Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13612 Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА) 11/02/2020 26/02/2020 10
Распоряжение Кабинета Министров
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг ахборот порталини яратиш тўғрисида
ID-13612

Лойиҳа

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
2019 йил 2 декабрдаги ПҚ-4541-сон қарорининг 10-банди ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг моддий-техника базасини такомиллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг ахборот порталини яратиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун харид қилишини белгиланган техника воситалари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги иловага мувофиқ техника воситаларини харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетини 2020 йил 1-чорак якуни бўйича даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 5,4 млрд.сўм Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига 2020 йилнинг апрель ойида ажратсин.

3. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги:

мазкур фармойишнинг иловасида кўрсатилган техника воситаларини сотиб олиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тендер савдоларини ўтказсин;

ўтказилган тендер савдолари якунлари бўйича иқтисод қилинган маблағни тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига қайтарилишини таъминласин.

              4. Мазкур фармойишга асосан ажратилган бюджет маблағларидан:

              мақсадли фойдаланиш юзасидан шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори (А.Кўчимов)га;

              давлат харидлари бўйича тендер (танлов) савдоларининг тўғри ўтказилиши устидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш ҳамда мақсадли сарфланишини назорат қилиш Молия вазирлиги Давлат молиявий назорат департаменти зиммаларига юклансин.

              5. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                 Бош вазири                                                                    А. Арипов

 

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар: 9

1541