ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12885 Центральный банк Республики Узбекистан 28/01/2020 12/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (“Валютани тартибга солиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ–573-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)
ID-12885

   

Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ–573-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунида белгиланган миқдордан ортиқ нақд пул маблағларини божхона чегараси орқали олиб чиқиш тартибини белгиловчи ҳукумат қарори лойиҳасини бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.

 

             Ўзбекистон Республикасининг

                            Бош вазири                                                                      А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___” __________даги ____-сон қарорига
1-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 июлдаги 346-сон қарори билан тасдиқланган “Хорижий юридик ва жисмоний шахсларга, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, ҳалқаро бирлашмалар ва ташкилотларга Тошкент шаҳрида ер участкаларини ижарага беришнинг Вақтинчалик тартиби”нинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“8. Норезидент юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларининг ижара ҳақини белгиланган ставкаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўлайдилар.”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 октябрдаги 410-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2000 й., 8-сон, 127-модда) билан тасдиқланган “Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисида низом”нинг 12-бандидаги “эркин алмаштириладиган валютада” сўзлари “Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда) 3-бандидаги “ваколатли банкларида” сўзлари “тижорат банкларида” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки” бўлимининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Ички валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2003 йил 16 июлдаги 317-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 йил, 7-сон, 64-модда) 2-бандидаги “ваколатли банклар” сўзлари “тижорат банклари” сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг “Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда):

а) 2-банддаги “ваколатли банклар” сўзлари “тижорат банклари” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада:

11 ва 14-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

121-банднинг иккинчи хатбошидаги “3000 (уч минг)” сўзлари “5000 (беш минг)” сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“13. Ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилиш муддати норезидентнинг мажбуриятлари юзага келган санадан эътиборан 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак.

Бунда, импорт операциялари бўйича тўлов амалга оширилган санадан эътиборан, экспорт операциялари бўйича эса товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган санадан эътиборан норезидентнинг мажбуриятлари юзага келган ҳисобланади.

Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) таъсири юзага келган ҳолатда хорижий валютадаги тушумнинг тушиши муддати ушбу таъсир юз берган давлатнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган, енгиб бўлмайдиган кучнинг амал қилиши даврига узайтирилади.”;

қуйидаги мазмундаги 151-банд билан тўлдирилсин:

“151. Экспорт контрактлари бўйича янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларини белгиланган жойгача транспортда ташиш пайтида ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ фактура қийматига тузатишлар киритиш учун қўлланадиган Экспорт қилинган янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз маҳсулотларининг табиий йўқолиш нормативлари доирасида табиий йўқолишлар бўлган ҳолатларда, экспорт қилувчи бу ҳақда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) ахборот киритади.

Экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотларининг табиий йўқолишлари мавжуд бўлганда, йўқолиш суммаси дебитор қарздорлик сифатида ҳисобга олинмайди, балки экспорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олинади. Йўқотиш суммаси олдиндан тўлов сифатида эътироф этилганда, табиий йўқотишлар суммасига тенг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчи томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар асосида юклаб жўнатилади.

Табиий йўқотишлар суммаси хизмат кўрсатувчи банк томонидан экспорт қилувчининг табиий йўқотишлар суммаси тўғрисида ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар асосида экспортга юкланган маҳсулотлар суммасидан камайтирилади.

Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш натижасида пайдо бўлган йўқотиш суммаси хорижий шерикка қайтарилиши лозим ёки кейинги етказиб беришлар учун олдиндан тўлов деб ҳисобланиши мумкин.

Бунда экспорт божхона юк декларациясида қайд этилган янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларининг фактура қийматига тузатишлар киритилмайди.”;

17-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Қуйидаги импорт контрактлари бўйича вужудга келган муддати ўтган дебитор қарздорликлар учун импорт контрактларида белгиланган муддатлар тугагунга қадар молиявий жазо чоралари қўлланилмайди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган контрактлар бўйича ёки контрактлар Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган тақдирда;

тадбиркорлик субъектларига нисбатан асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт шартномалари юзасидан муддати ўтган дебитор қарздорлик учун, агар ушбу контрактлар шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда
180 кундан ортиқ белгиланган бўлса.”;

Низомга 2-иловада:

“б” банддан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

изоҳлардаги “Ваколатли банклар” сўзлари “Тижорат банклари” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 2-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2004 йил 25 февралдаги 86-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 8-сон, 96-модда):

а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Белгилансинки, жисмоний шахслар-резидентлар ва норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси - сўмни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва республикадан ташқарига олиб чиқишга юз миллион сўмдан ортиқ бўлмаган суммада амалга оширишга рухсат берилади.”;

б) 2 ва 4-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг “Кандим конлар гуруҳи участкасига, Хаузак ва Шоди участкаларига, шунингдек Қўнғирот участкасига нисбатан маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2004 йил 14 сентябрдаги 428-сон қарорига ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомда:

а) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9. Юқорида кўрсатиб ўтилган экспорт операциялари бўйича хорижий валютадаги тушумларнинг тушишини назорат қилиш Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими орқали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Валюта тушумларининг ўз вақтида ва тўлиқ тушиши юзасидан жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ чет элдаги корхоналар раҳбарлари ва экспортчилар зиммасига юкланади.

