ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1310 Министерство дошкольного образования Республики Узбекистан 27/11/2018 12/12/2018 5

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
ID-1310

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини соғлом овқатлантиришини ташкил этиш ишларини янада такомиллаштириш, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена норматив талабларига мос шароитлар яратиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр таомлар сифатини таъминлаш, замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда тарбияланувчиларини овқатлантиришини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сон “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларига тадбиркорлик субъектлари томонидан тайёр овқатларни етказиб бериш бўйича ўтказилган эксперимент натижалари вазирлик, жамоатчилик ва ота-оналар томонидан ижобий баҳоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Мактабгача таълим муассасаси томонидан тарбияланувчиларни соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Мактабгача таълим муассасаларида тайёр таомларни етказиб бериш орқали соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

2019-2021 йилларда мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш юзасидан Йўл харитаси 3-иловага мувофиқ;

2019-2021 йилларда республикада “Болалар овқатланиш комбинатлари” ташкил этиш параметр кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда:

2019-2021 йилларда мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш юзасидан ўзларининг Йўл хариталарини тасдиқлаш;

маҳаллий тадбиркорлар ва халқаро инвестиция маблағларини жалб қилган ҳолда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини овқатлантиришни ташкил этишга ихтисослашган “Болалар овқатланиш комбинатлари”ни ташкил этиш чораларини кўриш вазифалари топширилсин.

4. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 январдан бошлаб:

давлат мактабгача таълим муассасалари бош ошпази, ошпази ва ошхона ишчилари, озиқ-овқат омборлари мудирлари лавозим маошларига 100 фоиз қўшимча тўлов жорий этилсин;

овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этиладиган мактабгача таълим муассасаларининг ошхоналарида ишлатиладиган коммунал хизматлар (электр энергияси, сув, газ) харажатлари бюджет маблағлари ҳисобидан қоплансин;

мактабгача таълим муассасаларида тайёр таомларни етказиб бериш орқали соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этилганда мактабгача таълим муассасалари ошхоналари ва улардаги барча жиҳозлар “ноль” қийматда ижарага берилиши белгилансин;

овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этиладиган мактабгача таълим муассасаларида бош ошпаз, ошпаз ва ошхона ишчиларининг қисқартирилиши натижасида тежаладиган бюджет маблағлари бевосита мактабгача таълим муассасалари ошхоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тадбирларига йўналтирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига:

мактабгача таълим муассасаларининг ошхоналари фаолияти харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, шунингдек уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимларининг санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига риоя этишини аниқлаш юзасидан тасдиқланган график асосида ҳар ойда бир марта давлат, нодавлат, хусусий давлат шерикчилиги асосида фаолият юритаётган барча мактабгача таълим муассасаларида санитария назорат ишларини ўтказиш;

икки ой муддатда Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни белгиловчи санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини қайта кўриб чиқиш ва бунда тайёрланаётган таомлар технологияси, таомнинг таркибий қисмлари, вазни, тўйимлилиги, калориясидан келиб чиқиб тузилган мавсумий таомномалар асосида қайта тасдиқлаш вазифалари юклатилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида “Умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш” йўналиши бўйича олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини йўлга қўйсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:

2019 йилнинг 1 январидан вазирликнинг тузилмасига ходимларнинг белгилаб қўйилган чекланган умумий сони доирасида беш кишилик штат бирлигидан иборат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бошқармасини ташкил этсин;

Республиканинг барча туман(шахар) мактабгача таълим бўлимлари штат жадвалларига соғлом овқатлантириш масалалари билан шуғулланувчи мутахассислар штат бирликлари ажратсин;

давлат мактабгача таълим муассасалари томонидан овқатлантириш ташкил этилганда ошпазлар ва ошпаз ёрдамчиларининг ҳар уч йилда бир марта малакасини ошириш ишларини ташкил этсин;

хорижий ва маҳаллий тадбиркорлик субъектлари томонидан аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш бўйича хизмат кўрсатиш ҳақида таклифлар қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилсин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларида мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг соғлом, рационал ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этилишини такомиллаштириш, замонавий (аутсорсинг, кейтринг, овқатлантириш комбинатлари) усулларига босқичма-босқич ўтиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида мазкур қарорнинг амалга оширилиши учун зарур маблағларни назарда тутсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив‑ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Абдухакимов ва Ж.Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил __ _________

_____-сон қарорига

1-илова

Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни муассаса томонидан ташкил этиш тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг (кейинги ўринларда тарбияланувчилар деб юритилади) соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча турдаги мактабгача таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.

2. Тарбияланувчиларни соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этиш мактабгача таълим муассасаларининг ошхоналарида (кейинги ўринларда ошхона деб юритилади) санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ шарт-шароитлар яратилган ҳолда амалга оширилади.

2-боб. Мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишнинг асосий мақсади ва вазифалари

3. Мактабгача таълим муассасаларида (кейинги ўринларда муассаса деб юритилади) соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишнинг асосий мақсади тарбияланувчиларнинг соғлом ва баркамол ўсишини таъминлаш, ошхоналарда сифатли таомлар тайёрлаш, таомларни истеъмол қилиш учун гигиеник талабларга мувофиқ шароитлар яратиш ҳисобланади.

4. Қуйидагилар муассасаларда соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тарбияланувчиларнинг белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда овқатлантиришни ташкил этиш;

тарбияланувчиларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш;

озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда таомларнинг хавфсизлиги ва сифатини кафолатлаш;

тарбияланувчиларда овқатлантириш билан боғлиқ юқумли касалликларнинг тарқалишига йўл қўймаслик;

тарбияланувчилар ўртасида соғлом овқатлантириш кўникмаларини шакллантириш;

таомларни тайёрлашда, озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш ҳамда сақлашда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиш.

3-боб. Мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар

5. Қуйидагилар муассасаларда соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:

тарбияланувчиларнинг соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишни бевосита мактабгача таълим муассасалари томонидан амалга ошириш;

тарбияланувчилар учун соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни уларнинг хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишга доир санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига қатъий риоя қилган ҳолда амалга ошириш;

тарбияланувчиларнинг соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этиш учун тегишли туман (шаҳар) ҳокимлари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари мудирлари ҳамда мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари масъул ҳисобланади.

4-боб. Мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этиш

6. Ошхоналарда соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этиш тарбияланувчиларнинг физиологик ёшига мувофиқ равишда тузилган, мазкур Низомнинг 1-иловасидаги таомнома асосида амалга оширилади.

