ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13574 Министерство народного образования Республики Узбекистан 11/02/2020 26/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомнинг 20-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-13574

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ   ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ

Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича
психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомнинг 20-бандига ўзгартириш
киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор           қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2013 йил 25 сентябрдаги 38, 25, 72қ/қ-сонли қарори (рўйхат рақами 2519, 2013 йил 24 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 43-сон, 576-модда) билан тасдиқланган Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомнинг 20-бандидан “е” кичик банд чиқариб ташлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ таълими вазири                                                                                                  Ш.Шерматов

 

                        Тошкент ш.

              2020 йил ___  __________ ,

                         _____ -сон

 

Соғлиқни сақлаш вазири                                                                                             А.Шадманов

 

                           Тошкент ш.,

2020 йил ___  __________ ,

                            _____ -сон

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири                                                              Н.Хусанов                                        

                           Тошкент ш.,

2020 йил ___  __________ ,

                             _____ -сон

Умумий таклифлар

229