ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13447 Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан 06/02/2020 21/02/2020 4
Закон Республики Узбекистан
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида".
ID-13447

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, №7, 386-модда, №____) 182-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш жараёнида, ушбу моддада назарда тутилган жиноятни биринчи марта содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий равишда божхона тўловларини, шу жумладан божхона тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеняни тўлиқ тўлаган, етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган ва товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади, Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши чекланган ва тақиқланган товарларни олиб ўтиш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно»;

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан амалга киритилади.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти

 

                         

Ш. Мирзиёев

“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги

қонун лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси

182-модда. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

Божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни кўп миқдорда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш:

а) жуда кўп миқдорда;

б) чегарани бузиб ўтиш, яъни божхона хизматининг розилигини олмасдан туриб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан очиқдан-очиқ ўтказиш йўли билан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;

г) хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Тўлдирилмоқда

 

 

182-модда. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

Божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни кўп миқдорда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш:

а) жуда кўп миқдорда;

б) чегарани бузиб ўтиш, яъни божхона хизматининг розилигини олмасдан туриб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан очиқдан-очиқ ўтказиш йўли билан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;

г) хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш жараёнида, ушбу моддада назарда тутилган жиноятни биринчи марта содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий равишда божхона тўловларини, шу жумладан божхона тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеняни тўлиқ тўлаган, етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган ва товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади, Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши чекланган ва тақиқланган товарларни олиб ўтиш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно.

 

 

 

  Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида божхона қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ жиноятни биринчи марта содир этган, лекин тўловларни тўлаган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

 Таъкидлаб ўтиш керакки, божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, кўп ёки жуда кўп миқдордаги товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказганлик учун Жиноят кодексининг                      182-моддасида жиноий жавобгарлик белгиланган.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш холатлари асосан ташқи иқтисодий фаолият соҳасида содир этилади.

  Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан товарларни декларациялашда нотўғри маълумотлар кўрсатиш ҳолатлари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ўтказилган божхона кўриги натижасида аниқланган тафовутлар ҳар доим ҳам юк қабул қилиб олувчининг айби билан содир этилмаслиги, ҳориждан келаётган товарлар шартномалар асосида келаётгани, юк қабул қилиб олувчи ҳар доим ҳам унинг номига нима ортилгани ёки ҳужжатларда қандай маълумотлар кўрсатилганини билмаслик ҳолатлари мавжуд.

  Маълумки, Жиноят кодексининг 182-моддаси билан малакалашда мотив ва мақсаднинг мавжудлиги аҳамият касб этмайди. Аммо, амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ташқи иқтисодий фаолият соҳисида содир этилган жиноятлар асосан божхона тўловларидан қочиш мақсадида содир этилади.

 Бундай ҳолларда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси томонидан қонунбузарлик факти аниқланган вақтда тўланиши лозим бўлган қўшимча божхона тўловларини тўлаб қўйишини маълум қилинишига қарамасдан, Жиноят кодексининг 182-моддаси билан жиноят иши қўзғатилади ва ўз навбатида жиноят иши қўзғатилганлиги сабабли, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси тўланиши лозим бўлган божхона тўловларни тўлашни хохламайди.

   Божхона органлари томонидан 2019 йилда 70,7 млрд. сўмлик товарларни ноқонуний олиб ўтиш билан боғлиқ 138 та ҳолатда Жиноят кодексининг 182-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган. Шундан, 39,8 млрд. сўмлик товарларни ноқонуний олиб ўтиш билан боғлиқ 68 та ҳолат ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан содир этилган бўлиб, улар бўйича 73,4 млрд. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган.

 Божхона соҳасида биринчи марта жиноятни содир этган шахснинг жиноий жавобгарликдан озод этилишининг ҳуқуқий механизмлари мавжуд эмаслиги, давлатга етказилган зарарнинг қопланмаслигига ва фуқароларнинг судланганлик ҳолатларининг кўпайишига олиб келади ҳамда фаол ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир кўрсатади.

   Шундан келиб чиқиб, Жиноят кодексининг 182-моддасини учинчи қисм билан тўлдириш орқали ташқи иқтисодий фаолият соҳасида божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузиш жиноятини биринчи марта содир этган ва тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини ихтиёрий равишда тўланган ҳамда товарларни божхона расмийлаштирувини амалга оширган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод қилиш тартибини жорий қилиш таклифи киритилмоқда.

  Таклиф этилаётган қоида божхона тўловларини ўз хоҳиши билан тўланилишига, пул маблағларини давлат бюджетига ўз вақтида ва тўлиқ тушишига ҳамда ишбилармонлик муҳитини ривожланишига қўшимча шароитлар яратади.

  Маълумот учун, бундай қоида Жиноят кодексининг 184-моддасида мавжуд бўлиб, мазкур модданинг 5-қисмига асосан, биринчи марта жиноят содир этган, ўттиз кун ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган шахс жавобгарликдан озод қилиниши белгиланган.

Умумий таклифлар

548