ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12890 Центральный банк Республики Узбекистан 28/01/2020 12/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Указ Президента Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
ID-12890

Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ–573-сон Қонунига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.

 

     Ўзбекистон Республикаси

                 Президенти                                                                      Ш. Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил ____  __________даги ПФ–______-сон Фармонига

1-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги “Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–837-сон Фармонида:

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларининг экспорт-импорт ҳамда бошқа валюта операциялари бўйича хорижий валютадаги маблағлари ҳаракати устидан назорат қилиш Ҳисоб палатаси, Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасига юклатилсин.”;

б) илованинг 10 ва 11-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10. Валютани сотиб олиш, сотиш ва ундан фойдаланиш тартибларини бузганлик учун қонунчиликда белгиланган жазо чоралари қўлланилади.

11. Чет эл валютасидаги тушумни хорижий банкларда очилган ҳисобварақларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид равишда ўтказиш чет эл валютасидаги тушумни яшириб қолиш ҳисобланади.”.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–1193-сон Фармонининг 8-банди иккинчи хатбошисидаги “ваколатли банклар” сўзлари “тижорат банклари” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 24 январдаги “Тўлов интизомини ва ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–1363-сон Фармони 2-бандининг учинчи хатбошисидаги “ваколатли банкларнинг” сўзлари “тижорат банкларининг” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 26 августдаги “Хорижий сармоялари бўлган корхоналар ишлаб чиқарадиган маҳсулот экспортини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–1831-сон Фармони 1-бандида:

учинчи хатбошидаги “вакил банкларнинг” сўзлари “тижорат банкларининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 23 сентябрдаги “Жисмоний шахсларнинг хорижий валютадаги омонатларини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–2079-сон Фармонида:

а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 3-банддаги “ваколатли банкларига” сўзлари “тижорат банкларига” сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–4455-сон Фармонига 1-илованинг рус тилидаги матнида 10-позиция чиқариб ташлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ–5032-сон Фармони 3-бандининг учинчи хатбошисидаги “солиқ, божхона ва валюта” сўзлари “солиқ ва божхона” сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5099-сон Фармони 11-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5177-сон Фармони 2-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“жисмоний шахслар чет эл валютасини тижорат банклари орқали эркин сотиши ва сотиб олиши ва сотиб олинган маблағларни ҳеч қандай чекловларсиз тасарруф этиши мумкин;”.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 декабрдаги “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5276-сон Фармони 2-бандида:

а) биринчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

б) иккинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2164-сон қарори 4-иловасининг 13-позицияси чиқариб ташлансин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 сентябрдаги “Ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишга хорижий инвестицияларни жалб қилиш тўғрисида”ги ПҚ–2237-сон қарори 5-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“тузилган шартномалар доирасида, иш ҳақини чет элда очилган ҳисобварақларига хорижий валютани ўтказган ҳолда олиш ҳуқуқига эгадирлар;”.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2520-сон қарори 3-банди саккизинчи хатбошисидаги “, унда экспортдан валюта тушумининг кафолати ва унинг белгиланган миқдорда мажбурий сотилишини таъминлайдиган нормалар кўзда тутилсин” сўзлари чиқариб ташлансин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги “Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузурида Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация Марказини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–2602-сон қарори 5-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“илмий-технологик лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва илмий- амалий тадқиқотларни ўтказиш учун Марказнинг чет эллик ходимларига иш ҳақи ҳамда бошқа тўловлар миқдори Марказнинг Васийлик кенгаши томонидан Япония илмий ва олий таълим муассасалари ставкалари даражасида тасдиқланади ҳамда уларнинг хоҳишига кўра миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш;”.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–2750-сон қарори 3-иловасининг 34-позицияси чиқариб ташлансин.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузурида Корея Республикаси ҳукуматининг беғараз кўмагини жалб этган ҳолда ўқув-амалий тўқимачилик технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2759-сон қарорининг 5-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“технопаркнинг фаолият кўрсатиши учун чет элдан жалб этиладиган педагог ва илмий ходимларнинг иш ҳақи миқдорлари Васийлик кенгаши томонидан Корея университетлари ставкалари даражасида тасдиқланади ҳамда уларнинг хоҳишига кўра миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўланади;”.

