ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13275 Хокимият Узбекистанского района 03/02/2020 18/02/2020 1

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Автомототранспорт воситаларини йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-13275

Ўзбекистон тумани ҳокимининг

"Автомототранспорт воситаларини йиллик мажбурий

техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида"ги

Қ А Р О Р И

Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,, 2013 й., 15-сон, 197-модда) мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  1010-сонли қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон), Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й, 1-2-сон, 17-модда) ижросини таъминлаш мақсадида,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

1. Ўзбекистон туман ИИБ бошлиғининг 2020 йил 03 феврал кунги 51/183-сонли алоқа хати маълумот ва ижро учун учун қабул қилинсин;

2. Тумандаги юридик шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари 2020 йил 1 мартдан - 30 июнь кунига қадар, жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари 2020 йил 1 мартдан  - 31 август кунига қадар техник кўрикдан ўтказилсин;

3. Автомототранспорт воситаларининг йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

4. Комиссия таркибига киритилган масъул шахсларнинг ойлик иш ҳақи, мукофотлари 2020 йил 1 мартдан 31 июлгача ва 2020 йил 1 сентябрдан 31 октябргача тўлиқ сақлансин;

5. Комиссия зиммасига:

Техник кўрик давомида белгиланган жадвалга риоя қилиш, транспорт воситаларини техник кўрикка тайёргарлигини, керакли жиҳозларни етказиб берилишини, туман мудофаа ишлари бўлимида рўйхатда турувчи транспорт воситаларига барча ҳужжатларни расмийлаштирилганлигига, автотранспорт воситаларини техник паспортларини, таъмирга киргизиш рўйхатларини, ишга чиқиш ва қайтишни қайд этиш китобларини юритилганлигини текшириш ва аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўриш вазифалари юклатилсин;

Техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

6. Тумандаги тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта, биринчи марта 1 мартдан - 30 июнь кунига қадар, иккинчи марта 1 сентябрдан - 31 октябрь кунига қадар техник кўрикдан ўтказилсин;

7. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотларнинг раҳбарларига жадвалда кўрсатилган муддатга қадар автомототранспорт воситаларини техник кўрикка тайёрлаш ва техник кўрик комиссиясига тақдим этиш вазифаси топширилсин;

8. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 1 мартдаги “Автомотранспорт воситаларини йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги 960-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

9. Мазкур қарор “Яйпан овози” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин;

10. Мазкур қарор оммавий ахборот воситалари орқали расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари И. Нажмиддинов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими:                                       Қ. Джураев

Ўзбекистон туман ҳокимининг

 “____”______2020 йилдаги

                              ____- сон қарорига

                                                   1-илова

 

Автомототранспорт воситаларининг йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси

 Т А Р К И Б И

 

Комиссия раиси:

 

  1. Б.Муроталиев                        Ўзбекистон тумани ИИБ ЙХХГ 

                                                           катта инспектори катта лейтенант:

 

Аъзолари:

 

  1. М.Ўринов                                 Туман “Автомотохаваскорлар”  

                                                             кўнгилли жамияти раиси

 

  1. И.Хўжаев                                  Туман Мудофаа бўлими мутахассиси

 

  1. А.Юлдашев                                М.К. “Ватанпарвар” ЎСТК раҳбари

 

  1. Ж.Каримов                                 “Автохамкор Яйпан” МЧЖ директори             

 

 

Ўзбекистон туман ҳокимининг

     “____”_________2020 йилдаги

____- сон қарорига

2-илова

 

Техник кўрикдан ўтказиш

 Ж А Д В А Л И

 

 

Т.р

Автохўжаликлар номи

Кўрик ўтказиладиган сана

Кўрик ўтказиладиган жой

1

Қудаш Мурувват уйи

01.03.2020

Мурувват уйи

2

“Нефтгазминерал” шўъба корхонаси

03.03.2020

Аччиккўл

3

Кичик корхона ва фермер хўжаликлар

04.03.2020

Шўрсув

4

Шахсий  улов эгалари

06.03.2020

ЙХХГ

5

КМК-559

07.03.2020

КМК-559

6

Водий шинам мебель

08.03.2020

ЙХХГ

7

Кичик корхона ва фермер хўжаликлар

9-11.03.2020

ЙХХГ

8

Давлат солиқ инспекцияси

14.03.2020

ДСИ

9

Кичик корхона ва  фермер хўжаликлар

15.03.2020

ЙХХГ

10

Молия бўлими

16.03.2020

ЙХХГ

11

Коммунал хўжалиги

17.03.2020

Комхоз

12

Шахсий улов эгалари

18-20.03.2020

ЙХХГ

13

Яйпан почта алоқаси

21.03.2020

Яйпан почта

14

Яйпан инвест-юнон

22.03.2020

Тагоб

15

Агро банк ва инкассация

23.03.2020

Агро банк

16

Яйпан ДУК

24.03.2020

Сув хўжалиги

17

Шахсий улов эгалари

25-28.03.2020

ЙХХГ

18

Ўзбекистон ММТП АЖ

03.04.2020

ММТП

19

24-Автокорхона

04.04.2020

АБ-24

20

Кичик корхона ва фермер хўжаликлари

5-8.04.2020

ЙХХГ

21

М.К.Ватанпарвар

25.04.2020

Ватанпарвар

22

Тиббиёт бирлашмаси

26.04.2020

Т.М.Ш

23

5-сонли Автосаф

29.04.2020

5-сонли Автосаф

24

Кичик корхона  ва фермер хўжаликлари

4.05.2020

ЙХХГ

25

Қишлок ва сув хўжалиги

5.05.2020

Сув хўжалиги

26

Кичик корхона ва фермер хўжаликлари

6.05.2020

ЙХХГ

27

Шўрсув тупроқ уни заводи

7.05.2020

ГПЗ

28

Яйпангаз

8.05.2020

Яйпангаз

29

Шахсий улов эгалари

10-11.05.2020

ЙХХГ

30

“Автохамкор Яйпан” МЧЖ

12.05.2020

Автохамкор Яйпан МЧЖ

31

Кичик корхона  ва фермер хўжаликлари

15.05.2020

ЙХХГ

32

Шахсий улов эгалари

16.05.2020

ЙХХГ

33

Кичик корхона  ва фермер хўжаликлари

17.05.2020

5-Автосаф

34

АЙБ

18.05.2020

АЙБ

35

Кичик корхона  ва фермер хўжаликлари

19-20.05.2020

ЙХХГ

36

Sтrong auto kemping МЧЖ

23.05.2020

АБ-24

37

Пахта тозалаш заводи

24.05.2020

Пахта заводи

38

Цемент хом ашё

25.05.2020

Шўрсув

39

Бошқа ташкилотлар

26-30.05.2020

ЙХХГ

 

Умумий таклифлар

222