ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13498 Хокимият Мирзо Улугбекского района 11/02/2020 26/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
ID-13498

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар

ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада

такомиллаштириш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2736–III/КҚ-592–III-сон ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2019 йил 27 сентябрдаги 489/59-5-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишни ихчамлаштириш, намунали оилавий тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш ва ушбу масалада тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш,  доимий мониторингни йўлга қўйиш мақсадида халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2736–III/КҚ-592–III-сон ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2019 йил 27 сентябрдаги 489/59-5-сон қарорлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низом 1-иловага, Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси тузилсин ва унинг таркиби 2-иловага, Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Мирзо Улуғбек туман хокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавиймаърифий ишлар бўйича ўринбосари (Ф.Хашимов) ва Мирзо Улуғбек туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази (А.Махмудов) тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни миллий қадриятларга мос тарзда ихчам ва камхарж ўтказишга эришиш учун санъаткорлар томонидан хизматлар кўрсатилишини тартибга солиш чораларини кўрсин.

4. “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг ҳудудий бўлинмаси (Ж.Мирахмедов) тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда санъаткорлар томонидан хизмат кўсатилишида тегишли лицензия талабларига риоя этилишини таъминласин.

5. Мирзо Улуғбек туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига (А.Ўроқов);

 тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишида жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш чораларини доимий равишда кўриб борсин.

6. Мирзо Улуғбек туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари  (Ф.Хашимов) Ўзбекистон мусулмонлар идораси Мирзо Улуғбек туман вакили (А.Маматов);

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар давомида муқаддас динимиз талабларига зид бўлган турли одат ва расм-русумлар ўтказилишининг олдини олиш бўйича қўшимча чораларни кўрсин, бу борада диний ташкилотларнинг ваколатли вакиллари масъулиятини янада кучайтирсин.

7. Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси Мирзо Улуғбек туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (А.Ўроқов) ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Мирзо Улуғбек туман Кенгаши (Т.Ўринов);

Низом талабларидан келиб чиқиб, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ташкил этиш ва ўтказишда ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг фаолиятини ташкил этиш чораларини кўрсин.

8. Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги матбуот хизмати (М.Пармонов);

 “Тошкент” телерадио канали, “Тошкент оқшоми – Вечерний Ташкент” газетаси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибига риоя этилиши ҳолати, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг ҳақиқий моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг халқ оммасига мунтазам етказиб бориш тавсия этилсин.

9. Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси;

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказилишининг доимий мониторингини амалга ошириб борсин ва унинг натижаларга кўра тегишли таклифларни Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашига киритиб борсин.

10. Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши Котибияти;

ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ахборот киритиб борсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг ва Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг 2018 йил
25 августдаги “Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашида Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиясини тузиш тўғрисида”ги Қўшма қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

12. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2019 йил 27 сентябрдаги 489/59-5-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган  “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида, Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06-00 ва 23-00 оралиғида ўтказилишини инобатга олган ҳолда, Ош бериш маросимлари соат 7:00 дан 15:00 гача ўтказилиши белгилансин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан мазкур қарор лойиҳасини  regulation.gov.uz. порталига жойлаштирилишини ҳамда “Тошкент оқшоми” газетасида чоп этилишини таъминлансин.

 

14. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутатлари зиммасига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари

Мирзо Улуғбек туман

Кенгаши раиси                                                            Ш.Иргашев

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман

                                                         Кенгашининг 2020 йил _______       февраль 

                                                                                  _______        -сонли қарорига

1-илова

 

 

 

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака

ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги

низом

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади ҳамда халқимизнинг миллий урф-одатлари, маънавияти, маданияти, анъаналари ва қадриятларини ҳурмат қилишга, жамоат тартибини сақлашга, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, оилавий тадбирларни ўтказишда шуҳратпарастлик, дабдаба ва исрофгарчиликнинг олдини олишга қаратилган.

Мазкур Низом Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида ўтказиладиган расмий маросимлар, давлат ва жамият олдидаги буюк хизматларига эга шахсларни хотирлаш ва юбилей муносабатлари билан бўлиб ўтадиган, шунингдек, давлат идоралари, корхона ва муассасаларнинг ташкил этилган куни билан боғлиқ тадбирларга нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солишда ижтимоий адолат ва қонунийлик, миллий урф-одат ва қадриятларга содиқлик, бошқа дин ва миллат вакилларининг урф-одатларини ҳурмат қилиш ҳамда жамоатчилик фикрини инобатга олиш тамойилларига риоя этилади.

