ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12878 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 25/01/2020 09/02/2020 4
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Профессионал таълим тизими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида
ID-12878

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармонига мувофиқ идоравий бўйсунувидан қатъи назар профессионал таълим тизими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг янги тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг:

идоравий бўйсунувидан қатъи назар профессионал таълим тизими бошқарув ва педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш Вазирлик ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади) томонидан ташкил этилиши;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида профессионал таълим муассасаларининг ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ихтисослашган олий таълим муассасалари ҳузуридаги марказ (факультет)ларда ташкил этиш;

профессор-ўқитувчиларга олий таълим муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартларини татбиқ этиш, бунда, бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар нисбатининг чекланган нормативлари олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Бошқарма ва бўлимларда фаолият кўрсатаётган услубчи ва дастурчи-муҳандис штат бирликлари негизида бош мутахассис ва етакчи мутахассис штат бирликлари жорий этилсин;

2021 йил 1 январдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Институт директори олий таълим муассасаси ректорига, директор ўринбосарлари – олий таълим муассасаси проректорига, бошқарма ва бўлим бошлиқлари – факультет деканига, бош мутахассис – катта ўқитувчига, етакчи мутахассис – ўқитувчига тенглаштирилсин.

3. Қуйидагилар:

Профессионал таълим тизими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилансинки:

Вазирлик, идоравий бўйсунувидан қатъи назар профессионал таълим тизими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг узлуксиз малакасини ошириш ҳамда методик таъминлаш борасида ягона давлат сиёсатини юритади;

Институт профессионал таълим тизими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида ягона меъёрий-услубий базани ишлаб чиқиш, ўқув жараёнини ташкил этиш юзасидан методик раҳбарликни амалга ошириш, таълим сифатини назорат қилиш бўйича бош муассаса ҳисобланади;

малакавий ишларни бажариш бўйича маслаҳатлар бериш ҳамда давлат аттестация комиссияси ишларига жалб этиладиган профессор-ўқитувчилар, вазирлик, идоралар, ташкилотлар, тижорат банклари ва йирик корхоналар мутахассисларига белгиланган тартибда соатбай асосида иш ҳақи тўланади. Бунда соатбай иш ҳақи фонди малакавий ишларни бажариш бўйича маслаҳатлар бериш ҳамда давлат аттестация комиссияси ишларида бажарилган соатлардан келиб чиқиб белгиланади;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш якуни бўйича тингловчиларга бериладиган давлат намунасидаги ҳужжатлар Институт томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланади.

5. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

давлат илмий-техника дастурларини амалга ошириш учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

республика илмий-тадқиқот лойиҳа грантлари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаалар.

6. Вазирлик уч ой муддатда:

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда профессионал таълим тизими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг узлуксиз малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Институт Уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Институт профессор-ўқитувчиларининг етакчи таълим ва илмий муассасаларида шу жумладан хорижий давлатларда стажировка, илмий тадқиқот фаолиятини олиб бориш ҳамда малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан профессионал таълим тизими бошқарув ва педагог кадрлари тўғрисидаги маълумотлар базаси, уларнинг электрон портфолиолари ҳамда касбий фаолияти натижалари мониторингини назарда тутувчи ахборот тизимини (маълумотлар базасини) жорий этиш йўл харитасини тасдиқласин ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш чораларини кўрсин;

Институт ҳамда олий таълим муассасалари ҳузуридаги профессионал таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга ихтисослашган марказ (факультет)ларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ушбу қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш
2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2021 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида назарда тутилади.

