ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13108 Министерство строительства Республики Узбекистан 29/01/2020 13/02/2020 1
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Бино ва иншоотларнинг энергетика текширувларини (энергоаудит) ўтказиш, энергетик паспорт бериш ва энергия самарадорлиги тоифасини аниқлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-13108

ЛОЙИҲА

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ҚАРОРИ

 

 

 

Бино ва иншоотларнинг энергетика текширувларини (энергоаудит) ўтказиш, энергетик паспорт бериш ва энергия самарадорлиги тоифасини аниқлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиёт тармоқлари
ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сон ҳамда “2019 - 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш Стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4477-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Бино ва иншоотларнинг энергетика текширувларини (энергоаудит) ўтказиш, энергетик паспорт бериш ва энергия самарадорлиги тоифасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Энергетика вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда бино
ва иншоотларнинг энергетика текширувларини (энергоаудит) ўтказиш, энергетик паспорт бериш ва энергия самарадорлиги тоифасини аниқлаш тартиби бўйича давлат стандартлари ишлаб чиқилишини, тасдиқланишини
ва амалиётга жорий этилишини таъминласин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                  Бош вазири                                              А. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил ____ февралдаги ____-сонли қарорига илова

 

 

Бино ва иншоотларнинг энергетика текширувларини (энергоаудит) ўтказиш, энергетик паспорт бериш ва энергия самарадорлиги тоифасини аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

I боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом бино ва иншоотларнинг энергетика текширувларини (кейинги ўринларда - энергоаудит деб аталади) ўтказиш, энергетик паспорт бериш (кейинги ўринларда - энергетик паспортлаштириш деб аталади)
ва энергия самарадорлиги тоифасини аниқлаш тартибини белгилайди.

2. Бино ва иншоотларнинг энергоаудити - ёқилғи-энергетика ресурсларидан (кейинги ўринларда – ЁЭР деб аталади) фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш, энергия тежамкорлик потенциалини аниқлаш, энергия самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий-техник ва бошқа тадбирларни ишлаб чиқиш, бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлик тоифасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

3. Энергоаудит - янги қурилган, мавжуд, функционал вазифасини ўзгартирган (қайта ихтисослаштирилган), реконструкция қилинаётган, капитал таъмирланаётган ва модернизация қилинаётган бино ва иншоотларда уларни энергетик паспортлаштириш, энергетик мониторинг ўтказишда
ва энергия тежамкорликка йўналтирилган бошқа фаолият турларида амалга оширилади.

4. Энергоаудит ва энергетик паспортлаштиришнинг вазифалари бино ва иншоотлар энергия истеъмолининг ҳақиқий кўрсаткичларини аниқлаш, уларни амалдаги меъёрий (норматив) ҳужжатларга мувофиқ белгиланган кўрсаткичлари билан солиштириш, меъёрларга мос келмаган кўрсаткичларни таҳлил қилиш ҳамда хоналардаги микроиқлимнинг меъёрланадиган параметрларини амалдаги стандартларга мувофиқлигини таъминлаган ҳолда, энергия самарадорликни ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш, шунингдек экологик меъёрларга мувофиқлигини таҳлил қилишдан иборат.

5. Бино ва иншоотларнинг энергоаудитини ўтказиш, энергетик паспортлаштириш ва энергия самарадорлик тоифасини аниқлаш белгиланган тартибда шартнома асосида энергоаудит ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

6. Энергоаудит натижалари бўйича ҳисобот ва энергетик паспорт расмийлаштирилиб, бино ва иншоотнинг энергия самарадорлик тоифаси белгиланади.

