакиллари учун ҳуқуқлари, уларга берилган имтиёзлар ва қўшимча кафолатларни назарда тутувчи қўлланма ва ахборот тушунтириш материалларини тайёрлаш.

Қўлланмалар, тушунтириш материаллари

2020 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов)

  1.  

Ҳарбий қисм ва муассасаларда тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларинининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзларни етказиш.

Учрашувлар, семинарлар

2020-2021 йиллар

Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Мудофаа вазирлиги (Б.Курбанов), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Миллий гвардия (Б.Ташматов)

  1.  

Тиббиёт муассасалари ходимлари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига уларнинг меҳнатга доир ҳуқуқларини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш.

Учрашувлар, семинарлар

2020-2021 йиллар

 

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)

  1.  

Маҳаллаларда энг долзарб ва муаммоли масалаларни чуқур таҳлил қилиш ва натижасига кўра аниқ манзилли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига тегишли қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини тушунарли тилда етказиш бўйича зарур чоралар кўриш.

Учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тадбирлар

2020-2021 йилларда

Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

вазирлик ва идоралар

  1.  

Аҳоли ўртасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш мақсадида қуйидаги кўрик танловларини ташкил қилиш:

ўқувчи ва талабалар “Коррупция тараққиёт кушандаси” мавзусида умуммиллий иншолар танлови;

ёшлар ўртасида “Коррупцияга йўқ дейлик” ва “Ёшлар коррупцияга қарши” шиорлари остида флешмоблар;

кенг аҳоли қатлами орасида “Биз коррупцияга қаршимиз” мегатанлови (“Энг яхши блогпост”, “Энг яхши журналистик материал”, “Энг яхши юмористик асар” ҳамда “Энг яхши видеоролик” номинациялари бўйича).

Кўрик-танловлари

 

Иншолар танлови

 

Флешмоблар

 

Магетанлов

2020-2021 йилларда

 

Қўшма қарорга мувофиқ

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),
Бош прокуратура (Н.Йўлдошев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов),
Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев)

  1.  

Аҳолини қизиқтирадиган энг долзарб масалаларни аниқлаш ҳамда улар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва ҳуқуқий маслаҳат бериш тизимини йўлга қўйиш.

Манзилли ҳуқуқий тарғибот дастури асосида аҳолига қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини етказишни амалга ошириш.

Манзилли ҳуқуқий тарғибот дастури

2020 йил март

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

Адвокатлар палатаси (А.Эрназаров), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ((Р. Маматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

  1.  

Давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби бўйича жамоатчиликка маслаҳат ёрдамларини бериш, шу жумладан, давлат хизматларини кўрсатиш бўйича қабул қилинган маъмурий регламентлар талабларини таъсирчан усулларда (кўргазмали) аҳолига аниқ ва батафсил тушунтириш.

 

Тарғибот-тушунтириш тадбирлари

2020-2021 йилларда

Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ аҳолига бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизими ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, унинг халқаро талаблар билан уйғунлашишини таъминлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил март

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

Адвокатлар палатаси (А.Эрназаров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Олий таълим муассасалари талабалари ва бошқа кўнгиллиларни жалб қилиш орқали фуқароларнинг кундалик ҳаётидаги муҳим масалалар (“Хавфсизлик камарини тақмасдан машина ҳайдама”, “Ифлос қилма”, “Навбатга тур”, “Пиёдалар ўтиш жойидан ўт”, “Машинани белгиланган жойга қўй”, “Қонунбузилишни фош қил”, “Чекни талаб қил”, “Мен қонунни ҳурмат қиламан”, “Ҳуқуқингни талаб қил”, “Тўхта, бу ноқонуний” ва бошқалар) бўйича флешмоб тадбирларини ташкил қилиш, видеороликлар тайёрлаш.

 

Комплекс тарғибот тадбирлари

2020-2021 йилларда

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов),
Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев),

вазирлик ва идоралар

  1.  

Аҳолига, шу жумладан ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга (ногиронлиги мавжуд шахслар, кам таъминланганлар, ишсизлар, қарамоғида вояга етмаган болалари бор бева аёллар ва бошқалар), айниқса қишлоқ жойларда ва бориш қийин бўлган олис туманларда ҳуқуқий масалалар бўйича сайёр маслаҳат ва тушунтиришлар бериш амалиётини кенг йўлга қўйиш.

 

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил август

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

Адвокатлар палатаси (А.Эрназаров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Узоқ йиллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, суд ва давлат идораларида меҳнат қилганларнинг базасини яратиш, улар имкониятларидан жамоатчилик билан учрашувларда фойдаланиш.