8. Институтга 2 та, шу жумладан 1 та бириктирилган ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасига лимит ажратсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
10 августдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 242-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Вазирлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А.Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У.Маджидов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

                 Бош вазири                                                                А.Арипов

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “____”______

_____-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

Профессионал таълим тизими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг узлуксиз малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва  уларнинг узлуксиз малакасини ошириш юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш сифатига қўйиладиган талаблар асосида қуйидагиларга йўналтирилган:

касбий маҳоратини мунтазам ошириш асосида уларнинг илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ҳамда ўқитилаётган фанлар бўйича инновациялар, шунингдек ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий соҳалардаги кўникмаларини ривожлантириш;

юқори самарали замонавий таълим ва инновацион технологиялар, илғор хорижий тажрибани кенг жорий этган ҳолда профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва  уларнинг узлуксиз малакасини ошириш бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини доимий янгилаб бориш, профессионал таълим муассасалари бошқарув ҳамда педагог кадрларининг фаолиятини зарур даражада ташкил этиш ва самарадорлигини таъминлаш;

бутун жаҳон Интернет ахборот тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни эгаллаш, уларни ўқув жараёнига фаол татбиқ этиш кўникмаларини ривожлантириш;

чет тилини амалий ўзлаштириш даражасини ошириш ва ундан ўз касбий маҳоратини, педагогик ва илмий фаолиятини муттасил ошириб бориш учун кенг фойдаланиш;

малака оширишнинг билвосита шаклларини амалиётга тўлиқ жорий этиш, бошқарув ва педагог кадрларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолияти натижаларини инобатга оладиган, табақалаштирилган узлуксиз малака ошириш жараёнларини ривожлантириш асосида малака оширишнинг муқобил шаклларини жорий этиш.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

масофавий малака ошириш — ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолдаги масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали малака оширишнинг онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шакли;

мустақил малака ошириш — таълим даражаси ва сифатига қўйиладиган Давлат талабларига мувофиқ янги билимлар, малака ва кўникмаларни бошқарув ва педагог кадрлар томонидан мустақил ўзлаштириш, ўзини-ўзи касбий ривожлантириш шакли;

муқобил малака ошириш — мустақил малака ошириш шаклларидан фойдаланиб, бошқарув ва педагог кадрларнинг индивидуал касбий маҳорат натижалари тасдиғини амалдаги бевосита малака ошириш шаклларига тенглаштирилган шакли;

профессионал таълим муассасаларининг бошқарув кадрлари – профессионал таълим муассасасида бошқарув функцияларини бажарувчи (директор, директор ўринбосарлари, бош уста, бўлим бошлиқлари, психолог ва б.) шахслар

профессионал таълим муассасаларининг педагог кадрлари – кафедра мудирлари, умумтаълим ва махсус фанлар ўқитувчилари, ишлаб чиқариш таълими усталари ва бошқалар.

профессионал таълим муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш курси (қайта тайёрлаш курси) – ўқитиш сифатига қўйиладиган талабларни оширишни ва меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича янги касб билимларни, малака ва кўникмаларни ўзлаштириш;  

 профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ва педагог кадрларини малакасини ошириш курси (малака ошириш курси) — янги касбий билим ва маҳорат, замонавий кўникмалар ҳамда бошқарув ва педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ҳажмда ва етарли даражада ҳамда давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув-таълим жараёнига талаб қилинадиган сифатни таъминлайдиган даражада ваколатларни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли;

узлуксиз малака ошириш тизими — бошқарув ва педагог кадрларнинг касбий компетентлигини замонавий талаблар билан уйғунлаштириш, мунтазам равишда ривожлантириб бориш имкониятини берувчи кўп босқичли тизим;

электрон портфолио — бошқарув ва педагог кадрларнинг касбий фаолият натижаларини баҳолашга қаратилган ўқув-методик, илмий-тадқиқот ва ижодий иш материалларни қамраб олувчи электрон ресурслар мажмуаси;

4. Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш бевосита ва билвосита шаклларнинг ўзаро бир-бирини тўлдириш тамойиллари асосида амалга оширилади.

5. Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш тизими 1-иловадаги схемага мувофиқ, Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш шаклларини баҳолаш мезонлари 2-иловага мувофиқ, малака ошириш курсларини ташкил этиш босқичлари 3-иловага мувофиқ жорий этилади.