 

II боб. Асосий тушунчалар ва атамалар

 

7. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалардан фойдаланилади:

энергия тежамкорлик – энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этилишига йўналтирилган ҳуқуқий, ташкилий, илмий, ишлаб чиқариш, техник ва иқтисодий
чора-тадбирларнинг амалга оширилиши;

ёқилғи-энергетика ресурси (ЁЭР) – техника ва технологиянинг амалдаги ривожланиш даражасида хўжалик фаолиятида ҳозирги вақтда ёки истиқболда фойдаланиш мумкин бўлган табиий ва ишлаб чиқариш энергия элтувчиларининг мажмуи;

энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш – техника
ва технологиялар ривожланишининг мавжуд даражасида ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга қўйиладиган талабларга риоя қилган ҳолда, энергия ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган самарадорлигига эришиш;

муҳандислик тармоқлари – биноларни иситиш, шамоллатиш, совутиш, иссиқ ва совуқ сув ҳамда электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш тармоқлари;

энергетик текширув (энергоаудит) – ЁЭРдан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш, энергия тежамкорлик кўрсаткичларини аниқлаш, энергия самарадорлигини ошириш бўйича иқтисодий жиҳатдан асосланган ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш, бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлик тоифасини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган текшириш;

энергия истеъмоли мониторинги (энергия мониторинги) – энергия истеъмолини кузатиш, меъёрий кўрсаткичлардан оғишларни аниқлаш
ва уларнинг сабабларини бартараф қилиш;

энергетик текширув (энергоаудит) ташкилоти – бино
ва иншоотларнинг энергия аудитини белгиланган тартибда амалга оширадиган аккредациядан ўтган юридик шахс;

энергоаудитор – бино ва иншоотларнинг энергоаудитини амалга оширадиган, ўз ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатга эга бўлган аккредациядан ўтган мутахассис;

бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги (энергия самарадорлик) – белгиланган талабларга кўра, бино ва иншоотлар ҳамда муҳандислик тармоқларидаги энергиянинг фойдаланишидан олинадиган фойдали самарани меъёрланган сарфини таъминлаш;

ЁЭРни тежаш потенциали – бино ва иншоотларнинг тавсия қилинган чора-тадбирлар амалга оширилганидан кейин эришиладиган
ЁЭР истеъмолининг камайиши кутилган қиймати;

бино ва иншоотларнинг энергетик паспорти – бино
ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини тавсифлайдиган, бино
ва иншоотлар ҳамда уларнинг лойиҳаларини иссиқлик-техник ва энергетик тавсифларини ўз ичига олган, шунингдек уларнинг меъёрий талабларга мувофиқлигини белгилайдиган лойиҳа ҳужжати;

бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлик тоифаси – бино
ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини тавсифлайдиган энергия истеъмолининг тежамлилик даражаси;

буюртмачи – якка тартибда иморат қурувчилар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУЖМШ), жамоат бинолари ва иншоотларининг эгалари.

 

III боб. Бино ва иншоотлар энергоаудитини
ўтказиш тартиби

 

8. Бино ва иншоотларнинг энергоаудитини ўтказиш учун буюртмачи энергоаудит ташкилотларига буюртма (техник топшириқ) беради.

9. Энергоаудит ўтказиш ҳақидаги буюртмага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

бино ва иншоотларнинг лойиҳа ҳужжатлари, энергетик паспорти ёки кадастр ҳужжатлари;

энергия таъминоти тармоқларининг, шу жумладан, иссиқлик энергияси манбаларининг техник паспортлари;

ЁЭР истеъмолини ҳисобга олиш асбобларининг охирги бир йиллик давр учун кўрсаткичлари (фойдаланилаётган бино ва иншоотлар учун);

ЁЭРдан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоб-варақлар (фойдаланилаётган бино ва иншоотлар учун).

10. Энергоаудиторлар 5 иш куни давомида бино ва иншоотларнинг лойиҳа ҳужжатларини энергиядан фойдаланиш самарадорлиги нуқтаи назаридан қуйидаги масалалар бўйича таҳлил қиладилар:

бино ва иншоотларнинг ҳажмий-режавий ечимлари (асослари);

тўсувчи конструкциялар (девор, том, томёпма, шаффоф ёруғлик тўсиқлар)нинг техник ечимлари (асослари) ва техник-иссиқлик тавсифлари, ишлатилаётган иссиқлик изоляцияловчи материаллар тавсифлари;

иситиш ва шамоллатиш, ҳавони совутиш, иссиқ ва совуқ сув ҳамда электр энергияси таъминоти, шунингдек бошқарувни автоматлаштириш схемалари;

қозонхоналар схемаси;

асосий, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиб, ўрнатилган муҳандислик асбоб-ускуналари ва уларнинг схемаси.

