ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13617 Хокимият города Гулистан 12/02/2020 27/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Гулистон шаҳрининг марказий кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва тартибга солиш тўғрисида
ID-13617

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелда қабул қилинган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори, Гулистон шаҳар ИИО ФМБнинг 2020 йил 5 февралдаги “Гулистон шаҳрининг марказий кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва тартибга солиш тўғрисида”ги 30/560-сонли хати ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб, қарор қиламан:

1. Гулистон шаҳар ИИО ФМБнинг 2020 йил 5 февралдаги “Гулистон шаҳрининг марказий кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва тартибга солиш тўғрисида”ги 30/560-сонли хати ижро учун қабул қилинсин.

2. Гулистон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (З.Қаюмов)га, Гулистон шаҳар ИИБ ЙҲХБ (А.Абдуллаев)га ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимлиги қошидаги “Махсус эксплуатация” бўлими (Ф.Эгамбердиев)ларга:

Гулистон шаҳар Ўзбекистон шох кўчаси (Никоҳ саройи рўпараси) ва (Гулистон шаҳар ФВБ биноси рўпараси)га 3.24 “Юқори тезликни чекланган, 60 км/соат” йўл белгиларини ҳамда қўшимча 5.41 “Фото ва видео қайд этиш” йўл белгиларини;

Гулистон шаҳар Гулистон кўчаси (Миллий Гвардия бошқармаси биноси рўпараси)га ва (Мусиқа мактаби ётоқхонаси биноси рўпараси)га 
3.24 “Юқори тезликни чекланган, 50 км/соат” йўл белгиларини ҳамда қўшимча 5.41 “Фото ва видео қайд этиш” йўл белгиларини ўрнатиш вазифаси юклатилсин.

3. Шаҳар ҳокимлиги девонхонаси (А.Қуватов), мазкур қарорни “Гулистон янгиликлари” газетасида нашр этилишини ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини, қоғоз ва электрон шаклларда бир кунлик муддатда, тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотларга етказилишини ташкиллаштирсин.

4. Ушбу қарор расмий манбаларда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ж.Яриев зиммасига юклатилсин.

 

Шаҳар ҳокими                                                          Т. Дадабаев

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар

186