 

2-боб. Қайта тайёрлаш ва узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари

 

6. Профессионал таълим муассасаларида ўқитувчи лавозимида ишлаётган нопедагог мутахассисларнинг қайта тайёрлашнинг мақсади базавий касбий маълумотини таълимнинг тегишли тури бўйича талаб этиладиган, педагогик фаолиятни юритиш учун зарур бўлган педагогик тайёргарлик талабларига мувофиқлаштириш ҳисобланади.

7. Педагогик қайта тайёрлаш профессионал таълим муассасаларида ўқитувчи лавозимида ишлаётган нопедагог мутахассисларнинг базавий касбий маълумотини таълимнинг тегишли тури Давлат таълим стандарти (Давлат талаблари) билан белгиланадиган ўқув-тарбия жараёнининг талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли бўлган педагогик тайёргарлик талабларига мувофиқлаштириш асосий вазифаси ҳисобланади.

8. Малака оширишнинг бевосита ва билвосита шаклларини ўзаро бир-бирини тўлдириш тамойиллари асосида амалиётга жорий этиш орқали профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларнинг мустақил ўзини ўзи шахсий ва касбий ривожлантириш мотивларини рағбатлантириш, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини юқори илмий-услубий даражада таъминлаш, малакавий талаблар, ўқув режалари ва дастурлари асосида касбий ва педагогик маҳоратни доимий равишда ривожлантиришга кўмаклашиш учун зарур бўлган касбий билимлар, кўникмалар ва маҳоратларни мунтазам равишда янгилаб бориш узлуксиз малака ошириш жараёнларининг мақсади ҳисобланади.

9. Қуйидагилар узлуксиз малака ошириш жараёнларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларининг касбий билимлари, кўникмалари ва маҳоратларини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ профессионал таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни ошириш;

малака оширишнинг тўғридан-тўғри ва касбий фаолиятга алоқадор билвосита шаклларини амалиётга тўлиқ жорий этилишини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш;

профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларининг илмий-педагогик салоҳиятидан келиб чиқиб, уларни касбий эҳтиёжларни қаноатлантиришга йўналтирилган узлуксиз малака оширишнинг шаклларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш;

таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш орқали бошқарув ҳамда педагог кадрларнинг тайёргарлиги сифатига қўйиладиган малакавий талабларни такомиллаштириш.

 

3-боб. Узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш шакллари ва босқичлари

 

10. Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини узлуксиз малакасини ошириш жараёнлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш;

муқобил малака ошириш;

таълим дастурлари асосида профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини малака ошириш таълим муассасаларида бевосита ўқиш.

11. Мустақил малака ошириш қуйидагиларни ўз ичига олади:

очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш;

иқтидорли ва истеъдодли ўқувчилар билан ишлаш;

илмий журналларда мақолалар чоп этиш;

илмий конфренцияларда марузалар билан қатнашиш;

газета, журнал ва интернет нашрларида мақолалар чоп этиш;

кўргазма ва танловларда иштирок этиш;

қисқа муддатли малака ошириш курсларини ўташ;

ўқув адабиётларини (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма) тайёрлаш ва нашрдан чиқариш;

рационализаторликлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш.

Очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш – замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, таълимнинг интерактив методларини қўллаган ҳолда академик гуруҳларда жадвал бўйича машғулотлар ўтказиш ва ўрнатилган тартибда кенг муҳокама қилиш.

Иқтидорли ва истеъдодли ўқувчилар билан ишлаш – дарс бераётган фанлари бўйича ўқувчиларнинг ҳудудий фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, турли соҳалардаги кўрик танловлар ва кўргазмаларнинг совриндорларини тайёрлаш ҳамда иқтидорли ва истеъдодли ўқувчилар билан ишлашда фаоллик кўрсатиш.