Экспорт контрактлари бўйича маҳсулотлар сотишдан валюта тушуми экспортчиларнинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисобрақамларига ўтказилади.”.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 8-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 502-позицияси чиқариб ташлансин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 8-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларининг 13-банди ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“хорижий валютани сотиш (тижорат банкларнинг белгиланган тартибда жиҳозланган ва фаолият кўрсатувчи валюта айирбошлаш шохобчалари бундан мустасно);”.

12. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК кредитларини ўз вақтида сўндиришни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2013 йил 16 сентябрдаги 253-сон қарорига ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.

13. Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектларининг банк иши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 24-модда):

а) 1-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошида “Ваколатли банклар” сўзлари “Тижорат банклари” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) қарорга 4-иловада:

илова номидаги “ваколатли банклар” сўзлари “тижорат банклари” сўзлари билан алмаштирилсин;

1-банддаги “ваколатли банклар” сўзлари “тижорат банклари” сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банддаги “ваколатли банклар” сўзлари “тижорат банклари” сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банддаги ва 29-банднинг учинчи хатбошидаги “ваколатли банк” сўзлари “тижорат банки” сўзлари билан алмаштирилсин;

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 5-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисида низомда:

а) 11-бандда:

“а” кичик бандда “ваколатли банкка” сўзлари “тижорат банкига” сўзлари билан алмаштирилсин;

“в” кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“в) ННТнинг хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақлари очилган банкларга - уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини ННТнинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағи очилган банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани жўнатади.”;

б) 13-банднинг “б” кичик банди бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

“хорижий валютадаги иккиламчи, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банклар томонидан тугатиш комиссиясининг ариза-топшириқномаси асосида мазкур ҳисобварақлар ёпилади ҳамда улардаги қолдиқ маблағлар миллий валютадаги асосий ҳисобварақ очилган банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказилади.”.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 17-сон, 301-модда) билан тасдиқланган 2018-2020 йиллар даврида фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалининг 60-позицияси чиқариб ташлансин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг “Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳон ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 20 июндаги 400-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й.,6-сон, 109-модда):

а) 2-бандда “миллий ва хорижий валютада” сўзлари “миллий валютада” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 7-банднинг иккинчи хатбошидан “хорижий валютадаги” сўзлари чиқариб ташлансин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 631-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 33-сон, 860-модда) билан тасдиқланган Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center” инновация маркази тўғрисида низомда: 

а) 6-боб номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6-боб. Инновация маркази резидентлари валюта маблағларидан фойдаланиш тартиби”;

б) 34, 35, 38, 39 ва 41-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 5-сон, 84-модда) билан тасдиқланган Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларида:

а) 5-бандда:

биринчи хатбошидаги “5 000 (беш минг) АҚШ долларига” сўзлари

“100 000 000 (юз миллион) сўмга” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбишилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

б) 6-банддаги “5 000 (беш минг) АҚШ долларидан” сўзлари “100 000 000 (юз миллион) сўмдан” сўзлари билан алмаштирилсин.

в) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)” 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон қарорига ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2019 йил, 34-сон, 598-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди “г” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“г) тижорат ташкилотининг хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақлари очилган банкларга - уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг депозит ҳисобварақларига, унинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағи очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани жўнатади.”.

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___” __________даги ____-сон қарорига
2-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган
деб эътироф
этилаётган баъзи қарорлари рўйхати

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида валютани тартибга солиш тўғрисида” 1993 йил 25 майдаги 251-сон қарори.

2. Вазиpлаp Маҳкамасининг “Хоpижий банклаp ва молия ташкилотлаpининг ваколатхоналаpи фаолиятини ташкил этиш масалалаpи тўғpисида” 1994 йил 21 февралдаги 84-сон қарорининг 9-банди.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳар автоёнилғи қуйиш шохобчалари ишини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1994 йил 31 майдаги 277-сон қарорининг 6-банди.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Республика валюта жамғармаси ҳисобидан чет эл валютасида кредитлар бериш ва уларни тўлаш тартибини тасдиқлаш тўғрисида” 1994 йил 3 ноябрдаги 534-сон қарори.

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Супермаркетлар шохобчаларини ташкил этиш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1995 йил 19 апрелдаги 135-сон қарорининг 4-банди.

6. Вазирлар Маҳкамасининг “Асака” давлат-акционерлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида қарори” 1995 йил 7 ноябрдаги 424-сон қарорининг 11-банди.

7. Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарори.

8. Вазирлар Маҳкамасининг “Бартер асосидаги экспорт-импорт операцияларини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1996 йил 13 августдаги 280-сон қарорининг 3-банди.

9. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзавиализинг” акциядорлик-лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида” 1997 йил 19 декабрдаги 556-сон қарорининг 6-банди.

10. Вазирлар Маҳкамасининг “Тўлов балансининг даромад қисми тўлиқ ва ўз вақтида тўлдирилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1998 йил 6 октябрдаги 424-сон қарори.

11. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида биржа ва кўргазма-ярмарка савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 25-модда) 2-илованинг 1-банди.

12. Вазирлар Маҳкамасининг “Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда).

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 февралдаги 65-18-сон қарорига 6-илованинг 1 ва 2-бандлари.

14. Вазирлар Маҳкамасининг “Биржадан ташқари валюта бозори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 38-модда).

15. Вазирлар Маҳкамасининг “Ички валюта бозорида алмашув курсларини бирхиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2001 йил 25 октябрдаги 422-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 58-модда) 1-иловаси II бўлимининг 2-банди.

16. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2003 йил 8 январдаги 7-сон қарори иловасининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 2-модда).

17. Вазирлар Маҳкамасининг “Ички валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2003 йил 16 июлдаги 317-сон қарорига илованинг 1 ва 5-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 64-модда).

18. Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда валюта операцияларини эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2003 йил 15 августдаги 355-сон қарорига илованинг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар” бўлимининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 71-модда).

19. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айримларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида” 2003 йил 7 октябрдаги 434-сон қарорига 2-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 95-модда).

20. Вазирлар Маҳкамасининг “Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2004 йил 30 мартдаги 153-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 13-сон, 153-модда) 4-илованинг 8-банди, шунингдек, вақтинчалик тартибга схемадаги 4-босқич.

21. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этга н савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатасининг хорижий мамлакатларидаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарорига 2-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 йил 8-сон, 40-модда).

22. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 12-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда).

23. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” (Ўзбекистон Республикасининг “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2006 йил 6 апрелдаги ЎРҚ-31-сон Қонуни) 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сон қарорига илова I бўлимининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 66-модда).

24. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)” 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори 1-иловасининг 9 ва 26-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда).

25. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2009 йил 12 августдаги 230-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 32-33-сон, 363-модда) илованинг 1-банди.

26. Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида” 2011 йил 13 декабрдаги 329-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 519-модда).

27. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори) 2011 йил 20 октябрдаги 284-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 455-модда) илованинг 1-банди.

28. Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2012 йил 30 декабрдаги 379-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 96-модда) 2-илованинг 2-банди.

29. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2013 йил 8 августдаги ПҚ-2022-сон қарори)” 2013 йил 21 октябрдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 75-модда).

30. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2014 йил 21 июлдаги 199-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 74-модда) илованинг 1 ва 4-бандлари.

31. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида” 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон қарори)” 2015 йил 25 декабрдаги 372-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 110-модда) 1-илованинг 2-банди.

32. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон қарори)” 2016 йил 27 февралдаги 57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 91-модда) илованинг 1-банди.

33. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон Қонуни)” 2016 йил 2 майдаги 134-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 18-сон, 195-модда) илованинг 3-бандида “в” кичик банди.

34. Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарорига 2-илованинг 10-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 81-модда).

35. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони)” 2016 йил 21 декабрдаги 409-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 51-сон, 585-модда).

36. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 2017 йил 30 июндаги 449-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 615-модда) 1-банди, шунингдек, қарорга илова.

37. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 21 июндаги ПҚ-3077-сон қарори)” 2017 йил 23 ноябрдаги 938-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 11-сон, 271-модда).

38. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон қарори)” 2018 йил 8 январдаги 16-сон қарорига 1-илованинг 4 ва 7-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 2-сон, 27-модда).

39. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сон Фармони)” 2018 йил 3 майдаги 323-сон қарорига илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 103-модда).

40. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг хорижий валютадаги маблағларини самарали бошқаришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2018 йил 6 августдаги 620-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 8-сон, 200-модда).

41. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 163-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2019 й., 9-сон, 151-модда) билан тасдиқланган Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 5-банди.

42. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарори)” 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига иловасининг 30-банди “в” ва “д” кичик бандлари.

43. Вазирлар Маҳкамасининг “Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қуватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 30 сентябрдаги 829-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.

 

 

Умумий таклифлар

224