Бунда: туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ҳамда Давлат санитария эпидемиология назорат марказлари томонидан ишлаб чиқилган намунавий таомномалар асосида ўн кунлик тахминий таомномалар олдиндан тузилади;

таомнома жорий кундаги тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб, кейинги иш куни учун соат 16.00 га қадар ҳамшира томонидан мактабгача таълим муассасаси ошпази ва омбор мудири ёки омборчи иштирокида тузилади;

таомнома асосида кейинги кун учун озиқ-овқат маҳсулотлари омбор мудири ёки омборчи томонидан ҳамшира ёки навбатчи тарбиячи иштирокида иш куни тамом бўлгунига қадар ошхонага берилади;

таомнома бир кун олдинги тарбияланувчилар сонига мутаносиб равишда ҳар бир тарбияланувчи учун бир кунлик ўртача сарфланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори ва уларнинг қиймати чиқарилган ҳолда, икки нусхада тузилади;

жорий кунда эрталаб соат 9.00 га қадар мактабгача таълим муассасасига келган тарбияланувчилар сони таомномада назарда тутилган тарбияланувчилар сонидан 10 нафар ва ундан юқори миқдорда фарқ қилган тақдирда, гуруҳ тарбиячиларининг тарбияланувчилар сони тўғрисидаги билдиришномалари асосида таомномага ўзгартириш киритилиши тўғрисида далолатнома тузилади ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида белгиланган тартибда маҳсулотлар омборга қайтарилади;

таомнома санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида тўғри тузилганлиги ҳамшира ва мактабгача таълим муассасаси раҳбари томонидан имзо билан тасдиқланади;

таомноманинг битта нусхаси ҳамширага, иккинчи нусхаси ошхонага фойдаланиш учун берилади;

кунлик тайёрланадиган таом турлари ва бир тарбияланувчи учун таом миқдори махсус овқат тарқатиш жойига ёзиб қўйилади;

тарбияланувчилар учун таомлар овқатланиш технологияси қоидаларига амал қилган ҳолда тайёрланади, сақланади ва тарқатилади;

таомнома озиқ-овқат маҳсулотлари турларини кетма-кетликда ёзиш орқали шакллантирилади, бунда озиқ-овқат маҳсулотлари турлари нон билан бошланиб, туз билан тугатилади.

7. Кунлик таомномалар тузишда бир нафар тарбияланувчига сарфланадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг кунлик миқдори санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида белгиланиши талаб этилади.

8. Муассасасдаги қисқа муддатли гуруҳлар учун таомнома алоҳида тузилади ва тасдиқланади.

9. Муассасас учун ҳар ўн кунлик таомномалар бланкалари олдиндан рақамланади, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари мудири ва овқатлантиришни ташкил этишга масъул ходим томонидан рақамланб имзоланади, муҳрланади ва алоҳида дафтарда рўйхатдан ўтказилади.

10. Муассасада озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар сифатини ўрганиш бўйича бракераж комиссияси (кейинги ўринларда бракераж комиссияси деб аталади) ташкил этилади.

Бракераж комиссиясини тасдиқлаш тўғрисидаги мактабгача таълим муассасаси мудирининг буйруғи ҳар ўқув-тарбия йили учун алоҳида қабул қилинади.

11. Муассаса ҳамшираси бракераж комиссиясининг раиси бўлиб, унинг таркибига тарбиячи, ошпаз, муассаса касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда ота-оналар деб юритилади) вакиллари аъзо сифатида киритилади.

12. Бракераж комиссияси ошхонага қабул қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар сифатини доимий равишда ўрганиб боради. Ўрганиш натижалари алоҳида юритиладиган, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги бракераж дафтарида қайд этилади.

13. Бракераж дафтари озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, мазаси, кунлик синама олинганлиги, овқатни тарқатишга рухсат берилганлиги ҳақидаги маълумотлар белгиланган тартибда тўлдирилиб, ҳар куни ҳамширанинг имзоси билан тасдиқланади.

Бракераж дафтарининг юритилиши бракераж комиссияси аъзолари томонидан мониторинг қилиб борилади.

14. Бракераж дафтари тикилган, рақамланган, муассаса раҳбари томонидан имзоланган ва муҳрланган бўлиши шарт.

15. Бракераж дафтарининг биринчи саҳифасида бракераж комиссиясини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқдан кўчирма бўлиши, дафтар рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва мактабгача таълим муассасаси мудири томонидан, унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва сана кўрсатилган ҳолда имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим.

16. Муассасада тарбияланувчиларнинг хавфсиз овқатланишини таъминлаш мақсадида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтари, муассаса ҳамшираси томонидан юритилади.

Сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтарида маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилган вақти, муассасага қабул қилинган вақти ва охирги ишлатиш муддати ҳақидаги маълумотлар қайд этиб борилади.

Дафтар рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва мактабгача таълим муассасаси мудири томонидан унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва сана кўрсатилган ҳолда имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим. Дафтарнинг биринчи саҳифасида тез бузилувчи маҳсулотларнинг сақланиш муддатлари ҳақидаги жадвал кўрсатилган бўлиши лозим.

17. Сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтарининг юритилиши учун мактабгача таълим муассасаси мудири ва ҳамшираси бевосита масъул ҳисобланади.

18. Ошхонада тайёр бўлган таомдан тарбияланувчиларга тарқатилишидан 15-20 дақиқа олдин мактабгача таълим муассасаси ҳамшираси томонидан кунлик синама олинади.

19. Олинган синама тоза идишга солиниб, идишнинг устки қисмига таомнинг номи, тайёрланган ва синама олинган вақти ёзилган ёрлиқ ёпиштирилган ҳолда совуткич ёки бошқа синама сифатига таъсир қилмайдиган шароитда тўлиқ бир сутка сақланади.

20. Муассасага таъминотчи томонидан келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари бракераж комиссияси аъзолари томонидан кўриб чиқилганидан кейин муассасанинг омбор мудири томонидан омборхонага қабул қилиб олинади.

21. Озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилишда бракераж комиссияси аъзолари томонидан маҳсулотларнинг сифатини кафолатловчи ҳужжатлар (сертификат, маркировка) мавжудлиги, шартномада белгиланган нархи ва маҳсулотнинг тавсифига мувофиқлиги кўриб чиқилади.

22. Қабул қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда сақланади ва сарфланади.

23. Омборхонага келтирилган ва кунлик таомнома асосида ошхонага берилган озиқ-овқат маҳсулотлари мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги омборхонада сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтарига ёзиб қўйилади.

Дафтарнинг юритилиши учун омбор мудири бевосита масъул ҳисобланади.

24. Омборхонада сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтарида омборхонага келтирилган ва ошхонага топширилган озиқ-овқат маҳсулотлари номма-ном ёзиб борилади. Бунда ҳар бир озиқ-овқат маҳсулоти учун алоҳида варақ юритилади.

Омборхонада сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг қолдиғи ҳар куни белгилаб борилади.

25. Омборхонада сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтари рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва мактабгача таълим муассасаси мудири томонидан, унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва сана кўрсатилган ҳолда имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим.

26. Муассасаларда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига нисбатан тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси ойма-ой таҳлил қилиб борилади ҳамда чораклик таҳлил натижалари чорак якунланганидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимларига топширилади.

туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан муассасаларда тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат билан таъминланиш даражаси тўғрисидаги умумлаштирилган ҳисоботлар чорак якунланганидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар тегишлигича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар Мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармасига тақдим этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар Мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси томонидан мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат билан таъминланиш даражаси тўғрисидаги умумлаштирилган ҳисоботлар чорак якунланганидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига топширилади.

