ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13232 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 31/01/2020 15/02/2020 1
Идораларнинг буйруқ ёки қарори
“Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-13232

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

“Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

          Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (янги таҳрири) 19, 56-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

             1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 15 августдаги 2017-41-сонли “Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига (рўйхат рақами 2926, 2017 йил 5 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 36-сон, 972-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

            2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

                      Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                   Б. Мусаев

 

Тошкент ш.,

2020 йил “___” _________,

_______-сон

 

Давлат солиқ қўмитасининг

2020 йил “___” _______даги

 ___-сон қарорига
илова

 

“Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

     1. Қарорнинг муқаддимасида “22-1-моддасига” сўзлари “19, 56-моддаларига” сўзлари билан алмаштирилсин.

       2. Низомда:

       а) муқаддимасида “22-1-моддасига” сўзлари “19, 56-моддаларига” сўзлари билан алмаштирилсин;

      б) 1-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

    “солиқ тўловчилар – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ зиммасига белгиланган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслар;”;

     в) 4-банд қуйидаги мазмундаги учинчи-тўртинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

     “Жисмоний шахсга, ушбу шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлишидан ёки бўлмаслигидан қатъи назар, солиқ тўловчининг битта шахсий кабинети шакллантирилади.

     Якка тартибдаги тадбиркор сифатида ҳисобга турган жисмоний шахс ўз солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини электрон тарзда амалга ошириш учун фойдаланиши мумкин.”;

       г) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

     “6. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш, шу жумладан уни активлаштириш ёки амал қилишини тўхтатиб туриш солиқ тўловчи томонидан ихтиёрий тартибда амалга оширилади. Бунда солиқ органлари ҳамда солиқ тўловчилар бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади.”;

       д) 7-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

     “Солиқ тўловчининг шахсий кабинети активлаштирилганидан кейин то унинг амал қилиши тўхтатиб турилгунига қадар давлат солиқ хизмати органлари барча ҳужжатларни солиқ тўловчига фақат унинг шахсий кабинети орқали юборади. Солиқ тўловчи ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органларига худди шундай тартибда юборади.”;

      е) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

    “11. Солиқ тўловчилар томонидан ҳужжатлар давлат солиқ хизмати органларига шахсий кабинет орқали юборилганда – жўнатилган кун, почта орқали юборилганда беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.”;

     ё) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

    “18. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган электрон ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан ўқиб чиқилганидан кейин, лекин ушбу ҳужжат жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади.

    Агар солиқ тўловчида шахсий кабинет мавжуд бўлмаса, ҳужжатлар буюртма хат қилиб почта орқали юборилади ва улар жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

    Ҳужжатлар солиқ тўловчига ёки унинг вакилига шахсан мазкур ҳужжатлар олинган сана кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб топширилиши мумкин.”.

     ж) қуйидаги мазмундаги 22-банд билан тўлдирилсин:

    “22. Юридик шахслар томонидан даъво аризаси ва унинг иловалари жавобгарга ҳамда иқтисодий судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон тарзда юборилиши мумкин.”;

    з) 22-банд тегишинча 23-банд деб ҳисоблансин.

     3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

        Ўзбекистон Республикаси
         Олий суди раиси                                                                                 К.Камилов

          2020 йил “___” _________

       Ахборот технологиялари
       ва коммуникацияларини
       ривожлантириш вазири                                                                        Ш.Садиков

          2020 йил “___” _________

           Савдо-саноат палатаси раиси                                                          А.Икрамов  

          2020 йил “___” _________

 

“Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга
(рўйхат рақами 2926, 2017 йил 5 сентябрь) киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича солиштирма

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асос

Муқаддима

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 221-моддасига   ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сонли «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

Муқаддима

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 19, 56 моддаларига  ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сонли «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 19 (Солиқ муносабатларининг субъектлари ва ҳужжатлар алмашиш тартиби), 56-моддалари (Солиқ тўловчининг шахсий кабинети) нормаларига мувофиқлаштирилмоқда.

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом

Муқаддима

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 221-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сонли «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартибини белгилайди.

Муқаддима

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 19, 56-моддаларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сонли «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартибини белгилайди.

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 19, 56-моддалари нормаларига мувофиқлаштирилмоқда.

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

...

учинчи хатбоши

солиқ тўловчилар — амалдаги қонунчиликка мувофиқ зиммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти юклатилган жисмоний шахслар, юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари;

 

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

...

