Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13398 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 05/02/2020 20/02/2020 1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида
ID-13398

 

Лойиҳа

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидаги асосий йўналишлар белгиланган 2020 – 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

солиқ-бюджет сиёсатига стратегик ёндашувни татбиқ этиш мақсадида ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш ҳамда йиллик бюджетни шакллантиришнинг янги «натижага йўналтирилган бюджет» тизимини жорий этиш;

макрофискал прогнозлар ишончлилигини таъминлаш бўйича институционал салоҳиятни ва бюджет жараёни иштирокчиларининг масъулиятини ошириш;

бюджет маблағларини тақсимловчилар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг масъулиятини кучайтириш;

фискал таваккалчиликларни баҳолаш, молиявий активлар ва мажбуриятлар ҳисобини юритиш ҳамда уларни самарали бошқариш тизимини жорий этиш;

бюджет ҳисоби стандартларини унификация қилиш, ички назорат ва аудит тизимини такомиллаштириш орқали молиявий интизомни мустаҳкамлаш;

бюджет маълумотларининг очиқлиги, тўлиқлиги ва халқаро стандартларга мослигини таъминлаш;

бюджет жараёни устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш.

2. 2020 – 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қуйидаги тартиб эксперимент сифатида ўрнатилсин ва унга мувофиқ:

а) 2020 йилнинг 15 июнига қадар 2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар чегараланган миқдорларининг дастлабки тақсимоти:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчиларига;

Қорақалпоғистон Республикасининг Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари томонидан тегишли бюджетлардан маблағ олувчи ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларига етказилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ олувчи вазирлик ва идоралар, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилари томонидан келгуси ўрта муддатли давр учун бюджет сўровлари жорий йилнинг 15 июлига қадар муддатда тегишли молия органларига тақдим этилади. Бунда бюджет сўровлари вазирлик ва идоралар, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларига етказилган бюджет маблағларини чегараланган миқдорлари доирасида шакллантирилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджет сўровини тақдим этиш тартиби ва муддатлари ўзгаришини инобатга олган ҳолда 2020 йил 15 апрелга қадар 2021–2023 йиллар учун бюджет сўровини тузиш тартибини ишлаб чиқиб, ҳудудий молия органларига, биринчи ва иккинчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчиларга етказилишини таъминласин.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – молия вазири Д.А. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

               Ўзбекистон Республикасининг

                                Бош вазири                                                                               А. Арипов

 

 

                                                                                                                       Вазирлар Маҳкамасининг
                                                                                                                        2020 йил ____ __________даги
                                                                                                                         ________ -сонли қарорига

                                                                                                             1-илова

 

2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш

СТРАТЕГИЯСИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

Давлат молиясини бошқариш тизимининг амалдаги ҳолати

 

Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳалари шиддат билан ривожланаётгани ислоҳотларни мамлакатимизнинг жаҳон цивилизацияси етакчилари қаторига кириш йўлида тез ва сифатли илгарилашини таъминлайдиган давлат молиясини бошқаришни такомиллаштиришга асосланган ҳолда амалга оширишни тақозо этади.

2018 йилда PEFA методологияси бўйича амалдаги бюджет тизимининг танқидий таҳлили, давлат молиясини бошқариш самарадорлигини баҳолаш натижалари ҳамда Халқаро валюта жамғармасининг шаффофлик Кодекси асосида солиқ-бюджет сиёсати очиқлиги юзасидан ўтказилган диагностик баҳолашлардан келиб чиқиб сўнги икки йилда давлат молияси бошқаришни такомиллаштириш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб юритилади) тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлиги ва шаффофлигини ҳамда фуқароларни бюджет жараёнидаги иштирокини таъминлаш мақсадида:

2018 йилдан бошлаб “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашри ишлаб чиқилмоқда;

Давлат бюджети тўғрисида батафсил маълумотлар жойлаштирилиб келинаётган “Openbudget.uz” ахборот портали 2019 йилнинг январ ойидан бошлаб ишга туширилди;

Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги маълумотлар Давлат молиявий статистикаси (GFS) стандартларига мувофиқ шаклда Халқаро валюта жамғармасининг сайтида жойлаштириб борилмоқда;

2019 йилдан бошлаб туман ва шаҳар бюджетларида ҳосил бўладиган қўшимча манбаларининг камида 10 фоизи фуқаролар томонидан билдирилган тадбирларга асосан йўналтириш механизми жорий этилди;

Бюджет маблағларини тасарруф этувчилар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бюджет маблағларидан фойдаланиш жараёнини тўлиқ ўз расмий сайтларида эълон қилиб боришларини тартибга солувчи қонун ва қонуности ҳужжатларига тегишли нормалар киритилди.

Шунингдек, 2020 йилдан бошлаб илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети лойиҳаси илк бора Қонун шаклида қабул қилинди ҳамда вазирлик ва идораларнинг ваколат ва масъулиятини ошириш мақсадида бюджет харажатлари аввалгидек соҳалар бўйича эмас, балки вазирлик ва идоралар кесимида тасдиқланди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси республика бюджети харажатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари томонидан, маҳаллий бюджетлар эса тегишли халқ депутатлари кенгашлари томонидан тасдиқлаш амалиёти жорий этилди.

2018-2019 йиллар давомида мамлакатда солиқ ислоҳотлари амалга оширилиб, иқтисодиётга солиқ юки камайтиришга эришилди, шунингдек солиқ турлари мақбуллаштирилиб, қўшилган қиймат солиқ тўловчилар сонини ошириш ҳисобига қўшимча қиймат солиғи занжирини ҳосил қилишга эришилди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида солиқларни ортиқча ундирганлик учун давлат солиқ хизмати органларининг жавобгарлиги кучайтирилди, замонавий усулларни қўллаган ҳолда хорижий амалиётда синалган солиқ назорати шакллари жорий этилди, шунингдек, солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиблари соддалаштирилди.

Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил натижалари давлат молиясини бошқариш тизимида мамлакатнинг ўрта ва узоқ муддатли бюджет лойиҳаларини режалаштириш бўйича қўйилган мақсадларга эришиш борасида қилинадиган ишлар кўплигини кўрсатди.

Хусусан, бюджет ташкилотлари ва муассасалари ҳамда давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарнинг ҳисоби алоҳида юритилиши, шунингдек вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари консолидациялашган бюджетда акс эттирилмаслиги Давлат бюджети маблағларининг шаффофлигини тўлиқ таъминлашга тўсқинлик қилмоқда.

Маҳаллий бюджетларни мустақил равишда белгилаб олиш имконини берадиган бюджетлараро трансфертларни ҳисоблашнинг шаффоф методологиясини ишлаб чиқилмаган.

Давлат харидлари ва инвестицияларини бошқариш самарадорлигини ошириш, давлат қарзини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш, давлат активлари ва мажбуриятларини бошқариш учун таваккалчиликларни баҳолашнинг самарали тизимини жорий этиш тақозо этилмоқда.

Кўрсатиб ўтилган камчилик ва муаммолар амалга оширилаётган бюджет сиёсатини объектив ва ишончли баҳолаш имконини бермайди ҳамда бюджет харажатларини ўрта муддатга мўлжалланган давлат дастурлари билан самарали таҳлил қилишга тўсқинлик қилмоқда.

Шу муносабат билан, аниқ мақсадлар, вазифалар ва асосий йўналишларни белгиловчи кетма-кетликлар ҳамда амалга ошириш муддатларини назарда тутувчи 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш Стратегиясини (кейинги ўринларда – Стратегия деб юритилади) ишлаб чиқиш долзарблиги янада кўпроқ аҳамият касб этмоқда.

Айнан шу мақсадларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Стратегия Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг потенциалидан ҳамда вазифаларнинг устуворликларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган.

Мазкур Стратегия халқаро тажрибага асосланган ҳолда Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа халқаро молиявий институтлар кўмагида ишлаб чиқилган бўлиб, республикамизда бюджет тизимида олиб борилаётган ва амалга оширилиши лозим бўлган барча тадбирларни ўз ичида қамраб олади.

Жумладан, Стратегияда давлат молияси тўғрисида жамоатчиликка кенг қамровли маълумотлар бериш ҳамда шаффофликни таъминлаш, самарадорлик ва натижадорликка ўтишга қаратилган фискал сиёсатга ўтиш учун стратегик ёндашувларни ишлаб чиқиш ҳамда бюджет жараёни иштирокчиларининг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш каби йўналишлар ҳам белгиланмоқда.

2-боб. Стратегиянинг мақсад ва вазифалари

Мамлакатнинг узоқ муддатли ривожлантириш концепциялари ҳамда устувор давлат дастурлари, хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекисон Республикаси Президентининг ҳар йилги Олий Мажлис палаталарига мурожаатномаси, 2030 йилгача Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепцияси ҳамда бошқа шу каби давлат дастурлари Стратегияни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилди.

Стратегиянинг асосий мақсади ҳар томонлама пухта ўйланган бюджет сиёсатини олиб боришни, мамлакатни ижтимоий - иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилаётган бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишни, уларнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашга қаратилган давлат молиясини бошқаришнинг самарали тизимини яратишдан иборат.

Стратегиянинг мақсадларига эришиш учун қуйидаги асосий вазифаларни амалга ошириш зарур:

стратегик мақсадларга йўналтирилган ҳамда ўрта муддатга мўлжалланган солиқ-бюджет сиёсатини юритиш;

фискал назоратни кучайтириш, биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилари учун ажратиладиган бюджет маблағларининг чегараланган миқдорларини Олий Мажлис томонидан белгилаш орқали бюджет жараёни иштирокчиларининг масъулиятини ва ҳисобдорлигини ошириш;

узоқ муддатга давлат молиявий барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган солиқ-бюджет сиёсатини жорий этиш;

бюджет жараёнининг шаффофлиги ва бюджет маълумотларининг очиқлигини ошириб бориш;

бюджетлараро муносабатларни тубдан ислоҳ қилиш, маҳаллий бюджетларнинг мустақиллигини ва жавобгарлигини ошириш ҳамда бюджетлараро трансфертлар тақдим этишнинг шаффоф механизмини жорий этиш.

Стратегияни ишлаб чиқишда нафақат иқтисодиёти ривожланган давлатлар, балки молиявий-иқтисодий жиҳатдан тузилиши бўйича ўхшаш мамлакатлар тажрибаси ҳам ўрганиб чиқилди.

