ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13611 Комитет по автомобильным дорогам при Министерстве транспорта Республики Узбекистан 11/02/2020 26/02/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-13611

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5890-сон Фармони ва 2019 йил
9 декабрдаги “Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4545-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшичалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

 

 

     Ўзбекистон Республикасининг
                     Бош вазири                                                      
А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____”____________даги

____-сон қарорига 1-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги “Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 152-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль йўллари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси умумий фойдаланишдаги АЙДКни юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари  хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчалари (кейинги ўринларда – минтақавий автомобиль йўллари) АЙДКни юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.”;

б) 6-банддаги “Автомобиль йўллари давлат қўмитасини” сўзлари “Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасини” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 14-банддаги “Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси” сўзлари “Давлат бюджети” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“15. Умумий фойдаланишдаги АЙДКни юритиш:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг қуйидаги таркибий бўлинмалари:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг ваколатли ташкилоти;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаларининг кадастр бўлинмаси томонидан амалга оширилади.

АЙДКни юритиш ишларига умумий раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси амалга оширади.

АЙДКни юритишни методик таъминлаш Ўзбекистон Республикаси  Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Минтақавий АЙДКни юритиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ёки уларнинг ваколатли ташкилоти томонидан амалга оширилади.”;

д) 17-бандда:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“17. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ваколатли ташкилоти:”;

саккизинчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг” сўзлари чиқариб ташлансин;

е) 18-бандда:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“18. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:”;

учинчи хатбошисидаги “Автомобиль йўллари давлат қўмитаси” сўзлари “Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“19. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги  Автомобиль йўллари қўмитаси ҳамда  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тизимидан ташқарида мавжуд бўлган автомобиль йўллари объектларининг эгалари/фойдаланувчилар Ўзбекистон Республикаси  Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг ваколатли ташкилотига кадастр объектларининг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор тавсифлари ва баҳоланиши, шунингдек улар ҳолатининг жорий ўзгаришлари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт.”;

з) 22-банддаги, 24-банднинг иккинчи хатбошидаги “Автомобиль йўллари давлат қўмитаси” сўзлари “Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

и) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“26. Автомобиль йўллари объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотининг ишончлилиги учун таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси  Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг АЙДКни юритадиган ваколатли шахслари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари жавоб берадилар.”;

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 870-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисида низомнинг 8-банди “ж” кичик бандининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
1013-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг:

а) 3-бобининг 2-банди чиқариб ташлансин;

б) 5-бобига қуйидаги таҳрирда 4-банд қўшилсин:

“4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси.”.

Умумий таклифлар

138