Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13509 Ўзбекистон туман ҳокимияти 07/02/2020 22/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ўзбекистон туманидаги айрим кўчаларга йўл белгилари ўрнатиш ҳақида
ID-13509

 

 Ўзбекистон туман ҳокимининг

Қарори

 

«___»_______2020 йил                   №____                             Яйпан шаҳри

 

Ўзбекистон туманидаги айрим кўчаларга йўл белгилари ўрнатиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2013 йил, 15 сон, 197-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда) нинг 5, 7-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 370-сонли Қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.08.2019 й., 09/19/646/3508-сон) га мувофиқ, туман ҳудудида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ходисаларини олдини олиш, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини сақлаш, пиёдалар иштирокида содир бўлаётган йўл-улов ходисаларини олдини олиш мақсадида ҳамда туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари А.Мавлоновнинг туман ҳокимлигида 2020 йил 06 февраль куни  128-сон билан рўйҳатдан ўтган ёзишмасини инобатга олиб, Ўзбекистон Републикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонун (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон) нинг 6, 25-моддаларини қўллаб,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

  1. Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари А.Мавлоновнинг туман ҳокимлигида 2020 йил 06 февраль куни  128-сон билан рўйҳатдан ўтган ёзишмаси инобатга олинсин;
  2. Ўзбекистон туманидаги 4Р-154 “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўлининг Авғонбоғ шоҳбекатидан чиқишда 150 метргача бўлган масофага 3.27 “тўхташ таъқиқланади” йўл белгиси, Яйпан шахар Ибн Сино кўчаси билан Туркистон кўчаси туташган йўл оралиғига 3.27 “тўхташ таъқиқланади” ва 3.1 “кириш таъқиқланади” йўл белгиси ўрнатишга, Гулшан кўчаси билан Ибн Сино кўчаси туташган йўл оралиғига 3.27 “тўхташ таъқиқланади” йўл белгиларини ўрнатишга рухсат этилсин;
  3. Ўзбекистон туман йўллардан фойдаланиш УК директори в.в.б Х.Турсуновга: 4Р-154 “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўлининг Авғонбоғ шоҳбекатидан чиқишда 150 метргача бўлган масофага 3.27 “тўхташ таъқиқланади” йўл белгиси, Яйпан шахар Ибн Сино кўчаси билан Туркистон кўчаси туташган йўл оралиғига 3.27 “тўхташ таъқиқланади” ва 3.1 “кириш таъқиқланади” йўл белгиси ўрнатишга, Гулшан кўчаси билан Ибн Сино кўчаси туташган йўл оралиғига 3.27 “тўхташ таъқиқланади” йўл белгиларини ўрнатиш бериш вазифаси топширилсин;
  4. “Яйпан овози” газетаси таҳририяти (К. Шерматов), Ўзбекистон туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари (Д. Жабборов) мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин;
  5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради;
  6. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими  ўринбосари И. Нажмиддинов  зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими:                                        Қ. Джураев

Умумий таклифлар: 0

280