Стратегияни амалга ошириш даври 2024 йилгача мўлжалланган бўлиб, қуйидаги олтита муҳим мақсадларни ўз ичига олади:

1) бюджет маблағларини тақсимловчилар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг масъулиятини кучайтириш;

2) бюджет маълумотларининг очиқлиги, тўлиқлиги ва халқаро стандартларга мослигини таъминлаш;

3) солиқ-бюджет сиёсатига стратегик ёндашувни татбиқ этиш мақсадида ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш ҳамда йиллик бюджетни шакллантиришнинг янги “натижага йўналтирилган бюджет” тизимини жорий этиш;

4) фискал таваккалчиликларни баҳолаш, молиявий активлар ва мажбуриятлар ҳисобини юритиш ҳамда уларни самарали бошқариш тизимини жорий этиш;

5) бюджет ҳисоби стандартларини унификация қилиш, ички назорат ва аудит тизимини такомиллаштириш орқали молиявий интизомни мустаҳкамлаш ҳамда бюджет жараёни устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш;

6) институционал ва қонунчилик базасини мустаҳкамлаш.

Мазкур Стратегияни амалга ошириш учун Молия вазирлиги томонидан Стратегияда белгиланган мақсадларга босқичма-босқич эришишни назарда тутувчи Ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилган.

3-боб. Стратегиянинг устувор йўналишлари

§1 Бюджет маблағларини тақсимловчилар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг масъулиятини кучайтириш

Бюджет маблағларини тақсимловчилар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг масъулиятини кучайтириш доирасида:

Давлат бюджети даромадлари ва харажатларини самаралироқ бошқариш имконини яратиш мақсадида бюджет жараёни иштирокчиларининг ўрни ва бюджет ваколатларини қайта тақсимлаш;

Давлат бюджетининг барқарорлиги ва даромадларни прогноз қилиш имкониятини ошириш, шунингдек самарали давлат сиёсатини юритиш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун белгиланган мақсадларга эришиш учун бюджет жараёнининг барча босқичларида вазирлик ва идоралар фаолиятининг ўзаро мувофиқлиги ва ҳамкорлигини таъминлаш юзасидан зарур тадбирларни амалга ошириш.

Мавжуд муаммолар

Давлат фаолиятининг сезиларли қисми Давлат бюджети жараёни доирасидан ташқарида, яъни вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг бир қисми уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, шунингдек давлат иштирокидаги корхоналар ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Узоқ йиллар давомида бюджетларнинг даражалари ўртасида даромадлар ва харажатларни ўтказиш ваколатлари аниқ мустаҳкамланмаганлиги сабабли маҳаллий ҳокимият органларида бюджет маблағларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш учун етарли рағбатлантирувчи омиллар бўлмаган.

Бундан ташқари, айрим давлат корхоналари фаолиятининг самарадорлиги пастлигига қарамасдан иқтисодиётда давлатнинг сезиларли иштироки сақланиб қолмоқда. Шу муносабат билан давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартиришга йўналтирилган давлат корхоналари фаолиятида таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш лозим.

Таклиф этилаётган ислоҳотлар

1.1. Бюджет устуворлигини таъминлаш

Давлат бюджетининг тўлиқлиги, ишончлилиги ва Давлат бюджетининг стратегик йўналтирилганлигини ошириш мақсадида барча давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағларни Давлат бюджетига қўшиш чораларини кўриш, шунингдек, бюджет ҳисоботида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг консолидациялашган жами молиявий кўрсаткичларини ягона шаклда тақдим этиш зарур.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида ўрта муддатли бюджетни режалаштиришга тўлиқ ўтишни таъминлаш ва ички назорат самарадорлигини ошириш мақсадида Молия вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар - бюджет маблағларини тақсимловчилар (олувчилар)нинг роли ва функционал мажбуриятлари қайта кўриб чиқилиши лозим.

1.2.  Давлат бюджети даражалари ўртасида мажбуриятларни ажратиш

Давлат молиясини бошқаришнинг янада самарали ва оқилона тизимини таъминлаш мақсадида бюджет тизимининг бюджетлари ўртасида харажатлар бўйича мажбуриятларни аниқ ажратишни ва даромад олиш манбаларини мустаҳкамлашни назарда тутувчи республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш зарур.

Шу билан бирга, бюджетлараро трансфертлар миқдорини ҳисоблаш ва ажратиш юзасидан ягона ва шаффоф методологияни жорий этиш талаб этилади.

§2. Бюджет маълумотларининг очиқлиги, тўлиқлиги ва халқаро стандартларга мослигини таъминлаш

Давлат ресурсларига оид ошкора, ишончли ва кенг қамровли маълумотларни мавжудлиги Давлат молиясини бошқариш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилишига хизмат қилади.

Давлат молияси маълумотларининг кенг қамровлилиги, қиёсланувчанлиги ҳамда яхлитлилиги солиқ-бюджет сиёсатини шакллантиришга стратегик ёндашувни муваффақиятли жорий қилишда, кейинчалик бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга ўтишда тўлиқ, ўз вақтида ва ишончли ахборот базасини яратишни таъминлайди.

Мавжуд муаммолар

Амалдаги бюджет қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджетини тузишда бюджет тизими бюджетлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларининг барча даромадлари ва харажатлари ҳисобга олинади, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, шунингдек айрим давлат мақсадли жамғармалари бундан мустасно.

Бундан ташқари, давлат бошқаруви сектори фаолиятининг асосий қисми бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари орқали амалга оширилади. Натижада, давлат секторининг айрим харажатлари, шунингдек, алоҳида пул оқимлар, шу жумладан давлат корхоналари фаолияти, давлат активлари ва айрим давлат мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар бюджет ҳисоботида акс эттирилмайди.

Таклиф этилаётган ислоҳотлар

2.1. Солиқ-бюджет ҳисоботларининг кенг қамровлилигини, солиштирилувчанлигини ва яхлитлигини яхшилаш

Фискал шаффофликни янада ошириш мақсадида барча давлат мақсадли жамғармаларини, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақлари ва бюджетдан ташқари жамғармаларини, шунингдек давлат корхоналарини ҳисоботга қўшиш орқали давлат молияси статистикасини институционал қамровини кенгайтириш чораларини кўриш талаб этилади.

Амалдаги миллий бюджет ҳисоботи стандартлари ҳар доим ҳам халқаро статистика тамойилларига ва бюджет ҳисоби стандартларига мувофиқ айрим операцияларнинг иқтисодий моҳиятини тўлиқ акс эттирмайди. Солиқ-бюджет ҳисоботини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш давлат молиясининг барқарорлиги ва даромадларни прогноз қилиш имкониятларини оширади ва ишончли баҳолаш учун фискал маълумотларнинг солиштирилувчанлигини ва мувофиқлигини таъминлайди.

2.2. Давлат солиқ-бюджет сиёсати мўлжаллари тўғрисидаги маълумотларни кенгайтириш

Давлат молияси тўғрисида эълон қилинадиган маълумотлар ҳажмининг ортиши ва бюджет ҳисоботи кўламининг кенгайиши билан бир қаторда, турли хил ҳисоботларда уни тақдим этиш шаклларида фарқлар кузатилмоқда. Ушбу фарқларнинг сабабини изоҳлаш жамоатчиликда Давлат бюджети маблағларидан қандай фойдаланилаётганлиги, шунингдек асосий бюджет кўрсаткичларини ҳисоблаш механизмлари бўйича нотўғри тушунча пайдо бўлишига олиб келади.

Давлат молияси тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ва солиштирилувчанлигини ошириш мақсадида бюджет ҳисоботларини тузишда асос бўладиган иқтисодий ҳамда вазифа жиҳатдан бюджет таснифлари халқаро стандартларга янада мувофиқлаштирилиши лозим.

Бундан ташқари, давлат қарзининг умумий миқдоридаги ўзгаришларни соф молиялаштириш ҳажми ва бошқа оқимлар билан солиштириш тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилиши давлат қарзининг шаклланишига олиб келадиган асосий молиявий оқимларни ажратиш ва тафовутлар ёки маълумотларнинг яхлитлигини аниқлаш имконини беради.

Шу билан бирга, алоҳида корхоналар ва иқтисодиёт тармоқларига берилган солиқ имтиёзлари ва преференциялар миқдори тўғрисида маълумотларни ошкор қилиш керак. Солиқ имтиёзлари ва преференциялар бериш натижасида Давлат бюджети даромадларининг камайган қисми тўғрисидаги маълумотлар амалдаги солиқ-бюджет сиёсати ва давлат сектори фаолиятини тўлиқроқ баҳолаш имконини беради.

§3. Солиқ-бюджет сиёсатига стратегик ёндашувни татбиқ этиш мақсадида ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш ҳамда йиллик бюджетни шакллантиришнинг янги “натижага йўналтирилган бюджет” тизимини жорий этиш

Давлат сиёсатининг ўрта ва узоқ муддатли мақсадларини қўллаб-қувватлаш ва унга эришиш талабларига жавоб берадиган самарали давлат молиясини бошқариш тизимини яратиш мақсадида молия йили давомида молиявий ресурсларнинг етарлилигини баҳолаш тизими бўйича қабул қилинган сиёсий қарорларнинг оқибатлари ҳамда ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш натижаларини баҳолашга ўтишни назарда тутувчи ҳамда солиқ-бюджет сиёсатига стратегик ёндашувни жорий этиш юзасидан чоралар кўриш лозим.

Мавжуд муаммолар

Давлат бюджети келгуси молия йили учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозларини баҳолашни ҳамда келгуси икки йил учун мақсадли кўрсаткичларни ўз ичига олади, лекин уларни ишлаб чиқишда юзага келиши мумкин бўлган кўзда тутилмаган вазиятларни ўз ичига олмайди. Бу эса макроиқтисодий статистиканинг сифати билан боғлиқ муаммолар прогнозларининг ишончлилигини баҳолашни қийинлаштиради.

Бюджетни режалаштиришнинг амалдаги тизимида стратегик ёндашувнинг йўқлиги фискал сиёсатнинг устувор йўналишлари ва Давлат бюджетининг молиявий имкониятлари асосида бюджетдан ажратиладиган маблағларни тақсимлашни чеклайди, бу эса бюджет мажбуриятларининг мантиқсиз ўсишига ва ажратилган бюджет маблағларидан самарали фойдаланишни назорат қилинмаслигига олиб келади.

