ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13571 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 10/02/2020 25/02/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида “Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-13571

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

 

Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида “Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида

 

Бухоро вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимининг барқарор ишлаши ишончлилигини таъминлаш ҳамда вилоятнинг шаҳар ва туманларида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларининг канализация хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш, шунингдек Осиё инфратузилма инвестициялари банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

а) 2019 йил 2 июлда Осиё инфратузилма инвестициялари банки (кейинги ўринларда ОИИБ деб аталади) томонидан Ўзбекистон Республикасига 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йил мобайнида қайтариш муддати билан қиймати 385,11 млнАҚШ доллари миқдоридаги қарз берилиши маъқулланганлиги;

б) лойиҳанинг умумий қиймати 437,62  млнАҚШ долларини, шу жумладан:

ОИИБ қарзи – 385,12 млн. АҚШ долларини ташкил этиши;

лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси – 
солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзида 52,5 млн
. АҚШ долларини ташкил этиши;

в) лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2020-2024 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Коммунхизмат” агентлиги (кейинги ўринларда “Коммунхизмат” агентлиги деб аталади) лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирларни ўтказиш, ОИИБнинг қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;

инвестиция даврида молиявий ҳаражатларини тўлаш ОИИБнинг қарз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

3. Қуйидагилар:

“Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” лойиҳасини техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

“Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича ОИИБ қарзини қайтаришнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;

Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида ОИИБ қарз маблағларига хизмат кўрсатиш ҳаражатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига:

 Ўзбекистон Республикаси номидан ОИИБ билан лойихани амалга ошириш учун қарз битимини;

ОИИБ қарзини Ўзбекистон Республикаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Коммунхизмат” агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва “Ўзсувтаъминот” акционерлик жамияти (кейинги ўринларда “Ўзсувтаъминот” АЖ деб аталади)нинг Бухоро вилоятидаги сув таъминоти ва канализация корхонаси ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда - Қайта кредитлаш тўғрисидаги битим деб аталади) имзолаш ваколати берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ОИИБ ўртасидаги қарз битими, Қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.

6. “Ўзсувтаъминот” АЖ раиси зиммасига Қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ ОИИБ қарзини қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш учун зарур бўлган маблағлар “Ўзсувтаъминот” АЖнинг Бухоро вилоятидаги сув таъминоти ва канализация корхонаси томонидан ўз вақтида жамланиб борилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.

7. Бухоро вилояти ҳокимлиги:

белгиланган тартибда ичимлик сув қувурлари ва канализация тармоқлари ҳамда иншоотлари қуриш учун зарур бўлган ер участкалари ажратилишини, шунингдек, ер участкалари ажратилиши натижасида компенсация тўловлари тўланишини;

2020 йилдан бошлаб Бухоро вилояти маҳаллий бюджети параметрларида ОИИБ қарзи бўйича фоизларни ва асосий қарзни қайтаришга “Ўзсувтаъминот” АЖнинг Бухоро вилоятидаги сув таъминоти ва канализация корхонасининг ушбу мақсадларга йўналтириладиган ўз маблағларига қўшимча равишда маблағларни назарда тутсин.

8. “Коммунхизмат” агентлиги сув таъминоти ва канализация соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган ОИИБ лойиҳаларини мувофиқлаштириш гуруҳини ташкил этсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар бир йил учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда, 2020-2022 йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурларини шакллантиришда ушбу лойиҳа доирасида ажратиладиган маблағларни инобатга олсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

                            А. Арипов

 

      Вазирлар Маҳкамасининг 
      2020 йил __  _______даги ____-сон қарорига
      1-илова
           
           
“Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” лойиҳасини техник-иқтисодий асослашнинг
АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ 
           
Т/р Ҳаражатлар категориясининг номи Ўлчов
бирлиги
Жами* Молиялаштириш манбаси,
шу жумладан:
ОИИБ қарз маблағлари  Ўзбекистон Республикаси ҳиссаси 
1 Лойиҳанинг умумий қиймати  минг. АҚШ долл. экв. 437 620,24 385 116,57 52 503,67
2 Капитал қўйилмалар қиймати, жами  минг. АҚШ долл. экв. 369 509,53 369 509,53  
  шу жумладан:        
2.1. Товар ва хизматлар  минг. АҚШ долл. экв. 322 579,08 322 579,08  
  шундан:        
  Қурилиш-таъмирлаш ишлари  минг. АҚШ долл. экв. 274 642,54 274 642,54  
  Машина ва ускуналар  минг. АҚШ долл. экв. 47 936,54 47 936,54  
2.2. Бошқа ҳаражатлар  минг. АҚШ долл. экв. 28 558,85 28 558,85  
  шундан:        
  Лойиҳалаштириш, лойиҳани бошқариш ва қурилиш ишлари назорати бўйича маслаҳатчининг хизматлари  минг. АҚШ долл. экв. 5 200,00 5 200,00  
  Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи ҳаражатлари  минг. АҚШ долл. экв. 1 113,46 1 113,46  
  Буюртмачининг бошқа ҳаражатлари  минг. АҚШ долл. экв. 22 245,39 22 245,39  
2.3. Лойиҳа бўйича кўзда тутилмаган ҳаражатлар  минг. АҚШ долл. экв. 18 371,60 18 371,60  
3. Инвестиция даврида молиявий чиқимлар  минг. АҚШ долл. экв. 15 607,04 15 607,04  
4. Солиқ ва божхона имтиёзлари  минг. АҚШ долл. экв. 52 503,67   52 503,67
           
