ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13462 Хокимият Кашкадарьинской области 06/02/2020 21/02/2020 2

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Қаттиқ маиший чиқиндиларни турар ва нотурар жой биноларида ўртача тўпланиши бўйича меъёрларни тасдиқлаш тўғрисида
ID-13462

 

Қаттиқ маиший чиқиндиларни турар ва нотурар жой биноларида ўртача тўпланиши бўйича меъёрларни тасдиқлаш тўғрисида

 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги
ПҚ-4291-сонли қарори билан тасдиқланган “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури”нинг 40-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларларнинг тўпланиш меъёрларини аниқлаш бўйича ўтказилган тажриба тадқиқот ва хронометраж натижаларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан;

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 13 январдаги 01-04/1-16-сонли ва вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг
2020 йил 16 январдаги 01/19-27-113-сонли хатлари инобатга олинсин.

2. Вилоят миқёсида қаттиқ маиший чиқиндиларни турар ва нотурар жой биноларида ўртача тўпланиши бўйича меъёрлар (кейинги ўринда меъёрлар) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоятдаги барча санитар тозалаш корхоналари вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза килиш бошқармаси (Ибрагимов) билан биргаликда, ҳудудларни санитария жиҳатидан тозалаш ишларини мазкур қарор билан тасдиқланган меъёрлар асосида ташкил этилишини таъминласин.

4. Белгилаб қўйилсинки, меъёрлардан:

санитар тозалаш корхоналари фаолиятини олдиндан режалаштириш;

чиқинди ташиш техникалари, механизмлар ва ускуналарга бўлган талаб ва эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилиш;

санитар тозалаш корхоналари томонидан маиший чиқиндиларни йиғиш ва аҳоли пунктларидан олиб чиқиш хизматини кўрсатиш;

юридик шахслар билан шартномалар тузиш;

маиший чиқиндиларни утилизация қилиш, зарарсизлантириш, қайта ишлаш соҳасининг усулларини белгилаш мақсадларида фойдаланилади.

5. Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (Ибрагимов)га: 

санитар тозалаш корхоналари билан шартнома тузмаган юридик шахсларга ўз вақтида огоҳлантириш хатлари бериш;

шартнома тузишдан бош тортган юридик шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чоралар кўриш;

чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирларини камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилсин.

6. Ушбу қарор “Қашқадарё” газетаси ва ҳокимлик расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

7. Ушбу қарор расман эълон қилингандан кундан кучга киради.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Азизов зиммасига юклансин.

 

 

 

Вилоят ҳокими                                                          З.Мирзаев

                                                                                                    Вилоят ҳокимининг

2020 йил  “__”_________даги

_______-сон қарорига

 

ИЛОВА

 

Қаттиқ маиший чиқиндиларни турар ва нотурар жой биноларида ўртача тўпланиши бўйича меъёрлар

 

Турар ва нотурар жой бинолари турлари

Ўлчов бирлиги

Қаттиқ маиший чиқиндилар  тўпланиши натижалари бўйича ҳисоб бирлиги кг/кун

1.

2.

3.

Турар жойлар

1.

Уй-жой фонди (кўп қаватли ва шахсий)

1 киши

0,750

Нотурар жойлар

2.

Маъмурий ва бошка бинолар (ташкилотлар, корхоналар, муассасалар)

1 ходим

0,22

3.

Меҳмонхоналар, ётоқхоналар, дам олиш уйлари

1 ўрин

0,2125

4.

Мактаб интернатлар, меҳрибонлик уйлари, қариялар уйлари

1 ўрин

0,45

5.

Овкатланиш жойлари (кафелар, ресторанлар, ошхоналар ва бошқалар)

1 ўрин

0,864

6.

Болалар боғчалари ва мактабгача таълим муассасалари

1 ўрин

0,102

7.

Мактаблар, коллежлар, университетлар ва бошка ўқув муассасалари

1 ўқувчи/талаба

0,0677

8.

Клиникалар

1 ташрифчи

0,0825

9.

Касалхоналар, санаторийлар, пансионатлар, бошқа тиббий муассасалар

1 ётоқ

0,583

10.

Театрлар, кинотеатрлар, концерт заллари, кутубхоналар, клублар, ўйин автоматлари ўрнатилган жойлар ва бошқалар

1 ўриндиқ

0,067

11.

Сартарошхоналар, гўзаллик салонлари

1 ўриндиқ

0,0905

12.

Стадионлар, спорт заллари, спорт майдончалари ва бошқалар

1 ўрин

0,0105

13.

Бозорлар, супермаркетлар, озиқ овкат дўконлари, ярмаркалар, уй-рўзғор буюмлари дўконлари, савдо повилионлари, кёсклар

1 м2 чакана савдо майдони

0,0625

14.

Дорихоналар

1 м2  чакана савдо майдони

0,03675

15.

Автомобиллар савдо нуқталари

1 савдо нуктаси

2,005

16.

Музейлар ва кўргазмалар

1 м2 умумий майдон

0,70645

17.

Рақс, ўйин заллари

1 м2  умумий майдон

0,00875

18.

Улгуржи базалар

1 м2  умумий майдон

0,02875

19.

Саноат товарлари омборлари

1 м2  умумий майдон

0,132

20.

Станциялар, автовокзаллар, аэропортлар

1 м2  умумий майдон

0,03325

21.

Уй хўжалиги: коммунал хизматлар

1 м2  умумий майдон

0,01375

22.

Кир ювиш жойлари, кимёвий тозалаш жойлари, кийим-кечак тикиш жойлари, появзал таъмирлаш устахоналари

1 м2  умумий майдон

0,0125

23.

Ванна, сауна

1 м2  умумий майдон

0,032625

24.

Маиший техника, электрон ускуналарни таъмирлаш устахоналари

1 иш ўрни

0,2421

25.

Автотураргоҳлар, автомобил ювиш жойлари, автомобилларни таъмирлаш устахонаси, ёнилғи қуйиш шахобчалари (АЁҚШ), гаражлар ва бошқалар

1 автомобиль жойи

1,345

26.

Оммавий тадбирларни ўтказиш жойи

1000 иштирокчи

0,11225

 

Умумий таклифлар

206