 

Ташкилий чора- тадбирлар

Ҳар ойда камида бир марта

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

вазирлик ва идоралар

  1.  

Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини кенг тушунтиришга қаратилган ахборот маълумотларини тайёрлаш ва кенг тарқатиш, шу жумладан мавзуга оид босма материалларни чоп этиш.

Плакатлар,
флаерлар, рисола ва буклетлар

2020 йил

август-сентябрь

Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси, Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)

  1.  

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолият натижаларини телевидение, радио, босма ва электрон ОАВ орқали, шу жумладан мавзуга бағишланган дастурларни, интервьюларни, муҳокамаларни, пресс-конференцияларни ва бошқа тадбирларни ташкил этиш йўли билан ёритиш.

Телекўрсатувлар, радиоэшиттириш
лар, брифинглар

2020 йил апрель

 

Алоҳида медиа-режа асосида

МТРК (А. Хаджаев), ЭОАВМА (Ф.Абдухаликов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д.Саиджонов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), вазирлик ва идоралар

  1.  

Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлишни тарғиб қилиш йўналишларида сюжетли телекўрсатувлар, шунингдек, аҳолини, шу жумладан мансабдор шахсларни коррупцияга қарши муросасиз курашиш руҳида
тарбиялашга қаратилган турли ижтимоий-ҳуқуқий кўрсатувлар, ток-шоулар ва давра суҳбатлари тайёрлаш ва эфирга узатиш.

 

Сюжетли телекўрсатувлар, ток-шоулар ва давра суҳбатлари

2020 йил апрель

 

Алоҳида медиа-режа асосида

МТРК (А.Хаджаев), ЭОАВМА (Ф.Абдухаликов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), вазирлик ва идоралар

  1.  

Ўзбекистон Республикаси мобил алоқа тармоқлари операторларининг абонентларига “Huquqiy axborot” телеграм каналига уланиш бўйича SMS хабарларини юбориш.

Ташкилий чоралар

2020 йил март

Ахборот технологиялари ва комму-никацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

  1.  

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мутахассислар ва кенг жамоатчиликка eтказиш, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга шарҳлар ва тушунтиришларни тайёрлаш ва тарқатиш орқали етказиш механизмини такомиллаштириш.

 

Идоравий ҳужжат

2021 йил январь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

3. Давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш

  1.  

Барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларда ходимлар учун  ўз соҳасига оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда ҳуқуқий соҳадаги муҳим масалаларни ўқитиш бўйича “республика-вилоят-туман” принципида махсус семинар-тренинглар ташкил қилиш.

Ўқув семинарлари

2020-2021 йилларда

 

Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),
Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги (Н.Максумов),
вазирлик ва идоралар

  1.  

Барча ҳокимликларда ҳар ҳафтада “Қонунчиликдаги янгиликлар” машғулотларини тизимли ташкил қилиш, унда адлия органлари томонидан ҳафта давомида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг моҳиятини ҳокимлик ва мутасадди ташкилот раҳбарларига кўргазмали тарзда тушунтириш, янги қабул қилинган қонун ҳужжатларида белгиланган вазифа ва топшириқларнинг ижросини ташкил қилиш ҳолати бўйича тушунтириш ва йўналишлар бериш.

Ўқув машғулотлари

2020-2021 йилларда

 

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

  1.  

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида:

ходимлар билимини ҳуқуқий саводхонликнинг минимал даражаси бўйича синовдан ўтказиш ва баҳолаш;

меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилиши ҳолати юзасидан ходимлар ўртасида сўровлар ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил март-декабрь

Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),
Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги (Н.Максумов), вазирлик ва идоралар

  1.  

Давлат органлари ва ташкилотларида Конституцияни ўрганиш тадбирларини ташкил қилиш, бунда ҳар бир ходим томонидан Конституциянинг ҳар ярим йилда камида бир маротаба ўқиб ўрганилишини ташкил қилиш.

Натижаси бўйича ходимларнинг Конституцияни билиш даражасини адлия органлари томонидан синовдан ўтказиш.

Ўқув машғулотлари
ва тадбирлари

2020 йил апрель

 

Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳар ҳафталик ҳуқуқий таълим бўйича ўқув соатларини жорий этиш ва мунтазам равишда ўтказиб борилишини ташкил этиш.

 

Ўқув машғулотлари

2020-2021 йилларда

 

Вазирлик ва идоралар

II. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш

  1.  