5-боб. Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг кунлик овқатлантириш нархларини белгилаш

27. Муассасаларда тарбияланувчиларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига асосланган ҳолда, соғлом ва хавфсиз овқатлантириш учун мос равишда маблағлар ажратилиши зарур.

Муассасанинг харажатлар сметасида чораклар кесимида кўрсатилган маблағни муассасанинг бир чорак мобайнидаги иш кунларига бўлиш орқали муассасада бир кунда сарфланадиган маблағ миқдори чиқарилади ва ушбу маблағ доирасида таомнома қиймати белгиланади.

28. Тарбияланувчининг мактабгача таълим муассасасида бўлган даври учун бадал тўловлари тарбияланувчиларнинг овқатлантиришни ташкил этишга йўналтирилади. Белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини тўлиқ бажариш учун етишмаган маблағ бюджет томонидан қопланади.

29. Муассасада тарбияланувчиларни овқатлантириш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ёки муассасанинг бюджетидан ташқари маблағлари ҳисобига ташкил этилган тақдирда, тарбияланувчилар учун белгиланган бир кунлик овқатланиш рациони санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ белгиланган нормалардан ошмаслиги лозим.

6-боб. Мактабгача таълим муассасалари ходимларининг овқатланишини ташкил этиш

30. Муассаса ходимларининг мазкур муассасада овқатлантиришни ташкил этиш мактабгача таълим муассасаси мудири билан ходим ўртасида тузилган шартномага мувофиқ тўлов асосида амалга оширилади.

Болалар тарбияси билан фаолияти узлуксиз равишда боғлиқ бўлган ходимлар (мудира, ҳамшира, тарбиячи ва ёрдамчи тарбиячи) шартнома асосида овқатланиши шарт.

31. Муассаса ходимлари таомнома бўйича тушлик учун бериладиган биринчи таом, чой ва нон ҳисобидан овқатланадилар. Ходимлар ҳоҳишларига кўра бошқа таомлар ҳам берилиши мумкин.

32. Таомномада ҳақиқатда овқатланган ходимлар сони, улар учун сарфланган озиқ-овқат маҳсулотларининг миқдори ва қиймати кўрсатилади.

33. Жорий ойда ходимларнинг мактабгача таълим муассасаси ҳисобидан овқатланиши учун бир ойлик тўлов миқдори олдинги ойда тузилган таомнома бўйича ходимларга сарфланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳақиқатда овқатланган ходимлар ўртача сонига бўлиш орқали аниқланади.

34. Ходимларнинг муассасада овқатланганлиги учун тўловлар жорий ойнинг 10-санасидан кечиктирмай банкларга тўланади ҳамда тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхаси мактабгача таълим муассасасига тақдим этилади.

Ходимларнинг муассасада овқатланганлиги учун тўланган маблағлар туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ҳисоб варақларида улардан кейинчалик фойдаланиш учун ҳисобга олинади.

35. Ходимларнинг муассасада овқатланганлиги учун тўловлар миқдорини ҳисоблашда ходимнинг фақат ишда бўлган кунлари эътиборга олинади.

Ходимнинг ишда бўлмаган кунлари учун ундирилган тўловлар кейинги ой учун тўлов амалга оширилаётганида ҳисобга олинади.

36. Ходимларнинг муассасада овқатланганлиги учун амалга оширган тўловлари тўлиқ озиқ-овқат харажатларига йўналтирилади.

7-боб. Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишда иштирок этадиган ходимларнинг вазифалари

37. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимининг мудири ва бош ҳисобчиси:

тасарруфидаги муассаса тарбияланувчиларнинг соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишга ҳамда уларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ишларига умумий раҳбарликни амалга оширади;

тарбияланувчининг муассасада бўлган даври учун бадал тўловларини белгиланган вақтда тегишли ҳисоб рақамига тушиши ва давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш юзасидан шартномалар тузади;

харид қилиш учун тузилган шартномаларда озиқ-овқат маҳсулотларини мувофиқлик ва гигиеник сертификатлари асосида тасарруфидаги муассасага сифатли етказиб берилишини таъминлайди;

бир нафар тарбияланувчига кунлик овқатланиш нархларини белгилаш, таомнома бланкаларини рақамлаш, муҳрлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар шартлари бажарилишини таъминлайди;

тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини тўлиқ таъминлаган ҳолда амалга оширилишига шахсан маъсулдир.

Озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади.

38. Муассасанинг мудири шахсан:

тарбияланувчиларнинг соғлом ва тўлақонли, хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишга жавобгар ҳисобланади;

муассасага етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини сифат характеристикаларига мос равишда қабул қилинишини таъминлайди;

тарбияланувчиларнинг муассасада бўлган даври учун бадал тўловлари вақтида ва тўлиқ тўлаб борилишини таъминлайди;

ота-оналар йиғилишларида тарбияланувчиларнинг соғлом ва хавфсиз овқатлантириш учун тайёрланаётган таомларнинг сифати, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида белгиланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси тўғрисида ҳар чоракда бир марта ҳисобот бериб боради;

ҳар ярим йилда камида бир марта ота-оналар ўртасида тарбияланувчиларнинг соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этиш даражасини баҳолаш мақсадида сўровномалар ўтказади ва унинг натижаларини муҳокама қилиб боради;

муассасадаги бракераж комиссиясининг таркибини тасдиқлайди, зарур ҳолларда таркибга ўзгартиришлар киритади, бракераж комиссиясининг ишини мувофиқлаштиради.

39. Муассаса ҳамшираси (ҳамширалари) шахсан:

таомномаларнинг хилма-хиллиги ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига асосан тузилиши, ошхона ва омборхонанинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилган ҳолда фаолият юритишини назорат қилади;

озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, сақланиш қоидаларига амал қилинишини ҳамда истеъмолга берилишини, тайёрланган таомлар сифатини, маҳсулотларнинг таомларни тайёрлашда тўғри тақсимланишини, таом вазнини ва сифатини, озиқ-овқат маҳсулотларининг белгиланган меъёрлар асосида сарфланишини таъминлайди;

тарбияланувчиларнинг тасдиқланган муассаса режимига асосан овқатлантирилишини ташкил этади;

асосий озиқ-овқат маҳсулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бўйича таъминланиши юзасидан ҳар ўн кунлик ҳисоботини юритади;

йиғма ҳисоботлардан келиб чиқиб, таомлар рационига киритилган озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибий қисми ва энергетик қийматини доимий равишда таҳлил қилиб боради;

тайёр таомлардан синама олиш, органолептик (ҳид билиш, таъм билиш, кўриш) усул асосида баҳолаш ва журналга қайд этиш ҳамда таомлардан олинган синамаларни талаб этилган даражада сақланишини таъминлайди;

омбор мудири ва ошпаз билан ҳамкорликда таомнома тузади;

ҳар уч йилда бир марта мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этиш бўйича ҳаражатлар сметасида белгиланган маблағлар ҳисобидан малака оширади.