Таклиф этилаётган ислоҳотлар

3.1. Бюджет жараёнини такомиллаштириш

Ўрта муддатли бюджетни режалаштиришга тўлиқ ўтиш учун солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ва давлат бошқаруви секторининг фаолияти кўрсаткичлари баҳоланиши лозим. Бунда Давлат бюджетини ўрта муддатли даврга тайёрлашни белгиловчи аниқ мақсадлар ва муддатларга эга бўлган солиқ-бюджет стратегиясини ишлаб чиқиш механизмини жорий этиш чораларини кўриш зарур.

Шу билан бирга, солиқ-бюджет прогнозларини тайёрлашда давлат органлари томонидан фойдаланиладиган ўрта муддатли макроиқтисодий прогнозлар ва кўзда тутилмаган ҳолатларнинг ишончлилигини ошириш чораларини кўриш ва бу маълумотлар мустақил орган томонидан баҳоланиши лозим.

Таъкидлаш жоизки, бюджет жараёни босқичлари (Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларини тайёрлаш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва тасдиқлаш) бюджетни режалаштиришнинг ўрта муддатли тизимига ўтиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг назорат функциялари, Молия вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг (бюджет маблағларини тақсимловчилар) роллари ва функционал вазифаларини қайта тақсимланиши муносабати билан қайта кўриб чиқилади.

3.2. Ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш (MTBF)

Солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ва бюджет жараёнини мустаҳкамлашга доир фаолиятнинг стратегик йўналтирилганлигини кучайтириш бюджет қонунчилигида ўрта муддатли бюджетни режалаштиришни жорий этиш билан боғлиқ тадбирларни мустаҳкамлаш билан биргаликда олиб борилиши зарур.

Юқоридаги вазифаларни амалга ошириш доирасида:

ўрта муддатли бюджетни режалаштиришнинг услубий ва меъёрий базасини ишлаб чиқишга, жумладан амалдаги миллий функционал бюджет таснифига асосланган бюджетдан ажратиладиган маблағлар структурасини ишлаб чиқишга;

бюджет жараёни иштирокчиларининг бюджет ваколатларини қайта тақсимлашга;

давлат молиясининг узоқ муддатга барқарорлигини таъминлаш учун фискал қоидалар (узоқ муддатли солиқ-бюджет кўрсаткичлар)ни ишлаб чиқишга эътибор қаратилиши лозим.

3.3. Бюджетни самарадорлик ва натижадорликка қараб йўналтирилганлигини ошириш

Ўрта муддатли бюджетни режалаштиришни такомиллаштириб борган сари ўрта муддатда мавжуд бўлган бўш молиявий ресурсларни аниқлаш имконияти ўсади.

Бюджетдан маблағ олувчилар кесимида бюджетни тақсимлаш ва уларнинг бюджет ваколатларини кенгайтириш механизмини жорий этиш вазирлик ва идоралар томонидан ўз мақсадларини белгилаш ва шунга мувофиқ тадбирларни режалаштириш имкониятини кенгайтиради.

Шундай қилиб, бутун бюджет жараёнининг ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга йўналтирилганлиги янада ошиб боради ва бу эса ўз навбатида давлат бошқаруви тизимининг харажатларини режалаштиришда асос бўлади.

Шу муносабат билан ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш натижадорлиги ва самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини кенгайтириш бўйича тегишли чоралар кўриш зарур.

3.4. Давлат инвестицияларининг самарадорлигини ошириш

Шу вақтга қадар Давлат бюджети параметрларида Давлат томонидан капитал қўйилмаларга ажратиладиган маблағлар умумлашган ҳолда бир сатрда кўрсатилган бўлиб, бюджетнома ва бюджет лойиҳасида Давлат томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

Давлат инвестиция харажатларини такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар параллел равишда олиб борилмоқда, лекин энг мақбул натижага эришиш учун давлат инвестициялари бўйича қарорларни қабул қилиш жараёнини бюджет жараёни билан янада интеграциялашувини таъминлаш лозим бўлади.

§4. Фискал таваккалчиликларни баҳолаш, молиявий активлар ва мажбуриятлар ҳисобини юритиш ҳамда уларни самарали бошқариш тизимини жорий этиш

Давлат молиясини узоқ муддатли барқарорлиги ва олдиндан прогноз қилиш имкониятини баҳолаш учун фискал таваккалчиликлар таҳлилини ва уларнинг ошкор этиш жараёнини яхшилаш чораларини кўриш лозим. Фискал таваккалчиликларни таҳлил қилиш ва уларни бошқариш давлат секторида солиқ-бюджет сиёсатига оид қарорларни қабул қилиш жараёнини самарали мувофиқлаштиришни таъминлайди.

Мавжуд муаммолар

Фискал таваккалчиликлар тўғрисида маълумотларни ошкор этиш ва уларни бошқариш чекланган характерга эга.

Асосий макроиқтисодий таваккалчиликлар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиниши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қарз олиш устидан қатъий назоратнинг амалга оширилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан берилган давлат қарзлари ва кафолатлари тўғрисидаги жами маълумотларни ошкор этилишига қарамасдан фискал таваккалчиликларнинг алоҳида қисмлари баҳоланмасдан қолмоқда.

Айрим таваккалчиликлар Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, айримлари тўғридан-тўғри Давлат бюджети балансига ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.

Таклиф этилаётган ислоҳотлар

4.1. Таваккалчиликларни бошқариш тизимини жорий этиш

Фискал таваккалчиликларни таҳлил қилиш ва ошкор этишни ўз ичига олган ҳолда узоқ муддатли солиқ-бюджет барқарорлигини баҳолаш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва кенг жамоатчиликда олиб борилаётган солиқ-бюджет сиёсатининг барқарорлиги тўғрисида тасаввур ҳосил қилади ва зарур ҳолларда ўз вақтида солиқ-бюджет сиёсатига зарур тузатишлар киритиш имконини беради.

Давлат молияси билан боғлиқ таваккалчиликларни таҳлил қилиш ва бошқаришни яхшилаш мақсадида қуйидаги биринчи навбатдаги вазифалар амалга оширилиши лозим:

фискал таваккалчиликларни баҳолаш ва бошқариш тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

давлат қарзлари ва кафолатларини бериш тизимини такомиллаштириш;

давлат-хусусий шериклик муносабатларини тартибга солишнинг норматив-ҳуқуқий ва институционал асосларини мустаҳкамлаш.

4.2. Активлар ва мажбуриятларни бошқариш тизимини мустаҳкамлаш

Давлат бошқаруви сектори жуда катта миқдордаги молиявий активларни тасарруф этади. Ушбу активларнинг асосий қисмини хорижий валюта ва депозитлар, давлат корхоналарига берилган кредитлар, шунингдек давлат корхоналари капиталида давлат иштироки бўйича активлар ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ва давлат кафолатининг умумий миқдори эълон қилиб борилади, бироқ давлат қарзининг қайси валюталардан иборатлиги, сўндириш графиги ва давлат қарзига хизмат кўрсатиш тўғрисида маълумотлар ошкор бўлмайди. Шунингдек, бюджет ҳисоботида давлат активлари ва мажбуриятлари ва улар билан боғлиқ таваккалчиликлар акс эттирилмайди.

Шу муносабат билан, активлар ва мажбуриятлар ҳисобини юритиш ва уларни бошқариш тизимини, шу жумладан давлат сектори бошқарувининг молиявий балансини тайёрлаш жараёнини яхшилаш бўйича чоралар кўриш талаб этилади.

4.3. Давлат қарзини бошқариш тизимини такомиллаштириш

Қарз барқарорлигининг ишончли баҳоланишини таъминлаш ҳамда ўрта муддатда самарали қарз сиёсатини олиб бориш мақсадида, давлат қарзини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш лозим. Давлат қарзи билан боғлиқ таваккалчиликлар ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш, улар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш ва бошқариш тизимини яхшилаш учун қуйидаги биринчи навбатдаги вазифаларни бажаришни тақозо этади:

давлат қарзини бошқаришнинг ўрта муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш;

давлат қарзи барқарорлигини таҳлил қилиш тизимини амалиётга жорий этиш ва янада такомиллаштириш;

давлат қарзи тўғрисидаги маълумотлар сифатини ошириш.

§5. Бюджет ҳисоби стандартларини унификация қилиш, ички назорат ва аудит тизимини такомиллаштириш орқали молиявий интизомни мустаҳкамлаш ҳамда бюджет жараёни устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш

Бюджет жараёни иштирокчиларининг ўрни ва вазифаларини қайта кўриб чиқиш, вазирлик ва идоралар – бюджет маблағларини тақсимловчи (олувчи)ларнинг мустақиллигини ва бюджетдан ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланиш ва натижадорлик бўйича жавобгарликларини оширишни назарда тутган ҳолда давлат секторида ҳисоб юритишнинг амалдаги тизимини қайта кўриб чиқиш ва бюджет маблағларини тақсимловчи (олувчи)ларнинг солиқ-бюджет соҳасида жавобгарлигини ва ҳисобдорлигини кучайтиришни талаб қилади.

Мавжуд муаммолар

Ҳозирги вақтда бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларини давлат секторига жорий этиш бўйича чоралар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларига тўлақонли ўтиш, қадрлар тайёрлаш ва тегишли дастурий таъминотларни такомиллаштириш зарурати туфайли узоқ вақт талаб этиши мумкин.

Бундан ташқари, алоҳида вазирлик ва идораларда ички назорат ва аудит хизмати таъсис этилган. Бироқ, ички аудит хизмати фаолиятининг ҳуқуқий ва методолик асослари мавжуд эмаслиги, уларниниг фаолияти фақат бюджет маблағларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш билан боғлиқ тартиб бузилиш ҳолатларини аниқлашга қаратилганлиги туфайли ушбу хизматлар фаолиятининг самарадорлиги чегараланиб қолган.

Тақлиф этилаётган ислоҳотлар

5.1. Давлат секторида бюджет ҳисоби стандартларини унификациялаш

Давлат секторида бюджет ҳисоби ва молиявий ҳисобот тизимининг лозим даражада йўлга қўйилиши маҳаллий ҳокимликлар томонидан солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини аниқлаш бўйича қарор қабул қилишлари учун уларни давлат молияси тўғрисидаги шаффоф, ишончли ва кенг қамровли маълумотлар билан таъминлаш имконини беради.

Бу йўналишда, бюджет ҳисоби стандартларини ва бюджет ташкилотларида молиявий ҳисоботларни босқичма-босқич Давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларига (IPSAS) мослаштиришни назарда тутувчи давлат секторида бюджет ҳисоби стандартларини унификациялаш бўйича чораларни амалга ошириш устувор аҳамиятга эгадир.

