ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13333 Хокимият Пайарыкского района 05/02/2020 20/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туманда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-13333

                                                                         Л О Й И Ҳ А     

Пайарик туман хокимининг

К  А  Р  О  Р И

 

 «___»________2020 йил                                 №_______   Пайариқ шахри.

 

Туманда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида

 

 

 

 

Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил                       31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил 1-2-сон) ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й.9-сон, 320-модда) асосланиб

 

К А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

 

1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Транспорт  воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар-бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)- икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини хисобга олган ҳолда ишлаб чикарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)- бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси–шатакчи учун белгиланган муддатларда.

4. Мазкур қарорнинг 2-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи  марта - 1 мартдан 30 июнгача

иккинчи марта  - 1 сентябрдан 31 октябргача

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техни кўриги 1 январдан 31 августгача ўтказилиши инобатга олинсин.

5. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга «JV MAN AUTO Uzbekiston» маъсулияти жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг техник кўрик ўтказиш учун зарур шарт-шароитлари мавжудлигини инобатга олиб, уларга тегишли бўлган автобус, ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларнинг тиркамаларини қўшма корхонанинг сервис ва диллерлик марказида,   Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 ноябрдаги 1010-сонли қарори асосида фаолият юритувчи техник хизмат кўрсатиш шохобчалари ва Диагностика марказларида техник кўрикдан ўтказиш тавсия этилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман Мудофаа ишлари, Ички ишлар бўлимларига тегишли транспорт воситаларининг  мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил                  4 майдаги 53-сонли буйруғига асосан техник кўрикдан ўтказишда ДЙХХХ органлари томонидан носоз деб топилган, шунингдек белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтмаган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жихозланган транспорт воситаларининг давлат руйҳатидан ўтказиш рақами белгиларини ечиб олиш Пайариқ туман ИИБ ЙХХБ бошлиғи подполковник И.Ҳ.Расулов зиммасига юклатилсин.

8. Мазкур қарор “Пайариқ ҳаёти” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 14 февралдаги 376-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокимининг ўринбосари Ш.Тошпулатов зиммасига юклатилсин.

11. Мазкур карор расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Туман хокими                                                    Д.Мусинов

Умумий таклифлар

132