ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13039 Хокимият Кошрабадского района 28/01/2020 12/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-13039

ЛОЙИҲА

 

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2013 йил,
15-сон, 197-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил
1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25 – моддаларига асосан таъминлаш мақсадида:

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

2. Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта:

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) икки йилда бир марта:

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – бир йилда бир марта:

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги:

- биринчи марта 1 мартдан 30 июнгача:

- иккинчи марта 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан 31 августгача ўтказилсин.

4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби
1-иловага мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини 2020 йилги мажбурий техник кўрикни ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа ишлари бўлими, туман ички ишлар бўлими транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

6. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.

7. Транспорт воситалари давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган миқдорларда йиғма ундирилади.

8. Техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссия раиси (Ж. Мамитов)га:

- юридик шахсга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юбориш;

- техник кўрикни ташкилотларда, диагностика станцияларида ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида иш вақтида, техник назорат постларида иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки ҳафтанинг дам олиш кунларидан бирида ўтказиш;

- техник кўрикдан ўтказишда техник жиҳатдан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг камчиликлари ва носозликларни бартараф этиш бўйича белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш вазифалари юклатилсин.

9. Мазкур қарор “Истиқбол сари” газетасида эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 11 февралдаги № 303-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

12. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари И. Сайфиддиновга зиммасига юклатилсин.

 

Туман хокими                                        Х.Оқбутаев

Туман ҳокимининг 2020 йил

“____”февралдаги _____- Қ-сонли

қарорига 1-илова

 

 

Туман ҳудудидаги хўжаликлар, корхона ва ташкилотлар, муассаса, кичик корхона, фермер хўжаликларига қарашли бўлган ҳамда аҳолига тегишли автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия

Т А Р К И Б И

 

Комиссия раиси:

Туман ички ишлар бўлими, йўл-ҳаракат

хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори лейтенант                      Ж.Мамитов

 

Комиссия аъзолари:

 

Туман мудофаа ишлари бўлими,

техника бўйича катта ёрдамчиси                                                    Ф. Ураков

 

Туман Ватанпарвар ўқув

спорт-техника клуби раиси                                                            С. Давиров

 

Ўзбекистон автомобиль транспорт

Агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси

шаҳарлар ва туманларда автомобиль

текширувларини мувофиқлаштириш

шўъбаси етакчи инспектори                                                          Ғ. Якубов

 

Тумандаги “Пангат йўловчи транс”

МЧЖ. раиси                                                                                    У. Жанонов

Туман ҳокимининг 2020 йил

“____”февралдаги _____- Қ-сонли

қарорига 2-илова

 

Тумандаги юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг

2020 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш

ЖАДВАЛИ

 

Т/р

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар номи

ТВ сони

Техник кўрикдан ўтказиш санаси

Техник кўрикдан ўтадиган манзил

Биринчи марта

Иккинчи марта

1

Туман ҳокимияти

7

2.03.2020й

 

ЎЗ МАНЗИЛИ

2

Молия бўлими

1

2.03.2020й

 

ЎЗ МАНЗИЛИ

3

Туман ДСЭНМ

2

2.03.2020й

 

ЎЗ МАНЗИЛИ

4

Ободонлаштириш бошқармаси

3

2.03.2020й

 

ЎЗ МАНЗИЛИ

5

Қўшработ ҚХКХ

4

2.03.2020й

 

ЎЗ МАНЗИЛИ

6

Жўш ҚХКХ

1

2.03.2020й

 

ЎЗ МАНЗИЛИ

7

8-АКХХБ

8

3.03.2020й

 

ЎЗ МАНЗИЛИ

8

Ватанпарвар УСТК

8

3.03.2020й

 

ЎЗ МАНЗИЛИ

9

Кўшработ туман ДСИ

1

4.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

10

Қўшработ туман ЙХПТФК

2

4.03.2020й

 

ЎЗ МАНЗИЛИ

11

Марказий тиббиёт бирлашмаси

6

5.03.2020й

 

ЎЗ МАНЗИЛИ

12

ТОЗА ҲУДУД МЧЖ

5

5.03.2020й

 

