ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13465 Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан 06/02/2020 21/02/2020 2

Муҳокама якунланди

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Давлат иштирокидаги корхоналар ижроия органи фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-13465

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 14 январдаги ПФ–5630-сон Фармонига асосан давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг самарадорлиги учун уларнинг бошқарув органлари маъсулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Давлат иштирокидаги корхоналарда ижроия органи фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини (KPI - Key Performance Indicators) жорий этиш ва унинг мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда устав капиталида (фондида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналарда, шунингдек, уларга устав капиталининг (фондининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи тегишли бўлган корхоналарнинг (кейинги ўринларда давлат иштирокидаги корхоналар деб аталади) тегишли бошқарув органлари йиғилишларида ижроия органи фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини жорий этиш масаласи кўриб чиқилишини таъминласин ҳамда унинг бажарилиши юзасидан тизимли мониторингни амалга оширсин.

3. Белгилансинки:

давлат иштирокидаги корхоналарда кейинги йил учун бизнес-режа ва унга илова сифатида самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари ваколатли бошқарув органи томонидан ҳар йили 1 декабргача тасдиқланади ҳамда ҳар чорак якуни бўйича унинг бажарилиши тўғрисида ижроия органининг ҳисоботи эшитиб борилади;

давлат иштирокидаги корхоналарда ижроия органи раҳбарлари ва аъзоларини рағбатлантириш уларнинг фаолияти самарадорлиги муҳим кўрсаткичлари бажарилишига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади;

давлат иштирокидаги корхоналарда ижроия органи фаолияти самарадорлиги натижалари Агентлик расмий веб-сайтида жойлаштирилмаганда ёки уларнинг фаолияти қониқарсиз ёхуд паст даражада деб эътироф этилган тақдирда рағбатлантиришга йўл қўйилмайди;

давлат иштирокидаги корхоналар, шу жумладан тижорат банклари ижроия органининг йил якунлари бўйича фаолият самарадорлиги юқори баҳоланган тақдирда уларга олинган соф фойданинг 5 (беш) фоизигача миқдорида ўрнатилган тартибда бир йўла тўланадиган бонус берилиши мумкин.

Бунда, тўланган бонус миқдори тўғрисидаги ахборот, тўлов амалга оширилган санадан икки кунлик муддатда давлат иштирокидаги корхоналар веб-сайтига жойлаштирилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги махсус техник топшириқ асосида етакчи ҳалқаро консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда давлат иштирокидаги тижорат банклари бошқарув органлари самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари (KPI) ишлаб чиқилишини таъминласин.

5. Агентлик:

икки ойлик муддатда давлат иштирокидаги корхоналарнинг ижроия органи фаолияти самарадорлиги натижаларини жойлаштириш учун Агентликнинг алоҳида веб-сайтини яратилишини;

икки ойлик муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат улуши мавжуд давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши фаолиятини корпоратив бошқарувнинг ривожланганлик даражаси билан баҳолаш тизимини жорий этиш механизмини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;

ҳар йили 1 майга қадар давлат иштирокидаги корхоналар ижроия органининг самарадорлик муҳим кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги йиғма маълумотларни Агентлик веб-сайтида эълон қилинишини таъминлансин.

6. Давлат иштирокидаги корхоналар 2020 йилнинг 1 июлига қадар расмий веб-сайтлар яратилиши ва уларда ижроия органига тўланган бонус миқдори тўғрисидаги ахборотларни жойлаштириб боришни таъминласин.

7. 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб:

ушбу қарор кучга киритилсин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида” 2015 йил 28 июлдаги 207-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами 2015 йил, 7-сон, 63-модда ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.А. Қучқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___”________ _____-сон қарорига

илова

 

Давлат иштирокидаги корхоналарда ижроия органи фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини (KPI) жорий этиш ва унинг мониторингини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом устав капиталида (фондида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ корхоналар, шунингдек, уларга устав капиталининг (фондининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи тегишли бўлган юридик шахслар (кейинги ўринларда давлат иштирокидаги корхоналар деб аталади) ижроия органи фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини жорий этиш ва унинг мониторингини юритиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом банкларга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Давлат иштирокидаги корхоналар ижроия органи фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини жорий этиш ва унинг мониторингини юритиш 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

4. Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (кейинги ўринларда СМК деб аталади) рўйхати фаолиятнинг молиявий-иқтисодий, энергосамарадорлик, ишлаб чиқариш, инвестиция ва маҳаллийлаштириш дастурларининг бажарилишини ҳамда фойда, таннархни камайтириш, тўлов қобилиятлиги, молиявий барқарорлик, акцияларнинг котировкаси ва бошқа кўрсаткичларни ўз ичига олиши мумкин.

5. СМК рўйхати давлат иштирокидаги корхоналарнинг ваколатли бошқарув органи бўлган кузатув кенгаши, у мавжуд бўлмаганда эса - юқори бошқарув органи ёки муассис қарори билан тасдиқланади.

6. СМКни белгилаш ва ҳисоблашнинг даврийлиги ҳар чоракдан иборат бўлади.

7. Бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва топшириш муддатидан қатъий назар, давлат иштирокидаги корхоналар ҳар чоракда СМК бажарилишини ҳисоблайди ва эълон қилади.

8. Давлат иштирокидаги корхонанинг ижроия органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун ушбу Низомнинг 2а ва 2б-иловалари билан белгиланган СМК татбиқ этилади. Бунда 2а-иловада кўрсатилган СМКни ҳисоблаш мажбурий ҳисобланади. Айрим СМКни татбиқ этиш имконияти мавжуд бўлмаганда, бу тўғрисидаги қарор давлат иштирокидаги корхонанинг ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланади.

9. Устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналарда давлат улуши бўйича сайланган кузатув кенгаши аъзолари,
у мавжуд бўлмаганда эса - юқори бошқарув органи ёки муассис СМКни Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) билан келишилган ҳолда белгилайди.

10. Ваколатли бошқарув органининг асосланган қарори билан давлат иштирокидаги корхона фаолиятининг тармоқ бўйича мансублигидан, ривожланиш стратегиясидан ва фаолиятининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда СМК сифатида бошқа кўрсаткичлар ҳам белгиланиши мумкин.

11. Ижроия орган фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун ҳар бир СМКга унинг давлат иштирокидаги корхона учун аҳамиятини акс эттирувчи салмоқ ўлчови белгиланади. Давлат иштирокидаги корхонага нисбатан татбиқ этиладиган асосий ва қўшимча СМКнинг салмоқ ўлчовлари, ҳар бириники 100 фоизни ташкил қилиши лозим.

II. Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини ҳисоблаш

12. Қуйидагилар:

бизнес-режадаги;

давлат иштирокидаги корхонанинг бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларидаги;

давлат органларига тақдим этиладиган ҳисоботлар (молиявий, статистик, солиқ ҳисоботлари ва бошқалар)даги;

белгиланган тартибда олинган ёки ишлаб чиқилган бошқа ҳужжатлардаги маълумотлар СМКни ҳисоблашнинг ахборот манбаи ҳисобланади.

13. Давлат иштирокидаги корхона СМКни ҳисоблашни амалга ошириш учун бошқа ташкилот (консультант)ни шартнома асосида жалб қилиши мумкин.

14. СМКни ҳисоблаш ушбу Низомнинг 3а ва 3б-иловаларидаги қоидалар бўйича амалга оширилади.

Давлат иштирокидаги корхонанинг ваколатли бошқарув органи қарорига асосан СМКни ҳисоблашнинг бошқа қоидалари қўлланилиши мумкин, бунда Агентлик белгиланган тартибда хабардор қилиниши лозим.

III. Мақсадли (прогноз) кўрсаткичларини белгилаш

15. СМКнинг мақсадли (прогноз) кўрсаткичлари ҳар бир чорак учун бизнес-режада, унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида илова сифатида акс эттирилади.

16. СМКнинг мақсадли (прогноз) кўрсаткичлари давлат иштирокидаги корхонанинг ваколатли бошқарув органи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрий миқдордан (агар кўрсаткичлар учун қонун ҳужжатларида меъёрий миқдор белгиланган бўлса) паст бўлмаган даражада белгиланади.

17. Агар қонун ҳужжатларида кўрсаткичлар учун меъёрий миқдор назарда тутилмаган бўлса, мақсадли (прогноз) кўрсаткични аниқлаш учун бошқа ташкилот (консультант) жалб этилиши мумкин.

18. Давлат иштирокидаги корхонанинг ваколатли бошқарув органи навбатдаги чорак тугагандан сўнг СМКнинг мақсадли (прогноз) кўрсаткичларига тузатиш киритиши мумкин ва ушбу ўзгартиришлар ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланиб, Агентликка тақдим этилади.

IV. Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларидан фойдаланиш
ва уларнинг мониторинги

19. Ҳисоблаш йўли билан олинган СМК миқдорлари уларнинг бизнес-режада белгиланган мақсадли (прогноз) миқдорлари билан ҳисобланган ва мақсадли миқдорнинг фоизли нисбати тарзида (кейинги ўринларда бажариш фоизи деб аталади) таққосланади.

20. Асосий СМК бўйича ҳисобланган миқдор давлат иштирокидаги корхонанинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигининг йиғинди кўрсаткичи (кейинги ўринларда - СЙК деб аталади) сифатида ифодаланади.

Қўшимча СМК қўлланилганида, СЙК асосий СМК билан қўшимча СМКнинг ўртача арифметик миқдорида аниқланади.

21. Жорий давр учун ижроия орган аъзоларини мукофотлаш миқдори бизнес-режада назарда тутилган ижроия органни моддий рағбатлантириш миқдорини СЙКга кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Ваколатли бошқарув органи томонидан бизнес-режада акс эттириш орқали, рағбатлантириш хусусиятига эга бошқа тўлов турлари ва миқдорлари белгиланиши мумкин. Бунда, ваколатли бошқарув органи қарори билан ижроия органи аъзоларига меҳнат натижаларига боғлиқ бўлмаган бир йўла тўланадиган мукофот пули белгиланиши мумкин.

22. Ваколатли бошқарув органи қарорига асосан ижроия органи фаолиятининг самарадорлиги қуйидагича эътироф этилади:

СЙК миқдори 40 фоиздан кам бўлса - қониқарсиз;

СЙК миқдори 40 фоиздан 60 фоизгача бўлса - паст даражада;

СЙК миқдори 60 фоиздан 80 фоизгача бўлса - етарли даражада эмас;

СЙК миқдори 80 фоиздан 90 фоизгача бўлса - ўртача даражада;

СЙК миқдори 90 фоиздан 100 фоизгача бўлса - етарли даражада;

СЙК миқдори 100 фоиз ва ундан ортиқ бўлса - юқори даражада.

23. Давлат иштирокидаги корхоналарда ижроия органи фаолияти самарадорлиги натижалари Агентлик расмий веб-сайтида жойлаштирилмаганда ёки уларнинг фаолияти қониқарсиз ёхуд паст даражада деб эътироф этилган тақдирда рағбатлантиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

24. Ижроия органнинг фаолият самарадорлиги кетма-кет икки чорак мобайнида қониқарсиз ёки паст даражада (ҳар қандай уйғунликда) ва/ёки умуман баҳоланмаган бўлса, ёхуд унинг натижалари Агентлик расмий веб-сайтида жойлаштирилмаган бўлса, бу ижроия орган раҳбари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси билан чиқиш учун асос ҳисобланади.

25. СМКнинг ҳисобланган миқдорлари, СЙКни бажариш фоизлари белгиланган тартибда давлат иштирокидаги корхонанинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва акциядорга (қатнашчига, мулкдорга) унинг сўрови бўйича тақдим этилиши мумкин.

26. Ижроия орган фаолияти самарадорлигининг тизимли мониторингини ташкил этиш мақсадида, давлат иштирокидаги корхоналар Агентликнинг расмий веб-сайтидаги тегишли шаклни тўлдириш орқали, Агентликка СМКни электрон кўринишда қуйидагича тақдим этади:

I чорак, ярим йиллик ва тўққиз ой якуни бўйича - ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасигача;

йил якуни бўйича - ҳисобот давридан кейин 1 мартдан кечиктирмай.

27. Агентлик:

давлат иштирокидаги корхоналарга электрон рақамли имзо орқали Агентликнинг расмий веб-сайтида СМК тўғрисидаги маълумотларни бепул тўлдириш имкониятини;

Агентликнинг расмий-веб-сайтида СМК, СЙК ва уларни бажариш фоизлари ҳақидаги йиғма маълумотлар эълон қилинишини таъминлайди.

28. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигидан давлат иштирокидаги корхоналар ижроия органи фаолиятини баҳолаш учун зарур бўлган маълумотларни идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик йўли билан текин олиш ҳуқуқига эга.

