ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13195 Хокимият Мирзачульского района 31/01/2020 15/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-13195
Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й., 16-сон 197-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2019 йилги техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН: 1. Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин. 2. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага, техник кўрикни ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда, ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин. 4. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин: а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар -бир йилда икки марта; б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) -икки йилда бир марта; в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта; г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси-шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади. 5. Мазкур қарорнинг 4-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги: биринчи марта - 1 март - 30 июнда; иккинчи марта - 1 сентябрь - 31 октябрда ўтказилади. Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март - 30 июнда; Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 15 февралдан - 31 августга қадар ўтказилсин. 6. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комисссияси (А.Товбаев)га: транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш; транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш вазифаси юклатилсин. 7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин. 8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин. 9. Туман ички ишлар бўлими (А.Жалолов) мажбурий техник кўрик якуни тўғрисида туман ҳокимлигига ахборот тақдим этсин. 10. Ушбу қарор «Мирзачўл овози» газетасида эълон қилинсин ва белгиланган тартибда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин. 11. Туман ҳокимининг 2019 йил 15 февралдаги 630-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман, ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими бошлиғи А.Жалолов зиммасига юклатилсин. 13. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Туман ҳокими К.Холмуродов Туман ҳокимининг 2020 йил “___” январдаги “___” -сонли қарорига 1-илова Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси ТАРКИБИ 1. А.Товбоев - Туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, комиссия раиси комиссия аъзолари: 2. Ф.Рахматов - Туман ҳокими ўринбосари 3. Қ.Суюнов - Туман ИИБ ЙҲХБ инспектори 4. З.Алибоев - Туман мудофа ишлари бўлими бошлиғи ўринбосари, майор 5.Лавозимга кўра - Техник кўрикдан ўтказувчи хўжалик субъекти раҳбари Туман ҳокимининг 2020 йил “___” февралдаги ___-сонли қарорига 2-илова Техник кўрикни ўтказиш жадвали Т/р Корхона ва ташкилотлар номи Транспорт воситалари сони Техник кўрикдан ўтказиш куни Техник кўрикдан ўтказиш жойи 1 Мирзачўл туман ҳокимлиги 7 23.03.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 2 Мирзачўл туман касб хунар коллежи 3 28.03.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 3 “Дўстликнефтбаза”си Иржар филиали 1 06.03.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 4 “Қишлоқхўжаликкимё” филиали 2 07.04.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 5 Мирзачўл туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси 6 10.04.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 6 Мирзачўлдавсувмахсуспудрат ДУК 12 15.04.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 7 ДТ “Халқ банки” Мирзачўл филиали 1 18.04.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 8 МК “Ватанпарвар” ташкилоти 6 22.04.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 9 Туман молия бўлими 2 26.04.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 10 Ободонлаштириш бошқармаси 6 05.05.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 11 Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмаси 5 10.05.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 12 Туман Почта бўлими 1 14.05.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 13 Мирзачўл туман электр тармоқлари корхонаси 1 16.05.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 14 “Мирзачўлтумангаз” филиали 3 18.05.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 15 Арнасой сув омбори 19 20.05.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 16 Мирзачўл Агро-иқтисодиёт КҲК 1 22.05.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 17 Мирзачўл СИУ ва фермер хўжаликлари транспорт воситалари 10 25.05.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 20 Абай СИУ ва фермер хўжаликлари транспорт воситалари 9 28.05.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 19 Тошкент СИУ ва фермер хўжаликлари транспорт воситалари 15 04.06.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 20 Янгидала СИУ ва фермер хўжаликлари транспорт воситалари 12 06.06.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 21 Пахтазор СИУ ва фермер хўжаликлари транспорт воситалари 20 08.06.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 22 Ўзбекистон СИУ ва фермер хўжаликлари транспорт воситалари 11 10.06.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 23 Мирзачўл туман ҳудудидаги хусусий корхоналарга қарашли транспорт воситалари 15 12.06.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 24 Шерзод-О МЧЖ 3 22.06.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 25 “Мирзачўлтранс” МЧЖ 19 25.06.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 26 Мирзачўл туманидаги МЧЖларга тегишли транспорт воситалари 18 26.06.-10.06.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 27 Мирзачўл туманидаги деҳқон хўжаликларига тегишли транспорт воситалари 4 28.06.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 28 Мирзачўл ДСЭНМ 1 04.07.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 29 Мирзачўл автошохбекат МЧЖ 2 06.07.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида 30 Мирзачўл қишлоқ хўжалиги таъминот таъмир. Кор. 1 10.07.2020 йил Низом талабларига жавоб берадиган барча хўжалик субъектларида ЖАМИ 215

Умумий таклифлар

89