5.2. Ички назорат ва ички аудит тизимини такомиллаштириш

Молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ва натижадорлигини ошириш мақсадида халқаро стандартларга мос ички назорат ва аудит хизматини, шунингдек лозим даражадаги молиявий назоратни амалиётга жорий этиш зарур.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида авваламбор бюджет маблағлари тақсимловчи (олувчи)ларнинг, жумладан улар раҳбарларининг масъулиятини ва жавобгарлик ҳиссини оширишга қаратиш лозим бўлади.

Бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга ўтиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш орқали давлат секторида молиявий бошқарув сифатининг ошиши таъминланади.

Ўрта муддатли даврда барча вазирлик ва идораларда – бюджет маблағларини тақсимловчи (олувчи)ларда ички аудит хизматини жорий этиш назарда тутилмоқда.

5.3. Давлат молияси устидан ташқи назоратни кучайтириш

Солиқ-бюджет соҳасидаги шаффофликни, назоратни ва бюджет ҳисоби сифатини ошириш учун ташқи аудитдан ўтказиш фунцияларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, шунингдек бюджет маблағларини аниқ вазирлик ва идоралар кесимида тасдиқлаш орқали парламент назоратини кучайтириш лозим.

Давлат молияси устидан ташқи назоратни мустаҳкамлаш доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Давлат бюджети параметрларини маъмурий бирликлар кесимида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда унинг ижросини назорат қилишдаги ваколатлари қайта кўриб чиқилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузурида янги ташкил этилган Бюджет бошқармаси ва ижро ҳокимиятлари органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тартиби ишлаб чиқилади.

5.4. Бюджет жараёнида жамоатчилик иштирокини таъминлаш

Бюджет жараёнида жамоатчилик иштирокини таъминлаш олиб борилаётган бюджет-солиқ сиёсати мақсадларини фуқаролар эҳтиёжларига мос келишини ва ҳукуматнинг ҳисобдорлигини таъминлайди.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш доирасида бюджет маълумотларига жамоатчиликни жалб этишни янада кенгайтириш чоралари кўрилади, шунингдек, фуқароларнинг бюджет жараёнидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш, ўрта муддатда солиқ-бюджет сиёсатининг устувор ва асосий йўналишларини муҳокама қилишда фуқаролар иштирокини таъминлаш механизмлари кенг қўлланилади (хусусан, бюджет маблағларининг харажатлари йўналишида).

§6. Институционал ва қонунчилик базасини мустаҳкамлаш

Давлат молиясини бошқариш тизимида ислоҳотларни амалга ошириш ва уларнинг натижаларини мустаҳкамлаш учун давлат органларида институционал салоҳиятни ошириш-стратегиянинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Мавжуд муаммолар

Ўрта муддатли бюджетни режалаштиришга тўлиқ муваффақиятли ўтиш учун масъул бўлган молия органларининг макро-фискал фаолияти чекланган ва жаҳон амалиётига мос келмайди. Жумладан, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг макроиқтисодий прогнозларни тайёрлаш учун масъул эканлиги бунинг исботидир.

Молия вазирлиги Давлат бюджети даромадларини прогнозлаш ва таҳлил қилиш функциясини бажаради, аммо ўрта муддатда давлат молияси ва фискал таваккалчиликларнинг барқарорлигини баҳолаш функцияси мавжуд эмас (фискал сиёсатнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсири таҳлили ва ўз навбатида макроиқтисодий омилларнинг Давлат молияси тизимига таъсири).

Таклиф этилаётган ислоҳотлар

6.1. Давлат молиясини бошқариш соҳасида қонунчилик базасини мустаҳкамлаш

Давлат молиясини бошқариш тизимида ислоҳотларни амалга ошириш давлат молиясини жамлаш ва тақсимлашга доир масалаларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш билан бирга олиб борилиши лозим.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш доирасида бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тайёрлаш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ва ижро этиш жараёнидаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш чоралари кўрилади.

6.2. Макро – фискал таҳлил функцияларини мустаҳкамлаш

Макрофискал таҳлил функцияларини мустаҳкамлаш доирасида Молия вазирлигининг ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш, Давлат молиясини бошқариш тизимини мақбуллаштириш учун таҳлилий имкониятларни яратишда иш жараёнларини янгилашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилиши керак. Бу жиҳатнинг ривожланишига Молия вазирлиги ва бошқа давлат органларининг таркибий бўлинмаларини ахборотлаштириш ва функцияларини оптималлаштириш жараёнларини ривожлантириш туртки бўлади.

6.3. Молия вазирлиги таркибий тузилмасини қайта кўриб чиқиш

Молия вазирлиги тузилмасининг самарадорлик кўрсаткичларини таҳлил қилган ҳолда вазирлик департаментлари, бош бошқармалари ва бошқармалари функцияларини, уларнинг тармоқ вазирликлар ва бошқа биринчи ва иккинчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари ўртасидаги муносабатларини ўрганиш лозим.

Молия вазирлигидаги жорий бизнес жараёнларини ўрганиш, шунингдек, кейинчалик бизнес жараёнларни бошқаришнинг мақсадли модели бўйича тавсиялар, шу жумладан вазирлик фаолиятини автоматлаштириш бўйича таклифлар ва ечимлар ишлаб чиққан ҳолда бизнес жараёнларини автоматлаштириш, оптималлаштириш ва информацион дастурларга ўзгартиришлар киритиш.

Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмаларининг ва Давлат молиявий назорат департаментининг фаолиятини қайта кўриб чиқиб республика ғазначилигини бошқаришнинг марказлашган тизимини ўрнатиш.

6.4. Давлат харидлари тизимини мустаҳкамлаш

Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари самарали электрон харидлар тизимини янгилаш ва ишга туширишни ўз ичига олади.

Барча давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларининг шаффофлиги ва мақсадлилигини таъминлаш мақсадида корпоратив буюртмачиларнинг харидларини ғазначилик ижроси билан босқичма-босқич қамраб олиш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш.

4-боб. Кутилаётган натижалар

Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар:

ўрта муддатли бюджетлаштиришни тўлақонли татбиқ этиш;

ўрта муддатли макро-фискал прогнозлаш ва таҳлил қилишнинг барқарор ва олдиндан прогноз қила олиш тизимини яратиш;

маҳаллий бюджет параметрларини шакллантириш ва тасдиқлаш жараёнида вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг бюджет соҳасидаги ваколатларини ва мустақиллигини кенгайтирилиши ва ўз навбатида уларнинг масъулиятини сезиларли даражада оширилиши;

ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мос равишда бюджет маблағларини тақсимлаш самарадорлигини ошириш, солиқ-бюджет сиёсатининг мақсадларига эришишнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашнинг сон ва сифат кўрсаткичларини жорий этилиши;

давлат молияси тўғрисида ишончли, шаффоф, актуал ва ўз вақтида комплекс маълумотларни мавжудлиги;

давлат инвестицияларини самарали бошқариш ва натижадорликнинг ошиши;

давлат молия тизимини барқарорлигини мустаҳкамлаш, солиқ-бюджет таваккалчиликларини ишончли баҳоланиши ва уларни минималлаштирилиши;

давлат қарзини самарали бошқариш тизимини жорий этилиши;

бюджет жараёнида жамоатчилик ва фуқаролар иштирокини кенг фаоллаштириш учун бюджет маълумотлари ошкоралик даражасини оширилиши;

самарали электрон давлат харидлари тизимини жорий этилиши;

халқаро молия институтларининг рейтинг ва индексларида Ўзбекистоннинг ўрнини яхшиланиши.

Ҳаракатлар кетма-кетлиги

Умуман олганда юқорида қайд этилган мақсадлар мантиқий кетма-кетликдан келиб чиқиб шаклланади. Кўп ҳолларда амалдаги давлат молиясини бошқариш тизимининг базавий элементларини ёки тубдан такомиллаштириш соҳаси устувор ҳисобланади.

Мисол учун, ҳукуматнинг ролини аниқлаш учун аввал марказий ҳукуматнинг роли ва жавобгарлигини, кейин эса маҳаллий бошқарув органларини, сўнгра янада кенгроқ қамровда - яъни давлат секторида кўриб чиқиш зарур.

Шу тарзда, ўрта муддатли стратегик бюджетни ишлаб чиқиш ва натижадорликка йўналганликка ўтиш жараёнидан олдин йиллик бюджет календарини мустаҳкамлаш зарур.

Ҳукуматнинг барча ҳатти-ҳаракатлари тўғрисида ишончли, ўз вақтида ва ҳар томонлама тақдим қилинадиган маълумот барча мақсадларга эришиш ва лозим даражадаги ҳисобдорликни таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга.

 

                                                                                                                                                                                                                                 Вазирлар Маҳкамасининг
                                                                                                                                                                                                                                2020 йил “___” _______даги
                                                                                                                                                                                                                                     _____- сон қарорига

                                                                                                                                                                                                                                      2-ИЛОВА

 

2020 – 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат молиясини бошқариш тизимини
такомиллаштириш Стратегиясини амалга ошириш бўйича

ҲАРАКАТЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Мақсад

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

Техник ёрдам ва тренинг

 

1-бўлим. Бюджет маблағларини тақсимловчилар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг масъулиятини кучайтириш

1-боб. Бюджет устуворлигини таъминлаш

  1.  

Тармоқ вазирликлари ва идоралари ҳамда бошқа бюджет ташкилотларининг бюджет жараёнидаги ваколатларини қайта кўриб чиқиш

Бюджет жараёни иштирокчиларининг ўрни ва масъулияти бўйича ўрганиш ўтказиш ҳамда таклифлар ишлаб чиқиш.

Тармоқ вазирлик ва идоралари ва бошқа бюджет ташкилотларининг бюджет маблағларини тасарруф этишдаги масъулияти ва жавобгарлигини ошириш мақсадида уларнинг бюджетни бошқаришдаги ваколатларини қайта кўриб чиқиш.

Таҳлилий ҳисобот

 

 

 

Бюджет кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

2020 йил II чорак

 

2020 йил III чорак

Молия вазирлиги, тармоқ вазирлик ва идоралари

Жорий ҳолатни ўрганиш юзасидан халқаро молия институтлари техник кўмагини жалб қилиш

 

 

  1.  