Илмий журналларда мақолалар чоп этиш – мустақил равишда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг долзарб масалаларига йўналтирилган (мутахассислиги доирасида) муҳим мавзулар бўйича олиб борилган тадқиқот (эмпирик) натижалари, таҳлиллари, рационализаторлик ғоялари ва ишланмаларини диссертацияларнинг асосий илмий натижаларини эълон қилиш учун тавсия этиладиган илмий нашрлар, шу жумладан электрон илмий-техник журналларда эълон қилиш.

Илмий конференцияларда маърузалар билан қатнашиш – фан ва амалиёт, ўқитиш методикаси ва технологиясининг долзарб муаммоларини ҳал этишга ва ўқув-тарбия жараёнининг юқори сифатини таъминлашга йўналтирилган долзарб мавзулари, инновацион йўналишлари бўйича республика ва халқаро миқёсдаги анжуманлар, давра суҳбатлари, семинарларда илмий ёки илмий-методик маърузалар (ахборотлар) билан чиқиш.

Газета, журнал ва интернет нашрларида мақолалар чоп этиш – мустақил равишда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг долзарб масалаларига йўналтирилган (мутахассислиги доирасида) муҳим мавзулар бўйича мақолалар чоп этиш.

Кўргазма ва танловларда иштирок этиш – ижодий иш натижаларини ҳудудий миқёсдаги танловлар ва кўргазмаларда иштирок этиш орқали оммалаштириш, совриндор бўлиш.

Қисқа муддатли малака ошириш курсларини ўташ – таълим турлари бўйича Давлат таълим стандартлари талаблари (Давлат талаблари) асосида касбий ва педагогик маҳорат доимий равишда ўсиб боришини, ўқув-тарбия жараёнини юқори илмий-методик даражада олиб борилишини таъминлайдиган ўқитиладиган ўқув фани ёки курс, педагогик ёки ахборот технологиялари ва ўқитишнинг интерактив методлари бўйича касбий билимлар, малака ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш. 

Ўқув адабиётларини тайёрлаш – давлат таълим стандартлари, ўқув дастури, услубияти ва дидактик талаблар асосида тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича хорижий тажрибалар асосида янги авлод ўқув (электрон) адабиётлар (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма)ни яратиш ва ўрнатилган тартибда таълим амалиётига жорий этиш.

Ихтиро (патент), рационализаторликлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш – соҳанинг долзарб масалаларига йўналтирилган тадқиқот натижалари асосида маҳсулот ва ишланмаларни яратиш.

12. Муқобил малака ошириш шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

Сўнгги 3 йилда якка муалифликда дарслик ёки ўқув қўлланма тайёрлаш ва нашрдан чиқариш;

Сўнгги 3 йилда Халқаро ёки Республика миқёсида  ўтказиладиган кўргазма ва танловларда ўзи ёки раҳбарлигидаги ўқувчиларининг совринли ўринларни эгаллаши;

Сўнгги 3 йилда хорижий мамлакатларда малака ошириш, стажировка ўташ (малака оширишнинг давомийлиги икки ҳафтадан кам бўлмаган, стажировканинг давомийлиги уч ойдан кам бўлмаган муддатда);

Сўнгги 3 йилда докторлик (PhD, DSc) диссертациясини ҳимоя қилиш;

Сўнгги 3 йилда илмий раҳбарлигида камида битта DSc ёки PhD даражасини олиш учун диссертацияларнинг ҳимоя қилинганлиги;

Сўнгги 3 йилда патент гувоҳномасига эга бўлиш.

13. Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш шакллари бўйича сўнгги 3 йилдаги маълумотлари электрон портфолио тизимига шахсан бошқарув ва педагогнинг ўзи томонидан киритилади ва кўрсаткичлар электрон мониторинг тизими орқали қайд этиб борилади.

Мустақил малака ошириш шакллари бўйича бошқарув ва педагог кадрларнинг фаолиятини баҳолаш мазкур Низомнинг 2-иловасидаги мезонларига мувофиқ амалга оширилади.