 

V. СМК ҳисобланишини текшириш ва экспертизадан ўтказиш

 

29. СМК, СЙК ва уларнинг йил якунлари бўйича бажарилиши аудиторлик ташкилоти томонидан, йил якунлари бўйича аудит ўтказиш тўғрисидаги шартноманинг алоҳида қўшимча предмети доирасида ёки алоҳида аудиторлик ташкилоти томонидан турдош хизматлари кўрсатиш йўли билан текширилади.

30. Аудиторлик ташкилотининг СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш бўйича ҳисоботи давлат иштирокидаги корхоналарнинг ҳисобот йилидаги фаолияти натижалари билан бирга акциядорлар, қатнашчилар ёки муассисларнинг йиллик умумий йиғилишида кўриб чиқилади.

31. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг ваколатли бошқарув органлари қарорига асосан СМК, СЙК ва уларнинг 1 чорак, ярим йиллик ёки 9 ойлик якунлари бўйича бажарилиши ҳисобини аудиторлик ташкилоти томонидан турдош хизматлари доирасида текшириши мумкин.

32. Аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилган текшириш натижаларига кўра, илгари ҳисобланган СМК, СЙК миқдори ва уларнинг бажарилиш фоизларига ички аудитор хизмати томонидан зарур аниқликлар киритилади ҳамда аниқлаштиришлар натижасида:

давлат иштирокидаги корхонанинг ижроия органи раҳбарига ва аъзоларига тўланадиган тўловлар миқдорини яхшилаш учун уларни қўшимча равишда ҳисоблаб чиқиш зарурлиги аниқланганда мазкур ижобий фарқ ҳисобот йилидаги иш якунлари бўйича уларга тўланадиган рағбатлантириш пуллари тўланаётганда тузатилади;

ортиқча тўланган тўловларни ушлаб қолиш заруриятини келтириб чиқарувчи ҳолат аниқланганда, ижроия органи раҳбарига ва аъзоларига илгари тўланган тўловлардаги салбий фарқ ҳисобот йилидаги иш якунлари бўйича уларга рағбатлантириш пуллари тўланаётганда тузатилади ёки уларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинади ёхуд қонунчиликда белгиланган бошқа усулда қопланади.

33. Ҳисобланган СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизлари қонунчиликда белгиланган тартибда суд қарорига асосан экспертизадан ўтказилиши ҳам мумкин. СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиш фоизларининг тўғрилиги бўйича экспертиза натижаларига кўра, мос келмаган ҳолатлар ушбу Низомда назарда тутилган тўловларни қайта ҳисоблашга ва номувофиқликка йўл қўйган шахсларга нисбатан жавобгарликни белгилайди.

VI. Якунловчи қоидалар

34. Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятида ушбу Низом талабларига риоя қилиниши юзасидан назорат давлат иштирокидаги корхонанинг ваколатли бошқарув органи томонидан амалга оширилади.

35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Давлат иштирокидаги корхоналарда ижроия органи

фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини (KPI)

жорий этиш ва унинг мониторингини юритиш тартиби

тўғрисида низомга 1-илова

 

Давлат иштирокидаги корхоналарда ижроия органи фаолияти

самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини жорий этиш
ва унинг мониторингини юритиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Амалга ошириладиган
чора-тадбирлар

 

Бажарилиш муддати

 

 

 

 

 

 

 

       1-босқич

 

Самарадор-ликнинг муҳим кўрсаткич-ларини, салмоқ ўлчовларини, мақсадли (прогноз) кўрсаткич-ларини белгилаш

 

 

 

Ижроия органи

 

 

1. Давлат иштирокидаги корхонада ижроия орган фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини, салмоқ ўлчовларини ва мақсадли (прогноз) кўрсаткичларини белгилаш бўйича ишчи гуруҳи тузиш.

 

 

 

Мазкур қарор қабул қилинган санадан
ўн кунлик муддатда

Ижроия органи

2. Ижроия орган фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари, салмоқ ўлчовлари ва мақсадли (прогноз) кўрсаткичларини белгилаш ҳамда уни ваколатли бошқарув органи муҳокамасига киритиш.

 

Мазкур қарор қабул қилинган санадан
ўн беш кунлик муддатда

Ваколатли бошқарув органи

3. Ваколатли бошқарув органи томонидан кўрсаткичларни тасдиқлаш ва уни Бизнес-режага алоҳида илова сифатида киритиш.

 

Мазкур қарор қабул қилинган санадан
бир ойлик муддатда.

Кейинчалик ҳар йили
1 декабрга қадар.

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Самарадор-ликни муҳим кўрсаткич-ларининг мониторингини юритиш

 

 

Ваколатли бошқарув органи

 

 

1. Ваколатли бошқарув органи томонидан ижроия органининг ҳисоботини эшитиш.

 

 

ҳар чоракда

Ваколатли бошқарув органи

2. Ҳисобот натижаларига кўра,  ижроия органи фаолияти самарадорлигининг йиғинди кўрсаткичи миқдорини аниқлаш ҳамда ижроия органига тўланадиган рағбатлантириш миқдорини белгилаш.

ҳар чоракда

 

Ижроия органи

 

3. Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтига самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари натижалари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш.

 

I чорак, ярим йиллик
ва тўққиз ой якуни бўйича - ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасигача;

йил якуни бўйича - ҳисобот давридан кейин 1 мартдан кечиктирмай.

3-босқич

 

Самарадор-ликни муҳим кўрсаткич-ларининг бажарилишини назорат қилиш

 

 

Ваколатли бошқарув органи

 

 

  1. Ижроия органининг фаолиятсамарадорлиги даражасидан келиб чиқиб, ваколатли бошқарув органи томонидан унга тўланадиганмоддий рағбатлантириш (мукофот) миқдорини белгилаш.

 

 

 

ваколатли бошқарув органи қарорига асосан белгиланган муддатда

 

Ваколатли бошқарув органи

 

2. Ижроия органнинг фаолият самарадорлиги кетма-кет икки чорак мобайнида қониқарсиз ёки паст даражада ва/ёки умуман баҳоланмаган ёхуд унинг натижалари Агентлик расмий веб-сайтида жойлаштирилмаган ҳолатда, ижроия орган раҳбари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси билан чиқиш.

 

қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб
ва муддатда

 

Давлат иштирокидаги корхоналарда ижроия органи

фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини (KPI)

жорий этиш ва унинг мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низомга
2а-илова

 

 

асосий

самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (СМК)

 

Кўрсаткичлар

Салмоқ ўлчови*

Мақсадли (прогноз) кўрсаткич

Ҳақиқий
кўрсаткич

Бажа-рилиш
фоизи

СМК

 

А

B

C

D

E

F=ExB/100

1.

