ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12923 Хокимият Туракурганского района 04/02/2020 19/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-12923

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомига мувофиқ транспорт воситаларининг 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг         6-моддасига асосан,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

           

1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а)тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б)ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган
(ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;

в)ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г)тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда.

3.Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта — 1 мартдан 30 июнгача;

иккинчи марта — 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги  1 январдан 31 августгача ўтказилсин.

4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби     1-иловага мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини 2020 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил              31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш хақида”ги қарори 3-банд талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

6. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ҳодимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари зиммасига юклатилсин.

8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Киритилди:

 

Тўрақўрғон туман ички ишлар бўлими   

йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи

катта инспектори         сержант                                          Д.Турсунов

 

Келишилди:

 

“Ўзавтодарётранс” агентлиги

Наманган вилоят ҳудудий бўлими

мутахассиси                                                                Т.Акрамжанов

Туман ҳокими

биринчи ўринбосари в/б                                           Қ.Саходуллаев

 

Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси                                Ҳ.Сотиволдиева

Тўрақўрғон туман ҳокимининг

                                                             2020 йил «   » февралдаги

                                                                        ______ - сонли қарорига

1-илова 

 

 

Туманда транспорт воситаларни техник кўригини

ўтказишни ташкил этувчи комиссия

Т  А  Р  К  И  Б  И

 

Комиссия раиси :

 

Д.Турсунов                                     Тўрақўрғон туман ички ишлар

                                         бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги  

                        гуруҳи катта инспектори

                                      

 

 

Комиссия таркиби :

 

Ғ.Ахматов                            Туман «Автомотохаваскорлар» жамияти

                                      раиси

 

Комиссия аъзолари:

 

Т.Акрамжанов                        «Ўзавтодарётранс» агентлиги Наманган

                                           вилоят ҳудудий бўлими мутахассиси

 

М.Маматкулов                         Туман «Давтехназорат» инспекцияси

    бошлиғи

 

А.Нурматов                                        Туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш

                                                       фойдаланиш корхонаси механиги

 

А.Хожибаев                              Мудофаа булими бошлғининг

                                                       ўринбосари 

 

 

  Тўрақўрғон туман ҳокимининг

                                                                                                                                                              2020 йил  «____» февралдаги

                                                              «______ « сонли қарорига

илова 

 

 

Туманда транспорт воситаларини техник кўригини ўтказиш

 

Ж А Д В А Л И

 

 

Т/р

Ташкилот,корхона, хўжаликлар, муассасалар номлари

Техник кўрикни
ўтказиш куни

Техник кўрик ўтказиладиган

жой

Кўрикни ўтказиш вақти

Транспорт воситалари сони

1.

Туман Нефт база унитар  корхонаси

01-02-03. 04.2020 й

Туман Нефт база унитар  корхонаси

9:00-16:00

66

2.

Туман тиббииёт бўлими

06.04.2020 й

Туман марказий шифохонаси

9:00-16:00

2

3.

Тўрақўрғон «Қишлоқҳўжаликкимё» ҳ.ж

07.04.2020 й

Тўрақўрғон «Қишлоқхўжаликкимё» ҳ.ж

9:00-16:00

4

4.

Тўрақўрғон  МТП

08.04.2020 й

Тўрақўрғон  МТП

9:00-16:00

2

5.

Шоҳидон гишт заводи

09.04.2020 й

Шоҳидон гишт заводи

16:00-18:00

5

6.

МКТ «Ватанпарвар», Тўрақўрғон қишлоқ ҳўжалик коллежи

10.04.2020 й

МКТ «Ватанпарвар», Туракургон кишлок хужалик коллежи

9:00-16:00

26

7.

Туман  ЙФУК

14.04.2020 й

Туман  ЙФУК

9:00-16:00

14

8.

Коммунал Ободонлаштириш

15.04.2020 й

Коммунал Ободонлаштириш

9:00-16:00

2

9.

ХМКК-401, Ветеринария

16.04.2020 й

ХМКК-401, Ветеринария

9:00-16:00

15

10.

ДСЭНМ

17.04.2020 й

ДСЭНМ

9:00-16:00

2

11.

Шаҳанд, 48-мактаб интернат

20.04.2020 й

Шаханд, 48-мактаб интернат

9:00-16:00

3

12.

Уз ПИТИ ва 3-сон пахта завод

21.04.2020 й

Уз ПИТИ ва 3-сон пахта завод

9:00-16:00

6

13.

Молия бўлими  ва Муборак ГАЗ

04.05.2020 й

Молия булими  ва МуборакГАЗ

9:00-16:00

8

14.

Туман  ГАЗ

05.05.2020 й

Туман  ГАЗ

9:00-16:00

10

15.

Туман қишлоқ ва сув ҳўжалиги

06.05.2020 й

Туман кишлок ва сув хужалиги

9:00-16:00

2

16.

4-Қ.Қ.К.

07.05.2020 й

4-ККК

9:00-16:00

11

17.

Туман алоқа бўлими 

08.05.2020 й

Туман  ИИБ ЙХХГ

9:00-16:00

3

18.

Тумандаги банклар

11.05.2020 й

Туман  ИИБ ЙХХГ

9:00-16:00

3

19.

«Нуроний» жамғармаси

12.05.2020 й

Туман  ИИБ ЙХХГ

9:00-16:00

1

20

ABDULAZIZ POLVON OTA OGLI ABDUSAMAD МЧЖ

13.05.2020 й

Туман  ИИБ ЙХХГ

9:00-16:00

4

21

DOSTON ZAMIN BUNYODKORI Х/К

14.05.2020 й

Туман  ИИБ ЙХХГ

9:00-16:00

8

22

OOO O'QITISH QURILISH HOM-ASHYO

15.05.2020 й

Туман  ИИБ ЙХХГ

9:00-16:00

5

23

SARDOR BAHROM ZOO  Ф/Х

16.05.2020 й

Туман  ИИБ ЙХХГ

9:00-16:00

12

24

РАВНАК МЧЖ

18.05.2020 й

Туман  ИИБ ЙХХГ

9:00-16:00

10

25

NURILLO QANDOLAT SAVDO МЧЖ

19.05.2020 й

Туман  ИИБ ЙХХГ

9:00-16:00

6

26

FIRDAVS DIZAYN TRANS МЧЖ

20.05.2020 й

Туман  ИИБ ЙХХГ

9:00-16:00

12

27.

Хусусий корхоналар

Ҳар Чоршанба кунлари

Туман  ИИБ ЙХХГ

9:00-16:00

24

28.

Деҳқон ва фермер ҳўжаликлари

Ҳар Сешанба кунлари

Туман  ИИБ ЙХХГ

9:00-16:00

18

29.

Кичик корхоналар

Ҳар Шанба кунлари

Туман  ИИБ ЙХХГ

9:00-16:00

36

 

Умумий таклифлар

163