Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13613 Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги 11/02/2020 26/02/2020 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов уй-музейи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
ID-13613

ЛОЙИҲА

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов уй-музейи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

 

Ўзбек мақом санъатининг ривожига улкан ҳисса қўшган санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти, “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланган Ҳожи Абдулазиз Абдурасуловнинг бой ижодини ўрганиш, кенг тарғиб қилиш, ҳудудда етишиб чиққан улуғ шахснинг нодир санъатини ҳамда миллий маданиятни ёшлар орасида тарғиботини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Самарқанд шаҳрида Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов уй-музейини (кейинги ўринларда музей деб аталади) Самарқанд давлат музей-қўриқхонасининг филиали сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан биргаликда:

Самарқанд шаҳри, Кўкмасжид маҳалласи, Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган бинони Самарқанд давлат музей-қўриқхонасига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул беришни ҳамда бинонинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришни;

Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов уй-музейини Самарқанд шаҳри, Кўкмасжид маҳалласи, Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган бинога жойлаштиришни;

ташкил этилаётган музейнинг асосий вазифаларидан келиб чиқиб, музей тўғрисида низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни;

музейнинг штатлар жадвали белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши ҳамда унинг малакали кадрлар билан тўлдиришни;

музейда маданий-маърифий тадбирлар, Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов бой ижодини ўрганиш, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ташкил этишни;

музейга замонавий интерфаол ахборот-технологияларни жорий этишни таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бир ой муддатда:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда музей экспозициясини музей ашёлари билан тўлдириш чораларини кўрсин;

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Самарқанд вилоят ҳокимлиги билан биргаликда музейга сайёҳларни кенг жалб этиш чораларини кўрсин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

музейга штат бирликларини ажратиш ҳамда ходимларига иш ҳақи тўлаш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги музейлар учун белгиланган тартибга мувофиқ;

музейларни сақлаш харажатлари, унинг ўз даромадлари, маҳаллий бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига музей фаолиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 — 2027 йиллар давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков, Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
20__ йил “___” ____________

_____-сон қарорига
ИЛОВА

 

Вазирлар Маҳкамасининг “2017–2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида” 2017 йил 11декабрдаги 975-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

 

 

а) 2-иловага 4-позициядан сўнг қуйидаги таҳрирдаги 41-позиция билан тўлдирилсин:

 

Самарқанд вилояти

 

 

41.

Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов уй-музейи (Самарқанд давлат музей қўриқхонаси филиали сифатида)

Самарқанд шаҳри

 

 

 

”;

 

б) 4-илованинг10-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

10

“Самарқанд” давлат музей-қўриқхонаси ҳамда унинг қуйидаги бўлим ва филиаллари:

Самарқанд шаҳри

 

 

Иштихон туман тарихи музейи

Иштихон шаҳри

 

 

Каттақўрғон шаҳар тарихи музейи

Каттақўрғон шаҳри

 

 

Мирзо Улуғбек музейи-мажмуаси

Самарқанд шаҳри

 

 

Пахтачи туман тарихи музейи

Пахтачи тумани

 

 

Садриддин Айний ёдгорлик уй-музейи

Самарқанд шаҳри

 

 

Самарқанд вилоят ўлкашунослик музейи

Самарқанд шаҳри

 

 

Самарқанд шаҳар тарихи “Афросиёб” музейи

Самарқанд шаҳри

 

 

Ўзбекистон Маданияти тарихи давлат музейи

Самарқанд шаҳри

 

 

Эргаш Жуманбулбул ўғли ёдгорлиги музейи

Қўшработ тумани

 

 

Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов уй-музейи

Самарқанд шаҳри

 

Умумий таклифлар: 0

304