ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13002 Хокимият Пскентского района 28/01/2020 12/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туман ҳудудидаги транспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида
ID-13002
Қ А Р О Р ЛОЙИҲА Р Е Ш Е Н И Е “ ” январь 2020 йил №_____ Пискент ш Туман ҳудудидаги транспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, 9-сон, 215–модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил 1-2 сон, 17-модда) талабларига асосан, 2020 йилда туман ҳудудидаги транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН: 1. Туман ички ишлар бўлими Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси туман ҳудудидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин. 2. Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши белгилансин: а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўриндиқлари сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчиларнинг ўрнидан ташқари) автомобиллар, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун мўлжалланган махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар – бир йилда икки марта; б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта; в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта; г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси–шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб, улардан фойдаланинишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди (мазкур банднинг ”а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари). 3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги: биринчи марта -1 март-30 июнда; иккинчи марта -1 сентябрь – 31 октябрда ўтказилади Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март – 30 июнда ўтказилади. Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь – 31 августда ўтказилади. 4. Корхона ташкилот ва муасасалардаги автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 5. Корхона ташкилот ва муассасалардаги автотранспорт воситаларини 2020 йилги техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 6. Туман ҳокимининг ўринбосари (С.Исакулов) ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортларнинг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти Пискент тумани вакилига: 2020 йил 15 февралга қадар йўл ҳаракати хавфсизлигини таьминлаш комиссияси билан ҳамкорликда юридик шахслар раҳбарларини жалб этган ҳолда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ҳамда уни ўтказиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсин; транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси, Мудофаа ишлари бўлими, юридик шахсларнинг муҳандис-техник ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузсин; туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси билан биргаликда фаолияти тугатилган корхона ва ташкилотлар тасарруфида бўлган транспорт воситаларини, тиркамаларини, ярим тиркамаларни аниқлаш ҳамда уларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш чораларини кўрсин. 7.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 28 февралдаги ПҚ-294 сон “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таьминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 9-сон, 64-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон “Ўзбекистон Республикасида автомобил транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таьминлашга доир тадбирларни тасдиқлаш ҳақида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 21-сон, 204-модда) қарорлари ижросини таьминлаш, йўловчиларга самарали транспорт хизмати кўрсатиш, уларнинг хавфсизлигини таьминлаш мақсадида тумандаги барча тижорат асосида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар тасарруфидаги, ишлаб чиқарилган йили 10 йилдан ошган барча турдаги автобус ва кичик автобусларнинг мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин. 8. Транспорт воситаларини техник кўрикка жалб қилишда туман ички ишлар бўлимининг тегишли хизматлари, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатилиши тавсия қилинсин. 9. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказилиш жадвалига асосан автобус ва кичик автобусларни мажбурий техник кўрикка тайёрлаш, тақдим этиш юридик шахслар раҳбарлари ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилсин. 10. Ўрнатилган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтмаган автобус ва кичик автобуслардан фойдаланиш таъқиқлансин. 11. Мулкчилик шаклидан қатьий назар корхона, муасаса ва ташкилот раҳбарлари томонидан мажбурий техник кўрик бошланишидан камида 10 кун олдин вилоят Ички ишлар бошқармаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмасига (ТРИБ) мавжуд транспорт воситалари ҳақидаги маьлумотлар таққослаш учун тақдим этилсин. 12. Туман суғурта бўлими туман ички ишлар бўлими Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси билан ҳамкорликда транспорт воситалари учун мажбурий суғурта тўловларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чораларини кўрсин. 13. “Пискент ҳаёти” таҳририяти (Ш.Ражабова)га: транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан сифатли ўтказиш йўл ҳаракати хавфсизлигини таьминлашнинг асосий гарови эканлигини тарғиб қилиб бориш тавсия этилсин. 14. Пискент тумани ҳокимининг 2019 йил 6 февралдаги “2019 йилда туман ҳудудидаги транспорт воситаларини техник кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 200-cон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 15. Мазкур қарор расмий эьлон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 16. Қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Х.Каримов зимммасига юклатилсин. Туман ҳокими Ш.Аҳмедов

Умумий таклифлар

154