учинчи хатбоши

солиқ тўловчилар – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ зиммасига белгиланган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслар;

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 20-моддасига мувофиқлаштирилмоқда.

4. Шахсий кабинет жисмоний шахс, якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс солиқ тўловчи сифатида давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида автоматик режимида шакллантирилади.

Шахсий кабинет солиқ тўловчилар тоифалари (жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар) учун алоҳида шакллантирилади.

Тўлдирилмоқда.

 

4. Шахсий кабинет жисмоний шахс, якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс солиқ тўловчи сифатида давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида автоматик режимида шакллантирилади.

Шахсий кабинет солиқ тўловчилар тоифалари (жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар) учун алоҳида шакллантирилади.

Жисмоний шахсга, ушбу шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлишидан ёки бўлмаслигидан қатъи назар, солиқ тўловчининг битта шахсий кабинети шакллантирилади.

Якка тартибдаги тадбиркор сифатида ҳисобга турган жисмоний шахс ўз солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини электрон тарзда амалга ошириш учун фойдаланиши мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 56-моддаси талабларидан келиб чиқиб, учинчи-тўртинчи хатбошилари билан тўлдирилмоқда.

6. Шахсий кабинетни активлаштириш ёки амал қилишини тўхтатиб туриш солиқ тўловчи томонидан ихтиёрий равишда амалга оширилади.

6. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш, шу жумладан уни активлаштириш ёки амал қилишини тўхтатиб туриш солиқ тўловчи томонидан ихтиёрий тартибда амалга оширилади. Бунда давлат солиқ хизмати органлари ҳамда солиқ тўловчилар бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади.

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 19-моддасига мувофиқ таҳририй ўзгартиришлар киритилмоқда.

7.

иккинчи хатбоши

Ариза тақдим этилган кундан бошлаб шахсий кабинет активлаштирилади (амал қилиши тўхтатиб турилади).

Тўлдирилмоқда.

7.

иккинчи хатбоши

Ариза тақдим этилган кундан бошлаб шахсий кабинет активлаштирилади (амал қилиши тўхтатиб турилади).

Солиқ тўловчининг шахсий кабинети активлаштирилганидан кейин то унинг амал қилиши тўхтатиб турилгунига қадар давлат солиқ хизмати органлари барча ҳужжатларни солиқ тўловчига фақат унинг шахсий кабинети орқали юборади. Солиқ тўловчи ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органларига худди шундай тартибда юборади.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 56-моддаси талабларидан келиб чиқиб, учинчи хатбоши билан тўлдирилмоқда.

11. Шахсий кабинет орқали юборилган электрон ҳужжатнинг жўнатиш вақти электрон ҳужжат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қабул қилиб олинган вақт деб ҳисобланади.

11. Солиқ тўловчилар томонидан ҳужжатлар давлат солиқ хизмати органларига шахсий кабинет орқали юборилганда – жўнатилган кун, почта орқали юборилганда беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 19-моддасига мувофиқ таҳририй ўзгартиришлар киритилмоқда.

18. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан шахсий кабинет орқали солиқ тўловчига электрон ҳужжатлар юборилган кундан кейинги иш куни ушбу ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан қабул қилиб олинган кун деб ҳисобланади.

 

Тўлдирилмоқда.

18. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган электрон ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан ўқиб чиқилганидан кейин, лекин ушбу ҳужжат жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади.

Агар солиқ тўловчида шахсий кабинет мавжуд бўлмаса, ҳужжатлар буюртма хат қилиб почта орқали юборилади ва улар жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

Ҳужжатлар солиқ тўловчига ёки унинг вакилига шахсан мазкур ҳужжатлар олинган сана кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб топширилиши мумкин.

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 19-моддасига мувофиқ таҳририй ўзгартиришлар киритилмоқда ва иккинчи-учинчи хатбошилари билан тўлдирилмоқда.

Тўлдирилмоқда.

22. Юридик шахслар томонидан даъво аризаси ва унинг иловалари жавобгарга ҳамда иқтисодий судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон тарзда юборилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4525-сон қарорининг 3-банди “а”-кичик бандига мувофиқ киритилмоқда.

22. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

23. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Таҳририй ўзгартирилмоқда.

 

Умумий таклифлар

628