Медиа ресурслар, шу жумладан аҳоли гавжум жойларда ўрнатилган дисплей (Display advertising) ва LED экранларда
у ёки бу ҳуқуқий масаланинг ечими тўғрисида долзарб ва тўлиқ маълумотларни жойлаштириш орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш.

 

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил сентябрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

  1.  

Ҳуқуқий ахборот тарқатиш усулларини янада кенг жорий этиш мақсадида аҳоли учун ҳуқуқ соҳаси билан боғлиқ хизматлар ва маълумотларни олиш имконини берувчи, шу жумладан ҳуқуқий маълумот ресурсларини ўзида жамлаган ягона мобил илова яратиш.

 

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

  1.  

Фаол фуқаролик позицияси ва ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ҳисларини шакллантиришга хизмат қиладиган, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг амалий механизмларини ўргатишга қаратилган “Street Law” ҳуқуқий таълим дастурини кенг жорий қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни самарали ташкил қилиш.

 

Комплекс ҳуқуқий тарғибот тадбирлари

2020-2021 йилларда

 

Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),
Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев)

  1.  

Давлат органлари ва ташкилотларига келиб тушган саволлар асосида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга
ва телеграмдаги расмий каналларига аноним тарзда амалий мисолларни (“case study”) жойлаштириш ва бунда фуқароларга муаммо мазмун-моҳиятини тушунтириш, ечимларни излаш ва улардан энг мақбулини танлаш имкониятини берган ҳолда реал материалга асосланган ёки унга яқин ҳаётий ҳуқуқий, молиявий, ижтимоий ва бошқа низоли вазиятларни баён этиш.

 

Идоравий ҳужжат

2020 йил октябрь

Вазирлик ва идоралар

  1.  

Telegram, Facebook, Instagram, VKontakte, LinkedIn, Pinterest, Odnoklassniki ва бошқа ривожланган ижтимоий тармоқларда қонунчиликдаги янгиликлар ва бошқа фойдали маълумотларни ўзида мужассам этган саҳифаларни яратиш.

 

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

“Here-and-now” тамойили асосида фуқароларга барча долзарб ва зарур ҳуқуқий маълумотларни тақдим қилувчи янгиланган e-maslahat.uz интерактив ҳуқуқий порталини (сайтини) такомиллаштириш.

Интерактив ахборот-ҳуқуқий портали

2020 йил ноябрь

“Мадад” ННТ (Т.Турсунов),
Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

  1.  

“Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда инновацион технологияларни қўллаш” танловини ўтказиш.

Ташкилий чоралар

2020 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов)

 

 

III. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш

  1.  

Журналистлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш бўйича бепул ўқув курслари ва семинарлар ташкил қилиш.

Ўқув курслари, семинарлар

2020 йил

март-май

 

Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д.Саиджонов), Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов),
МТРК (А.Хаджаев)

  1.  

Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан босма
ва электрон оммавий ахборот воситалари вакиллари
учун қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва моҳиятини тушунтириш мақсадида пресс-конференциялар ўтказиш.

Пресс-конференциялар

Ҳар ҳафтада

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д.Саиджонов), Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов),
МТРК (А.Хаджаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва маърифатини оширишга хизмат қиладиган, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ҳамда ҳуқуқий мавзудаги бошқа лойиҳаларни тайёрлаш.

 

 

Медиа-режа

2020 йил
февраль

МТРК (А.Хаджаев),
Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Давлат ва жамият ҳамда фуқаролар ҳаётидаги муҳим қонунлар, шунингдек янги қабул қилинган бошқа қонун ҳужжатлари моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш бўйича таҳлилий ток-шоу, баҳс-мунозара йўналишидаги кўрсатув ва эшиттиришларни тайёрлаш ва эфирга узатиш.

 

Медиа-режа

2020 йил
февраль

МТРК (А.Хаджаев),
Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

“Ҳуқуқий жамият сари”, “ТВ-Ҳуқуқ”, “Ҳуқуқ ва ҳаёт”, “Ҳуқуқий маслаҳат”, “Қонун устувор”, “Қонунчиликдаги янгиликлар”, “Менинг ҳуқуқим”, “Ҳуқуқингни бил ва талаб қил”, “Адвокат маслаҳати” ҳамда “Нотариус маслаҳати” мавзуларида сюжетли теледастурларни, шунингдек, ҳуқуқий мавзуларда талабалар ва мутахассислар ўртасида дебатларни тайёрлаш ва узатиш.

Медиа-режа

2020 йил
февраль

МТРК (А.Хаджаев),
Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Адвокатлар палатаси (А.Эрназаров), Нотариал палата (Д.Ашуров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

  1.  