14. Профессионал таълим муассасаларининг ҳар бир бошқарув ва педагог кадри мустақил малака ошириш шаклларига ажратилган 100 баллик тизимда баҳоланиб, қуйидаги икки босқичдан бирини эгаллайди:

биринчи босқич (0 – 85 балл) – бошқарув ва педагог кадрлар таълим дастурлари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан профессионал таълим муассасасининг йиллик малака ошириш режаси доирасида малака ошириш таълим муассасаларида таълим дастурлари асосида бевосита ўқиш имкониятига эга бўлади;

иккинчи босқич (86 – 100 балл) – бошқарув ва педагог кадрлар тўғридан-тўғри онлайн тест синовларини топширишга тавсия этилади. Онлайн тест синовларини муваффақиятли топширган бошқарув ва педагог кадрларга битирув малакавий ишини ҳимоя қилишга рухсат берилади. Онлайн тест синовларидан муваффақиятли ўтмаган бошқарув ва педагог кадрлар малака ошириш таълим муассасаларида таълим дастурлари асосида бевосита ўқишга тавсия этилади.

15. Назорат турлари бўйича синовлардан белгиланган ўтиш балини тўплай олмаган бошқарув ва педагог кадрлар белгиланган тартибда такрорий курслардан ўтади.

16. Муқобил малака ошириш шаклларидан ихтиёрий бирини амалга оширган бошқарув ва педагог кадрларга мутахассислиги бўйича тингловчиларга маҳорат дарси ўтказиши асосида сертификат Аттестация комиссиясининг қарори асосида тақдим этилади.

 

4-боб. Малака ошириш курсларидан ўтиш тартиби

 

17. Профессионал таълим муассасалари бошқарув ва педагог кадрлари, идоравий мансублигидан қатъий назар уч йилда камида бир марта доимий асосда малака оширишнинг тегишли йўналишлари бўйича малакасини ошириши шарт. Бунда профессионал таълим муассасалари бошқарув кадрлари Институтда, педагог кадрлар эса олий таълим муассасалари ҳузуридаги ихтисослаштирилган малака ошириш марказ (факультет)ларида амалга оширилади.

Малака ошириш курслари тегишли йўналишлар бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини ҳисобга олган ҳолда тингловчиларни сифатли ўқитиш учун моддий-техника базаси, педагоглар таркиби мавжуд бўлганда курслар фаолиятини ва ресурс таъминотини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари молиялаштириш асосида ташкил этилади.

Малака ошириш курслари тингловчилари (такрорий ўқитишдан ташқари) бепул асосда ўқитилади.

18. Малака ошириш курсларида ўқиш тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган малака ошириш курси ўқув режасининг намунавий тузилмаси асосида ишлаб чиқилган 144 соат ҳажмдаги ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади.

Малака оширишнинг бир ҳафтадаги ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми
36 (истисно тариқасида 42) соатни ташкил этади.

19. Малака ошириш курслари тингловчилари ўқишни тугатгандан кейин таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган комиссияда аттестациядан ўтадилар. Аттестация комиссияси тегишли соҳалардаги етакчи олимлар ва мутахассислар, илмий кенгаш аъзолари, ўқув-услубий ишлар соҳасидаги тажрибали мутахассислардан камида 3-5 кишидан иборат бўлган малака ошириш муассасалари раҳбарлари ёки фан доктори илмий унвони бериш бўйича илмий кенгаш раиси бошчилигида шакллантирилади.

20. Аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчиларга қатъий ҳисобда турадиган давлат намунасидаги ҳужжат ҳисобланадиган сертификат берилади.

21. Малака ошириш курсларида ўқиш якунлари бўйича аттестациядан ўтмаган профессионал таълим муассасалари бошқарув ва педагог кадрлари бир йил мобайнида пуллик асосда ўқишнинг тегишли ёки турдош йўналиши (мутахассислиги) бўйича кейинги малака ошириш курси якунида аттестациядан ўтиши шарт.