40. Мактабгача таълим муассасаси ошпази энг камида 3-разрядли ошпаз даражасига оид махсус касбий малумотга эга бўлиши зарур ва қуйидаги вазифаларни бажаради:

муассасадаги таомнома асосида таомларни тайёрлаш технологиясига амал қилган ҳолда тайёрлайди;

тарбияланувчиларнинг ёшларига мувофиқ тарзда таомларни порцияларга бўлади ва тарқатади;

кунлик таомномани тузишда иштирок этади;

озиқ-овқат маҳсулотларининг белгиланган тартибда сақланиши ва таомнома асосида тўғри сарфланишини таъминлайди;

таомларни тайёрлашда маҳсулотларга дастлабки ва иссиқлик ишлов беришни амалга оширади;

турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг характеристикаси ва биологик қийматини ўрганади ҳамда уларни органолептик усул орқали сифат кўрсаткичларини фарқлайди;

иссиқлик ишлов берувчи, вазн ўлчовчи, музлатгич ва бошқа жиҳозлардан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилади;

ҳар уч йилда бир марта мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этиш бўйича, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг ҳаражатлар сметасида белгиланган маблағлар ҳисобидан малака оширади.

41. Мактабгача таълим муассасаси озиқ-овқат маҳсулотлари омбор мудири (омборчи) энг камида ўрта махсус (бухгалтер ёки товаршунослик ёки озиқ-овқат технологияси мутахассислиги бўйича) маълумотга бўлиши зарур ва қуйидаги вазифаларни бажаради:

озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилишни ташкил этади, омборхонага жойлаштиради ва уларни сақлашда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига амал қилади;

кунлик таомномани тузишда иштирок этади;

озиқ-овқат маҳсулотларининг омборхонадаги қолдиқ миқдоридан келиб чиқиб етказиб берувчиларга буюртмалар шакллантиришда иштирок этади;

кунлик таомномада белгиланган барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ошхонага беради;

етказиб берувчилар томонидан топширилган озиқ-овқат маҳсулотларини юк хатига мослигини текширади, уларнинг вазнини ўлчайди ва сифатини кўздан кечиради;

омборхонадаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳисобини юритади, маҳсулотларни сифат характеристикасига, фойдаланиш муддатларига амал қилган ҳолда сақлайди;

омборхонада сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтарини юритади;

ҳар уч йилда бир марта мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этиш бўйича малака оширади.

42. Муассасада соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишга масъул ходимларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ташкил этилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган ўқув дастур ва режа асосида амалга оширилади.

8-боб. Мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш мониторингини амалга ошириш

43. Муассасада соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш мониторингини амалга оширишда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар Мактабгача таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ҳамда таълим муассасалари ваколатлари қуйидагилардан иборат:

муассасада соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан доимий мониторинг олиб бориш, жумладан тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини таҳлил қилиб бориш;

тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ошхоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритиш;

мониторинг натижаларини ҳар чоракда ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги йиғилишларда прокуратура, молия, соғлиқни сақлаш, Мактабгача таълим бўлимлари раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиб бориш;

ошхоналарда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлмаган ҳолатларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш.

44. Ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан мактабгача таълим муассасалари ошхоналарида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларнинг бажарилишига риоя қилиниши юзасидан назорат ишлари амалга оширилади.

9-боб. Якуний қоида

45. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этиш тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

ТАСДИҚЛАЙМАН

_______-сонли мактабгача таълим муассасаси мудир(ас)и ____________________________ (Ф.И.О.)

____________________ М.Ў.

(имзо)

ТАОМНОМА

(20___ йил ____________ ______________ учун)

(сана)

(ой)

__________-гуруҳ

Тарбияланувчилар сони ________ нафар

Овқатнинг номланиши

Бир нафар тарбияланувчи учун овқат ҳажми

Нон

Чой

...

...

...

...

...

...

...

...

...

Томат

Туз

Нонушта

Тушлик

Иккинчи тушлик

*Кечки овқат

1 нафар тарбияланувчи учун

Жами маҳсулот миқдори

Маҳсулот нархи

Сарфланган маблағ миқдори

Жами сарфланган маблағ миқдори _______________

Бир нафар тарбияланувчи учун сарфланган маблағ миқдори ____________________

Изоҳ: 12 ва 24 соатли иш тартиби жорий этилган мактабгача таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.

Ҳамшира __________

Омбор мудири ____________

Ошпаз _______________

(имзо)

(имзо)

(имзо)

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этиш тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар сифати ҳақида маълумотларни қайд этиш

БРАКЕРАЖ ДАФТАРИ

Тайёр овқатнинг номланиши

Баҳоланиши

Синама олинган вақти

Тиббиёт ходими рухсати

Имзо

таомноманинг бажарилиши

сифати

овқат тайёрлаш технологиясига риоя қилинганлиги

20___ йил ____ ____________

Нонушта

Тушлик

Иккинчи тушлик

Кечки овқат

20___ йил ____ ____________

Нонушта

Тушлик

Иккинчи тушлик

Кечки овқат

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

Сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш

ДАФТАРИ

Таъминотчи юридик шахснинг номланиши

Юк хати рақами, маҳсулотнинг келган вақти ва санаси

Сифати тез бузилувчи маҳсулотлар ва уларнинг миқдори

Сифати ҳақида маълумот

Ишлатиш муддатининг охирги санаси ва вақти

Имзо

1.

2.

3.

4.

5.

...

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этиш тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

Омборхонада сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш

ДАФТАРИ

(гўшт)

Сана

Ишончнома рақами

Юк хати рақами

Нархи

Кирим

Чиқим

Қолдиқ

(сут)

Сана

Ишончнома рақами

Юк хати рақами

Нархи

Кирим

Чиқим

Қолдиқ

(Ёғ)

Сана

Ишончнома рақами

Юк хати рақами

Нархи

Кирим

Чиқим

Қолдиқ

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этиш тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарори

РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 19 июлдаги 528-сонли қарорининг 4-иловаси.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил __ _________

_____-сон қарорига

2-илова

Мактабгача таълим муассасаларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

  1. Мазкур Низом тарбияланувчиларнинг тўлақонли соғлом овқатлантириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, соғлиғини мустаҳкамлаш ва таълим тарбия жараёнининг самарали ташкил этишнинг тартибини, мақсади ва вазифаларини белгилайди.
  2. Мактабгача таълим муассасаларида (бундан кейин матнда Муассаса деб юритилади) аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ шарт-шароитлар яратилган ҳолда амалга оширилади.
  3. Муассасада аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича хизмат кўрсатиш хорижий ва маҳаллий тадбиркоркорлик субъектлари (бундан кейин матда Аутсосер деб юритилади) томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

II.  Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари

  1. Муассасалар тарбияланувчиларини аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришнинг мақсади қуйидагилардан иборат:

тарбияланувчиларнинг тўлақонли соғлом овқатлантириш, соғлиғини мустаҳкамлаш ва таълим тарбия жараёнининг самарали ташкил этишни таъминлаш;

сифатли таомлар тайёрлаш орқали тарбияланувчиларнинг соғлом ва баркамол ўсишини таъминлаш;

таомларни истеъмол қилиш учун гигиеник талабларга мувофиқ шароитлар яратиш;

тарбияланувчиларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ соғлом овқатлантириш;

муассасалар раҳбарларини таълимга оид бўлмаган вазифалардан озод қилиш ва таълим самарадорлигини ошириш.