Аҳоли ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тизимли равишда “Одил судлов”, “Суд-ҳуқуқий ислоҳот”, “Қонун устуворлиги йўлида”
ва “Тазарру” мавзусларида суд очеркларини тайёрлаш
ва узатиш.

Медиа-режа

2020 йил
апрель

МТРК (А.Хаджаев), Олий суд (К.Камилов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Адвокатлар палатаси (А.Эрназаров), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

 

IV. Юридик таълимни, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш

ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш

  1.  

Халқ таълими тизимида ҳуқуқшунос-педагог кадрлар етишмовчилиги билан боғлиқ муаммоларни ечиш ва ушбу тизимда фаолият юритаётган номутахассис олий маълумотли кадрларни ҳуқуқшунос-педагог сифатида қайта тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил апрель

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),
Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

  1.  

Масофавий таълим орқали қисқа муддатли курсларда мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва бошланғич таълим ўқитувчиларининг ҳуқуқ асослари
ва бола ҳуқуқлари бўйича малакасини ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил май

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),
Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин)

  1.  

Тошкент давлат юридик университетида пулли асосларда тайёрлов, қисқа муддатли ва бошқа таълим курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқитишнинг замонавий
ва интерактив (E-Minbar электрон платформаси, кейс стади, коучинг) методларини кенг жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил август

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

  1.  

Юридик таълим муассасаларининг аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасидаги ролини кучайтириш, бунда ижтимоий йўналтирилган юридик клиника ва талабаларнинг клиник таълим фаолиятини ривожлантириш (pro bono), шунингдек “Street law” лойиҳасини жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш.

Юридик клиника учун тренинг материаллари пакетини тайёрлаш, юридик ёрдамнинг актуал масалалари бўйича тадбирлар ўтказиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил август

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

  1.  

Тошкент давлат юридик университетида амалий йўналтирилган ва музокарали машғулотлар ўтказишни кучайтиришни, танқидий мушоҳада ва нотиқлик санъатини ривожлантиришни таъминловчи коворкинг марказлар ташкил этиш орқали ўқув-методик базани мустаҳкамлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

  1.  

Олий ва ўрта махсус юридик таълим муассасалари ахборот кутубхона фондларини илғор хорижий мамлакатларда чоп этилган замонавий ва ихтисослашган юридик адабиётлар ва уларнинг электрон нусхалари билан бойитиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

  1.  

Юридик таълим муассасаларида илғор халқаро тажрибани ўрганган ҳолда янги ўқув режаларни ишлаб чиқиш, талабалар томонидан ҳуқуқшунослар учун зарур бўлган замонавий билим ва кўникмаларни чуқур эгаллашларини таъминлаш мақсадида ихтисослаштирилган фанлар ҳажмини кўпайтиришни таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

  1.  

Хорижий илмий-тадқиқот ва олий ўқув юртларида профессор-ўқитувчилар, илмий-педагогик ходимлар учун малака ошириш ва стажировкаларни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020-2021йил

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

  1.  

Юридик таълим муассасаларда ўқув жараёнига судлар, ички ишлар органлари, прокуратура, божхона ва солиқ идоралари, шунингдек, иқтисодиётнинг турли соҳаларида ишлайдиган юристларни, юристларни, шу қаторда халқаро (хорижий) юристларни жалб қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020-2021 йиллар

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

  1.  

Етакчи хорижий мамлакатларнинг тажрибасидан кенг ва унумли фойдаланган ҳолда Юристлар малакасини ошириш маркази ўқув жараёнига масофавий таълимни татбиқ
этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил сентябрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

  1.  

Замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда (IT-ҳуқуқ, юристларга бухгалтерия ҳисоби ва ҳ.к.) ҳуқуқий муаммоли саволларни аниқлашга қаратилган ҳар йили ўтказиладиган тизимли таҳлил асосида ҳуқуқшуносларни амалиётга йўналтириш ҳамда малакасини оширишнинг янги дастурларини, шу жумладан, масофавий ўқитишнинг жорий этилишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил февраль

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

  1.  

Ўқитишнинг инновацион усулларини жорий этиш,
меҳнат бозорида талаб қилинадиган кадрлар тайёрлаш учун юридик коллежларда замонавий педагогик ва ахборот технологиялари кўламини кенгайтириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 йил июнь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

V. Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш

  1.  

Жамиятда ҳуқуқий ахборотни тарқатиш, ҳуқуқий онг
ва маданиятни юксалтиришга қаратилган диссертациялар, илмий тадқиқотлар ва изланишлар кўламини кенгайтириш.

