ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13423 Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан 06/02/2020 21/02/2020 10
Постановление Президента Республики Узбекистан
Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-13423

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

 

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Фаолият кўрсатмаётган ва фойдаланилмасдан турган объектлар мулкдорлари, барча даражадаги раҳбарларнинг шахсий масъулиятини ошириш, ушбу объектлардан оқилона ва самарали фойдаланиш, шунингдек, корхоналарни фаол хўжалик фаолиятига жалб этиш орқали янги
иш ўринларини яратиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда – Агентлик):

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхоналари (кейинги ўринларда – Ижара марказлари) негизида муассаса шаклида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази (кейинги ўринларда – Марказ);

“Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг биноларидан фойдаланиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси негизида муассаса шаклида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бинолардан фойдаланиш дирекцияси (кейинги ўринларда – Дирекция) ташкил этилсин.

2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча тоифадаги бўш турган нотурар бино ва иншоотлар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини (кейинги ўринларда – Бўш турган объектлар) аниқлаш ва ҳисобини юритиш;

бўш турган объектларни мониторинг қилиш, уларнинг ишга туширилганлиги ҳисобини юритиш;

бўш турган давлат объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

давлат мулкини ижарага бериш;

давлат мулки бўлмаган объектларни уларнинг мулкдорларининг ихтиёрига кўра ижарага беришда қатнашиш.

3. Қуйидагилар:

Марказнинг марказий аппарати тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

Марказнинг бошқарув ходимлари чекланган сони 377 нафар,
шу жумладан, марказий аппарати – 20 нафар этиб белгилансин;

Агентликнинг Бўш турган давлат объектларини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармасининг 8 та штат бирликлари қисқартилиб, Марказга ўтказилсин;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларидан 5 тадан, жами 70 та штат бирликлари Марказнинг ҳудудий бошқармаларига ўтказилсин;

Марказнинг марказий аппарати моддий таъминоти ва 9 та штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан, ҳудудий бошқармаларининг 70 та штат бирлиги Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан, қолганлари Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

4. Марказ раҳбарига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

зарур ҳолларда Агентлик директори билан келишган ҳолда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида Марказнинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда – Ҳудудий бошқарма) тузилмаларини ва бошқарув ходимлари чекланган сонини тасдиқлаш;

марказий аппарат ва ҳудудий бошқармаларда марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўшимча штат бирликларини жорий этиш.

5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича намунавий таркибдаги идоралараро комиссиялар (кейинги ўринларда – Идоралараро комиссиялар)
2-иловага мувофиқ тузилсин.

Идоралараро комиссиялар раҳбарлари этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

6. Идоралараро комиссияларга қуйидагилар амалга оширилишини ташкил этиш ва назорат қилиш юклатилсин:

тегишли ҳудуддаги бўш турган объектларни аниқлаш ва уларни хўжалик фаолиятига жалб этиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар ва давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш;

бўш турган объектларнинг мулкдорларга нисбатан давлат солиқ хизмати органлари томонидан қўлланилаётган таъсир чораларини назоратини олиб бориш;

бир ойда камида бир марта туман/шаҳар ҳокимларининг бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича ҳисоботларини эшитиб бориш.

7. Қуйидагиларга:

идоралараро комиссиялар раҳбарларига – ўз фаолиятида холислик
ва очиқлик принципларига амал қилиб, бўш турган объектларни тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, комиссияга юклатилган вазифа ва функцияларнинг сўзсиз
ва сифатли бажарилиши учун;

туманлар (шаҳарлар) секторлари раҳбарларига – бўш турган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга оширадиган мулкдорларни
ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш, шунингдек, уларда юзага келадиган муаммоли масалаларни ҳал этиш учун;

Марказга – идоралараро комиссияларнинг ишчи органи функцияларини бажариш учун;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига – бўш турган объектларнинг мулкдорларга нисбатан белгиланган тартибда таъсир чораларининг ўз вақтида ва сўзсиз қўлланилиши учун;

идоралараро комиссиялар ва ишчи гуруҳлар аъзоларига – ўзлари вакил бўлган давлат бошқаруви органи ва ташкилотларнинг масъулият соҳалари бўйича жавобгарлик юклансин.