11. Энергоаудит аккредациядан ўтказилган энергоаудиторлар томонидан 10 иш куни мобайнида ишлаб чиқилган ва буюртмачи билан келишилган дастурлар асосида ўтказилади. Дастурда ўтказиладиган энергоаудитнинг ҳажми, мазмуни ва муддати белгиланган бўлиши керак.

12. Энергоаудитни ўтказишда, энергоаудит бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, бинода ЁЭРни истеъмол қилишда таъсир кўрсатадиган қуйидаги омиллар баҳоланади:

бинонинг ташқи тўсиқлари (деворлар, деразалар, том ва пол);

иситиш тизими;

шамоллатиш тизими;

иссиқ сув таъминоти тизими;

ЁЭР истеъмолининг автоматик бошқарув тизими;

ёритиш тизими;

энергия истеъмол қилувчи барча асбоб-ускуналар;

совутиш тизими (кондиционерлаш);

ЁЭРнинг муқобил манбалари;

қайта тикланувчи энергия манбаларининг мавжудлиги;

бино ва иншоотлар ҳамда уларнинг муҳандислик тармоқларидан фойдаланишнинг ташкил қилинганлиги.

13. Бино ва иншоотлар ҳамда муҳандислик тармоқларининг энергия истеъмоли бўйича техник ҳолатини текшириш энергоаудитнинг асосий босқичларидан биридир.

14. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш бўйича олиб бориладиган ишлар қуйидагилардан иборат:

тўсувчи конструкциялар, муҳандислик тармоқлари ва асбоб-ускуналарни ташқи белгилари бўйича дастлабки баҳолаш;

бино ва иншоотлар хоналарининг микроиқлимини унинг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан баҳолаш;

тўсувчи конструкциялар, муҳандислик тармоқлари ва асбоб-ускуналарнинг иссиқлик-техник ва энергетик тавсифларини ўлчов асбоблари ёрдамида текшириш ёки меъёрий ҳисоб-китоб йўли билан аниқлаш;

бино ва иншоотлардан фойдаланишда энергия истеъмолига таъсир кўрсатадиган режимларни баҳолаш;

олинган натижаларни таҳлил қилиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш;

лойиҳа ҳужжатининг ажралмас қисми бўлган энергетик паспорт кўрсаткичларини тасдиқлаш ёки ўзгартиришлар киритиш.

Бино ва иншоотларнинг энергия истеъмоли бўйича техник ҳолати буюртмачи вакилининг иштирокида текширилади.

15. Тўсувчи конструкциялар, муҳандислик тармоқлари ва асбоб-ускуналар ҳолатини дастлабки баҳолаш, уларни кўздан кечириш ва ишга яроқлилигини текшириш йўли билан амалга оширилади.

16. Тўсувчи конструкциялар, муҳандислик тармоқлари ва асбоб-ускуналарни ўлчов асбоблари ёрдамида текшириш, шунингдек хоналар микроиқлимини баҳолаш, шу жумладан хизмат кўрсатиладиган (ишчи) зонадаги микроиқлим параметрларини ўлчаш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилади.

17. Бино ва иншоотлар ҳамда муҳандислик тармоқларининг энергоаудитини ўтказишда уларнинг техник ҳолатини текшириш жарааёида бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлик кўрсаткичлари ва энергия тежамкорлик потенциали аниқланади.

Бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлик кўрсаткичлари сифатида, меъёрий ҳужжатларни ҳисоблаш услублари бўйича талабларни эътиборга олган ҳолда, бино ва иншоотларни (иситиш ва совутиш даври мобайнида) иситиш, совутиш ва шамоллатишга кетадиган солиштирма энергия сарфи қийматлари аниқланади, бунда ҳаво алмашиши, иссиқлик кириб келиши ҳамда бино ва иншоотларнинг жойлашуви ҳисобга олинади. Бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришда, қуришда, кейинчалик улардан фойдаланишда ҳам уларнинг энергия самарадорлиги белгиланган кўрсаткичлар бўйича баҳоланади.