Соф тушум прогноз кўрсаткичининг бажарилиши
(минг сўмда)

5

       

2.

Соф фойда (зарар) прогноз кўрсаткичининг бажарилиши (минг сўмда)

15

 

 

 

 

3.

Активлар рентабеллиги (фоизда)

5

       

4.

Маҳсулот таннархини камайтириш (фоизда)

10

       

5.

Ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш коэффициенти

10

       

6.

Тўлов қобилияти коэффициенти

5

 

 

 

 

7.

Молиявий барқарорлик коэффициенти

5

 

 

 

 

8.

Дивиденд ҳисобланиши (минг сўмда)

10

 

 

 

 

9.

Экспорт параметрларининг бажарилиши (фоизда)

10

 

 

 

 

10.

Маҳаллийлаштириш кўрсаткичининг бажарилиши (фоизда)

10

 

 

 

 

11.

Инвестиция дастурларининг бажарилиши (фоизда) **

5

 

 

 

 

12.

Чет эл валютасидан мустақиллик коэффициенти

5

 

 

 

 

13.

Акциядор инвестициясининг рентабеллиги (TSR – Total Shareholders Return)

5

 

 

 

 

 

*  Агентлик билан келишилган ҳолда ўзгартирилиши мумкин;

** Инвестиция дастурига киритилганда тўлдирилади.

 

 

 

 

Давлат иштирокидаги корхоналарда ижроия органи фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини (KPI) жорий этиш ва унинг мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низомга 2б-илова

 

ҚЎШИМЧА

самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (СМК)

 

 

Кўрсаткичлар

Салмоқ ўлчови*

Мақсадли (прогноз) кўрсаткич

Ҳақиқий
кўрсаткич

Бажа-рилиш
фоизи

СМК

 

А

B

C

D

E

F=ExB/100

 

Солиқлар ва бошқа фоиз тўловлари амалга оширилгунга қадар олинган фойда (EBIT – Earnings Before Interest, Taxes)*

         
  1.  

Солиқлар ва амортизациялар ҳамда бошқа фоиз тўловлари амалга оширилгунга қадар олинган фойда (EBITDA – Earnings Before Interest, Taxes,Depreciation&Amortization)*

 

 

 

 

 

  1.  

Харажатлар ва даромадлар нисбати
(CIR - Cost Income Ratio)*

 

 

 

 

 

  1.  

Жалб қилинган капитал рентабеллиги (ROCE - Return on Capital Employed)*

 

 

 

 

 

  1.  

Акциядор капиталининг рентабеллиги (ROE – Return On Equity)*

 

 

 

 

 

  1.  

Абсолют ликвидлик коэффициенти

 

 

 

 

 

  1.  

Кредитор қарздорликнинг кунлик айланмаси

 

 

 

 

 

  1.  

Дебитор қарздорликнинг кунлик айланмаси

 

 

 

 

 

  1.  

Асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти

 

 

 

 

 

  1.  

Меҳнат унумдорлиги

 

 

 

 

 

  1.  

Асосий воситаларнинг янгиланиш коэффициенти

 

 

 

 

 

  1.  

Фонд қайтими (Фондоотдача)

 

 

 

 

 

  1.  

Сотилган махсулотнинг умумий хажмидаги инновацион махсулотнинг улуши

 

 

 

 

 

  1.  

Корхонанинг умумий харажатларидаги инновацион фаолиятга ажратилган харажатлар улуши

 

 

 

 

 

  1.  

Ходимларни ўқитиш харажатлари, бир нафар ходим ҳисобида.

 

 

 

 

 

  1.  

Ходимлар қўнимсизлиги коэффициенти

 

 

 

 

 

  1.  

Ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш кўрсаткичларининг бажарилиш индикатори (белгиланган ҳажмга нисбатан % да)  **

 

 

 

 

 

  1.  

Энергосамарадорлик

 

 

 

 

 

 

* Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига ўтилгандан сўнг тўлдирилади.

**Инвестиция дастурига киритилганда тўлдирилади.

                                                                                                                                                                                                                                          

                                                                                                                                                                                               Давлат иштирокидаги корхоналарда ижроия органи фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини (KPI)

жорий этиш ва унинг мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низомга

3а-илова
 

 

Асосий самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини ҳисоблаш

ҚОИДАЛАРИ

 

Кўрсаткичлар

Ҳисоблаш формуласи

Тавсиявий ёки минимал
меъёр

Тавсифи

Мажбурий ҳисобланадиган кўрсаткичлар учун

 

1.  Соф тушум прогноз кўрсаткичининг бажарилиши (минг сўмда)

 

 

 

 

Маҳсулот (иш, хизматлар) сотишдан тўшадиган маблағ.

(Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (Бухгалтерия баланси 2-шакли)нинг
010-сатри
).

Тасдиқланган бизнес-режанинг жорий давр учун белгиланган кўрсаткичининг бажарилиши.

Қонун ҳужжатларида аниқ меъёр белгиланмаган.

Кўрсаткич миқдори қанча юқори бўлса, корхонанинг фаолият самарадорлиги шунча юқори ҳисобланади.

Кўрсаткични ҳисоблашда унинг ўсиш суръати ва бизнес-режанинг бажарилиши ҳисобга олинади.

Корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлардан келиб тўшган жами пул маблағларини,
яъни  корхонанинг умумий маҳсулот (иш, хизматлар) сотуви ҳажмини ва иқтисодий ҳолатини ифодалайди.

2.  Соф фойда (зарар) прогноз кўрсаткичининг бажарилиши (минг сўмда)

Солиқ тўловларига қадар бўлган фойда  – Солиқлар.

Соф фойда (зарар) миқдори
(Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (Бухгалтерия баланси 2-шакли)нинг
270-сатри
).

Тасдиқланган бизнес-режанинг жорий давр учун белгиланган кўрсаткичининг бажарилиши.

Қонун ҳужжатларида аниқ меъёр белгиланмаган.

Кўрсаткич миқдори қанча юқори бўлса, корхонанинг фаолият самарадорлиги шунча юқори ҳисобланади.

Кўрсаткични ҳисоблашда унинг ўсиш суръати ва бизнес-режанинг бажарилиши ҳисобга олинади.

Соф фойда кўрсаткичи корхона фаолиятининг якуний натижасини ҳамда ушбу фаолият турини амалга ошириш қанчалик фойдали эканлигини кўрсатади.