  1. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

тарбияланувчиларнинг физиологик ёшига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабларини инобатга олган ҳолда уларнинг рационал овқатлантиришини таъминлаш;

озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни тарбияланувчиларнинг соғлом ўсишида муҳим аҳамиятга эга бўлган зарур моддалар билан таъминлаш;

озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларнинг хавфсизлиги ҳамда сифатини кафолатлаш;

тарбияланувчиларда овқатланиш билан боғлиқ юқумли касалликларнинг тарқалишига йўл қўймаслик;

тарбияланувчилар ўртасида соғлом овқатланиш кўникмаларини шакллантириш;

озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни тайёрлашда ҳамда озиқ-овқат

хом-ашёсини сақлашда, ташишда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиш.

III. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар

  1. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган тиббий меъёрларда белгиланган озиқ-овқат маҳсулотлари асосида амалга оширилади.
  2. Тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни ташкил этиш, белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида Аутсорсер томонидан тузилган, туман (шаҳар) Давлат санитария- эпидемиология маркази томонидан тасдиқланган, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими билан келишилган бир ойлик таомномалар асосида ташкил қилинади.

8. Аутсорсер харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимлари томонидан таом тайёрлаш технологияси қоидаларига риоя қилинишига, ошпазларнинг ҳар уч йилда бир марта малака оширишига, тиббий кўрикдан ўтган ҳолда ишга қўйилишига шахсан масъул ҳисобланади.

9. Муассасада соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этишга масъул ходимларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган ўқув дастур ва режа асосида Аутсорсер томонидан ташкиллаштирилади.

IV. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш

10. Аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш, таркиби Мактабгача таълим вазири томонидан тасдиқланадиган “Мактабгача таълим муассасаларида аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш бўйича Танлов комиссияси” (бундан кейин матнда Комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилган танлов асосида амалга оширилади.

11. Танлов комиссияси қуйидаги таркибда тузилади:

Комиссия раиси – Мактабгача таълим вазирининг ўринбосари;

Комиссия раис ўринбосари - Мактабгача таълим вазирлиги, мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўлим бошлиғи;

комиссия котиби – Мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўлими бош мутахассиси.

Комиссияси аъзолари:

мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва стратегик ривожлантириш Бош бошқармаси мутахассиси;

мактабгача таълим вазирлиги ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати мутахассиси;

мактабгача таълим вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси мутахассиси;

мактабгача таълим вазирлиги Юридик бошқарма Бош юрисконсульти;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази мутахассиси;

Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси мутахассиси;

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим Бош бошқармаси ва вилоятлар мактабгача таълим бошқармарлари (бундан кейин матнда Ҳудудий бошқармалар деб юритилади)нинг мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўлимлари бошлиқлари (ўз ҳудудлари бўйича).

Заруриятга кўра комиссия таркибига қўшимча мутахассислар жалб этилиши мумкин.

12. Аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш бўйича таклифлар туман (шаҳар) мактабгача бўлимлари томонидан ҳар чоракда бир маротаба (чоракни биринчи ойининг 15 санасига қадар) ҳудудий бошқармаларига тақдим этилади.

13. Ҳудудий бошқармалар келиб тушган таклифларини умумлаштириб (чоракни биринчи ойининг 25 санасига қадар) Комиссияга тақдим этади.

14. Танлов ўтказилиши ҳақидаги эълон чоракни иккинчи ойининг 5-санасигача Вазирлик расмий сайтининг махсус бўлимида ёки босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида берилади.

V. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича танлов ўтказиш тартиби

15. Танлов ҳақидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш таклифи берилаётган муассасалар жойлашган жойи, телефон рақами ва электрон почта манзили, тарбияланувчилар сони;

аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этишни амалга ошириш шартлари;

танлов ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

танлов таклифлари қабул қилинадиган манзил, ҳужжатларни қабул қилиш бўйича охирги муддат (куни ва соати кўрсатилган ҳолда).

16. Танловда иштирок этиш учун аутсорсер Комиссияга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради:

юридик шахс рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;

танловда иштирок этиш учун ариза тақдим этиладиган кундан камида бир ой олдин солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида ариза;

муассасаларда соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича лойиҳаси;

17. Комиссия Аутсорсерни танлашда:

махсус моддий-техника базасини мавжудлиги, замонавий технологик жиҳозлар билан таъминланганлиги;

муассасада замонавий талабларга жавоб берадиган шароитлар яратиш бўйича истиқбол режалари лойиҳаларини мавжудлиги;

таомлар тайёрлаш технологияси бўйича мутахассислар (инженер технолог, диетолог, ошпазлар малака разрядлари) билан таъминланганлиги;

санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига амал қилинишини таъминлаш бўйича белгилаган тадбирлари;

таомномалар, тайёр таомларнинг вазни, нархи, таркибидаги маҳсулотлар миқдорлари, технологик карталарнинг мавжудлиги;

битта тарбияланувчи учун йил давомида сарфланадиган маблағ миқдори;

таом тайёрлаш учун сарфланган ҳаражатлар (ошхона ва ошхона жиҳозларини таъмирлаш, ходимлар иш ҳақи, майда инвентарлар, ошпазлар униформаси, ошхонада ишлатиладиган зарарсизлантириш ва ювиш воситалари, олинадиган соф фойда)ни қоплаш учун устама миқдорлари (фоизда);

умумий овқатланишни ташкил этиш соҳасидаги иш тажрибаси, ҳамда бўш айланма маблағлари мавжудлиги асосида амалга оширилади.

18. Комиссия қарори асосида туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари билан аутсорсер ўртасида шартнома бир йилдан кам ва уч йилдан, айрим ҳолларда эса беш йилдан кўп бўлмаган муддатга тузилади.

19. Аутсорсерларга ошхоналар ва жиҳозларни ижарага бериш “ноль” қийматда амалга оширилади ҳамда комунал (электр энергияси, сув, газ)тўловлари ҳаражатлар сметасида кўзда тутилган ҳажмда муассаса томонидан қопланади.

20. Шартнома муддати тугагандан сўнг аутсорсер фаолияти Комиссия томонидан ўрганиб чиқилиб ижобий баҳоланганда, аутсорсер томонидан муассасаларда замонавий усуллар (болалар овқатлантириш комбинатлари) орқали соғлом овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан асосли, маблағлар манбалари мавжуд бўлганда лойиҳалар тақдим қилганда ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг тавсиялари асосида беш йилгача узайтирилиши мумкин.