18. Бино ва иншоотларнинг энергия тежамкорлик имкониятларини аниқлашда ЁЭР солиштирма сарфининг амалдаги (ҳисобий) кўрсаткичлари белгиланган меъёрий кўсаткичлар билан қиёсланади.

Энергия тежамкорлик имкониятларини аниқлашда шуни ҳисобга олиш керакки, бинода микроиқлим, ҳаво сифати кўрсаткичларининг меъёрий қийматлари таъминланган, шунингдек экологик талабларга риоя қилинган ҳолдагина ЁЭР сарфларини камайтиришга эришилиши лозим.

19. Бино ва иншоотларнинг энергоаудити натижалари бўйича 10 иш куни мобайнида икки нусҳада ҳисобот тайёрланиб, энергоаудит ўтказган ташкилот раҳбари ва буюртмачи томонидан имзоланади ҳамда Энергетика вазирлигида шакллантириладиган бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлик тоифаси бўйича реестрига киритиш учун энергоаудит ташкилоти томонидан ҳисобот ва энергетик паспортнинг электрон варианти вазирликка тақдим этилади.

Ушбу ҳисобот Энергетика вазирлигида рўйхатдан ўтказилиб энергетик паспортга реестр рақами берилгандан кейин энергоаудит ташкилоти томонидан бир нусхаси буюртмачига топширилади, иккинчи нусхаси энергоаудит ташкилотида сақланади.

Бино ва иншоотларнинг энергетик паспортни Энергетика вазирлигида рўйхатдан ўтказиш ишлари электрон ҳужжат алмашиш йўли билан амалга оширилади.

Энергоаудит ўтказиш бўйича ишлар 1-иловада келтирилган схема асосида ташкил этилади.

20. Ўтказилган энергоаудит ҳамда бино ва иншоотларнинг энергия тежамкорлик имкониятларини аниқлаш натижалари бўйича энергоаудиторлар томонидан бино ва иншоотларнинг хоналарида белгиланган меъёрлар бўйича микроиқлимни сақлаш шарти билан энергия самарадорликни ошириш бўйича ёзма кўрсатмалар (тавсиялар) ишлаб чиқилади.

Бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича энергоаудит ташкилотлари томонидан берилган ёзма кўрсатмалар тавсиявий тусга эга.

21. Буюртмачининг аризасига мувофиқ энергия самарадорликни ошириш бўйича батафсил тавсиялар ва чора-тадбирларни амалга ошириш дастури энергоаудит ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилиши мумкин.

22. Бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича тавсияларда ҳамда уларни амалга ошириш дастурида энергия самарадорлик кўрсаткичлари меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ёки ундан юқорироқ кўрсаткичларга эга бўлиши назарда тутилади. Тавсиялар тегишли маблағларни талаб қиладиган муддатли сарф-харажатлар ва истиқболда олиб бориладиган чора-тадбирлар тизимини ўз ичига олади. Бино
ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш дастурида шартли равишда қуйидаги муддатлар кўзда тутилади:

маблағларнинг қопланиш муддати 2 йилгача бўлган қисқа муддатли;

маблағларнинг қопланиш муддати 5 йилгача бўлган ўрта муддатли;

маблағларнинг қопланиш муддати 5 йилдан ортиқ бўлган узоқ муддатли.

23. Реконструкция қилинадиган бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш дастурини танлашда, тўсувчи конструкцияларнинг ҳолати, муҳандислик тармоқлари ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолати инобатга олинади.

24. Бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашда, шу жумладан давлат бюджети маблағлари ёки маҳаллий бюджетлар ҳисобидан қуриладиган даволаш-профилактика ташкилотлари, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, лицейлар, коллежлар, интернатларда энергия самарадорликни ошириш дастурини танлашда шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ келадиган меъёрий талабларнинг таъминланиши ҳисобга олинади.