17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2909-сон қарорининг 4-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Молия вазирлиги билан келишилган таклифлари асосида хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш уларнинг хоҳишига кўра миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида амалга оширилади;”.

18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2972-сон қарорининг 6-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“янги гидроэлектростанциялар қуриш ва фаолият кўрсатаётганларини модернизация қилишда қатнашишга хориж мутахассисларини доимий ва вақтинчалик асосда жалб этиш, уларнинг фаолиятига тўланадиган ҳақни миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлашга рухсат берилсин.”.

19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги “Эзгу мақсад” халқаро хайрия жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–3135-сон қарори 5-бандида:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масьулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3175-сон қарори 12-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ЭИЗ иштирокчилари учун қонунчиликда белгиланган солиқ ва божхона имтиёз ҳамда преференцияларига сўзсиз риоя этилишини, уларнинг хўжалик фаолиятига аралашувга йўл қўймасликни;”.

21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг рус тилида қабул қилинган 2017 йил 21 августдаги “Пахтакор” футбол клуби моддий-техник базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3227-сон қарорининг 7-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

“принимать на работу высококвалифицированных иностранных специалистов и осуществлять выплату заработной платы в национальной валюте или иностранной валюте путём перевода средств на зарубежные счета.”.

22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги “Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3238-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“5. “ЭТМК” АЖнинг директорига истисно тариқасида юқори малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилишга ҳамда уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлашга рухсат берилсин.”.

23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–3549-сон қарори 5-бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ишга белгиланган тартибда юқори малакали хорижий мутахассисларни қабул қилиш, шунингдек, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин.”.

24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 апрелдаги “Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–3657-сон қарори 3-банди учинчи хатбошисидаги “солиқ, божхона ва валюта” сўзлари “солиқ ва божхона” сўзлари билан алмаштирилсин.

25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарорининг 3-банди ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин.”.

26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 сентябрдаги “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–3927-сон қарорининг 7-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“юқори малакали чет эл мутахассисларини ишга қабул қилиш ва уларга Агентлик билан келишилган миқдорда иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлашга;”.

27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4059-сон қарорининг 14-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар техник қўмиталарининг мутахассисларини, илғор лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасаларининг мутахассисларини жалб этиш, шунингдек, юқори малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ҳамда уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш;”.

28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–4105-сон қарорининг 2-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин.”.

29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–4135-сон қарорининг 3-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин.”.

30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4142-сон қарорининг 2-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“юқори малакали хорижий мутахассисларни белгиланган тартибда ишга қабул қилиш, шунингдек, уларга Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин.”.

31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–4143-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳтирда баён этилсин:

“малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин.”.

32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–4254-сон қарорининг 2-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин.”.

33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ–4292-сон қарорининг 2-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин.”.

34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4380-сон қарорининг 6-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда малакали хорижий мутахассисларни уларга истисно тариқасида Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказиш орқали чет эл валютасида тўлаган ҳолда ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш.”.

35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги “O`zbekiston tarixi” телеканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4390-сон қарорининг 10-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“юқори малакали хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш ва ишга қабул қилиш ҳамда ажратилган бюджет маблағлари доирасида уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлашга ҳуқуқи берилсин.”.

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил ____  ______даги ПФ-____-сон Фармонига

1-илова

 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган

деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари рўйхати

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 24 июлдаги “ЎзДЭУавто” акциядорлик жамияти автомобилларининг янги моделларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–675-сон қарорининг 4-банди.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ–1024-сонли қарорига 31-илованинг 10-банди.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги “Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–1604-сонли қарорига 3-илованинг 1-банди.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги “2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПҚ–2687-сон қарорига 8-илованинг 5-банди.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3351-сон қарори 1-бандининг “а” кичик банди.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги “Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4348-сон қарори 4-бандининг “в” кичик банди.

Умумий таклифлар

257