Давлат молияси бошқаруви иштирокчиларининг таркибини таҳлил қилиш

Тармоқ вазирликлари, идоралар, давлат мақсадли жамғармалари, бошқа бюджетдан ташқари давлат муассасалари ҳамда давлат корхоналарини функция ва вазифаларини таҳлил қилиш ҳамда натижаси бўйича айрим тузилмаларни тузиш ёки бирлаштириш, жамғармаларни ёки давлат корхоналарини мақбуллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш ва натижаси бўйича тегишли қарор лойиҳасини тайёрлаш

2020 йил III чорак

Молия вазирлиги, тармоқ вазирлик ва идоралари

Жорий ҳолатни таҳлил қилиш ва таклиф ишлаб чиқиш бўйича халқаро молия институтлари техник кўмагини жалб қилиш.

 

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети жараёни иштирокчилари-нинг ҳисобдорлигини ошириш

Тармоқ вазирликлари, идоралар, давлат мақсадли жамғармалари, бошқа бюджетдан ташқари давлат муассасалари ҳамда давлат корхоналари томонидан бюджет маблағлари, давлат активлари ва давлат ресурсларидан фойдаланганлик юзасидан ҳисобот бериш тартибини қайта кўриб чиқиш.

2020 йил I чорак бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромад ва харажатларини жамланган ҳолда консолидациялашган ҳисоботини тақдим этиш ҳамда давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб қилинадиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қайтариладиган ташқи қарзни ўзлаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш.

Таҳлили ҳисобот ҳамда натижаси бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этиладиган ҳисоботда

2020 йил май

Молия вазирлиги, тармоқ вазирликлари ва идоралари

Халқаро валюта жамғармаси-нинг навбатдаги миссияси даврида муҳокама қилиш ва тавсияларни олиш

 

 

  1.  

Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш

Хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси асосида, Жаҳон банки ва бошқа нуфузли халқаро молия ташкилотларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини тайёрлаш

2020 йил
1 апрель

Молия вазирлиги,

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Жорий ҳолатни ўрганиш юзасидан халқаро молия институтлари техник кўмагини жалб қилиш

 

2-боб. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даражалари ўртасида мажбуриятларни ажратиш

  1.  

Бюджет тизими даражалари ўртасидаги бюджет муносабатларини такомиллаштириш

Жаҳон банкининг Давлат харажатлари бўйича шарҳи тўғрисидаги хулосаларидан келиб чиқиб турли даражадаги бюджетларнинг даромад ваколатлари ва харажатлар мажбуриятларини аниқлаштирган ҳолда амалдаги бюджетлараро муносабатларни янада такомиллаштириш.

Бунда, маҳаллий бюджетларнинг харажат мажбуриятлари бажарилмаслиги бўйича жиддий хавфларни келтириб чиқармайдиган, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган харажатлар ҳамда солиқ ва мажбурий тўловларини маҳаллий бюджетларга бириктириш сиёсатини давом эттириш.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маҳаллий бюджет параметрларини мустақил тайёрлаш ва тасдиқлаш амалиётини мустаҳкамлаш.

Бюджет кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Амалий тренинглар ташкил этиш.

2020 йил III чорак

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2020 йил давомида

Молия вазирлиги

Халқаро тажрибани ўрганиш, тренинглар ташкил этиш

 

 

 

  1.  

Аниқ қоидаларга асосланган трансфертлар ажратиш шаффоф тизимини ишлаб чиқиш

Маҳаллий давлат бошқарув органларига маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган тартибга солувчи трансфертларнинг дастлабки миқдорини мустақил ҳисоблаб чиқариш имконини берадиган тартибга солувчи трансфертларнинг ҳисоблашнинг шаффоф услубиётини тадбиқ этиш.

Бюджет тақвими (жараёни) бошида келгуси йилда маҳаллий бюджетларга ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг дастлабки миқдорларини етказиш.

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

 

 

 

 

Ташкилий тадбирлар

2020 йил 1 июн

 

 

 

 

2020 йил 15 июн

Молия вазирлиги

Россия Молия вазирлиги қошидаги Илмий тадқиқот молия институти ходимларини жалб қилиш

 

  1.  

Маҳаллий бюджетларнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган чораларни амалга ошириш

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бюджет интизоми қоидаларига қатъий риоя қилиш, жумладан:

манбаси бўлмаган ишларни бошламаслик;

давлат харидларини қонун белгиланланган тартибда амалга ошириш;

параллел лойиҳалаштириш ҳамда тендер савдолари ўтказилмаган ҳолда қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга оширмаслик;

ортиқча штат бирликлари ва самарасиз харажатларга йўл қўймаслик бўйича доимий назорат олиб бориш.

Чора-тадбирлар режаси

2020 йил II чорак, Доимий равишда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

 

 

2-бўлим. Бюджет маълумотларининг очиқлиги, тўлиқлиги ва халқаро стандартларга мослигини таъминлаш

 

3-боб. Солиқ-бюджет маълумотларининг кенг қамровлилигини, солиштирилувчанлигини ва яхлитлигини яхшилаш

  1.  

Давлат молияси статистикаси институционал қамровини ошириш

Давлат молияси статистикасининг институционал қамровини қуйидагиларни ҳисобига яхшилаш:

бюджетдан ташқари жамғармалар ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари ҳисобрақамлари, давлат мақсадли жамғармалари, шунингдек ташқи манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган харажатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириш;

Давлат молияси статистикасининг 2014 йилги қўлланмасига мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналарнинг нотижорат маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга тааллуқли фискал операцияларини ҳисобини юритиш;

давлат иштирокидаги корхоналарни кредитлаш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар (“policy lending”), шунингдек молиялаштиришнинг барча операцияларини тўлиқ қамраб олишни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси томонидан берилган давлат кафолатларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ операцияларни қўшиш.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш

2020 йил IV чорак

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Халқаро Валюта жамғармаси-нинг Статистика департаменти билан ҳамкорлик қилиш

 

  1.  

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маҳаллий бюджетлар тўғрисидаги маълумотларни очиқлаш сифатини ошириш

Маҳаллий давлат ҳокимият органлари томонидан маҳаллий бюджетлар бўйича берилаётган маълумотлар аҳоли учун тушунарли ва таққослаш учун қулай бўлишини таъминлаш мақсадида уларни тақдим этишнинг намунали шаклларини ва услубиёти бўйича тавсиянома ишлаб чиқиш ва жойларга юбориш.

Услубий тавсиялар

2022 йил III чорак

Молия вазирлиги

 

 

  1.  

Солиқ-бюджет ҳисоботларини халқаро стандартлар билан мувофиқлаштириш

Миллий ҳисоботларни, молиялаштириш операциялари молиявий активларни ёки молиявий мажбуриятларни қабул қилиш сифатида таснифланишни назарда тутувчи “Давлат молия статистикасини юритиш қўлланмаси-2014” (ДМСҚ-2014) ҳисоботлари формати билан уйғунлаштириш.

Тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тузатишлар киритиш

2022 йил III чорак

Молия вазирлиги

 

 

Халқаро Валюта жамғармаси-нинг Статистика департаменти

 

4-боб. Давлат солиқ-бюджет сиёсати мўлжаллари тўғрисидаги маълумотларни кенгайтириш

  1.  

Миллий ҳисобот-ларни “ДМСҚ-2014”га мувофиқлигини таъминлаш

Бюджетномада қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети кўрсаткичларини “ДМСҚ-2014” форматида ҳам тақдим этиш амалиётини жорий этиш.

 

Бюджетномада тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий жамланган кўрсаткичларини “ДМСҚ-2014” ўртасидаги фарқни ёритувчи тушунтириш хатини киритиш.

“ДМСҚ-2014” иқтисодий таснифига мувофиқ амалдаги бюджет таснифига ўзгаришлар киритиш.

Бюджетнома таркибидаги ҳужжатлар билан бирга тақдим этиш

 

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тузатишлар киритиш

Ҳар йили

 

 

 

2020 йил I чорак

 

Молия вазирлиги

 

 

  1.  

Бюджет ҳужжатлари-нинг шаффофлигини ошириш

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ва бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисобот билан бир вақтда тақдим этиладиган бюджет ҳужжатлари таркибини қуйидагиларни қўшиш орқали кенгайтириш:

“ДМСҚ-2014”нинг соф кредитлаш/қарз олиш концепциясига мувофиқ бюджет сальдоси тўғрисидаги маълумотлар;

даромадларни асосий компонентларга, шу жумладан солиқ бўлмаган даромадларга бўлиб чиқиш;

иқтисодий ва функционал таснифлар бўйича ўтган йил якунлари, жорий йилда кутилаётган харажатлар ҳамда кейинги уч йил учун прогнозлар;

даромадлар, харажатлар ва бюджет баланси бўйича тушунтиришлар.

Бюджетнома ва бюджет ижросидаги ҳисоботларда акс эттириш

Бюджетнома ва ҳисоботларни тақдим этиш муддатларида

Молия вазирлиги

 

 

  1.  

Солиқ харажатлари бўйича маълумотларни ошкор этиш

Cолиқ имтиёзлари ва преференциялари ҳисобини юритиш методологиясини ишлаб чиқиш;

 

 

Бюджетнома таркибида асосий солиқ имтиёзлари ва преференциялари тўғрисида маълумотларни акс эттириш.

Тегишли норматив-ҳукуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш

 

Бюджетнома таркибига киритиш

2020 йил III чорак

 

 

2020 йил IV чорак

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўшмитаси,

Давлат божхона қўмитаси

Техник кўмак жалб этиш

 

 

3-бўлим. Солиқ-бюджет сиёсатига стратегик ёндашувни татбиқ этиш мақсадида ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш ҳамда йиллик бюджетни шакллантиришнинг янги “натижага йўналтирилган бюджет” тизимини жорий этиш

 

5-боб. Бюджет жараёнини такомиллаштириш

  1.  

Стратегик бюджетни шакллантиришда инструмент сифатида фойдаланиладиган Фискал стратегияни ишлаб чиқиш

Қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ўрта муддатли даврга мўлжалланган фискал стратегияни ишлаб чиқиш ва эълон қилиш:

ўрта муддатли давр учун макроиқтисодий ва фискал прогнозлар;

ўрта муддатли давр учун бюджет сиёсатининг устувор йўналишлари ва фискал мақсадлар;

кейинги молия йили учун бюджет харажатларини ва улар асосида келгуси икки йил учун ишлаб чиқиладиган мақсадли мўлжаллар.

Ўрта муддатли давр учун фискал стратегияси

2020 йил II чорак

Молия вазирлиги, Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти

Халқаро валюта жамғармаси-нинг техник кўмагини жалб этиш

 

  1.  

Макроиқтисодий ва фискал прогнозларларнинг ишончлилигини ошириш

Макроиқтисодий таҳлил ва фискал прогнозларни тузишда турли макроиқтисодий модулларни тадбиқ этиш.

