ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13335 Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан 06/02/2020 21/02/2020 1

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-13335

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

 

Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги
01-02/15-07-сон қарори (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 133-модда) билан тасдиқланган Божхона
юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор 2020 йил 1 апрелдан кучга киради.

 

    

Раис                                                                                                  М. Азимов

 

 

Тошкент ш.,

‎2020 йил “__________,

_______________-сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил “ ____” __________даги
____________-сон қарорига

ИЛОВА

 

Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 22-бандда:

а) 25-кичик банди қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Товарлар мазкур Йўриқноманинг 17-иловасидаги Божхона пунктлари таснифлагичида кўрсатилган божхона пунктларидан бирининг фаолият ҳудудида турган бўлса, графада қўшимча равишда ушбу таснифлагичига мувофиқ божхона пунктининг коди (электрон БЮДда алоҳида майдонда) кўрсатилади;

Агар товарлар Божхона пунктлари таснифлагичидаги божхона пунктлари фаолият ҳудудидан бошқа жойда тўрган бўлса графада (электрон БЮДда алоҳида майдонда) “000000” коди кўрсатилади; ”

б) 26-кичик банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Товарнинг маркаси ва брэндининг номи мавжуд бўлмаган ҳолларда “маркасиз” ёки “брэндсиз” ёзувлари кўрсатилади;”

бешинчи — йигирманчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи — йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. 25-бандда:

а) 25-кичик банд қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Товарлар мазкур Йўриқноманинг 17-иловасидаги Божхона пунктлари таснифлагичида кўрсатилган божхона пунктларидан бирининг фаолият ҳудудида турган бўлса графада қўшимча равишда ушбу таснифлагичига мувофиқ божхона пунктининг коди (электрон БЮДда алоҳида майдонда) кўрсатилади;

Агар товарлар Божхона пунктлари таснифлагичидаги божхона пунктлари фаолият ҳудудидан бошқа жойда тўрган бўлса, графада (электрон БЮДда алоҳида майдонда) “000000” коди кўрсатилади; ”

б) 26-кичик банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Электрон БЮДда товарнинг маркаси ва брэндининг номи, энергия самарадорлиги класси тўғрисидаги маълумот алоҳида ажратилган майдончада ҳам кўрсатилади. Товарнинг маркаси ва брэндининг номи мавжуд бўлмаган ҳолларда “маркасиз” ёки “брэндсиз” ёзувлари кўрсатилади;”

3. 12-иловада:

 а) 697-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

697.

Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатининг комплекс экспертизаси якунлари бўйича Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази давлат унитар корхонасининг ижобий хулосаси рақми
ва санаси ҳамда БЮДда кўрсатилган товарнинг хулосадаги тартиб рақами

857

ЗМЭП

 

 

 

 

 

 

 

 

б) ўзбек тилидаги матннинг изоҳидан “12-илова” сўзлари чиқариб ташлансин.

4. 14-иловада 2 ва 3-позицилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

2.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси моддаси / банди (284-модда бундан мустасно)

НК ХХХ/XX

 

 

3.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 
284-моддаси / қисми / банди / банд хатбошиси (агар банд икки ва ундан ортиқ хатбошилардан иборат бўлса)

НК 284/X/XX/X

5. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги 17-илова билан тўлдирилсин.

 

 

Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА

 

“Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

17-ИЛОВА

 

 

Божхона пунктлари

ТАСНИФЛАГИЧИ

 

Т/р

Ўзбекистон Республикаси ДБҚ ҳудудий бошқармалари божхона постлари таркибидаги божхона пунктлари номи

Пункт коди

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси

“Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

1.

“Нукус-фарм ЭИЗ” божхона пункти

350021

2.

“Хўжайли агросаноат” божхона пункти

350022

“Қўнғирот” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

3.

“Устюрт” божхона пункти

350121

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Андижон вилояти бўйича бошқармаси

“Асака” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

4.

“GM Uzbekistan” божхона пункти

030151

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Жиззах вилояти бўйича бошқармаси

“Жиззах” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

5.

“Зомин-фарм ЭИЗ” божхона пункти

080041

6.

“Жиззах ЭИЗ” божхона пункти

080042

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси

“Қамаши-Ғузор” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

7.

“Деҳқонобод” божхона пункти

100071

“Қарши тола” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

8.

“Қамаши тола” божхона пункти

100101

9.

“Нишон тола” божхона пункти

100102

“Талимаржон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

10.

“Шўртан” божхона пункти

100111

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Наманган вилояти бўйича бошқармаси

“Учқўрғон” чегара божхона пости

11.

“Учқўрғон” темир йўл божхона пункти

140031

“Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

12.

“Косонсой-фарм ЭИЗ” божхона пункти

140101

13.

“Чуст ЭИЗ” божхона пункти

140102

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси

“Самарқанд” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

14.

“Ургут ЭИЗ” божхона пункти

180051

“Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

15.

“Каттақўрғон” божхона пункти

180071

16.

“Зарафшон” божхона пункти

180072

17.

“Жомбой” божхона пункти

180073

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси

“Сариосиё” чегара божхона пости

18.

“Боботоғ” божхона пункти

220031

“Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

19.

“Бойсун-фарм ЭИЗ” божхона пункти

220051

“Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

20.

“Шеробод” божхона пункти

220111

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси

“Ховос” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

21.

“Янгиер” божхона пункти

240031

“Сирдарё” чегара божхона пости

22.

“Оқ олтин” божхона пункти

240041

23.

“Малик” божхона пункти

240042

“Гулистон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

24.

“Боёвут тола” божхона пункти

240091

“Сайхун” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

25.

“Сирдарё ЭИЗ” божхона пункти

240101

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Тошкент вилояти бўйича бошқармаси

“Чирчиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

26.

“Бўстонлиқ-фарм ЭИЗ” божхона пункти

270141

27.

“Паркент-фарм ЭИЗ” божхона пункти

270142

“Олмалиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

28.

“Кучлик” божхона пункти

270151

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Фарғона вилояти бўйича бошқармаси

“Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

29.

“Қўқон тола” божхона пункти

300021

“Фарғона” чегара божхона пости

30.

“Водил” божхона пункти

300041

31.

“Каптархона” божхона пункти

300042

32.

“Оқ-қия” божхона пункти

300043

“Сох” чегара пости

33.

“Водил” божхона пункти

300121

34.

“Каптархона” божхона пункти

300122

35.

“Оқ-қия” божхона пункти

300123

“Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

36.

“Фарғона тола” божхона пункти

300171

37.

“Қўқон ЭИЗ” божхона пункти

300172

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Хоразм вилояти бўйича бошқармаси

“Урганч” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

38.

“Шовот” божхона пункти

330071

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси

“Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

39.

“Олмазор” божхона пункт

260101

40.

“Тошкент тола” божхона пункт

260102

“Келес” темир йўл чегара божхона пости

41.

“Юк бўлими” божхона пункти

260091

“Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

42.

“Янгиобод” божхона пункти

260021

“Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

43.

“Халқаро почта” божхона пункти

260071

“Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости

44.

“Келес” божхона пункти

260131

45.

“Оқ-кўприк” божхона пункти

260132

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси

“Авиа юклар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

46.

“Авиа-карго” божхона пункти

001021

 

Умумий таклифлар

355