Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13006 Ғаллаорол туман ҳокимияти 28/01/2020 12/02/2020 1

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-13006

Ғаллаорол туман ҳокими қарори

 

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник
кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами 2013 й., 15-сон 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ, транспорт воситаларини            2020 йил мажбурий техник кўригини ташкил қилиш максадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни
6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборатномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосланиб:

                                     

Қ  а р о р    қ и л а м а н:

 

1. Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофиқ:

Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ;

Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт
воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳудудий жадвали
3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда, ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.

4. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта;

ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

тиркамалар кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

5. Ушбу қарорнинг 4-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги:

биринчи марта - 1 март - 30 июнда;

иккинчи марта - 1 сентябрь - 31 октябрда ўтказилиши инобатга олинсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 25 март - 30 июнга қадар;

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 25 мартдан - 31 августга қадар ўтказилсин.

6. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комисссияси (А.Ашуров)га:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш вазифаси юклатилсин.

7. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 31 январдаги 54-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.

8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.

9. Туман ички ишлар бўлими (Б.Наимов) мажбурий техник кўрик якуни тўғрисида туман ҳокимлигига ахборот тақдим этсин.

10. 2019 йил 25 мартда туман ҳокимлиги томонидан қабул қилинган 3547-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг  ўринбосари А.Мамаражабов зиммасига, ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Наимов зиммасига юклатилсин.

12. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Туман ҳокими:                                                Ж.Оқбоев

            Туман хокимининг

                                                                                                          2020 йил “_________даги

_____-сонли қарорига
1-ИЛОВА

 

 

Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси
ТАРКИБИ

 

 

т/р

Фамилияси, исми

Лавозими

1.

А.Ашуров

Туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи-комиссия раиси

2.

Ғ.Бозорқулов

Туман ИИБ ЙҲХБ катта инспектори- комиссия аъзоси

3.

А.Нишонов

Муҳандис-механик, комиссия аъзоси

4.

Э.Хўжақулов

Туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси инспектори, комиссия аъзоси

5.

Ж.Жабборқулов

АЖ Aleskom суғурта компанияси бошлиғи- комиссия аъзоси

6.

А.Қурбонов

Туман Мудофаа ишлари бўлими техникалар хисобини юиритиш бўлими бошлиғи – комиссия аъзоси

 

Умумий таклифлар: 1

320