 

IV боб. Энергетик паспортни бериш тартиби

 

25. Бино ва иншоотларнинг энергетик паспорти лойиҳалаштириш босқичида тузилади, қурилиш тугалланганидан сўнг ҳамда бино
ва иншоотлардан фойдаланиш жараёнида тасдиқланади.

26. Энергетик паспортлаштириш бино ва иншоотлар энергия самарадорлик кўрсаткичларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тегишли меъёрий ҳужжатларда белгиланган қийматларга мувофиқлигини баҳолаш учун мўлжалланган.

27. Энергетик паспортлаштириш янги қурилган ва мавжуд бинолар учун, шу жумладан ўз фукционал вазифасини ўзгартирган (қайта ихтисослаштирилган), реконструкция ва модернизация қилинаётган бинолар ва иншоотлар учун амалга оширилади.

28. Бинолар ва иншоотларни ХУЖМШлар учун ҳамда жамоат бинолари ва иншоотлари эгалари учун энергетик паспортлаштириш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

энергия тежамкорлик бўйича чора-тадбирларни жорий қилиш;

шахсий уй-жой эгалари ва жамоат бинолари ходимлари олдидаги мажбуриятларни бажариш;

электр ва иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ ва совуқ сув, шунингдек табиий газдан фойдаланишдаги сарф-харажатларни қисқартириш.

29. Кўп хонадонли турар уй-жойлари ҳамда жамоат бинолари ва иншоотларини энергетик паспортлаштириш режалари ва уларни амалга ошириш жадвалларини ишлаб чиқиш учун ХУЖМШлар ҳамда жамоат бинолари ва иншоотлари эгаларидан керакли маълумот ва зарур ҳужжатлар тўпланади.

30. Бино ва иншоотларнинг энергетик текширувини энергетик паспортлаштириш ва энергия самарадорликни ошириш мақсадида олиб борилиши юзасидан, ХУЖМШлар томонидан турар уй-жойлари хонадонларида яшовчилар ҳамда жамоатчилик бинолари ва иншоотлари эгалари орасида тушунтириш ва ахборот бериш ишлари олиб борилади.

31. Энергоаудит ташкилоти тасдиқланган режа- жадваллар асосида заруратга кўра ХУЖМШ, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва Энергетика вазирлиги вакиллари ҳамда жамоат бинолари ва иншоотлари эгалари билан биргаликда энергоаудит ўтказиши мумкин.

32. Энергоаудит ўтказган ташкилот, кўп қаватли турар уй-жойларнинг ҳамда жамоат бинолари ва иншоотларининг расмийлаштирилган энергетик паспортини, тасдиқланганидан кейин 5 иш куни давомида, ХУЖМШлар ҳамда жамоат бинолари ва иншоотлари эгаларига тақдим этади.

33. Бино ва иншоотларда ўтказилган энергоаудит бўйича ҳужжатлар ва энергетик паспорт хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларида ҳамда жамоат бинолари ва иншоотлари эгаларида сақланади.

34. Энергетик паспорт маълумотларига қуйидаги ҳолларда энергоаудит натижалари бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилади:

қурилиш, қайта ихтисослаштириш, реконструкция қилиш ишлари тугаллангандан сўнг;

бинода капитал таъмирлаш ишлари тугалланганидан сўнг (фойдаланишга топшириш арафасида);

мунтазам равишда, ҳар 5 йилда камида бир марта.

Бинолар ва иншоотларнинг энергетик паспортига ўзгартиришлар энергоаудиторлар томонидан киритилади.

Энергетик паспортни тузиш ва унга ўзгартиришлар киритишдан мақсад, бино ва иншоотлар энергия самарадорлигининг ҳақиқий кўрсаткичларини ва ЁЭРни тежаш имкониятларини аниқлаш ҳамда бино
ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича иқтисодий асосланган ташкилий-техник чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.

 

 

V боб. Бино ва иншоотларнинг энергия
самарадорлик тоифаларини аниқлаш

 

35. Бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини баҳолаш, энергия самарадорлик тоифасини аниқлаш ва тавсия қилинган чора-тадбирлар юзасидан бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлик тоифаларини белгилаш 2-иловада келтирилган шкалага мувофиқ тавсифланади.

36. Бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш босқичида бино ва иншоотларни иситиш, совутиш ва шамоллатишга кетадиган иссиқлик энергияси сарфининг абсолют, солиштирма ва нисбий кўрсаткичлари сон жиҳатдан муайян вақт оралиғида ҳароратлар фарқида бино ва иншоотнинг ҳар 1 куб.м. иситилаётган ҳажми учун иситиш, совутиш ва шамоллатишга кетадиган иссиқлик энергияси сарфига тенг.

37. Бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлик тоифаси энергоаудиторлар томонидан энергетик паспортда келтирилган кўрсаткичлар асосида белгиланади.

38. Энергия самарадорлик кўрсаткичлари сифатида солиштирма кўрсаткичлар, яъни ҳаво алмашиши, иссиқлик оқими ҳамда бино
ва иншоотларнинг жойлашуви ҳисобга олинган ҳолда, уларни (иситиш
ва совутиш даври мобайнида) иситиш, совутиш ва шамоллатишга кетадиган энергия сарфлари қабул қилинади.

 

Бино ва иншоотларнинг энергоаудитини ўтказиш, энергетик паспортини бериш ва энергия самарадорлик тоифасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

 

Энергоаудит ишларини олиб бориш cхемаси

 

Босқич

лар

 

Субъектлар

 

Чора-тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Буюртмачи

 

Энергоаудитни ўтказиш учун энергоаудит ташкилотига буюртма (техник топшириқ) топшириш.

 

камида 5 йилда 1 марта

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Энергоаудит ташкилоти

 

1. Буюртмани қабул қилиш ва рўйхатга олиш;

2. Энергоаудит ўтказиш учун шартномани расмийлаштириш.

 

Буюртма топширилган вақтдан эътиборан кўпи билан 5 иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Энергоаудит ўтказаётган бўлинма

 

1. Буюртмага илова қлинган бино (иншоот)ларни тавсифлайдиган ҳужжатларни таҳлил қилиш;

2. Энергоаудит ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш ва уни буюртмачига келишиш учун тақдим қилиш;

3. Дастурни тасдиқлаш.

 

1) 5 иш куни;

 

 

2) 10 иш куни;

 

 

 

3) келишилган дастурни олингач, 1 иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Энергоаудит ўтказаётган бўлинма

 

1. Энергоаудитни ўтказиш;

 

2. Энергоаудит натижаларини таҳлил қилиш;

3. Энергия самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш ва уларни меъёрлар билан солиштириш;

4. Энергоаудит бўйича ҳисобот тайёрлаш;

5. Энергетик паспортни расмийлаштириш ва тасдиқлаш учун тақдим қилиш;

6. Энергия самарадорлик тоифасини аниқлаш.

 

1) йилнинг қиш
ва ёз даврлари;

2) энергоаудит тугагач, 5 иш куни;

3) 3 иш куни;

 

 

 

4) 10 иш куни;

 

5) 2 иш куни;

 

 

6) 2 иш куни.

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Энергоаудит ташкилоти

 

1. Энергетик паспортни тасдиқлаш;

2. Буюртмачига ҳисобот
ва энергетик паспортни бериш

 

1) 1 иш куни;

2) 5 иш куни.

 

 

 

Бино ва иншоотларнинг энергоаудитини ўтказиш, энергетик паспортини бериш ва энергия самарадорлик тоифасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

 

 

Бино ва иншоотларни энергетик самарадорлиги тоифаларининг шкаласи

 

Бино ва иншоотларнинг

энергия самарадорлик тоифаси

Оғиш катталиги δ,%

Тавсия қилинган

Чора-тадбирлар

Описание: 1

- 40 дан кўпроқ

- 40 дан -26 гача

- 25 дан -11 гача

Иқтисодий

рағбатлантириш

Описание: 1

- 10 дан + 4 гача

Нормал истеъмол

Описание: 1

+5 дан + 14 гача

+15 дан + 25 гача

Бинони иссиқликни химояланиши

зарур

Описание: 1

+25 дан кўпроқ

Бинони реконструкция қилиш

 

 

 

Умумий таклифлар

213