Макроиқтисодий ва фискал прогнозларнинг ҳисобот даври якунлари бўйича ҳақиқий кўрсаткичлар билан фарқ қилиш сабабларини ўрганиш.

Чора-тадбирлар режаси

 

Таҳлилий ҳисобот

2020 йил II чорак

 

Ҳар йили I чоракда

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти

 

 

  1.  

Янги бюджет тақвимини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Қуйидагиларни назарда тутувчи бюджетни шакллантириш муддатларини (бюджет тақвимини) қайта кўриб чиқиш:

1) икки босқичда макроиқтисодий кўрсаткичларни тақдим этиш, бунда:

жорий йил учун кутилаётган кўрсаткичлар инобатга олинмаган ҳолда ўрта муддатли давр учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозини дастлабки баҳоси;

ўрта муддатли давр учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг аниқлаштирилган прогнози;

2) Фискал стратегия асосида бюджет жараёнининг бошланғич босқичида бюджетнинг стратегик устувор йўналишларини муҳокама қилиш;

3) биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга, ҳудудий молия органлари томонидан эса ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга келгуси уч йил учун ажратиладиган бюджет маблағлари чегараланган миқдорларини ва бюджетлараро трансфертлар миқдорларини тақдим этиш.

Бюджет кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

 

 

 

 

 

Ҳар йили 1 майгача

 

 

Ҳар йили 15 августгача

 

 

Ҳар йили 15 июнгача

 

 

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Халқаро валюта жамғармаси ва ОТБ экспертлари-нинг техник кўмаги

 

  1.  

Бюджет сўровини шакллантириш жараёнини автоматлаштириш

Бюджет такилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет сўровларини кўриб чиқиш ва бюджетни “УзАСБО” ва ДМБАТ дастурий мажмуаларида шакллантириш орқали қабул қилиш.

Меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2020 йил I чорак

Молия вазирлиги

 

 

  1.  

Бюджет ташкилот-ларининг харажатлар сметалари ва штатлар жадвалларини шакллантириш ҳамда уларни ижро жараёнини максимал  автоматлаш-тириш.

“УзАСБО” дастурий мажмуасида умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари учун йиллик харажатлар сметаларини яратилган электрон тарификация ва штатлар жадвали асосида шакллантириш ҳамда ходимларнинг ойлик маошларини ҳисоблашни иш ҳақи тўлаш модулига боғлаш ишларини якунлаш.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари, бирламчи тиббий хизмат муассасалари, кейинчалик эса барча бюджет ташкилотларни штатлар жадвали, тарификация рўйхатларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш механизмларини автоматлаштириш ҳамда ходимларнинг ойлик маошларини ҳисоблашни иш ҳақи тўлаш модулига боғлаш имкониятини яратиш.

Чора-тадбирлар режаси

 

2020 йил I чорак

 

 

 

2021 йил
I чорак

Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

 

Молия вазирлиги, тармоқ вазирлик ва идоралари

 

 

  1.  

Янги тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш функциясини такомиллаштириш.

Бюджетнинг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари миқдорлари тасдиқлангандан кейин бюджетда назарда тутилмаган ташаббуслар устидан тегишли назорат ўрнатиш тизимини жорий этиш.

Меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2021 йил II чорак

Молия вазирлиги

АҚШ Ғазначилиги экспертлари кўмаги

 

  1.  

Давлат секторида мехнатга хақ тўлаш тизимини ислоҳ қилиш

Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг муваффақиятли ислоҳотларини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида давлат секторида амалдаги мехнатга хақ тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш.

Давлат секторидаги меҳнат ресурслари самарадорлиги ва натижадорлигини оширишни, давлат сектори ходимларининг мутаносиб мехнатига ҳақ тўлашниннг тенглиги, адолатлилиги ва шаффофлиги ҳисобига уйғун иш жараёнини ўрнатишни назарда тутувчи давлат секторида мехнатга хақ тўлаш бўйича Стратегияни ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2020 йил III чорак

Молия вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Жаҳон банкининг махсус миссияси

 

6-боб. Ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш (MTBF)

  1.  

Ўрта муддатли бюджет асосларининг ҳуқуқий базасини таъминлаш

Ўрта муддатли бюджетни тайёрлаш жараёнини икки босқичда (тузиш ва тайёрлаш) амалга ошириш бўйича:

амалдаги қонунчиликка ўзгартириш киритиш;

ягона қўлланмалар тўпламини (циркулярни) тайёрлаш.

Бюджет кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

Меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2020 йил III чорак

 

 

2021 йил II чорак

Молия вазирлиги

 

 

  1.  

Навбатдаги йил учун бюджетни шакллантиришда бюджетдан ажратиладиган бюджет маблағлари чегараланган миқдорларини етказиш

1. Бирламчи фискал стратегияни шакллантиришда умумлашган харажатлар прогнози доирасида номинал қийматда харажатларнинг чегараланган миқдорларини ишлаб чиқиш ва ҳар йили сузувчи график асосида бир йилдан қўшиб бориш.

2. Бюджет маблағларининг чегараланган миқдорларини ажратиш лозим бўлган биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари қамровини аниқлаш ҳамда чегараланган миқдорларни ҳисоблаш услубиётини, шунингдек уларни қайта кўриб чиқиш шартларини белгилаш.

4. Биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари томонидан иккинчи даражали бюджет тақсимловчиларга ҳамда улар тасарруфидаги бюджет ташкилотлари учун бюджет маблағларини чегараланган миқдорларини белгилаш жараёнини тартибга солиш.

Ўрта муддатли бюджет асосларининг мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида заҳира маблағларини шакллантириш учун ҳисобга олинадиган тадбирлар ва мезонларни белгилаш.

Бюджет кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2020 йил III чорак

 

Молия вазирлиги

Халқаро валюта жамғармаси ва ОТБ экспертларини жалб қилиш

 

  1.  

Узоқ муддатли бюджет-солиқ барқарорлигини таъминлаш

Фискал барқарорликни янада ошириш мақсадида фискал қоидаларни (узоқ муддатли фискал мақсадларнинг миқдор кўрсаткичларини) баҳолаш тизимини жорий этиш.

 

Таҳлилий маълумот

2021 йил II чорак

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Марказий банк

Халқаро валюта жамғармаси техник кўмаги

 

 

7-боб. Бюджетнинг самарадорлик ва натижадорликка йўналтирилганлигини ошириш

  1.  

Харажатларнинг самарадорлигини ва натижадорлигини баҳолаш услубиётини босқичма-босқич жорий этиш

Тажриба тариқасида танланган вазирлик ва идоралар мисолида аввалги йилларда тадбирларга йўналтирилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг натижадорлигини баҳолаш.

Баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб мазкур вазирлик ва идораларда харажатларининг сифат ва миқдор кўрсаткичларини белгилаш ҳамда, тажриба тариқасида, уларни баҳолаш тизимини жорий этиш ва шу асосда кўрсатилган вазирлик ва идораларнинг 2021 йил учун бюджетларини шакллантириш.

Тармоқ вазирликлари ва бошқа биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилари учун уларнинг бюджет бўйича таклифлари билан бир қаторда самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2021 йил I чорак

Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги

Жаҳон банкининг Институционал салоҳиятни ошириш лойиҳаси доирасида

 

  1.  

Самарадорлик ва натижадорлик тўғрисидаги маълумотлар сифатини ошириш

Бюджетнома таркибида тақдим этиладиган бюджет ҳужжатларида босқичма-босқич харажатларни баҳолашнинг индикаторларини ва назорат кўрсаткичларини кўрсатишни кенгайтириш ва улар бўйича ҳисоботларни тақдим қилиб боришни йўлга қўйиш.

Бюджетнома лойиҳаси

2020 йил III чорак

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

 

 

  1.  

Дастурли бюджетлаштиришни жорий этиш учун зарур бўлган механизмларни белгилаш

Дастурли бюджетлаштириш учун зарур бўлган механизмларни аниқлаш ҳамда мазкур тизимнинг афзаллик ва камчиликларини ўрганиш. Жорий ва янги тадбирлар учун харажатларни аниқлаш услубларини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар

2023 йил II чорак

Молия вазирлиги

 

 

8-боб. Давлат инвестицияларининг самарадорлигини ошириш

  1.  

Давлат инвестиция-ларини бошқариш (ДИБ) жараёнини такомиллаш-тириш, инвестиция лойиҳасини саралаш, молиялаштириш ва бошқариш жараёнига жалб қилинган иштирокчиларнинг ваколатларини белгилаш

Мавжуд муаммолар ва тўсиқларни тўлақонли тушуниб етиш мақсадида Халқаро валюта жамғармасининг Давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA) мезонларига мувофиқ тўлиқ таҳлилини ўтказиш ҳамда Давлат инвестицияларини бошқариш жараёнини кучайтириш учун ўрта муддатли ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш.

Юқоридаги таҳлил натижаларига асосланган холда:

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиш учун тақдим этиладиган талабномаларни бюджет жараёни билан бевосита боғлиқлигини назарда тутувчи ўрта муддатга Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартибини ишлаб чиқиш.

Тегишли тармоқлар бўйича инвестицион лойиҳаларни устуворлигини аниқлаш ва саралаш мезонларини ўрнатиш (ижтимоий соха, йўл-транспорт инфраструктураси, сув хўжалиги ва мелиорация ва бошқа инфратузилма объектлари)

Инвестицион лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш. Шу жумладан объектларни дастурга киритиш босқичида ҳам баҳолашни назарда тутиш, бунда, тармоқ вазирликлари ва идораларнинг (буюртмачиларнинг) Инвестицион дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнидаги ваколатларига аниқлик киритиш (инвестицион лойиҳаларни шакллантириш, тасдиқлаш, амалга ошириш, самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш босқичларда).

ХВЖга Давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA) мезонларига мувофиқ тўлиқ таҳлилини ўтказиш бўйича талабнома киритиш

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таҳлил натижаларига асосланган ҳолда

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритиш

 

 

 

 

 

 

2020 йил II чорак

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2021йил II чорак

 

 

 

 

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Халқаро валюта жамҳармаси диагностикаси

 

Жаҳон банкининг Институционал салоҳиятни ошириш лойиҳаси доирасида

 

  1.  