ЎЗ МАНЗИЛИ

13

Пангат йўловчи транс МЧЖ

8

6.03.2020й

15.09.2020й

ЎЗ МАНЗИЛИ

14

Жўш каюморс МЧЖ

5

6.03.2020й

16.09.2020й

ЎЗ МАНЗИЛИ

15

JOBUTOY TRANS МЧЖ

4

7.03.2020й

17.09.2020й

ЎЗ МАНЗИЛИ

16

TURIZM WAY LOGISTIK МЧЖ

7

7.03.2020й

18.09.2020й

ЎЗ МАНЗИЛИ

17

Ҳалқ таълими бўлими

2

9.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

18

Мактабгача таълим бўлими

1

9.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

19

Почта алоқа тармоғи

1

10.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

20

Нуроний Жамғармаси

1

10.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

21

Бандлика кумаклаши маркази

1

11.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

22

Бустон ХСИЧТФ

8

11.03.2020й

 

ЎЗ МАНЗИЛИ

23

Мрамор хусуий корхонаси

1

12.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

24

Зарбанд кичик корхонаси

4

12.03.2020й

 

ЎЗ МАНЗИЛИ

25

Саид хусусий корхонаси

1

13.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

26

Қўшработ таморқа хизмат МЧЖ

2

13.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

27

Даминов Бердиёр ХСИЧТФ

1

16.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

28

Сартоқчи мрамор ХСИЧТФ

2

16.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

29

INTEGRAL PLUS хусусий корхона

1

17.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

30

SHAGOL SOY BIZNES МЧЖ

4

17.03.2020й

21.09.2020й

ЎЗ МАНЗИЛИ

31

ELTRAGON PLAST хусусий корхона

1

18.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

32

PLATINA SERVIS МЧЖ

3

18.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

33

RABOT BAXT МЧЖ

3

19.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

34

KAMAR GAVHARI фермер хужалиги

1

19.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

35

Тошбулоқ жилваси фермер хужалиги

2

20.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

36

Боли ота фермер хужалиги

1

20.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

37

Қўштепа ғалла фермер хужалиги

1

23.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

38

Уктам чорвадори хусусий корхона

1

23.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

39

Узумзор жужаси хусусий корхона

1

24.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

40

Темурбек Работ ОИЛ МЧЖ

1

24.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

41

Bek savdo omad baraka МЧЖ

1

25.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

42

Salimova Oysifat Tolliboevna х/ш

2

25.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

43

Феруза МЧЖ

1

26.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

44

Диёрбек сервис МЧЖ

2

26.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

45

Анваржон Хамраев МЧЖ

2

27.03.2020й

 

ЎЗ МАНЗИЛИ

46

Қўшработ қурилиш таъмир МЧЖ

1

27.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

47

Қўшработ ғишт таъмир хусусий корхон

4

30.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

48

Олмас мемори хусусий корхона

1

31.03.2020й

 

Туман ЙХХГда

49

NEW CONTINENT МЧЖ

1

1.04.2020й

 

Туман ЙХХГда

50

OOO MILLENNIUM tehno croup

1

1.04.2020й

 

Туман ЙХХГда

51

Қўшработ иссиқ нони хусусий корхона

1

2.04.2020й

 

Туман ЙХХГда

52

ДТ Халқ банки

2

2.04.2020й

 

Туман ЙХХГда

53

Шахзода Қандолат савдо МЧЖ

1

3.04.2020й

 

Туман ЙХХГда

54

Шакарова Муниса хусусий корхона

1

3.04.2020й

 

Туман ЙХХГда

55

OOO QO’SH CHASHMA NUR

1

6.04.2020й

 

Туман ЙХХГда

56

УП МАРКАЗ ГАЗ ТАЪМИНОТ

3

6.04.2020й

 

Туман ЙХХГда

57

Заркен Бест Ехпресс севиз МЧЖ

1

7.04.2020й

 

Туман ЙХХГда

58

Туман Қишлоқ ва сув хужалиги бўлими

1

7.04.2020й

 

Туман ЙХХГда

59

Зармитан Бунёдкор хусусий корхонаси

1

8.04.2020й

 

Туман ЙХХГда

60

Mine Construction Alliance s/r/o/Cкипов

3

8.04.2020й

25.09.2020й

Туман ЙХХГда

61

Оқчобсой сув қурилиш хусусий корхон

1

9.04.2020й

 

Туман ЙХХГда

62

Фозилмон ихтисослаштирилган давлат ўрмон хужалиги

2

9.04.2020й

 

Туман ЙХХГда

63

БШПУ қурилиш бошқармаси

5

13.04.2020й

21.09.2020й

ЎЗ МАНЗИЛИ

64

Зармитан ДГҚЭ

23

14.04.2020й

22.09.2020й

ЎЗ МАНЗИЛИ

65

НКМК Жан.Кон бош. 10-автокорхона

118

15-17.04.

2020й

24.09.2020й

ЎЗ МАНЗИЛИ

Умумий таклифлар

145