 

3.  Активлар рентабеллиги (фоизда)

Кар =  Фстқ  / Аўрт,  бунда:

Фстқдаромад (фойда) солиғи тўлангунга қадар фойда (зарар) миқдори(Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (Бухгалтерия баланси 2-шакли)нинг
240 - сатр 5-устуниагар зарар бўлса
240-сатр 6-устуни
);

Аўртформула бўйича ҳисобланган активларнинг ўртача арифметик қиймати:

Аўрт= (А1 + А2) / 2, бунда:

А1давр бошидаги активлар қиймати
(Бухгалтерия баланси 1-шакли 400-сатр
3-устун
);

А2давр охиридаги активлар қиймати
(Бухгалтерия баланси 1-шакли 400-сатр
4-устун
).

Агар ҳисобот даврида рентабеллик коэффициентлари:

 нолдан паст қиймат (минус кўрсаткич) га эга бўлса, у ҳолда корхона зарар кўриб ишлаётган;     

        0,05 дан паст қийматга эга бўлса корхона паст рентабелли ҳисобланади. (монопол корхоналардан ташқари).

Корхона молиявий – иқтисодий фаолиятининг даромадлилик (зарар) даражасини кўрсатади.

 

4. Маҳсулот таннархини камайтириш (фоизда)

 

 

 

Таннархни камайтириш бўйича топшириқнинг бажарилиш коэффициенти:

Мтк=

_А__

  Р

 

бунда, А – ҳақиқатда эришилган кўрсаткич, агарда ҳақиқатда таннарх камаймасдан аксинча ошган тақдирда, бизнес-режада белгиланган кўрсаткичдан юқори қисми манфий (-) ишора билан кўрсатилади;

    Р – бизнес-режада белгиланган кўрсаткич.

 

Кўрсаткич миқдори манфий бўлмаганда, маҳсулот таннархини камайтиришга эришилган ҳисобланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли  қарорига асосан тармоқ ва корхоналар кесимида жорий йил учун маҳсулот таннархини камайтириш параметрлари белгиланиши мумкин.

 

   Маҳсулот таннархини камайтиришга эришиш – бу маҳсулот нархининг пасайишига ва бозордаги рақобатда муваффақиятга эришишни таъминлайди.  

5.   Ишлаб чиқариш қувватидан        фойдаланиш коэффициенти

 

Кқф = Qфакт. / ((Qлой- (Qижара+ Qконсерв.)), бунда:

Qфакт. — ҳисобот даврида ҳақиқатда ишлаб чиқарилган маҳсулот (кўрсатилган хизмат) ҳажмининг қиймат кўринишида таққосланиши;

Qлой. — асосий ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланилган ҳолда,   максимал даражада ишлаб чиқариладиган маҳсулот (кўрсатиладиган хизмат) ҳажмининг  қиймат кўринишида таққосланиши;

Qижара. — ижарага берилган қувватлар ҳиссасига тўғри келадиган маҳсулот ҳажми (таққослама нархда);

Qконсерв. — консервация қилинган қувватлар ҳиссасига тўғри келадиган маҳсулот ҳажми (таққослама нархда).

Ҳисобот даврида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти 0,5 дан ёки тармоқ ўртача кўрсаткичидан паст бўлса,
у ҳолда корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси паст ҳисобланади.

 

Корхонада ҳақиқатда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини, максимал даражада ишлаб чиқариш имкониятига (ижарага берилган ва консервация қилинган қувватлар ҳисобга олинмаган ҳолда) нисбати асосида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланилаёт-ганлик даражасини кўрсатади.

 

6.   Тўлов қобилияти коэффициенти

 

 

Ктқ = А2 / (М2 Ум), бунда:

А2 — жорий активлар (ишлаб чиқариш заҳиралари, тайёр маҳсулот, пул маблағлари, дебитор қарздорлик ва бошқ.), баланс активининг II қисми, 390-сатри;

М2— мажбуриятлар, баланс пассивининг II қисми, 770-сатри;

Ум — ўзоқ муддатли мажбуриятлар  (бухгалтерия балансининг 490-сатри).

Ушбу коэффициентнинг энг минимал миқдори — 0,2.          Агар ҳисобот даври охирида тўлов қобилияти коэффициенти 1,25 миқдордан паст бўлса, у ҳолда корхона тўловга қобилиятсиз ҳисобланади. Мазкур коэффициентнинг пасайиши корхонани тўлов имкониятининг пасайиши демакдир.

Корхонанинг, нафақат  тайёр маҳсулотни муваффақиятли сотиш ва дебиторлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш, балки жорий (айланма) активларнинг бошқа элементларини баҳолаш асосида  қисқа муддатли мажбуриятлари-ни қоплаш имкониятини кўрсатади..

 

7.   Молиявий барқарорлик коэффициенти

     МБ= (ЎМ+УММ)/ВБ, бунда:

 

(Ўз капитали + Ўзоқ муддатли мажбуриятлари) / Валюта баланси.

ЎМ- Ўз капитали;

УММ-  Узоқ муддатли мажбуриятлар;

ВБ - Валюта баланси.

 

 

Тавсиявий миқдор 0,8 - 0,9,
0,75
дан паст бўлса хавфли.

Агар корхона хўжалик фаолияти-ни амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий ресурсларнинг камида ярмини қоплаш имконият-ига эга бўлса, ҳамда молиявий ресурслардан самарали фойдаланса ва молия, кредит ва ҳисоб-китоб интизомига роия қилса, яъни тўловга қобилиятли бўлса корхонанинг молиявий ҳолати барқарор ҳисобланади.

Молиявий ҳолат тўловга қобилиятлилик ва ликвидлик даражасини таҳлил қилиш ҳамда молиявий барқарорликни баҳолаш орқали аниқланади.

Корхонанинг молиявий барқарорлиги - коэффициент усулида ҳам, соф активлари кўрсаткичлари таҳлили ёрдамида ҳам таҳлил қилинади.

8.  Дивиденд ҳисобланиши (минг сўмда)

Бизнес-режада кўрсатилган режанинг бажарилиши.

Қонун ҳужжатларида аниқ меъёр белгиланмаган.

Кўрсаткич миқдори қанча юқори бўлса, корхона акциядорларга (таъсисчиларга, мулкдорларга) шунча юқори даромад келтирган ҳисобланади.

Дивиденд миқдорининг ошиши, акцияга тўланган дивиденднинг кўпайиши билан бирга, акциянинг бозор баҳосининг пасайиши эҳтимолини ҳам келтириб чиқариши мумкин.  