Давлат инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги қарорларни бюджет жараёни билан интеграциялаш

1. Давлат инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш жараёнини бюджет жараёнига босқичма-босқич рационаллаштириш ва интеграциялашда:

Давлат инвестиция лойиҳалари бюджет чегаралари доирасида узоқ муддатга мўлжалланган тартибда танлаб олиш ва тасдиқлаш;

якунланган ёки якунланаётган лойиҳалар бўйича сақлаш ва эксплуатация харажатларини бюджет харажатлари прогнозида ҳисобга олиш.

2. “Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш” автоматлаштирилган ахборот тизимини амалиётга жорий этиш орқали инвестициялар ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини жорий этиш.

3. Инвестиция дастурларининг улар тугалланган ва эксплуатацияга киритилгандан сўнг операцион ва эксплуатация харажатларини баҳолаш орқали уларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Норматив ҳуқуқий хужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

 

 

 

 

 

Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш” автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш

 

 

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил II чорак

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2020 йил I чорак

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2021 йил II чорак

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирлик ва идоралар

 

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникация-ларини ривожлантириш вазирлиги

 

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникация-ларини ривожлантириш вазирлиги

 

 

4-бўлим. Фискал таваккалчиликларни баҳолаш, молиявий активлар ва мажбуриятлар ҳисобини юритиш ҳамда уларни самарали бошқариш тизимини жорий этиш

9-боб. Таваккалчиликларни бошқариш тизимини жорий этиш

  1.  

Фискал таваккалчи-ликларни ошкор этиш ва таҳлил қилиш ҳамда уларни бошқаришни такомиллаштириш

Барча муҳим молиявий таваккалчиликларни фискал таваккалчиликлари тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириш, шу жумладан:

давлат кредитлари бўйича бериладиган кафолатлар ва уларнинг бенефициарларини баҳолаш;

давлат корхоналари сектори, давлат-хусусий шериклик билан боғлиқ яширин таваккалчиликлар;

давлат қарзи билан боғлиқ таваккалчиликлар таҳлили.

Бюджетнома таркибида фискал таваккалчиликлар тўғрисидаги ҳисоботни ҳар йили эълон қилиш.

Молия вазирлигида молиявий таваккалчиликларни бошқариш функциясини жорий этиш, шунингдек, уларни баҳолаш учун институционал салоҳиятини ошириш.

Фискал таваккалчиликларни бошқариш, шу жумладан давлат иштирокидаги ҳамда давлат-хусусий шериклиги шартномалари асосида фаолият юритувчи корхоналарга кредитлар, кафолатлар тақдим этиш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мавжуд камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш.

Давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти билан боғлиқ бўлган молиявий таваккалчиликларни баҳолаш услубиётини ишлаб чиқиш

Бюджетнома

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Чора-тадбирлар

 

 

 

 

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

ҳар йили III чорак

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2021 йил I чорак

 

 

 

2021 йил IV чорак

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти, манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

 

  1.  

Давлат-хусусий шериклигини тартибга солиш бўйича қонуний ва институционал асосларни мустаҳкамлаш

Молия вазирлигининг фискал сиёсатни юритишга масъул орган сифатида ҳамда давлат-хусусий шериклиги лойиҳаларини ташаббускори сифатидаги функцияларини инобатга олиб давлат-хусусий шериклигининг норматив-ҳуқуқий ва институционал асосни янада такомиллаштириш;

Давлат-хусусий шериклиги бўйича маълумотларни ва ҳисоботларни, шунингдек уларни амалга ошириш билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларни ошкор этиш.

Бюджет кодекси ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш

 

Мунтазам равишда расмий веб-сайтда эълон қилиш

 

2022 йил II чорак

 

 

 

 

Доимий

 

 

 

Молия вазирлиги, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

 

 

10-боб. Активлар ва мажбуриятларни бошқариш тизимини мустаҳкамлаш

  1.  

Активлар ва мажбуриятларни бошқариш тизимини такомиллаштириш

Қурилган санаси, фойдаланилганлик муддати ва (кадастр) қиймати каби кўрсаткичларни  номолиявий активлар ҳисоботида акс эттириш ва уларни доимий равишда янгилаб бориш орқали номолиявий активлар ҳисоби тизимини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботларда янада тўлиқроқ маълумот бериш орқали номолиявий активларни ҳисобдан чиқариш жараёнини шаффофлигини ошириш;

активларнинг қийматини ҳаққоний баҳолаш ва уларнинг молиявий натижаларини мониторинг қилиш билан бирга молиявий активларни консолидациялашган ҳисоботини (хусусан, юридик шахсларнинг устав фондидаги (капиталидаги) давлат улушини ҳисобга олиш учун) юритиш.

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш

2022 йил I чорак

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги, тармоқ вазирлик ва идоралари

 

 

  1.  

Активлар ва мажбуриятларни ошкор этишни яхшилаш

Бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармаларининг депозитлари, берилган қарзлари ва қарз мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни чоп этиш;

Давлат бошқарув секторида молиявий ва номолиявий активлар ва мажбуриятлар баланси учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш;

 

Давлат бошқарув секторининг барча молиявий активлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва эълон қилиш;

Қарздорликлар ва молиявий оқимларнинг ўзгаришлари тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ва эълон қилиш.

 

Чора-тадбирлар режаси

 

 

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботларда акс эттириш

2021 йил II чорак

 

 

2020 йил IV чорак

 

 

 

2021 йил II чорак

 

2022 йил II чорак

Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат статистика қўмитаси,

 

 

  1.  

Пул маблағлари ликвидлилигини бошқариш тизимини  такомиллаштириш

Соддалаштириш ва модернизация қилиш мақсадида бюджет ижроси ва пул маблағларини бошқариш жараёнларини қайта кўриб чиқиш;

харажатлар ва даромадларни ўз ичига олган ҳолда республика ва маҳаллий даражада пул оқимларини хар ойлик прогноз қилиш тизимини жорий этиш;

ДМБАТ ва УзАСБОда тўловларни назорат қилиш воситаларини жорий этиш, тўлов жараёнини автоматлаштириш мақсадида қоғоз чеклардан фойдаланиш амалиётини бекор қилиш;

бюджет ташкилотларининг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларини ёпиш орқали уларнинг миллий ва халқаро валютадаги ҳисоб рақамларини Ягона ғазна ҳисобварағи (ЯҒҲ) билан қамровини кенгайтириш;

Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинчалик бўш пул маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида ликвидлиликни бошқаришда қўлланиладиган молиявий воситалар турини кенгайтириш.

Ликвидликни ва тўловларни бошқаришда турли хил рискларни бошқариш омилларини қайта ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар режаси

2020 йил III чорак

Молия вазирлиги,

 

 

11-боб. Давлат қарзини бошқариш тизимини такомиллаштириш

  1.  

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат қарзи тўғрисда”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

Ўзбекистон Республикаси давлат қарзини бошқаришнинг ўрта муддатли мақсадларини шакллантириш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаш

2020 йил II чораги

Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

 

 

  1.  

Давлат қарзи барқарорлигини таҳлил қилиш амалиётини жорий этиш

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси билан тақдим этиладиган бюджет ҳужжатлари таркибига давлат қарзи барқарорлиги таҳлилини киритиш.

Таҳлилий ҳисобот

2020 йил III чорак

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

 

 

  1.  

Давлат қарзи тўғрисидаги маълумотлар сифатини ошириш

Давлат қарзи статистикасининг қамрови ва сифатини яхшилаш.

Давлат қарзини автоматик ҳисобини юритиш, ҳисоблаш ва ҳисоботлар шакллантириш учун Қарзни бошқариш ва молиявий таҳлил тизимини (DMFAS) жорий этиш.

Чора-тадбирлар

2020 йил III чорак

Молия вазирлиги, Марказий банк

 

 

5-бўлим. Бюджет ҳисоби стандартларини унификация қилиш, ички назорат ва аудит тизимини такомиллаштириш орқали молиявий интизомни мустаҳкамлаш ҳамда бюджет жараёни устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш

12-боб. Давлат секторида бюджет ҳисоби стандартларини унификациялаш

  1.  

Ҳисоблаш методи бўйича ҳисоб юритишга босқичма-босқич ўтиш

Давлат секторида халқаро стандартлари ҳисоби (ДСХСҲ) га мувофиқ ҳисоблаш методига босқичма-босқич ўтиш режасини белгилаш.

Пул оқимлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда ДСХСҲнинг 2-сонли стандарт талабларини Бюджет ҳисобининг стандартида (3-сонли БҲС) акс эттириш мақсадида миллий стандартга ўзгартириш киритиш.

Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш

 

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш

2020 йил III чорак

 

 

 

2020 йил IV чорак

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси

Осиё тараққиёт банки ёрдами

 

  1.  

Давлат бошқаруви сектори учун Ягона счетлар режасини амалиётга тадбиқ этиш

Молия вазирлигининг ахборот тизимига ягона счётлар режаси ҳамда янгиланган ҳисобот шаклларини жорий этиш мақсадида техник талабнома ишлаб чиқиш.

Ахборот тизимида ягона счётлар режаси ва молиявий ҳисобот шаклларини сифатли  шакллантирилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида ҳудудларда синов ўтказиш.

Техник талабномалар ишлаб чиқиш

 

 

Чора-тадбирлар белгилаш

2020 йил II чорак

 

 

2020 йил IV чорак

Молия вазирлиги

 

 

  1.  

Молиявий ҳисобот-ларни Консолидациялаш услубиётини такомил-лаштириш ва шакл-ларини тасдиқлаш

Кўзланган натижага эришиш учун зарур бўлган консолидациялашган ҳисоботни шакллантириш мақсадида вазирлик ва идоралар, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, бюджет ташкилотлари томонидан уларнинг барча маблағлари бўйича тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини унификациялаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш

 

2020 йил IV чорак

Молия вазирлиги

Осиё тараққиёт банки ёрдами

 

  1.  

Бюджет ҳисоби ва ҳисоботи тизимида автоматлаштириш даражасини ошириш учун ахборот тизимларини такомиллаштириш

Амалдаги бюджет ҳисоби ва ҳисоботларини халқаро бюджет ҳисоби стандартларига мувофиқлаштирган ҳолда бюджет ҳисоби ва ҳисоботи тизимининг автоматлаштириш даражасини ошириш.

Техник вазифалар ишлаб чиқиш, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш

2020 йил
III чорак

Молия вазирлиги

 

 

13-боб. Ички назорат ва ички аудит тизимини такомиллаштириш

  1.  

