ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13320 Хокимият Заминского района 03/02/2020 18/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
“Ширин” ва “Ғаллакор” қишлоқ фуқаролар йиғинини бўлиш йўли билан ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинларига ном бериш тўғрисида.
ID-13320

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17 ва 24-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги “Шаҳарлар, посёлкалар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 48-сонли қарорига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

1. “Ширин” қишлоқ фуқаролар йиғинини бўлиш йўли билан ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинига “Ниҳол” маҳалла фуқаролар йиғини деб ном бериш ва “Ғаллакор” қишлоқ фуқаролар йиғинини бўлиш йўли билан ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинига “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини деб ном бериш ҳақидаги маҳалла фуқаролар вакиллари йиғилишининг илтимосномаси ҳамда туман ҳокимининг таклифи асос учун қабул қилинсин.

2. “Ниҳол маҳалла фуқаролар йиғини Қудуқча, Мўғол, Узунқишлоқ, Бахматчойи, Нурлитепа, Эшматовул ва Қорқурсоқ аҳоли пунктлари чегарасида ташкил этилсин.

3. “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғини Солин, Уяс Солин, Чолқишлоқ ва Қизилой аҳоли пунктлари чегарасида ташкил этилсин.

4.Туман ҳокимлигига “Ниҳол” ва “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғинларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ва мухрларини ясатишга рухсат бериш топширилсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича  доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

 

 

                  Туман Кенгаши раиси,

туман ҳокими                                                           А.Абдуғаниев

Умумий таклифлар

122