Корхона соф фойдасининг қанча қисми оддий акцияларга дивиденд тўлови сифатида йўналтирилаётганлигини кўрсатади.

Корхонанинг қиймати ўсиб бориши ҳисобга олинмаган тарзда акциядор (таъсисчи, мулкдор)ларнинг жорий даврдаги даромадлари ҳисобланади.

 

9.   Экспорт параметрларининг бажарилиши (фоизда)

Экспорт параметрларининг белгиланган прогноз кўрсаткичларига нисбатан ҳақиқатда эришилган кўрсаткичларининг  фоиз кўринишидаги нисбати.

Мақсадли (прогноз) кўрсаткич тегишли давлат дастури билан ёки корхонанинг ваколатли бошқарув органи томонидан белгиланади.

Тегишли давлат дастурининг ёки корхонани ваколатли бошқарув органи қарорининг бажарилишини кўрсатади.

10.   Маҳаллийлаштириш кўрсаткичининг бажарилиш (фоизда)

Тармоқ ва (ёки) ҳудудий маҳаллийлаштириш дастурларида жорий давр учун белгиланган лойиҳаларнинг ҳақиқатда амалга оширилганлигининг  фоиз кўринишидаги нисбати.

Шунингдек,  маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқарилаётган товарларга ўхшаш бўлган товарларнинг импорт қилиниш даражаси.

Мақсадли (прогноз) кўрсаткич тегишли давлат дастури билан ёки корхонанинг ваколатли бошқарув органи томонидан белгиланади.

Тегишли давлат дастурининг ёки корхонани ваколатли бошқарув органи қарорининг бажарилишини кўрсатади.

11.   Инвестиция дастурларининг бажарилиши (фоизда) * *

Инвестиция дастури билан белгиланган мақсадли (прогноз) кўрсаткичга, инвестиция дастури доирасида ҳақиқатда ўзлаштирилган  пул маблағларининг  
фоиз кўринишидаги нисбати.

 

Мақсадли (прогноз) кўрсаткич тегишли давлат дастури билан ёки корхонанинг ваколатли бошқарув органи томонидан белгиланади.

Тегишли давлат дастурининг ёки корхонани ваколатли бошқарув органи қарорининг бажарилишини кўрсатади.

12.  Чет эл валютасидан мустақиллик коэффициенти

Импортнинг экспортга нисбати.

Импорт қилинган маҳсулотлар  учун тўловларнинг маҳсулот экспорти орқали  қопланиши даражаси. Агар кўрсаткич 1 дан паст бўлса –ижобий, 1 дан юқори бўлса –салбий ҳисобланади.

Мақсадли (прогноз) кўрсаткич тегишли давлат дастури билан ёки корхонанинг ваколатли бошқарув органи томонидан белгиланади.

Тегишли давлат дастурининг ёки корхонани ваколатли бошқарув органи қарорининг бажарилишини кўрсатади.

13. Акциядор  инвестициясининг рентабеллиги                                   

(TSR — Total Shareholders Return)

(давр охирида акциянинг нархи - давр бошида акциянинг нархи + давр давомида тўланган дивидендлар) / (давр бошида акциянинг нархи)

Қонун ҳужжатларида аниқ меъёр белгиланмаган.

Кўрсаткич миқдори қанча юқори бўлса, корхонанинг фаолият самарадорлиги шунча юқори ҳисобланади.

Кўрсаткични ҳисоблашда унинг ўсиш суръатини ва тармоқнинг бошқа корхоналари билан таққослаш мақсадга мувофиқ

Жами акциядорлик даромади.
 Бу кўрсаткич фонд биржасида акциялар котировкаси ўзгариши ва дивидендлар ҳисобланиши натижасида акциядорларнинг даромади қийматини  ифодалайди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

   

 

 

 

 

 

 

Давлат иштирокидаги корхоналарда ижроия органи фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини (KPI) жорий этиш ва унинг мониторингини юритиш тартиби

тўғрисида низомга 3б-илова

                       

Қўшимча самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини ҳисоблаш

ҚОИДАЛАРИ

 

 

Кўрсаткичлар

Ҳисоблаш формуласи

Тавсиявий ёки минимал
меъёр

Тавсифи

1. Солиқлар ва бошқа фоиз тўловлари амалга оширилгунга қадар олинган фойда (EBIT – Earnings Before Interest, Taxes)*

Соф фойда + Даромад солиғи ҳаражатлари;

– Қайтарилган даромад солиғи;

(+Фавқулодда харажатлар);

(–Фавқулодда даромадлар);

+ Тўланган фоизлар;

– Олинган фоизлар;

= EBIT;

 

Қонун ҳужжатларида аниқ меъёр белгиланмаган.

Кўрсаткич миқдори қанча юқори бўлса, корхонанинг фаолият самарадорлиги шунча юқори ҳисобланади.

Кўрсаткични ҳисоблашда унинг ўсиш суръатини ва тармоқнинг бошқа корхоналари билан таққослаш мақсадга мувофиқ

Кредиторлар олдидаги қарзини ўзининг пул оқимлари билан қайтариш қобилиятини тавсифловчи кўрсаткич.

2. Солиқлар ва амортизациялар ҳамда бошқа фоиз  тўловлари амалга оширилгунга қадар олинган фойда (EBITDA — Earnings Before Interest, Taxes, Depreciation & Amortization)*

(солиқ тўловига қадар олинган фойда) + (тўлов фоизлари) + (АВ ва НМА амортизацияси)

Қуйидаги тартибда ҳисобланади:

Соф фойда + Даромад солиғи ҳаражатлари;

– Қайтарилган даромад солиғи;

(+Фавқулодда харажатлар);

(–Фавқулодда даромадлар);

+ Тўланган фоизлар;

– Олинган фоизлар;

= EBIT;

+ Моддий ва номоддий активларга амортизация тўловлари;

– Активларни қайта баҳолаш; = EBITDA.

Қонун ҳужжатларида аниқ меъёр белгиланмаган.

Кўрсаткич миқдори қанча юқори бўлса, корхонанинг фаолият самарадорлиги шунча юқори ҳисобланади.

Кўрсаткични ҳисоблашда унинг ўсиш суръатини ва тармоқнинг бошқа корхоналари билан таққослаш мақсадга мувофиқ

Кредиторлар олдидаги қарзини ўзининг соф пул оқимлари билан қайтариш қобилиятини тавсифловчи корхонага тегишли қарз юкининг кўрсаткичи.