Ички назорат ва ички аудит соҳасини ривожлантириш бўйича  ислоҳотларни амалга ошириш

Етакчи хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда вазирлик ва идоралар, бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ва жавобгарлигини оширишни назарда тутувчи Ички назорат ва ички аудитни ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ички аудит хизматлари фаолиятларини тартибга солиш масалалари бўйича Молия вазирлигининг тармоқ вазирлик ва идоралар ўртасидаги муносабатларининг амалдаги ролини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг кўламидан келиб чиқиб вазирлик ва идораларда босқичма-босқич ички аудит хизматини жорий этиш.

Концепцияни тасдиқлаш бўйича қарор лойиҳаси

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси

 

 

 

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш

2020 йил III чорак

 

 

 

 

 

2021 йил II чорак

 

 

 

 

2021-2023 йиллар

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Жаҳон банкининг Институционал салоҳиятни ошириш лойиҳаси доирасида

 

  1.  

Ички аудит фаолияти бўйича қонуности ҳужжатларни ва услубиётини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш

Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомни;

ички аудит стандартларни (сифат ва ички аудит фаолияти натижалари стандартлари)

аудиторлик таваккалчиликларини баҳолаш услубиётини ўз ичига олувчи ички аудит масалалари бўйича норматив базани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Янги норматив-хуқуқий базани ишлаб чиқиш

2021 йил III чорак

Молия вазирлиги

Жаҳон банкининг Институционал салоҳиятни ошириш лойиҳаси доирасида

 

  1.  

Ички аудит учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш

Аудиторларга самарали аудиторлик текширувларини ҳамда таваккалчиликлар ҳисобини юритишни таъминлайдиган дастурий таъминот ишлаб чиқиш

Дастурий таъминот ишлаб чиқиш

2021 йил IV чорак

Молия вазирлиги

Жаҳон банкининг Институционал салоҳиятни ошириш лойиҳаси доирасида

 

14-боб. Давлат молияси устидан ташқи назоратни кучайтириш

  1.  

Халқаро стандартлар “Давлат молиявий назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

Давлат бошқаруви сектори учун Халқаро стандартларга мувофиқ замонавий ташқи аудитнинг тизимини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2022 йил I чорак

Молия вазирлиги

 

 

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети устидан парламент назоратини кучайтириш

Йиллик бюджет тўғрисидаги қонунни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек унинг ижроси жараёнида Олий Мажлис функция ва мажбуриятларини кучайтириш.

Олий Мажлиснинг Бюджет департаменти аъзоларининг давлат молиясини бошқариш соҳасидаги салоҳиятларини ошириш.

Бюджет кодексига ўзгартиришлар киритиш

 

Молиявий- иқтисодий тренинглар

2020 йил III чорак

 

 

2020-2021 йиллар

Молия вазирлиги

Халқаро валюта жамғармаси ва О Осиё тараққиёт банки экспертлари

 

15-боб. Бюджет жараёнида жамоатчилик иштирокини таъминлаш

  1.  

Бюджет хужжат-ларидан жамоатчилик-нинг фойдаланишини кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда Тошкент шаҳар ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари тасдиқлангандан сўнг уларни нашр этиш (2020 йилдан бошлаб).

Қонунчилик палатасига тақдим этилгунга қадар бюджетномани нашр этиш.

Ҳисоб палатасининг аудиторлик ҳисоботини парламент веб-сайтида очиқлаш ва нашр этиш

Йил мобайнида ҳар чорак ҳамда йиллик ижро бўйича (қабул қилинган барча бюджет таснифларини ўз ичига олган ҳолда) бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни чоп этиш.

Расмий веб-сайтда эълон қилиш

2020 йил I чорак ва ҳар йили

Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

 

 

  1.  

Бюджет жараёнида жамоатчиликнинг фаол иштирокини қўллаб қувватлаш

Бюджетни тайёрлаш ва Фуқаролар учун бюджет нашрини ишлаб чиқиш жараёнига ҳамда ўрта муддатли бюджетнинг устувор йўналишларини муҳокама қилишга жамоатчилик иштирокини таъминлашнинг очиқ механизмларни кенг қўллаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Олиб борилаётган бюджет сиёсатини аҳолининг ҳар хил қатламаларига таъсирини ўрганиш ҳамда бюджет сиёсатида қабул қилинаётган қаророларни аҳоли томонидан яхшироқ тушунилиши учун уларнинг натижаларини эълон қилиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2021 йил II чорак

Молия вазирлиги

 

 

6-бўлим. Институционал ва қонунчилик базасини мустаҳкамлаш

16-боб. Давлат молиясини бошқариш соҳасида қонунчилик базасини мустаҳкамлаш

  1.  

Бюджет қонунчили-гини такомиллаштириш

Бюджет жараёнини тартибга солувчи барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ҳамда ягона тизим ва талабларни белгилайдиган қонунчилик базасини шакллантириш.

Бюджет қонунчилигига ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳажжутларга ўзгартиришлар киритиш

2022 йил II чорак

Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

 

 

17-боб. Макро – фискал таҳлил функцияларини мустаҳкамлаш

  1.  

Макро-фискал тахлилни ўтказиш салоҳиятини мустахкамлаш

Макро ва тармоқлар кесимида фискал маълумотларни таҳлил қилиш учун кўникма ва салоҳиятни шакллантириш. Мазкур кўникмаларни фискал таваккалчиликларни таҳлил қилиш, давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш, давлат кафолатлари, давлат – ҳусусий шерикчилик ва инфраструктурага инвестициялар қилиш каби соҳаларда Молия вазирлиги функцияларини амалга оширишда қўллаш.

Фискал таваккалчиликларни бошқариш, макроиқтисодий ва фискал прогноз масалаларига оид халқаро ўқув курсларига ходимлар иштирокини таъминлаш орқали институционал салоҳиятни ошириш.

Ташкилий тадбирлар

2020-2021 йиллар

Молия вазирлиги, Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти

Иқтисодчилар-нинг катта бўлмаган гуруҳини аниқлаш ва/ёки ёллаш ва ўқитиш

 

  1.  

Макроиқтисодий ва фискал прогнозларни тайёрлаш механизмларини қайта кўриб чиқиш ва ўзаро алоқаларни такомиллаштириш

Бюджет тақвимини қайта кўриб чиқиш доирасида бюджетни тайёрлаш жараёнида зарур бўладиган макроиқтисодий прогнозлар ва сценарийларни тайёрлаш муддатларини аниқлаштириш.

Макроиқтисодий ва фискал прогнозларни тайёрлаш, жумладан уларни бюджет жараёнига интеграциялаш ҳамда тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларга бўлган талабни қондириш мақсадида прогнозларни детализациялаш даражасини ва уларни тақдим этиш бўйича вазирлик функцияларини белгилаш.

Макроиқтисодий ва фискал прогнозларни тайёрлаш бўйича идоралараро ишчи гурухни ташкил этиш.

Бюджет кодексига ўзгартиришлар киритиш

 

 

 

 

 

 

 

 

Чора-тадбирлар мажмуи

 

 

 

 

 

 

2020 йил III чорак

 

 

 

 

 

Молия вазирлиги

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти

 

 

 

18-боб. Молия вазирлиги таркибий тузилмасини қайта кўриб чиқиш

  1.  

Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинма-ларининг функционал тузилмаси таҳлили

Молия вазирлигининг тузилмасининг самарадорлик кўрсаткичларини таҳлил қилиш. Вазирлик департаментлари, бош бошқармалари ва бошқармалари функцияларини, уларнинг тармоқ вазирликлар ва бошқа биринчи ва иккинчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари ўртасидаги муносабатларини ўрганиш.

Хорижий экспертларни жалб қилиш

2020 йил II чорак

Молия вазирлиги

Мустақил экспертлар томонидан тегишли функциялар диагностикасини ўтказиш

 

  1.  

Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг бизнес жараёнларини такомиллаштириш

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидаги жорий бизнес жараёнларини ўрганиш, шунингдек, кейинчалик бизнес жараёнларни бошқаришнинг мақсадли модели бўйича тавсиялар, шу жумладан вазирлик фаолиятини автоматлаштириш бўйича таклифлар ва ечимлар ишлаб чиқиш

Таҳлил натижаларига кўра Молия вазирлиги бизнес жараёнларини автоматлаштириш, оптималлаштириш ва информацион дастурларга ўзгартиришлар киритиш.

Чора-тадбирлар режаси

2021 йил IV чорак

Молия вазирлиги

Жаҳон банкининг Институционал салоҳиятни ошириш лойиҳаси доирасида

 

  1.  

Молия вазирлиги Ғазначилиги тизимини тубдан ислоҳ қилиш

Назоратни кучайтириш - Ғазначилик тизими Ягона ғазна ҳисобварағи орқали амалга ошириладиган дастлабки ва жорий назорат механизимларини такомиллаштириш.

Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаментини Ғазначилик таркибига қўшиш таклифини ишлаб чиқиш.

Ҳудудий тузилмалар функцияларини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил IV чорак

Молия вазирлиги

 

 

 

19-боб. Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш

  1.  

Давлат харидлари сохасида норматив ва услубий базани такомиллаштириш

Давлат харидларининг танлов ва тендер савдолари орқали амалга ошириш тартиб-таомилларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклга ўтказиш.

Норматив-хуқуқий хужжатларга ўзгартиришлар киритиш

2020 йил II чорак

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

 

 

  1.  

Электрон давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш

Давлат харидлари бўйича ахборот тизимларига харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда амалга оширилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали уларни модернизация қилиш.

Техник талабномалар ишлаб чиқиш

2020-2021 йиллар

Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

 

  1.  

Давлат харидлари жараёнларида янада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ва рақобат муҳитини янада яхшилаш

Электрон харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишнинг замонавий турларини жорий қилиш орқали давлат харидлари жараёнларида тадбиркорлик субъектлари иштирокини тизимли кўпайтириш ва рақобат муҳитини ривожлантириб бориш.

Чора тадбирлар мажмуи

2023-2024 йиллар

Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

 

  1.  

Давлат харидларининг шаффофлиги ва мақсадлилигини таъминлаш мақсадида ғазначилик ижроси қамровини кенгайтириш

Корпоратив буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган давлат харидларининг шаффофлиги ва мақсадлилигини таъминлаш мақсадида корпоратив буюртмачиларнинг харидларини ғазначилик ижроси билан босқичма-босқич қамраб олиш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш.

Чора тадбирлар мажмуи

 

Норматив-хуқуқий хужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2021 йил

II чорак

 

 

2022-2023 йил

 

Молия вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

 

 

                     

 

Умумий таклифлар: 1

3381