8. Белгилансинки:

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, мансабдор шахслар, шунингдек, мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектлар Марказнинг талабига биноан унга юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур маълумотларни тақдим этишлари шарт;

Марказнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;

ўз ваколатларини мустақил равишда ва барча давлат органлари
ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда олиб боради ҳамда ўз фаолиятида бевосита Агентлик директорига бўйсунади
ва ҳисобот беради;

Марказ раҳбари мақоми, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича Агентлик директори ўринбосарига, Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари тегишлича Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига тенглаштирилади ҳамда уларга Агентлик ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилади;

Давлат мулкини ижарага беришдан тушган маблағлар Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларини моддий-техник таъминлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
ва моддий рағбатлантириш учун сарфланади;

Марказ тугатилаётган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхоналарининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Марказ раҳбари Агентлик директорининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Марказ раҳбари бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича унга юкланган вазифалар тўлақонли ва ўз вақтида бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

9. Қуйидагилар Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг жорий таъминоти ва молиялаштириш харажатлари (иш ҳақи, мукофотлар, устамалар ва бошқа тўловларни ўз ичига олган ҳолда) манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

давлат мулки ижарасидан тушадиган маблағлар;

Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

10. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари ўзига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиши учун киритиладиган даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ушбу қарор ижросини таъминлаш доирасида 2020 йилга мўлжалланган Марказ харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағ ажратсин ва 2021 йилдан бошлаб зарур бюджет маблағларини кўзда тутсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил учун тасдиқланган харажатлар параметрларига ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб тегишли ўзгартиришлар киритсин;

Марказга хизмат автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун зарур маблағларнинг ажратилишини таъминласин ва 3 та, шу жумладан 2 та шахсий бириктирилган хизмат енгил автомобилларини сақлашга лимит белгиласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказни ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.

13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхоналарининг тугатилиши муносабати билан давлат божлари ва бошқа турдаги йиғимларни ундирмаган ҳолда Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари тасарруфига ўтадиган автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.

14. Марказ беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 6-уй манзили бўйича, Марказнинг ҳудудий бошқармалари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари биносига жойлаштирилсин.

15. Белгилансинки:

Дирекция ўзини ўзи молиявий таъминлайдиган муассаса шаклида ташкил этилади ва бюджет ташкилоти мақомига тенглаштирилади;

Дирекция муассиси Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги ҳисобланади;

Дирекция ходимларининг чекланган сони Агентлик директори томонидан белгиланади.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига
3-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.

17. Агентлик Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига
икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида қарор лойиҳасини;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш
ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.

18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.А. Гулямовга зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

              Президенти                                         Ш.Мирзиёев

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “__” _____
__даги ПҚ–____сон қарорига
1-илова

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

 

 

Директор ўринбосари – Марказ раҳбари

Бошқарув аппаратининг умумий сони – 20 нафар:

9 нафари – республика бюджетидан молиялаштирилади;

11 нафари – Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони тасдиқланган нормативларга мувофиқ белгиланади

Ишлар бўлими

1

 

Бўш турган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш бўйича давлат органлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш бўлими

2

Девонхона

1

Раҳбар ўринбосари

Бош юристконсульт

1

 

Бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўлими

2

 

Бўш турган давлат объектларини ижарага берилишини назорат қилиш бўлими

2

Бўш турган объектларни аниқлаш ва уларни таҳлил қилиш бошқармаси

5

Ахборот технологиялари шўъбаси

1

 

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими

2

Кадрлар билан ишлаш бўйича инспектор

1

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил “____” _______ ПҚ–___-сон қарорига
2-илова

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида
Бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш

бўйича идоралараро комиссиялар

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
 

Идораларар комиссия раиси

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Идоралараро комиссия раиси ўринбосари

 

Комиссия аъзолари:

 

1. Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат активларини бошқариш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари;

2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бош бошқармалари бошлиқлари;

3. Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари бошлиқлари;

4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари;

5. Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари;

6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари бошлиқлари;

7. Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари.

 

Изоҳ:

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг ҳудудий бошқармалари Идоралараро комиссия ишчи органи ҳисобланади.

Идоралараро комиссия аъзолари бошқа лавозимга ўтганда, унинг таркибига мазкур лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил ___ _________даги

ПҚ-______-сон қарорига

3-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4112-сон қарорининг 1-иловаси қуйидаги мазмундаги блоклар билан тўлдирилсин:

 

 

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Бинолардан фойдаланиш дирекцияси

“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК

 

 
   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 майдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4329-сон қарорининг учинчи банди учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги “Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4332-сон қарорининг биринчи банди чиқариб ташлансин.

Умумий таклифлар

1316