3. Харажатлар ва даромадлар нисбати
(CIR — Cost Income Ratio)*

(операцион харажатлар)/соф тушум.

Қонун ҳужжатларида аниқ меъёр белгиланмаган.

Кўрсаткич миқдори қанча паст бўлса, корхонанинг фаолият самарадорлиги шунча юқори ҳисобланади.

Кўрсаткични ҳисоблашда унинг ўсиш суръатини ва тармоқнинг бошқа корхоналари билан таққослаш мақсадга мувофиқ

Операцион харажатлар (сотиш харажатлари, тижорат ва бошқарув харажатлари) нинг соф тушумга нисбатини ифодалайди.

4. Жалб қилинган капитал рентабеллиги                                    (ROCE — Return on Capital Employed)*

(соф фойда) / (давр боши ва охирида жалб қилинган капитал).

Қонун ҳужжатларида аниқ меъёр белгиланмаган.

Кўрсаткич миқдори қанча юқори бўлса, корхонанинг фаолият самарадорлиги шунча юқори ҳисобланади.

Кўрсаткични ҳисоблашда унинг ўсиш суръатини ва тармоқнинг бошқа корхоналари билан таққослаш мақсадга мувофиқ

Жамиятнинг тижорат фаолиятига жалб қилинган ўз капитали ва узоқ муддатли жалб қилинган маблағлар (узоқ муддатли кредитлар, қарзлар) дан келадиган даромад кўрсаткичи.

5. Акциядор капиталининг рентабеллиги
(ROE — Return On Equity)*

(соф фойда) / ( ўртача йиллик акциядор  капитали).

Қонун ҳужжатларида аниқ меъёр белгиланмаган.

Кўрсаткич миқдори қанча юқори бўлса, корхонанинг фаолият самарадорлиги шунча юқори ҳисобланади.

Кўрсаткични ҳисоблашда унинг ўсиш суръатини ва тармоқнинг бошқа корхоналари билан таққослаш мақсадга мувофиқ

Кредит бўйича ҳисобланган фоизлар чегириб ташлангандан кейин ўз эгалари учун бизнес рентабеллигини характерлайди (яъни, ROA ёки ROIC каби кўрсаткичлардан фарқли равишда соф фойда миқдори кредит бўйича фоиз миқдорига нисбатан тўзатилмайди).

6. Абсолют ликвидлик коэффициенти

Кал= Дс / То, бунда:

ДС — пул маблағлари — баланс активи бўлимидаги сатрлар суммаси, 320 сатр
(330 + 340 + 350 + 360 сатрлар);

ТО — жорий мажбуриятлар, 600-сатр пассив балансининг II бўлими.

Бу кўрсаткич учун тавсиявий пастки чегара - 0,2, яъни Кал> 0,2 бўлганда шарт бажарилади.

Шунингдек, ушбу кўрсаткични тармоқ бўйича фарқлаш, яъни дифференциациялаш мумкин.

 

Бу кўрсаткич корхонанинг ликвидлик даражасини белгилашнинг энг қатъий мезони ҳисобланади. У қисқа муддатли қарз мажбуриятларининг қанча миқдори дарҳол сўндирилиши  мумкинлигини кўрсатади.

7. Кредитор қарздорликнинг кунлик айланмаси

Окрдн = Дп / (Вр / Кзср), бунда:

Вр — ҳисобот даврида маҳсулот (иш, хизмат) лар сотишдан олинган соф даромад, сўмда;

Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг
5 қисм, 010-сатри;

Дп — даврдаги календар кунлар сони;

Кзср — кредитор қарздорликнинг ўртача арифметик миқдори

(601-сатри бўйича давр боши ва охиридаги миқдор йиғиндисининг ярми «жорий кредитор қарздорлик» баланс пассивининг 
II бўлими, «Бухгалтерия баланси» 1-шакли).

Қонун ҳужжатларида аниқ меъёр белгиланмаган.

 Суммаси корхонанинг соҳаси ва фаолияти кўламига боғлиқ.

Юқори миқдор, тўланмаган кредитор қарздорликни қолдиғи, жамият жорий фаолиятини бепул молиялаштириш манбаи сифатида эга бўлиш имконини беради.

Жамият  етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидаги ўз қарзини қанча муддатда қайтарадиган кўрсаткич даражаси.

 Бу коэффициент жамият ўз кредитор қарздорликларининг  ўртача суммасини неча кунда тўлашини кўрсатади

8. Дебитор қарздорликнинг кунлик айланмаси

Одздн = Дп / (Вр / Дзср), бунда:

Вр— ҳисобот даврида маҳсулот(иш, хизмат)лар сотишдан олинган соф даромад, сўмда Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг
5 қисм, 010-сатри;

Дп — даврдаги календар кунлар сони;

Дзср — дебитор қарздорликнинг ўртача арифметик миқдори (210-сатри бўйича давр боши ва охиридаги миқдор йиғиндисининг ярми «Дебиторлар, жами» баланс активининг 
II бўлими, «Бухгалтерия баланси» 1-шакли).

Қонун ҳужжатларида аниқ меъёр белгиланмаган.

Миқдор корхонанинг соҳавий хусусиятига ва иш фаолияти технологиясига боғлиқ. Умуман олганда, миқдор паст, яъни харидорлар тезроқ ўз қарзини қайтарса, корхона учун яхши ҳисобланади.

Корхонанинг дебитор қарзларини қоплаш тезлигини, корхона сотилган товарлар (иш, хизматлар) учун тўловларни ўз мижозларидан қанчалик тез қабул қилишини ўлчайди.

9. Асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти

 

     Кизн =И /О, бунда:

И — асосий воситаларнинг эскириши -  “Бухгалтерия баланси” 1- шакли 011- сатри;

О — асосий воситаларнинг бошланғич қиймати “Бухгалтерия баланси” 1- шакли 010- сатри.

 

Агар кўриб чиқилаётган давр охирида асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти 0.5 миқдордан ортиқ бўлса, корхонанинг асосий воситалари сезиларли даражада эскириши билан тавсифланади.

Асосий воситаларнинг ҳисобот давридаги эскириш улушини характерлайди ва асосий воситалар эскириш суммасининг бошланғич нархига нисбати сифатида аниқланади.