22. Таълим дастурларини ўзлаштирмаган ва тингловчилар сафидан чиқарилган бошқарув ва педагог кадрлар бир йил мобайнида ўз ҳисобидан малака ошириш курсидан ўтиши талаб этилади.

23. Малака ошириш курсларида узрли сабаблар билан дарс қолдирган тингловчига (асословчи ҳужжат бўлса) ўқишнинг тегишли йўналиши (мутахассислиги) бўйича кейинги курсларда қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтишига рухсат берилади.

24. Педагог кадрлар малака ошириш курсларида ўқиш якунлари бўйича аттестациядан такроран ўтмаган ёки асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда малака ошириш курсларидан такроран ўтмаган тақдирда, ушбу ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатидан ҳамда бўш турган педагог лавозимини эгаллаш танлови даврининг тугаган муддатидан қатъий назар, меҳнат шартномаси белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади. Улар ўз педагогик фаолиятини бошқа таълим муассасаларида (профессионал таълим муассасаларидан ташқари) давом эттириши ёхуд бошқа ташкилотларда ишлаши ҳамда ўзининг касбий малакасини мустақил равишда ошириши мумкин.

Бунда профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ва педагог кадрларига малака ошириш курсларидан ўтишга ҳамда улар билан асосий иш жойи бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бир йил ўтгандан кейин пулли асосда аттестациядан ўтишга рухсат берилади. Бунинг учун улар тегишли малака ошириш таълим муассасасига курслардан ва аттестациядан ўтиш тўғрисида ариза билан мурожаат қиладилар.

Малака ошириш курсларидан, шунингдек аттестациядан муваффақиятли ўтган педагог кадрлар профессионал таълим муассасаларидаги бўш турган педагог лавозимларини эгаллаш учун танловда белгиланган тартибда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

25. Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув кадрлари аттестациядан такроран ўтмаган тақдирда, муайян раҳбарлик лавозимига тайинлашга ваколатли бошқарув органи (ёки профессионал таълим муассасаси раҳбари) бундан кейин ушбу шахсларнинг раҳбарлик лавозимини эгаллаб туриши тўғрисида қарор қабул қилади.

26. Малака ошириш курсларининг ўқув жараёнларини мониторинг қилиш, шунингдек тингловчиларнинг касбий фаолияти натижаларини қайд этиб бориш Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ягона электрон тизими орқали амалга оширилади.

27. Ҳар йили 15 ноябрга қадар тизимида профессионал таълим муассасалари мавжуд вазирликлар ва идоралар, шунингдек, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалар буюртмалари асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган малака ошириш курсларидан ўтиш даврийлигига мувофиқ кейинги календарь йил учун ойлар ва ўқиш йўналишлари бўйича малака ошириш курслари тингловчиларининг контингенти шакллантирилади.

Малака ошириш курсларидан ўтиш режа-жадвали ҳар йили 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда малака ошириш таълим муассасаларига етказилади.

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ва педагог кадрлари ўқиш йўналиши ва эгаллаб турган лавозимига боғлиқ ҳолда малака ошириш таълим муассасаларига юборилади.

28. Курсларга тингловчиларни қабул қилиш тасдиқланган режа-жадвал ва жўнатувчи томонларнинг буйруғи асосида тегишли малака ошириш таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилади. Малака ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ курслар бошланиши санасидан бошлаб 3 кун мобайнида расмийлаштирилади.

29. Малака ошириш курсларига уч кун мобайнида етиб келмаган тингловчилар, етиб келмасликнинг сабабларидан қатъий назар курсларга қўйилмайди.

Малака ошириш курсларига узрсиз сабаблар бўйича иштирок этмаган тақдирда тингловчилар аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади ҳамда уларга ушбу Низомнинг
22-банди талаблари татбиқ этилади.