*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганидан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра белгиланади.
      Вазирлар Маҳкамасининг 
      2020 йил __ _____даги ____-сон қарорига
      2-илова
           
“Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш
ва модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича ОИИБ қарзини қайтаришнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ 
           
Қарз миқдори   385,1 млн.АҚШ долл.  
Қпрз муддати   25 йил*    
Имтиёзли давр   5 йил    
Фоиз ставкаси**   6 ойлик LIBOR + йиллик 1,0 фоиз
Заҳирага олиш учун воситачилик ҳақи 0,25%  ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан
Бир марталик воситачилик ҳақи    0,25%  умумий қарз миқдоридан
           
          (минг АҚШ долл.)
Йиллар Тўланадиган фоизлар Заҳирага олиш учун воситачилик ҳақи Бир марталик воситачилик ҳақи  Асосий қарз қайтарилиши Жами қайтариладиган маблағ
15.04.2020 0,0 481,4 962,8    
15.10.2020 104,7 472,8      
15.04.2021 230,2 462,4      
15.10.2021 671,0 426,4      
15.04.2022 1 106,3 390,2      
15.10.2022 2 107,1 308,7      
15.04.2023 3 090,9 226,7      
15.10.2023 4 448,8 116,7      
15.04.2024 5 803,4 5,7     5 809,1
15.10.2024 5 873,0 2 891,0     5 873,0
15.04.2025 5 929,0     9 627,9 15 557,0
15.10.2025 5 904,4     9 627,9 15 532,3
15.04.2026 5 816,0     9 627,9 15 443,9
15.10.2026 5 701,1     9 627,9 15 329,0
15.04.2027 5 523,9     9 627,9 15 151,9
15.10.2027 5 407,5     9 627,9 15 035,4
15.04.2028 5 260,6     9 627,9 14 888,6
15.10.2028 5 113,8     9 627,9 14 741,7
15.04.2029 4 939,9     9 627,9 14 567,8
15.10.2029 4 820,2     9 627,9 14 448,1
15.04.2030 4 647,8     9 627,9 14 275,7
15.10.2030 4 526,5     9 627,9 14 154,4
15.04.2031 4 355,8     9 627,9 13 983,7
15.10.2031 4 232,9     9 627,9 13 860,8
15.04.2032 4 086,0     9 627,9 13 714,0
15.10.2032 3 939,2     9 627,9 13 567,1
15.04.2033 3 771,7     9 627,9 13 399,6
15.10.2033 3 645,6     9 627,9 13 273,5
15.04.2034 3 479,6     9 627,9 13 107,5
15.10.2034 3 351,9     9 627,9 12 979,8
15.04.2035 3 187,6     9 627,9 12 815,5
15.10.2035 3 058,3     9 627,9 12 686,2
15.04.2036 2 911,4     9 627,9 12 539,3
15.10.2036 2 764,6     9 627,9 12 392,5
15.04.2037 2 603,5     9 627,9 12 231,4
15.10.2037 2 471,0     9 627,9 12 098,9
15.04.2038 2 311,4     9 627,9 11 939,3
15.10.2038 2 177,3     9 627,9 11 805,2
15.04.2039 2 019,4     9 627,9 11 647,3
15.10.2039 1 883,7     9 627,9 11 511,6
15.04.2040 1 736,8     9 627,9 11 364,7
15.10.2040 1 590,0     9 627,9 11 217,9
15.04.2041 1 435,3     9 627,9 11 063,2
15.10.2041 1 296,4     9 627,9 10 924,3
15.04.2042 1 143,2     9 627,9 10 771,2
15.10.2042 1 002,7     9 627,9 10 630,6
15.04.2043 851,2     9 627,9 10 479,1
15.10.2043 709,0     9 627,9 10 337,0
15.04.2044 562,2     9 627,9 10 190,1
15.10.2044 415,4     9 627,9 10 043,3
Жами:               154 019,0                  5 782,1                  962,8           385 116,6               527 382,4  
           
*) Қарз берилиши муддати молиявий битим имзоланиши санасига боғлиқ.
**) Ҳисоб-китобларни тайёрлаш пайтида АҚШ доллари учун  LIBOR  ставкаси 3,0% бўлганлиги инобатга олиниб ҳисобланган фоиз ставкаси бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарлар  ҳисобга олинган ҳолда, йилига 4,0  фоиз деб қабул қилинган.
          Вазирлар Маҳкамасининг 
          2020 йил __ ______даги ____-сон қарорига
          3-илова
                   
“Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида ОИИБ қарз маблағларига
 хизмат кўрсатиш ҳаражатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг 
ПРОГНОЗИ
                   
Йиллар “Ўзсувтаъминот” АЖнинг Бухоро вилоятидаги сув таъминоти ва канализация корхонаси улуши Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг улуши
2024 31,9% 68,1%
2025 13,2% 86,8%
2026 9,7% 90,3%
2027 10,9% 89,1%
2028 12,7% 87,3%
2029 14,7% 85,3%
2030 16,7% 83,3%
2031 19,6% 80,4%
2032 22,7% 77,3%
2033 26,2% 73,8%
2034 30,0% 70,0%
2035 34,3% 65,7%
2036 38,9% 61,1%
2037 44,1% 55,9%
2038 49,8% 50,2%
2039 52,0% 48,0%
2040 53,0% 47,0%
2041 53,9% 46,1%
2042 54,6% 45,4%
2043 55,4% 44,6%
2044 56,1% 43,9%
Жами: 31,2% 68,8%

Умумий таклифлар

260