ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13168 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 30/01/2020 14/02/2020 0
Закон Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
ID-13168

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги 513-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 4 сентябрда қабул қилинган
ЎРҚ–394-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, 9-сон, 340-модда;
2016 йил, 12-сон, 383-модда; 2017 йил, 6-сон, 300-модда; 2018 йил, 1-сон,
1-модда, 2020 йил, _____-сон, ___________) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 8-моддасининг ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этади ҳамда ўтказади, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;”.

2) 10-моддасининг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи – ўн биринчи хатбошилар тегишинча тўртинчи – ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

3) 32-моддасининг биринчи қисмидаги “ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари” деган сўзлар “олимпия захираси коллежлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова;
2014 йил, 9-сон, 244-модда; 2015 йил, 12-сон, 452-модда; 2016 йил, 12-сон, 383, 385-моддалар; 2017 йил, 6-сон, 300-модда, 10-сон, 605-модда, 12-сон, 772-модда; 2018 йил, 1-сон, 1-модда, 7-сон, 431, 433-моддалар, 12-сон,
783-модда; 2019 йил, 1-сон, 1-модда, 5-сон, 265-модда, 8-сон, 470-модда,
11-сон, 791-модда, 2020 йил, _____-сон, ___________) 63-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги “ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари” деган сўзлар “олимпия захиралари коллежлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

12-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

            Президенти                                                                 Ш. Мирзиёев

Умумий таклифлар

175