VI. Аутсорсинг усулида овқатлантиришни амалга оширишда молиявий фаолиятни ташкил этилиши

21. Аутсорсинг усулида овқатлантириш ташкил этиладиган муассасаларда болаларни овқатлантиришни молиялаштириш ота-оналар тўлов пуллари, бюджет маблағлари, ҳомийлик маблағлари, халқаро грант маблағлари хисобидан амалга оширилади.

22. Молиявий маблағларни туман мактабгача таълим бўлими марказлашган хисобхонасида жамлаш ва тўғридан тўғри мақсадли сарфлаш таъминланади.

23. Тўловлар шартнома асосида аутсорсер ҳисоботларига кўра амалга оширилади.

24. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш туман (шаҳар) Давлат санитария-гигиена назорат марказлари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими ва аутсорсер томонидан бир тарбиячи учун мўлжалланган тасдиқланган таомномага кўра амалга оширилади.

25. Таомнома режаси бир кун олдинги тарбияланувчилар сонига мутаносиб равишда ҳар бир тарбияланувчи учун бир кунлик ўртача сарфланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори ва уларнинг қиймати чиқарилган ҳолда, аутсорсер томонидан бир кун олдин соат 16-00гача тузилади.

26. Муассаса раҳбари томонидан жорий кундаги тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб, эрталаб соат 9.00 га қадар тасдиқланган буюртмада кўрсатилган болалар сонига кўра аутсорсер томонидан асосий таомнома тузилади.

27. Таомномада тайёр таомлар вазни, нархи сарфланган маҳсулотлар тури уларнинг миқдорлари, кўрсатилади.

28. Аутсорсер томонидан ошхона ва ошхона жиҳозларини таъмирлаш, ходимларлар иш ҳақи, майда инвентарлар, ошпазлар униформаси, ошхонада ишлатиладиган зарарсизлантирувчи ва ювувчи воситалар билан таъминлаш ишлари амалага оширилади.

Мазкур ҳаражатларни қоплаш мақсадида аутсорсер овқат тайёрлаш учун сарфланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларига 25%гача устама нарх қўйиш билан таомлар нархини белгилайди. Устама миқдори туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ва аутсорсер корхона ўртасида тузиладиган шартномада кўрсатилади.

29. Аутсорсер ҳар ўн кунда муассасадаги тарбияланувчиларни овқатлантириш бўйича таомлар нархлари, миқдори кўрсатилган ҳолда молиявий ҳисобот ва аутсорсер томонидан тасдиқланган таомномалар нусхалари ва мактабгача таълим муассасалари томонидан тайёр таомлар учун тасдиқланган кунлик буюртмаларни туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари марказлашган хисобхонасига тақдим этади.

30. Ҳисоботлар асосида туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари шартномада белгиланган тартибда аутсосерга кўрсатган ҳизматлари учун тегишли маблағларни ўтказиб беради.

Бунда бир болага бир кунда сарфланган маблағ аутсосер томонидан Комиссияга тақдим қилинган нархлардан ошмаслиги зарур.

31. Муассаса ходимларининг мазкур муассасада овқатланишини ташкил этиш аутсорсер билан ходим ўртасида тузилган шартномага мувофиқ тўлов асосида амалга оширилади.

32. Муассаса ходимларини овқатлантириш тушлик учун бериладиган биринчи ёки иккинчи таом, чой ва нон ҳисобидан ташкил қилинади.

33. Хақиқатда овқатланган ходимлар сони, улар учун сарфланган таомлар миқдори ва қиймати орқали овқатлантириш нархлари аниқланади ва ҳар бир ходимга тўлов пули белгиланади.

34. Ходимларнинг муассасада овқатланганлиги учун тўловлар туман(шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан жорий ойнинг 25-санасидан кечиктирмай аутсорсерга тўлаб берилади.

35. Ходимларнинг муассасада овқатланганлиги учун тўловлар миқдорини ҳисоблашда ходимнинг фақат ишда бўлган кунлари эътиборга олинади.

Ходимнинг ишда бўлмаган кунлари учун ундирилган тўловлар кейинги ой учун тўлов амалга оширилаётганида ҳисобга олинади.

VII. Аутсорсинг усулида овқатлантиришни амалга ошириш ишларини назорат қилиш

36. Аутсорсинг усулида овқатлантиришни амалга ошириш учун қўйилган талабларни бажарилишини назорат қилиш Комиссия томонидан ёки Комиссиянинг топшириғига кўра, ҳудудий бошқармалар ҳамда туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан амалга оширилади.

37. Аутсорсер томонидан тайёрлаб берилаётган таомлар сифати, вазни, таркибининг таомномага мувофиқлиги муассаса мудираси, ҳамшира, ота-оналар вакилларидан иборат Бракераж комиссияси томонидан назорат қилинади ва назорат якунлари муассасанинг тайёр таомлар сифатини назорат қилиш бўйича юритилган бракераж дафтарида ҳар куни қайд қилиб борилади.

38. Аутсорсер томонидан тайёр таомларнинг вазни, мазаси, таркибидаги маҳсулотларнинг сифати бўйича камчиликлар аниқланган ҳолда муассаса Бракераж комиссияси томонидан туман(шаҳар) мактабгача таълим бўлимига асосланган тарзда билдирги киритади.

39. Билдирги асосида туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг муассасаларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги буйруғи билан тасдиқланган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилади ва тегишли хулоса Комиссияга тақдим этилади.

40. Аутсорсер фаолияти туман(шаҳар) Давлат санитария-гигиена назорати марказлари томонидан харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимларининг санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига риоя этишини аниқлаш Марказ бош врачи томонидан тасдиқланган жадвал асосида санитария назоратидан ўтказилади.

41. Аутсорсер томонидан санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилиши ҳолатини мониторинг қилиш ҳамда кунлик синамаларни олиниши муассаса ҳамшираси зиммасига юклатилади.

42. Тарбияланувчилар овқатлантирилишини гуруҳларда ташкил этилганда тайёр таомларни таомномада белгиланган миқдорларда ва санитария-гигиена талабларига мос равишда бўлишини таъминлашга муассаса раҳбари масъул ҳисобланади.

VIII. Якуний қоидалар

43. Комиссия Муассасада аутсорсер томонидан сифатсиз таомлар берилиши, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бузилиш ҳоллари аниқланганда шартномани тўхтатиши ва намунали фаолият юритаётган аутсорсерлар билан янги шартномалар тузилиши учун қарор қабул қилади.

44. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил __ _________

_____-сон қарорига

3-илова

2019-2021 йилларда мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни янада

такомиллаштириш юзасидан

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизмлари

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини соғлом овқатлантиришни замонавий усулларини қўллаш.

1.

2019-2021 йилларда Тошкент шаҳрида 3 та, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 1 тадан маҳаллий тадбиркорлар ва халқаро инвестиция маблағларини жалб қилган ҳолда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини овқатлантиришни ташкил этишга ихтисослашган "Болалар овқатланиш комбинати”ни ишга тушириш.

