ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1297 Государственная инспекция по надзору за качеством образования при Кабинете Министров Республики Узбекистан 26/11/2018 11/12/2018 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-1297

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш

шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил

11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони ҳамда “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил

30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 13-сон, 247-модда) билан тасдиқланган Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш

ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил ____ ____________ даги ____-сон қарорига

ИЛОВА

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 4-банддаги “5 йил” сўзлари “чекланмаган” сўзи билан алмаштирилсин.

2. 5-бандда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:

“мактабгача таълим билан боғлиқ йўналиш бўйича нодавлат мактабгача таълим муассасаси, унинг тарбияланувчилари, педагоглари

ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли ахборотни Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига киритиш.”;

саккизинчи – ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи – ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

3. 26-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

“Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида нодавлат мактабгача таълим муассасаси, унинг тарбияланувчилари, педагоглари

ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли ахборотнинг мавжуд эмаслиги нодавлат мактабгача таълим фаолияти учун берилган лицензияни тўхтатиш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.”.

Умумий таклифлар

836