10. Асосий воситаларнинг янгиланиш коэффициенти

Кн = Ан / Акос, бунда:

Ан — бошланғич (тиклаш) қиймати бўйича ишга туширилган янги асосий воситалар ва номоддий активлар (101-сатр, 2-молия Статистика ҳисоботи шаклининг 3-устун “Асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳамда бошқа номолиявий активлар тўғрисида ҳисобот”);

Акос — бошланғич (тиклаш) қиймати бўйича давр охирига асосий воситаларнинг қиймати (101-сатр, 2-moliya Статистика ҳисоботи шаклининг 6-устун “Асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳамда бошқа номолиявий активлар тўғрисида ҳисобот”).

Қонун ҳужжатларида аниқ меъёр белгиланмаган.

Коэффициент ҳисобот даври охирида мавжуд бўлган асосий воситаларнинг қанча қисми янги асосий воситалар эканлигини кўрсатади.

Давр мобайнида олинган асосий воситалар қийматининг ва давр охирида асосий воситалар қийматининг нисбатини кўрсатади.

11.  Меҳнат унумдорлиги

Вч = Вр / Чср, бунда:

Вр—ҳисобот даврида маҳсулот(иш, хизмат)лар сотишдан соф тушум, сўмда;

Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг
5 қисм, 010-сатри;

Чср — кадрлар хизмати маълумоти бўйича корхона ходимларининг ўртача сони.

Қонун ҳужжатларида аниқ меъёр белгиланмаган.

Миқдорни тармоқнинг бошқа корхоналари миқдори билан таққослаш тавсия этилади.

 

 

Корхонанинг меҳнат ресурслари самарадорлиги ва меҳнат унумдорлиги даражасини аниқлайди.

Таҳлил қилинаётган даврда хўжалик фаолиятини юритиш ва мажбуриятларни бажариш учун бир ходимга қилинган молиявий ресурсларни тавсифлайди.

 

 

    12. Фонд қайтими (Фондоотдача)               

 

 

Фо = Вр / Фср, бунда:

Вр — ҳисобот даврида маҳсулот(иш, хизмат)лар сотишдан соф тушум, сўмда;

Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг
5 қисм, 010-сатри;

Фср — ҳисобот давридаги асосий воситаларнинг арифметик ўртача қиймати. Ўртача арифметик формула билан аниқланади:

Фср = (Ф1 + Ф2) / 2, бунда:

Ф1 и Ф2 —ҳисобот даври боши ва охиридаги асосий воситаларнинг қиймати, сўмда;

012-сатр, 3 ва 4 графалар «Қолдиқ (баланс) қиймати», «Бухгалтерия баланси» 1-шакли.

Фонд қайтимини бир неча йиллар давомидаги ўсиш динамикаси ёки шу соҳадаги бошқа корхоналар  кўрсаткичи билан таққослаш орқали ҳисоблаш мумкин.

Маҳсулот сотишдан олинган соф тушум корхонадаги мавжуд меҳнат ресурсларининг қиймати билан қандай таққосланишини кўрсатади.

13. Сотилган маҳсулотнинг умумий ҳажмидаги инновацион маҳсулотнинг улуши

 

VIPSsp = (VIPS / VPS) * 100%, бунда:

VIPS — сотилган инновацион товар, иш ва хизматлар ҳажми (пул кўринишида);

VPS — сотилган товар, иш ва хизматларнинг умумий ҳажми (пул кўринишида).

 

Изоҳ: Ўзбекистон Республикасининг "Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 4-моддасига асосан инновацион инвестицияларга таъриф берилган.

   1 — паст даража (7% гача);

2 — ўртача даража (7% дан 10% гача);

3 — ўрта даража (10% дан 15% гача);

4 — юқори даража (15% дан юқори).

Корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг қайси бири инновацион характерга эга эканлигини тавсифлайди.

 

 

14. Корхонанинг умумий харажатларидаги инновацион фаолиятга ажратилган харажатлар улуши

 

R&DGE =( R&D / GE) * 100%, бунда:

R&D — инновацион фаолият бўйича жами харажатлар (пул кўринишида);

GE —жами харажатлари (пул кўринишида).

 

Изоҳ: Ўзбекистон Республикасининг "Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 4-моддасига асосан инновацион инвестицияларга таъриф берилган.

Мақсадли (прогноз) кўрсаткич тегишли давлат дастури билан ёки корхонанинг ваколатли бошқарув органи томонидан белгиланади.

Корхонанинг ишлаб чиқаришдаги умумий харажатларининг қанча қисми  инновацион фаолиятни ривожлантиришга йўналтирилганлигини кўрсатади.

15. Ходимларни ўқитиш харажатлари, битта ходим ҳисобида

Хўқит / Хўрт, бунда:

Хўқит — кадрлар тайёрлаш харажатлари

(бухгалтерия ҳужжатлари асосида);

Хўрт — кадрлар хизмати маълумоти бўйича жамият ходимларининг ўртача сони.

Норматив мавжуд эмас.

Умуман олганда, қиймат қанча юқори бўлса, жамият кадрлар тайёрлаш учун шунча кўп маблағлар  ажратади.

Ходимларни ўқитиш харажатларининг ходимларнинг ўртача сонига нисбатини баҳолаш орқали самарадорликни тавсифлайди.

16. Ходимлар қўнимсизлиги коэффициенти

Хбош / Хякун, бунда:

Хбош  ва ХякунКадрлар хизматининг маълумоти бўйича даврнинг боши ва охирида ходимлар сони.

Агар 1 дан кам бўлса, жамият  ходимлар қўнимлиги билан тавсифланади. Умуман олганда, қанча юқори даража бўлса, шунча юқори ходимлар қўнимсизлигини кўрсатади.

Жамият ходимлари сони қанчага камайганини кўрсатади.

17. Ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш кўрсаткичларининг бажарилиш индикатори
(эълон қилинган физик ҳажмга нисбатан, %да)* *

Ҳақиқий қувватларни киритиш кўрсаткичининг прогнозга нисбати.

Мақсадли қиймат тегишли давлат дастури ёки ташкилотнинг бошқарув органи томонидан белгиланади.

Жамият тегишли давлат дастури ёки бошқарув органининг қарори қандай амалга оширилаётганини кўрсатади.

18. Энергосамарадорлик (маҳсулот таннархида энергияга сарфланган харажатлар улуши, фоизда)

Хэ/Хт

Хэ- ёқилғи-мойлаш материаллари, иссиқлик таъминоти, электр истеъмоли, газ билан таъминланиши ва бошқа ишлаб чиқаришнинг ялпи харажатлар миқдори (бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари асосида)

Хт – ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи (бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари асосида)

Амалдаги қонунчилик билан аниқ меъёр белгиланмаган.

Энергосамарадорлик даражасини белгилайди.

 

Умумий таклифлар

323