ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13142 Хокимият города Андижан 30/01/2020 14/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Андижон вилояти Андижон шахрининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-13142

ЛОЙИХА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари
Андижон вилояти Андижон шаҳар Кенгаши
ҚАРОРИ

 

“___” _______ 2019 й.                                                                   № _______ - сонли

 

 

Андижон вилояти Андижон шахрининг 2020 йилги
маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, 2020 йилда Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур Қонуннинг 18-моддасига ҳамда 2020 йил учун Андижон шаҳар бюджетини қабул қилиш бўйича Андижон вилояти Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши (Кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади)

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Вилоят Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги № 190/56-5 сонли “Андижон вилоятининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори маълумот учун қабул қилинсин.

 

         2. Қарорга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари шаҳар бюджетига тўлиқ ўтказилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно.

  • айланмадан солиқ;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага беришдан тушадиган даромадлар.

Шу билан бирга, қарорнинг 4-иловасига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи шаҳар бюджетига ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.

б) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар
2019 йил 1 июль ҳолатига кўра шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

         3. Қонунга асосан шаҳар маҳаллий бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) шаҳардан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча шаҳар бюджетидан молиялаштирилади;

б) шаҳар бюджетидан:

         - фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;

         - давлат санитария-эпидемиология назорати шаҳар марказини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

         4. 2020 йил учун шаҳар бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

         5. Шаҳар бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

         6. Шаҳар бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 3-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин. Бунда, ажратма меъёрлари бўйича вилоят маҳаллий бюджети билан шаҳар маҳаллий бюджетининг тақсимотини ўрнатилган тартибда шаҳар ғазначилик бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

Маҳаллий ҳокимликларни кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш бўйича маъсулиятини ошириш орқали маҳаллий бюджетлар даромадлари базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга бўлган манфаатдорлигини кучайтириш мақсадида айланмадан солиқ ва давлат активларини ижарага беришдан тушумлар тўлиқлигича шаҳар бюджетига ўтказилганлиги, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи вилоят бюджети ҳамда шаҳар  бюджети ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

         7. 2020 йил учун шаҳар бюджети захира жамғармаси ҳажмлари
2 млрд. 897 млн. сўм миқдорида белгилансин.

Шаҳар ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини шаҳар бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

         8. Шаҳар бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар тегишли равишда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан шаҳар ҳокимлигининг таклифларига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириш мақсадида қабул қилинади.

Шаҳар ҳокимлиги шаҳар бюджети қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирсин.

         9. Шаҳар ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг
1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритсин.

         10. Шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.

         11. Шаҳар ҳокимлиги:

шаҳар бюджетини биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин.

12. Вазирлик идораларининг шунингдек, вилоят ташкилоти, шаҳар ва шаҳарларидаги ўрганиш бўйича тузилган йўл хариталари ҳамда йиғилиш баёнлари билан маҳаллий бюджетларнинг харажатларига ўзгартириш киритилишига йўл қўйилмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.

         13. Шаҳар ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини шаҳар Кенгашига беришини таъминласин.

         14. Шаҳар ҳокими бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун тегишли Кенгашга маълумот киритсин.

         15. Шаҳар ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

         16. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ҳамда шаҳар  ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

 

 

                      Шаҳар Кенгаши

                      раисининг ўринбосари                                                             Ш.Ҳайдаров

Халқ депутатлари

Андижон шаҳар Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
1-илова

 

Андижон шаҳар маҳаллий бюджетининг даромадларининг 2020 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари
    минг сўмда 
Т/Р Даромад турлари Жами
ЖАМИ 196 088 217,0
1 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи  
2 Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар 54 628 000,0
3 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 79 619 000,0
4 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (қатъий белгиланган солиқ) 3 234 000,0
5 Қўшилган қиймат солиғи  
6 Акциз солиғи, жами  
  шу жумладан:  
   - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ  
7 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ  
8 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 12 494 217,0
9 Юридик шахслар ер солиғи  
10 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 8 840 000,0
11 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари) 256 000,0
12 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 1 651 000,0
13 Давлат божи  
14 Жарималар  
15 Ижара тўлови 305 000,0
16 Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан даромад  
17 Йиғимлар  
18 Бошқа тушумлар 35 061 000,0
  Республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар   
  Хамма даромадлар 196 088 217,0

Халқ депутатлари

Андижон шаҳар Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
2-илова

 

2020 йил учун Андижон шаҳар бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари
  минг сўмда 
Кўрсаткичлар миқдори
Харажатлар миқдори, Жами  196 088 217,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 196 088 217,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 0,0
1.  Халқ таълими бўлими 24 682 730,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 24 682 730,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
2.  Мактабгача таълим бўлими 16 703 013,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 16 703 013,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
3.  Соғлиқни сақлаш бўлими 87 436 705,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 87 436 705,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
4.  Маданият бўлими 662 698,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 662 698,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
5. Ободонлаштириш бошқармаси 32 470 654,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 32 470 654,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
6.  Ветеринария бўлими 530 300,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 530 300,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
7.  Меҳнат бўлими 1 205 927,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 205 927,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
8. Молия бўлими 10 741 327,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 868 511,0
  иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорларини ва айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошиши билан боғлиқ харажатлар 9 872 816,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
9. Давлат ҳокимият органлари 20 512 690,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 20 512 690,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
10. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси 1 142 173,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 142 173,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  

     Халқ депутатлари                                                                                                                                                                                            Халқ депутатлари

      Андижон вилоят                                                                                                                                                                                     Андижон шаҳар

         Кенгашининг                                                                                                                                                                                           Кенгашининг

   2019 йил 16 декабрдаги                                                                                                                                                          2019 йил «____» __________даги
 190/56-05-сонли қарорига                                                                                                                                                                      ______-сонли қарорига
          4-илова                                                                                                                                                                                                              3-илова

 

 

Умумдавлат солиқларидан шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларига ажратмалар меъёри 
                             
                          Фоиз ҳисобида
Т/Р Шахар номи  Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи Айланма-дан солиқ (ягона солиқ) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи (қатъий белгиланган солиқ) Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи Қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно Юридик шахслар-дан олинади-ган ер солиғи Йиғимлар Давлат активларини ижарага беришдан тушумлар
1 Андижон шаҳри 0 100 23 100 100 100 100 0 0 100 0 0 100

 

 

 

 


 

Умумий таклифлар

166