2-боб. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни

 ўтказиш тартибига қўйиладиган умумий талаблар

3. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилади.

Ош бериш маросими соат 7:00 дан 15:00 қадар ўтказилади.

Соат 23:00 дан кейин тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни давом эттиришга йўл қўйилмайди.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади.

Қўшалоқ тўйларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши мумкин.

Дафн этиш ва мотам маросимлари кўпи билан уч кун мобайнида чекланмаган миқдордаги фуқаролар иштирокида ўтказилиши мумкин, ош бериш маросими бундан мустасно.

4. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда:

тўй ўтказувчи шахслар тўйдан камида бир ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилиши;

никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш, келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ оилавий тадбирларда 3 тадан кўп бўлган енгил автомашинадан ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа транспорт воситаларидан фойдаланмаслик;

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда пулли автотранспорт хизмати лицензияга эга бўлмаган ташувчилар томонидан кўрсатилишига йўл қўймаслик, тўй эгаларининг шахсий автомашиналаридан ҳамда ҳомийлар ёрдамида жалб этилган автотранспорт воситаларидан фойдаланилган ҳоллар бундан мустасно;

шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик;

маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига путур етказмаслик, жамиятда шаклланган одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиш талаб этилади.

5. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, ушбу маъруза диний ташкилотнинг ваколатли вакили томонидан ўқилади.

6. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда лицензияланадиган фаолият туридан фойдаланилган тақдирда, лицензияли хизмат кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахслар тўйхона, кафе, ресторан маъмуриятига ва ушбу хизматдан фойдаланувчиларга бу каби хизматларни кўрсатишга рухсат берувчи лицензиянинг нусхасини тақдим этади.

7. Миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоуларни, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган тўйлар, оилавий тантаналардан олдинги, тадбир давомидаги ва ундан кейинги қўшимча расм-русумларни (“келин навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “тоғора юбориш”, “пул сочиш” ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди.

Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирларни (“етти”, “пайшанбалик”, “йигирма”, “қирқ”, “йил оши”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди.

8. Тўйхона, кафе ва ресторанларда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда:

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар иштирокчилари сонига, уларни ўтказиш вақтига қатъий риоя этиш;

атрофда яшовчи аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини ҳамда маиший шовқинга қарши кураш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузмаслик;

озиқ-овқат маҳсулотлари сифат сертификати талаблари даражасида бўлиши ҳамда санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш лозим.

9. Тўйхона, кафе ва ресторанларда 50 ва ундан ортиқ шахс иштирокида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш учун тадбир ўтказувчи шахс ҳамда тўйхона, кафе ва ресторан раҳбари ўртасида шартнома тузилади. Шартномада томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, иш ва хизмат тури, тўлов, харажатлар миқдори, тадбир иштирокчилари сони, муддати ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар кўрсатилади.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда санъаткорлар (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф, безатувчи ва бошқалар) қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида хизмат кўрсатади.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда икки нафардан ортиқ хонанданинг (гуруҳнинг) хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди.

10. Тўйхона, кафе ва ресторанлар маъмурияти тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилаётганда хавфсизлик чораларини таъминлаши шарт.

11. Ушбу Низомнинг 3, 4-бандларида, 8-бандининг учинчи ва тўртинчи, хатбошиларида, 9-бандининг иккинчи, учинчи хатбошиларида, 10-бандида назарда тутилган қоидалар хонадонларда (гузарларда) ташкил этиладиган тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларга ҳам татбиқ этилади.

3-боб. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда жамоатчилик ва давлат органларининг иштироки

12. Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси (бундан буён матнда ҳудудий комиссия деб юритилади), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Мирзо Улуғбек туман кенгаши, “Нуроний” жамғармаси Мирзо Улуғбек туман кенгаши, Мирзо Улуғбек туман маънавият ва маърифат бўлими, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Мирзо Улуғбек туман бўлими, Мирзо Улуғбек туман “Оила” илмий-амалий маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Мирзо Улуғбек туман вакили, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Мирзо Улуғбек туман Кенгаши ўз ваколатлари доирасида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилиши устидан жамоатчилик назорати ташкил этилишини таъминлайди.

13. Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси:

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини ташкил этади, шунингдек, бу борада мониторингни амалга оширади;

кенг жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам, исрофгарчиликсиз ва белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб боради ҳамда ўрнатилган тартибга риоя этмаган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф қилган ҳолда жамоатчилик ўртасида муҳокама қилади.

14. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Мирзо Улуғбек туман кенгаши, “Нуроний” жамғармаси Мирзо Улуғбек туман кенгаши:

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш билан боғлиқ миллий қадриятларга, ахлоқ қоидаларига зид бўлган маросимлар, номақбул одатлар ва уларнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориши ва тегишли тавсиялар бериши;

тўй эгалари томонидан содир этиладиган миллий урф-одат ва анъаналарни менсимаслик, шуҳратпарастлик, исрофгарчилик каби хатти-ҳаракатлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиши, тегишли талабларга риоя этилмаган ҳолатларни жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқиши;

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам, кенг аҳоли манфаатларини, миллий қадрият ва анъаналарни ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий табақаланишга йўл қўймасдан ўтказиш бўйича жамоавий суҳбатлар ташкил этиши;

ҳудудда ўтказилиши режалаштирилган ҳар бир оилавий тадбирдан хабардор бўлиши, унинг ўтказиладиган жойи, иштирокчилар сони бўйича маълумотга эга бўлиши;

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлардан олдин ва кейин ўтказиладиган ортиқча расм-русум ва маросимларнинг олдини олиш чораларини кўриши лозим.

15. Маънавият ва маърифат Мирзо Улуғбек туман бўлими:

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда миллий қадриятларимизга ёт бўлган “оммавий маданият” унсурлари намоён бўлишининг олдини олиш мақсадида мунтазам маънавий-маърифий тарғибот ишларини олиб бориши;

оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали намунали тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ҳақида жамоатчилик фикрини шакллантириши, ижтимоий роликлар яратиши, услубий қўлланмалар ва тарғибот материаллари тайёрлаши;

маҳаллий ҳокимлик билан ҳамкорликда ФҲДЁ идораларида никоҳдан ўтаётган келин-куёвларга оила маънавияти, ахлоқи ва аждодларимизнинг мустаҳкам оила ҳақидаги ўгитлари баён қилинган маълумотлар, китоблар ва бошқа материаллар бериб бориш амалиётини йўлга қўйиши лозим.

16. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Мирзо Улуғбек туман бўлими, Мирзо Улуғбек туман “Оила” илмий-амалий маркази:

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишни режалаштирган оила вакиллари билан, айниқса, никоҳнинг илк даврларида эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш борасида суҳбатлар ташкил этиши;

хотин-қизларга тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни камхарж қилиб ўтказишни, уларда ортиқча исрофгарчиликка берилиш оила иқтисодига ва ёш оиланинг мустаҳкамлигига салбий таъсир кўрсатишини ҳаётий мисоллар орқали кенг тушунтириши;

“Ота-оналар университети” машғулотларида сарпо, буюм йиғишга ружу қўйиш, оила бюджетини нотўғри режалаштириш ва бошқа носоғлом орзу-ҳавасларнинг салбий оқибатларини тушунтириши лозим.

17. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Мирзо Улуғбек туман Кенгаши:

турмуш қуриш арафасида турган ёшлар билан ижтимоий-психологик суҳбатлар уюштириши, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаши, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва исрофгарчиликсиз ўтказиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориши;

ёшлар ўртасида урф бўлаётган “оммавий маданият”, “севги тарихи”, қимматбаҳо машиналар кортежи ва бошқаларнинг салбий оқибатларини кўрсатиб берадиган ижтимоий роликлар ва фильмлар, бадиий асарлар тайёрлаш ҳамда тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириши лозим.

18. ФҲДЁ органи:

никоҳдан ўтиш мақсадида ариза берган шахслар ҳамда уларнинг ота-оналари билан яшаш жойларида, маҳаллада суҳбатлар уюштириши, уларга никоҳдан ўтиш тартиб-таомиллари, тўй маросимларини камхарж ва ихчам ўтказиш бўйича тушунтириш бериши;

маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда дин уламолари, тиббиёт ходимлари, психологлар иштирокида “Ёш келин-куёвлар клуби”, “Оила мактаби”, “Қудалар суҳбати” каби курслар ташкил қилиши;

никоҳдан ўтиш ҳақидаги аризани рўйхатдан ўтказгандан сўнг уч иш кунида никоҳланувчи шахслар яшаётган маҳалла фуқаролар йиғинини бу ҳақда хабардор қилиши лозим.

19. Ички ишлар органлари профилактика инспектори фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда фуқаролар ўртасида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва камхарж ўтказишга, жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини аҳоли онгига сингдиришга, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларнинг шуҳратпарастлик ва дабдаба билан ўтказилишининг олдини олишга қаратилган аниқ ва мақсадли профилактик тадбирларни ташкил этиши, шунингдек бундай тадбирлар давомида жамоат тартибини таъминлаши лозим.

Тўйхона, кафе ва ресторанлар маъмурияти режалаштирилаётган тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ҳақида ушбу тадбирлар ўтказилишидан камида икки кун олдин тегишли ҳудуддаги ички ишлар органига ёзма равишда хабар бериши лозим.

20. Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишга оид қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан доимий депутатлик назоратини амалга оширади.

Депутатлик назорати натижалари бўйича маҳаллий урф-одатлар, миллий анъаналардан келиб чиқиб, халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши томонидан ушбу Низом доирасида тегишли ҳудуддаги тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш билан боғлиқ бошқа қўшимча талаблар ҳамда тавсиялар белгиланиши мумкин.

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман

                                                         Кенгашининг 2020 йил _______       февраль  

                                                                                  _______        -сонли қарорига

2-илова

 

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини

мувофиқлаштириш бўйича комиссиясининг

ТАРКИБИ

 

Комиссия раиси:

 

  1.  

Хошимов Фузаилхон Казимович

Мирзо Улуғбек туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

 

 

Комиссия раисининг ўринбосари:

 

  1.  

Мажидова Ёкутхон Набиевна

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар, ёшлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан хамкорликда ишлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси   

 

Комиссия котиби:

 

  1.  

Ўринов Телман

Эшбаевич

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг коммунал хўжалик ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси

Комиссия аъзолари:

 

  1.  

Хусанова Севара Рихсибаевна

Мирзо Улуғбек туман хокими ўринбосари, ҳотин-қизлар қумитаси раиси

 

  1.  

Шукуров Нодирбек Умидхон ўғли

Мирзо Улуғбек туман ёшлар иттифоқи Кенгаши раиси

 

  1.  

Сайфутдинов Машрух Ғиёсович

Мирзо Улуғбек туман “Нуроний” жамғармаси раиси

 

  1.  

Ўроқов Азамат

Шодиевич

Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи

  1.  

Маманазаров Отабек Омонович

Мирзо Улуғбек туман Адлия бўлими бошлиғи

 

  1.  

Кабиров Наим

 Ноёбович

Мирзо Улуғбек туман Давлат солиқ  инспекцияси бошлиғи

 

  1.  

Махмудов Азмиддин Рахматулло Ўғли

Мирзо Улуғбек туман ахоли дам олиш маркази раҳбари

 

  1.  

Бекматов Бекзодсултон Эргашевич

Мирзо Улуғбек туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари

 

  1.  

Маматов Акбарали Қобулович

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудий бўлинмаси вакили 

 

  1.  

Абдурахимова Нигора Рахимжановна

 

 

“Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари

 

  1.  

Фузаилов Отабек Сиддикович

Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш  масалалари бўйича доимий комиссияси раиси ўринбосари

 

 

 

           

 

 

Изоҳ: Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг

хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиянинг таркибига бошқа ташкилот вакиллари ҳам киритилиши мумкин.

 

 

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман

                                                         Кенгашининг 2020 йил _______       февраль 

                                                                                  _______        -сонли қарорига

3-илова

 

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилишини таъмилаш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

 

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъуллар

I. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилиши устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини олиб бориш

1.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низом талаблари устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш.

  1. Низом тлаблари бузилиши ҳолатларини маҳаллий Кенгаш сессияларига киритиш ва унинг муҳокамасини ташкил қилиб бориш.
  2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бшқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари иштирокида жамоатчилик назоратини олиб бориш.

 

Ҳар чорак якуни бўйича

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

II. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва камхарж ўтказиш бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирларини олиб бориш

2.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш билан боғлиқ миллий ва диний қадриятларга, ахлоқ қоидаларига зид бўлган маросимлар, номақбул одатлар ва уларнинг салбий оқибатлари тўғрисида тарғибот ишларини олиб бориш.

Жойларда кенг жамоатчилик иштирокида учрашувлар ва давра суҳбатларини ташкил этиш.

Доимий равишда

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака

ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги

низомига бионан маъсул ташкилотлар

 

 

III. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказишни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш

3.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишга ортиқча сарф-харажатлар қилинаётгани, бунинг оилалар иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатаётгани ҳақида мақолалар суҳбатлар ва интервьюлар тайёрлаш.

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман кенгаши депутатлари иштирокида суҳбатлар ва интервьюлар ташкил этиш.

Доимий равишда

Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги матбуот хизмати

 

 

Умумий таклифлар

530