Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13296 Ангрен шаҳар ҳокимияти 03/02/2020 18/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Шаҳар ҳудудидаги транспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
ID-13296

Шаҳар ҳудудидаги транспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий

 

техник кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида

 

 

                   Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда), Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, 9-сон, 215-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларии тўплами, 2003 йил, 1-2-сон, 17-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 28-сон, 645-модда) асосан, шаҳар ҳудудидаги транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказишни таъминлаш мақсадида,

 

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н :

 

             1.Шаҳар Ички ишлар бўлимининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси шаҳар ҳудудидаги транспорт воситаларини мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

  2.Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши белгилансин:

 А) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтирилидаган жойлар сони 8та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар – бир йилда икки марта;

 Б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – икки йилда бир марта;

 В) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек, ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – бир йилда бир марта;

 Г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

 

 

 

 Давлат йўл ҳаракати хавфсизлигида рўйҳатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари)

 3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

 Биринчи марта – 1 март – 30 июнда;

 Иккинчи марта – 1 сентябрь – 31 октябрда ўтказилади.

 Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь – 31 августда ўтказилади.

 4. Корхона, ташкилот ва муассасалардаги автотранспорт воситаларини 2020 йилги техник кўригидан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 5. Корхона, ташкилот ва муассасаларда давлат автотранспорт воситаларини 2020 йилги техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 6. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (М.Сулкаев) ва шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи (О.Эргашев)га:

 2020 йил 25 февраль кунига қадар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари билан ҳамкорликда, юридик шахслар раҳбарларини жалб этган ҳолда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ҳамда уни ўтказиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсин;

 Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида шаҳар Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси, мудофаа ишлар бўйича шаҳар бўлими вакиллари ва юридик шахсларнинг мухандис-техник ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузсин;

 Шаҳар Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси билан биргаликда фаолияти тугатилган, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот ва муассасалар тасарруфида бўлган транспорт воситаларини, тиркамаларни ярим аниқлаш ҳамда уларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш чораларини кўрсин.

 7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 28 февралдаги 294-сон “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 9-сон, 64-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон “Ўзбекистон Республикасида автомобил транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2003 йил, 21-сон, 204-модда) талабларини ижросини таъминлаш, йўловчиларга самарали транспорт хизмати ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, шаҳардаги барча тижорат асосида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар тасарруфидаги автобус ва кичик автобусларнинг мажбурий техник кўриги жадвал асосида, белгиланган муддатда ўтказилиши ташкиллаштирилсин.

 8. Шаҳар Ички ишлар бўлимининг тегишли хизматлари ходимлари, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган автомототранспорт воситаларини тўлиқ мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

 9. Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвалига асосан автобус ва кичик автобусларни мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ва тақдим этиш бўйича юридик шахслар раҳбарлари ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилсин.

 10. Ўрнатилган тартибда иажбурий техник кўрикдан ўтмаган автобус ва кичик автобуслардан фойдаланиш таъқиқлансин.

 11. Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарлари мажбурий техник бошланишидан камида 10 кун олдин вилоят Ички ишлар

 

 

 

бошқармасининг туманлараро рўйхатлаш ва имтихон олиш бўлинмасига (ТРИБ) мавжуд транспорт воситалари ҳақидаги маълумотларни таққослаш учун тақдим этсинлар ва уларга техник кўрик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловларни ўз вақтида тўлашни таъминлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилсин.

 12. “Кафолат” суғурта компанияси аксиядорлик жамияти Ангрен шаҳар бўлими (А.Гаипназаров), шаҳарда фаолият кўрсатаётган барча суғурта компаниялари, шаҳар Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси билан ҳамкорликда мажбурий транспорт воситасининг суғуртаси тўловларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чораларини кўрсин.

 13. ”Ангрен ҳақиқати” газетаси муҳарририяти (А.Мустафина)га :

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан сифатли ўтказиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг асосий гарови эканлигини тарғиб қилиб бориш тавсия этилсин.

 14. Ангрен шаҳар ҳокимининг 2019 йил 14 февралдаги 507-сон “Шаҳар ҳудудидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 15. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 16. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Сулкаев зиммасига юклатилсин.

 

 

Умумий таклифлар: 0

205