1. “Болалар овқатлантириш комбинати” қуриш, замонавий жиҳозлар билан жиҳозлаш бу мақсадларга сарфланадиган маблағларни манбалари аниқ кўрсатилган ҳолда лойиҳалар тайёрлаш.

2. Тошкент шаҳрининг битта туманида экспериментал равишда "Болалар овқатланиш комбинати”ни фаолиятини йўлга қўйиш.

3. Тошкент шаҳрида 2 та, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 1 тадан "Болалар овқатланиш комбинати”ни фаолиятини йўлга қўйиш.

2019 йил

15 мартга қадар

2019 йил

1 сентябрга қадар

2020 йил 1 сентябрга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Мактабгача таълим вазирлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Мактабгача таълим вазирлиги

2.

Мактабгача таълим муассасаларида тайёр таомларни етказиб бериш орқали соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш.

1. Мактабгача таълим муассасаларида аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш режаларини туманлар кесимида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Тасдиқланган режа асосида мактабгача таълим муассасаларида аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш.

2018 йил декабрь

2019-2020

йиллар

Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

Болаларни овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан чет эл тажрибасини ўрганиш бўйича хизмат сафарларини ташкил этиш.

1. Болаларни овқатлантиришни чет эл тажрибаларини ўрганиш бўйича мутахассислар ишчи гуруҳини шакллантириш.

2. Болаларни овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан чет эл тажрибасини ўрганиш бўйича хизмат сафарларига чиқиш.

2019 йил январь

2019-2020

йиллар

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

4.

Хорижий давлатларда болаларни овқатлантириш бўйича ихтисослашган корхоналар ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тайёр овқатларни етказиб бериш бўйича эксперимент жараёнида фаол иштирок этган маҳаллий тадбикорлик субъектлари томонидан Тошкент шаҳрида экспремент тарзда биттадан туманлардаги барча мактабгача таълим муассасаларини аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этишини йўлга қўйиш. Бунда, мазкур корхоналар томонидан мактабгача таълим муассасалари ошхоналарини замонавий технологик жиҳозлар билан жиҳозлаш, тарбияланувчиларни соғлом овқатлантириш бўйича лойиҳалар асосида хизмат кўрсатиш шартномаларини беш йил муддатгача белгилашни инобатга олиш.

1. Хорижий давлатларда болаларни овқатлантириш бўйича ихтисослашган корхоналар таклифларини ўрганиб чиқиш.

2. Тошкент шаҳрида ўтказилган тайёр овқатларни етказиб бериш бўйича эксперимент жараёнида фаол иштирок этган маҳаллий тадбикорлик субъектлари аниқлаб олиш.

3. Мазкур корхоналар томонидан мактабгача таълим муассасалари ошхоналарини замонавий технологик жиҳозлар билан жиҳозлаш, тарбияланувчиларни соғлом овқатлантириш бўйича лойиҳаларни самарадорлигини баҳолаш ва Республика Комиссияси қарорини қабул қилиш.

4. Қабул қилинган қарор асосида лойиҳаларни босқичма-босқич амалга ошириш.

2019 йил декабрь

2019 йил декабрь

2019 йил декабрь

2019 йил январдан-2023 йил декабргача

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

Мактабгача таълим

вазирлиги

Мактабгача таълим

вазирлиги

Мактабгача таълим

вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

II. Мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган овқатлантиришни ташкил этишга масъул ҳодимларнинг умумий овқатланиш cоҳасига оид олий ва махсус касбий малумотга эга бўлиши, уларнинг малакаларини ошириш тизимини такомиллаштириш.

5.

Умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш йўналиши бўйича олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни йўлга қўйиш.

1. Умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш йўналиши бўйича мутахассис тайёрлаш бўйича Республикадаги олий таълим муассасаларидан имконияти, мутахассислари мавжуд олийгоҳларни танлаш ва 2019-2020 ўқув йилидан мазкур йўналишларни очиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2. 2019-2020 йилдан белгиланган олий таълим муассасаларида умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш йўналиши бўйича олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни йўлга қўйиш.

3. Урал Давлат Иқтисодиёт универститети билан ҳамкорликда Умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш йўналиши бўйича Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.

2019-йил февраль

2019-2020 ўқув йили

2019 йил март

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

6.

Мактабгача таълим муассасалари ошхоналарида фаолият юритаётган ошпазларнинг cоҳага оид махсус касбий малумотга эга бўлишини таъминлаш.

1. Мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган ошпазларнинг касбий маълумотга эгалиги юзасидан хатлов ўтказиш.

2. Хатлов натижаларига кўра ошпазларни махсус касбий малумотга эга бўлиши бўйича 1-3 ойли ишдан ажралмаган ҳолда ўқувлар ташкил этиш.

2018 йил ноябрь

2019-2020 йиллар

Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси

7.

Мактабгача таълим муассасалари ошхоналарида фаолият юритаётган ошпазларнинг 3 йилда бир марта болалар учун таомлар тайёрлаш технологияси қоидалари ва соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича малакаларини ошириш.

1. Мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган ошпазларнинг малака ошириш муддатлари юзасидан режаларини тасдиқлаш.

2. Режа асосида мактабгача таълим тизимида фаолият юритайётган ошпазларнинг болалар учун таомлар тайёрлаш технологияси қоидалари ва соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича малакаларини ошириш.

2019 йил декабрь

2019-2021

йиллар

Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси

III. Мактабгача таълим муассасалари ошхоналарида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос шароитларни яратиш.

8.

Мактабгача таълим муассасалари ошхоналарида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос шароитларни яратиш.

1. Мактабгача таълим муассасалари ошхоналарининг технологик жиҳозлар, совуткичлар, ошхона жиҳозлари, омборхонада маҳсулотларни сақлаш шароитларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини юзасидан хатлов ўтказиш.

2. Хатлов натижаларига кўра моддий техника базаси талаб даражасида бўлмаган ошхоналарни жиҳозлаш чораларини кўриш.

2018 йил декабрь

2019 йил

давомида

Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

9.

Мактабгача таълим муассасаларининг ошхоналари фаолияти, харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, шунингдек уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимларининг санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишини таъминлаш.

1. Ҳар бир мактабгача таълим муассасасига туман (шаҳар) давлат санитария эпидемиология марказлари ҳодимини буйруқ билан бириктириш ва мазкур ходимларни санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига масъул этиб белгилаш.

2. Мактабгача таълим муассасаларининг ошхоналари фаолияти харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, шунингдек уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимларининг санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига риоя этишини аниқлаш юзасидан тасдиқланган график асосида ҳар ойда бир марта давлат, нодавлат, хусусий давлат шерикчилиги асосида фаолият юритаётган барча мактабгача таълим муассасаларида санитария назорат ишларини ўтказиш юзасидан тасдиқланган график асосида назоратдан ўтказиш.

3. Назорат ишлари натижаларини туман(шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида муҳокамага қўйиб бориш.

