ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13614 Комитет по автомобильным дорогам при Министерстве транспорта Республики Узбекистан 11/02/2020 26/02/2020 0
Указ Президента Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
ID-13614

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5890-сон Фармони ва 2019 йил 9 декабрдаги “Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4545-сон қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.

4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

           Президенти                                                                                               Ш. Мирзиёев

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “____”____________даги

ПФ–____-сон Фармонига 1-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги “Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–3358-сон Фармонига иловада:

II бўлимнинг 11-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин;

IV бўлим қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:

“6. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси”.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси
ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–2776-сон қарорининг:

а) 2-бандининг:

иккинчи, бешинчи ва ўн бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг ижро этувчи дирекциясининг ташкилий тузилмаси
2-иловага мувофиқ;”;

олтинчи, еттинчи, саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошиларидаги “ҳудудий” сўзи чиқариб ташлансин;

ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисига:”;

б) 3-бандининг:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасини, унинг бош бошқармалари, туман йўллардан фойдаланиш корхоналари, йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари ва кўприклардан фойдаланиш корхоналарини сақлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;”;

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси унинг ташкилий тузилмасига кирувчи корхоналарнинг муассиси ҳисобланади;”;

бешинчи хатбошисидан “ҳудудий” сўзи чиқариб ташлансин;

олтинчи ва тўққизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг таркибий корхоналари умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини ва минтақавий автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказиладиган танлов (тендер) савдоларида иштирок этади;”;

в) 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4. Қуйидагилар юридик шахсларга фойда солиғи бўйича солиқ солиш объекти этиб ҳисобланмайдилар:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилий тузилмасига кирувчи корхоналар томонидан қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган йўл хўжалиги тизими корхоналаридан беғараз олинадиган мулклар;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилий тузилмасига кирувчи корхоналар орасида беғараз олинадиган ва бериладиган асосий воситалар.”;

г) 6-банднинг:  

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилий тузилмасига кирувчи корхона
ва ташкилотлар 2025 йилнинг 1 январига қадар:”;

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“давлат бюджетига тўланадиган автотранспорт йиғимларидан;”;

д) 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва унинг таркибий корхоналари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг ваколатлари доирасида бериладиган даъво ва аризалар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилсин.”.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 16 июндаги ПҚ–3067-сонли қарорининг 1-иловасидаги “Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг Давлат корхоналари” позицияси “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси таркибий корхоналари” позицияси билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3127-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Автомобиль йўлларининг архитектура-ландшафт конструкцияси
ва ободонлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3262-сон қарори 7-банди тўртинчи хатбошининг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“работы (услуги) по эксплуатации и содержанию автомобильных дорог общего пользования, а также озеленению участков вдоль автомобильных дорог общего пользования, финансируемых за счет средств Целевого фонда развития автомобильных дорог при Министерстве финансов Республики Узбекистан, не являются объектом налогообложения по налогу
на добавленную стоимость.”.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 октябрдаги “Автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш ҳамда фойдаланишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ–3309-сон қарори 4-бандининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–4143-сон қарорининг:

а) 1-бандининг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

б) 2-бандининг иккинчи хатбошисидаги “, шунингдек Вазирлик ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси” сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 3-бандининг бешинчи хатбошисидаги “Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг,” сўзлари чиқариб ташлансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “____”____________даги

ПФ–____-сон Фармонига 2-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари рўйхати

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси
ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–2776-сон қарорининг рус тилидаги матнининг 1, 1а, 2а ва 4-иловалари.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Автомобиль йўлларининг архитектура-ландшафт конструкцияси
ва ободонлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3262-сон қарорининг рус тилидаги матнининг
7-иловасининг 2 ва 3-бандлари.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–4143-сон қарорининг 6-иловаси.

 

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар

189