Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13561 Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш ("Ўзстандарт") агентлиги 10/02/2020 25/02/2020 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Атом энергиясидан фойдаланиш объектларида қўлланиладиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш ишларини ташкил этиш тўғрисида
ID-13561

 

Ўзбекистон Республикасининг “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш объектларида қўлланилувчи буюмлар, ускуналар ва техник қурилмаларини сертификатлаш ишлари ходимларининг компетентлиги тасдиқланган    маҳсулотларни сертификатлаштириш органларида ўтказилишини таъминлаш
мақсадида  Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Белгилаб қўйилсинки 2020 йил 1 октябрдан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарори билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан атом энергиясидан фойдаланиш объектларида қўлланиладиган маҳсулотларни сертификатлаш учун аккредитациядан ўтувчи сертификатлаштириш органлари ходимлари, мажбурий тартибда, уларнинг компетентлигини тасдиқловчи ва айни пайтда атом энергиясидан фойдаланиш объектларида қўлланилувчи буюмлар, ускуналар ва техник қурилмаларни сертификатлаштириш ишларини амалга оширишга рухсат берувчи сертификатлашдан ўтишлари ва мувофиқлик сертификатига эга бўлиши керак.

“Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази» давлат унитар корхонаси атом энергиясидан фойдаланиш объектларини қўлланиладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш идораларини аккредитация қилишда, мазкур банд талабига қатъий амал қилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси 2020 йил 1 сентябрга қадар:

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ва «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда чет эл тажрибасини ўрганиш натижалари асосида, атом энергиясидан фойдаланиш объектларида қўлланилувчи буюмлар, ускуналар ва техник қурилмаларни сертификатлаштириш органлари ходимлари компетентлигига талаб ўрнатувчи давлат стандартини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин;

ходимларни сертификатлаштириш органи ташкил этсин ва белгиланган тартибда аккредитациядан ўтишини таъминласин;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларида қўлланиладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш органи мутахассиларини сертификатлаш фаолиятини ташкил этсин.

3. Ўзбекистон Республикаси фанлар Академияси 2020 йил 1 октябрга қадар Ядро физикаси Институти қошида атом энергиясидан фойдаланиш объектларида қўлланилувчи буюмлар, ускуналар ва техник қурилмаларни сертификатлаштириш органини ташкил этиш ва уни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат активларини бошқариш, саноатни ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти ва «Ўзстандарт» агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклатилсин.

 

 

      Ўзбекистон Республикаси

             Бош Вазири                                                                                               А. Арипов

Умумий таклифлар: 0

348