Илмий-тадқиқот ишлари ва ишланмалари

2020-2021 йилларда

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

Олий аттестация комиссияси (А.Юсупов)

  1.  

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги танловларда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг ташкилий-ҳуқуқий, педагогик-психологик жиҳатларини тадқиқ этишга оид мавзуларни мунтазам эълон қилиб бориш.

Ташкилий чора- тадбирлар

2020 йил март

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов)

  1.  

Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш муаммоларига бағишлаб конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этиш.

Конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари

2020-2021 йилларда

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

вазирлик ва идоралар

  1.  

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш аҳволи, унинг даражаси, кўламлари, динамикаси ва тенденциялари юзасидан ижтимоий, махсус, илмий ва бошқа изланишларни амалга ошириш.

Ижтимоий, махсус, илмий ва бошқа изланишлар

Ҳар ярим йилда камида бир марта

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

“Ижтимоий фикр” маркази (Р.Убайдуллаева), манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш даражаси  бўйича ўтказилган социологик сўров натижаларини оммавий ахборот воситалари, электрон ва босма нашрларда ҳамда вазирлик ва идораларнинг веб-сайтида доимий ёритиб бориш.

Таҳлилий материаллар

2020-2021 йилларда

 “Ижтимоий фикр” жамоатчилик Маркази (Р.Убайдуллаева), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),
МТРК (А. Хаджаев)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил ___________даги ПҚ-______-сон қарорига

3-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида юридик журналлар тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2005 йил 18 октябрдаги ПҚ–203-сон қарорининг рус тилидаги матнида:

а) 1-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Важнейшими задачами общественно-правового журнала «Ҳуқуқ ва бурч» являются:

освещение проблем углубления реформ правовой системы, совершенствования законотворческой деятельности, законодательства в различных областях государственного и общественного строительства с учетом приоритетных направлений демократического обновления общества, модернизации и реформирования страны;

регулярная публикация аналитических материалов по актуальным темам, подготовленных исследователями, проводящими научные исследования в социально-правовой сфере;

организация обсуждения проблем совершенствования правоприменительной практики, деятельности судов по осуществлению правосудия, обеспечению надежной защиты интересов и прав граждан;

публикация материалов, посвященных актуальным проблемам повышения эффективности деятельности правоохранительных органов;

освещение опыта зарубежных стран по совершенствованию законотворческой деятельности и правоприменительной практики, актуальных проблем развития международного права в условиях глобализации.

В журнале вводятся следующие постоянные рубрики: «Судебно-правовая реформа», «Судебная практика», «Новости в законодательстве», «Трибуна специалиста», «Нормотворчество: комментарий, анализ, мнение» и др. Журнал предназначен для работников юстиции, судей и прокуроров и, ученых, специалистов, преподавателей, студентов высших и средних специальных юридических учебных заведений, а также для широкого круга лиц, интересующихся вопросами юриспруденции.

Учредителем журнала является «Национальный центр правовой информации «Адолат» при Министерстве юстиции Республики Узбекистан. Журнал будет издаваться ежемесячно на узбекском языке. Тираж определяется исходя из потребности».

б) 2-илованинг  2-бандида:

«Главные учредители журналов» устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Государственное учреждение «Национальный центр правовой информации «Адолат» при Министерстве юстиции Республики Узбекистан»;

«Примерный тираж» устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Определяется исходя из потребности».

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 8 февралдаги ПҚ‒2761-сон қарорида:

6-банд ва қарорга 2-илова  ўз кучини йўқотган деб топилсин;

8-банднинг иккинчи хатбошидаги “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази ДУКга” деган сўзлар “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасасига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ‒3666-сон қарорида:

а) 2-бандда:

“а”кичик банднинг еттинчи хатбошиси “бошқармаси” деган сўз “бошқармаси ташкил қилинсин” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

“б” кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“б) Адлия органлари ва муассасаларига “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази билан тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) бўйича шартномалар тузишга рухсат этилсин”;

б) 1-илованинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“8. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

Вазирлик марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари;

Давлат хизматлари агентлиги;

Интеллектуал мулк агентлиги;

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти;

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази;

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази” давлат муассасаси;

давлат нотариал идоралари ва архивлари;

Юристлар малакасини ошириш маркази;

Тошкент давлат юридик университети;

юридик коллежлари;

Академик лицей.

Адлия органлари ва муассасалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита Вазирликка бўйсунадилар”.

в) 2–5-иловалар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: