ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13485 Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан 07/02/2020 22/02/2020 1

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида божхона органларига дастлабки электрон тарздаги маълумотларни тақдим этиш, улардан фойдаланиш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини тасдиқлаш ҳақида
ID-13485

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида божхона органларига дастлабки электрон тарздаги маълумотларни тақдим этиш, улардан фойдаланиш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги  1057-сон “Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар  ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш, улардан фойдаланиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор 2020 йил 1 апрелдан кучга киради.

 

Раис                                                                                               М. Азимов

 

Тошкент ш.,
2020 йил “___” _________,
____________-сон

Ўзбекистон Республикаси
Давлат божхона қўмитасининг
2020 йил ____________ даги
____________-сон қарорига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш, улардан фойдаланиш ва рўйхатдан ўтказиш
ТАРТИБИ

 

Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2019 йил 31 декабрдаги 1057-сон “Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар томонидан автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кирилиши кутилаётган товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида божхона органига дастлабки электрон тарздаги ахборотни тақдим этиш, ундан фойдаланиш  ва рўйхатдан ўтказиш тартиботларини, шунингдек, тақдим этиш муддатлари ва тақдим этиш талаб этилмайдиган ҳолатларини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

дастлабки электрон тарздаги ахборот – Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган транспорт ва товарлар, уларни ташувчи халқаро ташувдаги транспорт воситалари, товарларни олиб кириш вақти ва жойи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали кириб келувчи йўловчилар, уларнинг қўл юки  ва багажлари тўғрисида олдиндан тақдим этиладиган маълумотлар;

ташувчи – божхона назорати остида турган товарлар ташилишини амалга оширувчи ёки транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул шахс;

товар – божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта бойликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, интеллектуал мулк объектлари, транспорт воситаси товар ҳисобланади, товарлар  ва йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситаси бундан мустасно;

“Хавфни бошқариш” автоматлаштирилган ахборот тизими (ААТ) – товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда божхона органининг асосий вазифаларини белгилаш, божхона органида хавфларни баҳолаш ва мониторинг қилиш, хавфларни аниқлаш ҳамда минималлаштириш чораларини кўриш бўйича қарор қабул қилиш мақсадида интеграциялашган автоматлаштирилган дастурий таъминотлардан маълумотлар олиш, узатиш, йиғиш ва таҳлил қилиш жараёнида инсон омилини истисно этадиган автоматлаштирилган дастур.

2. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали темир йўл, автомобиль  ва авиация транспортида олиб кирилиши кутилаётган товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида олдиндан божхона органига дастлабки электрон тарздаги ахборотни тақдим этувчи шахслар қуйидагилар ҳисобланади:

Темир йўл транспортида – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан белгиланган масъул шахслар;

Автомобиль транспортида – божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини амалда олиб ўтувчи шахслар (ҳайдовчи);

Ҳаво транспортида – божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган ҳаво транспорти тегишли бўлган авиакомпания томонидан белгиланган масъул шахслар.

Ушбу шахслар дастлабки электрон тарздаги ахборотнинг тўғрилиги ва ўз вақтида божхона органларига тақдим этилишига жавобгар ҳисобланадилар.

2-боб. Божхона ҳудудига олиб кирилиши кутилаётган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида дастлабки электрон тарздаги ахборотни божхона органига тақдим этиш  ва кўриб чиқиш

3. Божхона ҳудудига олиб кирилиши кутилаётган товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар, уларнинг қўл юки ва багажлари тўғрисида дастлабки электрон тарздаги ахборотни божхона органига тақдим этиш ва кўриб чиқиш ушбу Тартибнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

4. Дастлабки электрон тарздаги ахборот “Ягона дарча” божхона ахборот тизими ёрдамида (кейинги ўринларда – божхона ахборот тизими) Интернет тармоғи орқали тақдим этилади.

5. Олиб келиниши кутилаётган товарлар, транспорт воситалари,  шу жумладан йўловчилар, уларнинг қўл юки ва багажлари тўғрисида дастлабки электрон тарздаги ахборот, улар божхона ҳудудига амалда етиб келгунга қадар божхона органига давлат ёҳуд бошқа тилларда тақдим этилади.

6. Товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар, уларнинг қўл юки ва багажлари тўғрисида дастлабки электрон тарздаги ахборот божхона ахборот тизимига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

автомобиль транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтишидан бир соат олдин;

темир йўл транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасига етиб келишидан бир соат олдин;

узоқ йўналишни амалга оширишда – ҳаво транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига учиб келишидан икки соат олдин;

қисқа йўналишни амалга оширишда – ҳаво транспортининг учиш вақтида.

7. Автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали божхона ҳудудига олиб кирилиши кутилаётган (шу жумладан транзит ўтадиган) товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар, уларнинг қўл юклари ва багажлари тўғрисида дастлабки электрон тарздаги ахборот божхона органига ушбу Тартибнинг 2-3 иловаларидаги маълумотларга мувофиқ тақдим этилиши шарт.

Мазкур маълумотларга мувофиқ бўлмаган тарзда тақдим этилган дастлабки электрон тарздаги ахборот рад этилиб, рўйхатдан ўтказилмайди.

8. Божхона ахборот тизимига Интернет тармоғи орқали дастлабки электрон тарздаги ахборот тақдим этувчи шахслар томонидан тақдим этилган ахборот ДБҚ ЯААТдаги реал вақт режимида қабул қилинади ва форматли-мантиқий назоратдан ижобий ўтгандан сўнг автоматик тарзда ахборот тақдим этувчи шахсларга идентификацион код берган ҳолда рўйхатдан ўтказилади.

9. Тегишли ДБҚ ЯААТ дастурларида дастлабки электрон тарздаги ахборот реал вақтларда автоматик тарзда таҳлилдан ўтади ва таҳлил натижалари бўйича божхона ходими томонидан тегишли маълумотларни олиш имконияти яратилади.

3-боб.  Дастлабки электрон тарздаги ахборотни тақдим этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

10. Дастлабки электрон тарздаги ахборотни тақдим этувчи шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

божхона мақсадлари учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни,  шу жумладан тижорат, банк сирлари ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни талаб қилиш ҳамда Ушбу Тартибда белгиланган талабларга риоя этишини таъминлаш учун ўз вақтида олиш;

товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар, уларнинг қўл юки  ва багажлари тўғрисида дастлабки электрон тарздаги ахборотни божхона органига давлат тилида ёки бошқа тилларда тақдим этилади. Бошқа тилларда тақдим этилган ҳужжатлар, зарур ҳолларда, давлат тилига таржима қилиниб, тақдим этувчи томонидан тасдиқланган бўлиши керак;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона мақсадлари учун зарур бўлган маълумотларни автоматик равишда қайта ишлаш, электрон маълумотларни узатиш учун божхона органининг бошқа ахборот тизимларидан фойдаланиш;

ушбу Тартибнинг 12-бандида назарда тутилган ҳолатларда дастлабки электрон тарздаги ахборотни тақдим этмаслик;

божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

11. Дастлабки электрон тарздаги ахборотни тақдим этувчи шахслар қуйидаги мажбуриятларга эга:

товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар, уларнинг қўл юклари ва багажлари тўғрисида дастлабки ахборотни улар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда етиб келгунга қадар олдиндан электрон тарзда божхона ахборот тизими орқали тақдим этиш;

товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар, уларнинг қўл юклари ва багажлари тўғрисида дастлабки электрон тарздаги ахборотни ушбу Тартибнинг  2-3 иловаларида кўрсатилган маълумотларни божхона органига тақдим этиш;

 божхона органига тақдим этилаётган дастлабки электрон тарздаги ахборотда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини, ҳаққонийлигини ва уларни ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

4-боб. Дастлабки электрон тарздаги ахборотни тақдим этиш талаб этилмайдиган ҳолатлар

12. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган қуйидаги товарлар бўйича божхона органига дастлабки электрон тарздаги ахборотни тақдим қилиш мажбурий ҳисобланмайди:

а) автомобиль ўтказиш пунктлари орқали жисмоний шахслар томонидан қўл юки ёки кузатиб бориладиган багажида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, божхона тўловлари ундирилмайдиган товарларни олиб ўтиш нормалари доирасида олиб кирилаётган товарларга нисбатан;

б) божхона имтиёзларидан фойдаланувчи чет давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар расмий фойдаланиши учун божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга нисбатан;

в) авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатларини бартараф этиш мақсадида олиб кирилган товарлар ва (ёки) транспорт воситаларига нисбатан;

г) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ берилган  ва рухсатномалар билан тасдиқланган ҳарбий юкларга нисбатан;

д) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудининг бир қисмидан унинг бошқа қисмига чет давлатлар ҳудудлари орқали олиб ўтилаётган Ўзбекстон Республикаси товарлари ва транспорт воситаларига нисбатан;

е) қувур транспортида ва электр узатиш линиялари орқали олиб кирилаётган товарларга нисбатан.

5-боб. Божхона органининг дастлабки ахборотдан фойдаланиш мақсадлари

13. Божхона органи тақдим этилган дастлабки электрон тарздаги ахборотдан қуйидаги мақсадларда фойдаланлади:

а) божхона чегараси орқали олиб ўтилиши режалаштирилган товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар, уларнинг қўл юклари ва багажлари тўғрисида маълумот олиш ва таҳлил қилиш;

б) хавфларни бошқариш тизимини қўллашда;

в) товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар, уларнинг қўл юклари  ва багажлари божхона ҳудудига кириб келгунга қадар божхона назорати шакллари, уларнинг қўлланилиш ҳажмини танлаш ҳамда тегишли чоралар кўриш бўйича дастлабки қарорларни қабул қилишда;

г) божхона операциялари амалга оширилишини тезлаштириш ва божхона назорати ўтказилишини оптималлаштиришда;

д) юкни етказиб бериш назорат ҳужжатларини электрон шакллантиришда.

6-боб. Якунловчи қоидалар

14. Божхона органига тақдим этилган товарлар, транспорт воситалари,  шу жумладан йўловчилар, уларнинг қўл юки ва багажлари тўғрисида дастлабки электрон тарздаги ахборот заруриятдан келиб чиқган ҳолда уч йил муддатгача сақланади.   

15. Товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар, уларнинг қўл юки ва багажлари тўғрисида тақдим этилган дастлабки электрон тарздаги ахборотни ошкор этиш, бошқа мақсадларда фойдаланиш, учинчи шахсларга бериш ман этилади.   

16. Ушбу Тартибда белгиланган талабларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

17. Мазкур Тартиб билан тартибга солинмайдиган муносабатлар Ўзбекистон Республикаси божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

18. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

Транспорт вазири                                                                                   Э. Ганиев

2020 йил “___” _________ 

 

Савдо-саноат палатаси раиси                                                                А. Икрамов

2020 йил “___” _________ 

 


 

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига кириб келадиган товарлар
ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки электрон тарздаги ахборотларни тақдим этиш, улардан фойдаланиш
ва рўйхатдан ўтказиш тартибига
2-Илова

 

 

Автомобиль, темир йўл ва авиа транспортда ташилаётган товарлар
ва транспорт воситалари тўғрисида божхона органларига тақдим этиладиган дастлабки электрон тарзда олдиндан ахборот таркиби

 

ТОВАР ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

Номи

 

Брутто вазни (кг)

 

Фактура қиймати

 

Валюта коди

 

Жойлар сони

 

Ўлчов бирлиги

 

Ўлчов бирлигидаги миқдори

 

Уйғунлашган тизим бўйича камида 6 та рақамдан иборат бўлган товарнинг ТИФ ТН коди

 

ТОВАРНИНГ КУЗАТУВ ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

Транспорт ҳужжатининг рақами

 

Транспорт ҳужжатининг санаси

 

Инвойс (ҳисоб-варақа) рақами

 

Инвойс (ҳисоб-варақа) санаси

 

УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

Ҳаракат йўналиши

 

Юк жўнатувчи давлат

 

Юк жўнатувчи давлат коди

 

Юк жўнатувчи номи

 

Юк жўнатувчи манзили

 

Юк қабул қилувчи давлат

 

Юк қабул қилувчи номи

 

Юк қабул қилувчи манзили

 

Юк қабул қилувчи СТИРи (товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган тақдирда)

 

Юк жўнатилган сана

 

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига етиб келиш санаси

 

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига етиб келиш вақти

 

ТРАНСПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР

ТЕМИР ЙЎЛ:

Юк жўнатувчи станция коди

 

Юк қабул қилувчи станция коди

 

Юк етказиб бериладиган божхона пости номи

 

Состав тўғрисида маълумот:

Состав рақами

 

Состав бўйича вагон ва контейнер (контейнер мавжуд бўлса) сони

 

Состав бўйича юкли, юксиз ва йўловчи вагон сони

 

Составда мавжуд барча вагон рақами (контейнер мавжуд бўлса унинг рақами)

 

Состав бўйича умумий юкли вагонларнинг вазни

 

Поезд индекси (0000/000/0000)

 

Состав бўйича вагон ёки контейнерларнинг идентификацияланганлик даражаси (ҳа/ёки/йўқ)

 

АВТО:

ХЙТ китобчаси рақами (агар мавжуд бўлса)

 

Транспорт воситаси марка ва модели

 

Транспорт тури

 

Транспорт воситаси товар сифатида ҳаракатланяптими?

 

Рўйхатга олинган давлат

 

Давлат рақами

 

Тиркама ва ярим тиркама давлат рақами

 

Кузов рақами

 

VIN рақами

 

Дивигатель рақами

 

Шасси рақами

 

Ишлаб чиқарилган йили

 

Двигател ҳажми

 

Транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома рақами

 

Рухсатнома рақами

 

Божхона тўловлари суммаси таъминланганлик идентификацион рақами

 

Юк контейнери рақами

 

Ташув бошланган давлат

 

Ташув тугулланадиган давлат

 

Кириш ва чиқиш божхона пости

 

Ташувчи тўғрисидаги маълумотлар

Ташувчи манзили

 

Ташувчининг номи

 

Ташувчининг давлати

 

Ташувчининг телефон рақами

 

Ташувчининг СТИР рақами

 

Товарни манзилга етказиб бериш учун масъул шахс

Фамилияси

 

Исми

 

Отасининг исми

 

Паспорт рақами (серия, раками)

 

Ким томонидан берилган

 

Фуқаролиги

 

Юкни етказиб беришга масъул шахснинг манзили

 

АВИА:

Авиакомпания номи

 

Авиакомпаниянинг юридик манзили

 

Ҳаво кемасининг миллий мансублиги белгилари

 

Ҳаво кемаси рўйхатдан ўтказилганлик белгилари

 

Рейс рақами

 

Режалаштирилган жўнаш санаси

 

Жадвал бўйича учиб кетиш вақти

(учиш мамлакатининг вақти билан)

 

Режалаштирилган учиб келиш санаси

 

Жадвал бўйича учиб келиш вақти

(қўниш мамлакатининг вақти билан)

 

Ҳаво кемасининг жўнаш аэропорти

 

Ҳаво кемасининг дастлабки учиб келиш аэропорти

 

Ҳаво кемасининг кейинги/якуний учиб келиш аэропорти

 

 

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига кириб келадиган товарлар
ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки электрон тарздаги ахборотларни тақдим этиш, улардан фойдаланиш
ва рўйхатдан ўтказиш тартибига
3-Илова

 

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига темир йўл ва авиа транспортда келадиган йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида божхона органларига олдиндан тақдим этиладиган дастлабки электрон тарздаги ахборот таркиби

 

ТРАНСПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ

ТЕМИР ЙЎЛ:

Жўнатувчи станция коди

 

Етиб келадиган станция коди

 

Состав тўғрисида маълумот:

Состав рақами

 

Состав бўйича йўловчи вагон сони

 

Составда мавжуд барча вагон рақами

 

Состав бўйича багаж вагон сони (мавжуд бўлса) ва ундаги багаж вазни

 

АВИА:

Авиакомпания номи

 

Авиакомпаниянинг юридик манзили

 

Ҳаво кемасининг миллий мансублиги белгилари

 

Ҳаво кемаси рўйхатдан ўтказилганлик белгилари

 

Рейс рақами

 

Режалаштирилган жўнаш санаси

 

Жадвал бўйича учиб кетиш вақти

(учиш мамлакатининг вақти билан)

 

Режалаштирилган учиб келиш санаси

 

Жадвал бўйича учиб келиш вақти

(қўниш мамлакатининг вақти билан)

 

Ҳаво кемасининг жўнаш аэропорти

 

Ҳаво кемасининг дастлабки учиб келиш аэропорти

 

Ҳаво кемасининг кейинги/якуний учиб келиш аэропорти

 

Рейсдаги жами йўловчилар сони

 

ЙЎЛОВЧИ ВА УНИНГ БАГАЖЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

Фамилияси

 

Исми

 

Отасининг исми (агар мавжуд бўлса)

 

Миллати

 

Туғилган санаси

 

Жинси

 

Фуқаролиги

 

Паспорт серияси ва рақами

 

Йўловчи учун ажратилган ўриндиқ рақами

 

Йўловчининг мақоми (йўловчи, экипаж)

 

Багажининг вазни

 

Багажининг ўринлар сони

 

Багажининг ёрлиғи рақамлари

 

Уй манзили

 

Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)

 

Алоқа телефонлари

 

Чипта брон қилинган сана

 

Чипта олинган/сотиб олинган шаҳар

 

Чиптани олиш/сотиб олиш санаси

 

Чипта рақами

 

Чипта тоифаси

 

 

Умумий таклифлар

250