2019 йил январдан доимий

2019 йил январдан доимий

2019 йилдан

ҳар чоракда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

10.

Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни белгиловчи санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини қайта кўриб чиқиш ва бунда тайёрланаётган таомлар технологияси, таомнинг таркибий қисмлари, вазни, тўйимлилиги, калориясидан келиб чиқиб тузилган мавсумий таомномалардан келиб чиқиш.

1. Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни белгиловчи санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2. Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини тасдиқлаш

3. Тайёрланаётган таомлар технологияси, таомнинг таркибий қисмлари, вазни, тўйимлилиги, калориясидан келиб чиқиб, намунавий таомномалар тасдиқлаш.

2018 йил ноябрь

2018 йил ноябрь

2019 йил

март ва ҳар чоракда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

IV. Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ишларини янада такомиллаштириш тадбирларини молиявий таъминланиши.

11.

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни белгиловчи санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини тўлиқ таъминлаш учун етарли маблағларни ажратиш.

1. Давлат мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига 2018 йилда берилган озиқ-овқат харажатлари миқдорини таҳлил қилиш, санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлигини ўрганиш.

2. Давлат мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига озиқ-овқат харажатлари учун 2019 йилда талаб этиладиган маблағлар миқдорини аниқлаш.

3. Аниқ ҳисоб-китоблар асосида давлат мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини санитария қоидалари ва меъёрлари бўйича овқатлантириш учун давлат бюджетидан маблағ ажратиш.

2018 йил

20 декабрь

2019 йил

1 январь

Молия вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

12.

Мактабгача таълим муассасаларида тайёр таомларни етказиб бериш орқали соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш жараёнида овқат тайёрлаш учун коммунал хизматлар (электр энергияси, сув, газ) харажатларини бюджет маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш тизимини яратиш.

1. Мактабгача таълим муассасаларида тайёр таомларни етказиб бериш орқали соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш жараёнида овқат тайёрлаш учун коммунал хизматлар харажатларини тегишли мактабгача таълим муассасаларининг харажатлар сметасида кўзда тутиш.

2018 йил

31 декабрь

Молия вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

13.

Ошхона ва ошхона жиҳозларини таъмирлаш, ходимлар иш ҳақи, майда инвентарлар, ошпазлар униформаси, ошхонада ишлатиладиган зарарсизлантириш ва ювиш воситалари аутсорсинг хизматини кўрсатувчи корхона томонидан амалага оширилиши муносабати билан бюджетдан иқтисод қилинган маблағлар ҳудуддаги бошқа мактабгача таълим муассасаларининг ошхоналари моддий техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириш.

1. Мактабгача таълим муассасаларида тайёр таомларни етказиб бериш орқали соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлар миқдорини аниқлаш;

2. Бўшаб қолган маблағлар доирасида мактабгача таълим муассасаларининг ошхоналарини таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича ўрта муддатли Дастурлар ишлаб чиқиш;

3. Дастурга асосан мактабгача таълим муассасалари ошхоналарини таъмирлаш ва замон талабларига жавоб берадиган жиҳозлар билан таъминлаш.

2019 йил

1 март

2019 йил

1 май

2019 йил

1 октябрь

Молия вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлиги

14.

Давлат мактабгача таълим муассасалари томонидан овқатлантириш ташкил этилганда ошпазлар ва ошпаз ёрдамчиларининг ҳар уч йилда бир марта малакасини ошириш ишларини бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши таъминлаш.

1. Мактабгача таълим муассасалари ошпазларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тартибини тасдиқлаш;

2. Мактабгача таълим муассасалари ошпазларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.

2019 йил

1 март

2019 йил

1 сентябрь

Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси, Молия вазирлиги

15.

Давлат мактабгача таълим муассасалари ошпазлари ва ошпаз ёрдамчилари лавозим маошларини уларнинг малака разрядларидан келиб чиқиб белгилаш тизимини жорий этиш.

1. Давлат мактабгача таълим муассасалари ошпазлари ва ошпаз ёрдамчиларига малака разрядлари бериш тартибини тасдиқлаш;

2. Давлат мактабгача таълим муассасалари ошпазлари ва ошпаз ёрдамчиларининг малака разрядлари бўйича лавозим маошларини тасдиқлаш.

2019 йил

1 март

2019 йил

1 апрель

Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги

V. Мактабгача таълими муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишга доир тарғибот-ташвиқот ишлари.

16.

Мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.

1.Тарбияланувчилар учун овқатлантиришни ташкил этишда таомларни тайёрлаш усуллари, уларни истеъмол қилишнинг ижобий таъсири, овқатланиш режими, овқатлантиришни ташкил этишни замонавий усуллари масалаларида мақола, телекўрсатув, радио эшитиришлар ташкилэтиш

2. Оммавий нашрлар ва электрон манбаларда мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларни ёритиб бориш.

2019 йил мартдан доимий

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

17.

Мактабгача муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Тўғри овқатланиш машғулотлари” таълим дастурини жорий этиш.

1.Тарбияланувчиларда саломатликнинг қадри ва уни мустаҳкамлаш зарурлиги тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш.

Тарбияланувчиларни соғлом ҳаёт тарзи ва тўғри овқатланиш қоидалари билан таништириш.

2019-2020 ўқув йилидан

Мактабгача таълим вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

18.

Тарбияланувчилар, педагог ходимлар, ота-оналар томонидан соғлом овқатланиш қоидаларига амал қилиниши юзасидан билим ва кўникмаларни янада ривожлантириш бўйича давра суҳбатлари ўтказиб бориш.

1. Тарбияланувчилар, педагог ходимлар, ота-оналар томонидан соғлом овқатланиш қоидаларига амал қилиниши юзасидан давра суҳбатлари ўтказиб бориш.

2. Ота-оналар ўртасида овқатлантиришни ташкил этиш бўйича сўровномалар ўтказиш ва натижаларини муҳокама этиб бориш.

2019 йил мартдан доимий

Мактабгача таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил __ _________

_____-сон қарорига

4-илова

2019 - 2021 йилларда Республикада “Болалар овқатланиш комбинати”

ташкил этиш параметр кўрсаткичлари

Худудлар

2019 йил

2020 йил

2021 йил

Жами

1

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри

-

-

1

1

2

Андижон вилояти, Андижон шаҳри

-

-

1

1

3

Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри

-

1

-

1

4

Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри

-

-

1

1

5

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри

-

-

1

1

6

Навоий вилояти, Навоий шаҳри

-

1

-

1

7

Наманган вилояти, Наманган шаҳри

-

1

-

1

8

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри

-

1

-

1

9

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри

-

1

-

1

10

Сурхандарё вилояти, Термез шаҳри

-

-

1

1

11

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри

-

-

1

1

12

Тошкент шаҳри

1

1

1

3

13

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри

-

-

1

1

14

Хоразм вилояти, Урганч шаҳри

-

-

1

1

Жами

1

6

9

16

Умумий таклифлар

4109