ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13078 Внебюджетный пенсионный фонд при Министерстве финансов 29/01/2020 13/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-13078

         Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон “Ўзбекистон Республикасининг солиқ Кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаг”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сон қарорига мувофиқ буюраман:

     1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 14 октябрдаги 63-сон буйруғи (рўйхат рақами 2282, 2011 йил 17 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 483-модда) билан тасдиқланган Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

      2. Мазкур буйруқ эълон қилинган кундан кучга киради.

 

      Вазир                                                                                               Д. Кучкаров          

 

                 Тошкент ш.,

    2020 йил “___” ________,

                  ______-сон

                                                                                                            Ўзбекистон Республикаси

                                                                                                           молия вазирининг

                                                                                                            2020 йил “____” _____________

                                                                                                          _____-сон буйруғига

                                                                                                       ИЛОВА

 

Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия

ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

    1. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги “ягона ижтимоий тўлов” деган сўзлар “ижтимоий солиқ сўзлари” билан алмаштирилсин.

    2. 11-банднинг биринчи хатбошисидаги “ягона ижтимоий тўлов” деган сўзлар “ижтимоий солиқ сўзлари” билан алмаштирилсин.  

    3. 38-бандга “жазосига ҳукм қилинганда” деган сўзлардан кейин “(манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётган шахслар бундан мустасно),” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

    4. 48-бандга “янги яшаш манзили” деган сўзлардан кейин “ёки манзил-колонияси жойлашган манзил” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

    5. 53-бандга “янги яшаш манзили” деган сўзлардан кейин “ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс жазони ўтаётган манзил-колония жойлашган ердаги” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

    6.  2-иловада:

    а) 4-хатбошидаги “ишлайман” сўзидан кейин “, манзил-колониясида жазони ўтамоқдаман” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

     б) 6-хатбошида:

“алоқа бўлими” деган сўзлар “маҳалла фуқаролар йиғини” сўзлари билан алмаштирилсин;

“карточкаси” сўзидан кейин “, манзил-колонияси” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

    в) 7-хатбошидаги “пенсия олиш мумкинлиги” сўзларидан кейин “ҳамда пенсия (нафақа) тайинлаш муддати” сўзлари билан тўлдирилсин;

   7. 11-илованинг “Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш йиғмажилдида” бўлимининг 11-позицияси чиқариб ташлансин.

   8. 12-илованинг “Боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлаш йиғмажилдида” бўлимининг 5-позицияси чиқариб ташлансин.

 

 

Умумий таклифлар

273