ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
135 АО "Узпахтасаноат" 07/08/2018 23/08/2018 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорининг 1-иловасига ўзгарти
ID-135

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари

ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорининг

1-иловасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”

2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча

    чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарори

    1-иловасининг:

а) “Пахта тозалаш корхоналари” устунида 1- ва 2-позициялари

“1” рақами билан тўлдирилсин;

б) “Пахта тозалаш корхоналари” устунида “Жами” позициясидаги

“13” рақами “15” рақами билан алмаштирилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси И.У. Хайдаров ва “Ўзпахтасаноат” АЖ бошқаруви раиси А.И. Мақсудов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Умумий таклифлар

817