Малака ошириш таълим муассасалари раҳбарлари тингловчиларнинг малака ошириш курсларига ўз вақтида иштирок этмаганлигининг барча ҳолатлари тўғрисида тегишли чоралар кўриш учун жўнатувчи томонга ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига хабар беради.

30. Тингловчиларнинг касаллиги тасдиқланган тақдирда уларнинг малака ошириш курсларидан ҳамда аттестациядан ўтиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ бошқа муддатга кўчирилади.

31. Ўқиш тугалланадиган йилда Профессионал таълим муассасаларига педагог лавозимларига қабул қилинган, бакалавр ҳамда магистратура битирувчилари педагогик фаолиятининг учинчи йилида малака ошириш курсларидан ўтадилар.

32. Режа-жадвалга киритилган ва малака ошириш курсларида ўқишдан ўтадиган тингловчиларнинг малака ошириш даврида асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса профессионал таълим муассасаларининг бошқа аъзолари ўртасида тақсимланади.

 

5-боб. Малака ошириш курсларининг ўқув жараёнини ташкил этиш

 

33. Узлуксиз малака ошириш тизими бошқарув ва педагог кадрларга касбий фаолият жараёнида эришилган кўрсаткичлар асосида малака ошириш таълим муассасаларида бевосита касбий ривожланишни ташкил этишнинг мақбул ва зарур йўлларини танлаш, касбий билим ва кўникмаларни доимий янгилаш имкониятини беради.

34. Тингловчиларнинг ўқув жараёнини ташкил этиш тегишли йўналишлар бўйича тасдиқланган малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлар, машғулотлар жадвали билан тартибга солинади. Ўқув режалари ва дастурлар фан, техника, технологиялар ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асосида ҳар йили такомиллаштирилади.

35. Малака ошириш курсларида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари қўлланилади: маъруза (онлайн маъруза); интерактив семинарлар; амалий машғулот; кўчма машғулот; тажриба алмашиш; мустақил ўқиш, шу жумладан масофадан ўқитиш усуллари; малакавий ишини ҳимоя қилиш.

Тегишли ахборот-методик ва ташкилий-техник база мавжуд бўлган тақдирда малака ошириш ўқув курслари масофадан ўқитиш усуллари қўлланилган ҳолда ташкил этилади.

Масофадан ўқитиш усуллари асосидаги курсларда ўқув машғулотлари онлайн ва оффлайн шаклларида ўтказилади.

36. Аудиторияда ўтказиладиган барча машғулотлар турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.

37. Малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни профессионал таълим муассасаларидан тақдим этилган йиллик буюртмалар бўйича гуруҳларнинг тўлдирилишига боғлиқ ҳолда тингловчилар сони 15 нафардан кам бўлмаган академик гуруҳларда ташкил этилади.

Истисно тариқасида:

тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда, жумладан рус ёки қорақалпоқ тилида дарс олиб бориладиган гуруҳларда, тингловчилар контингенти бир гуруҳ меъёрида йиғилмайдиган кам сонли алоҳида таълим йўналишларида ўқув жараёнини ташкиллаштиришда бир гуруҳдаги тингловчилар сони камида 5 нафар этиб белгиланиши мумкин;

йил давомида 5 нафаргача педагог кадрлар йиғилмайдиган алоҳида таълим йўналишларида малака ошириш гуруҳи мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда малака ошириш бўйича малака ошириш таълим муассасасининг буйруғи билан тингловчилар сони 5 нафардан кам гуруҳ шакллантирилиши ёки улар учун малака ошириш масофадан ўқитиш усуллари орқали амалга оширилиши мумкин;

профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ва педагог кадрлари таркибидаги уч ёшга тўлмаган ёш боласи бўлган аёллар, пенсия ёшидагилар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар таълим муассасасининг Кенгаши тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда, масофадан ўқитиш шакллари орқали амалга ошириладиган малака ошириш курсларининг режа-жадвалига киритилади.

38. Малака ошириш курслари тингловчиларининг ўзлаштириши рейтинг баҳолаш тизими асосида назорат қилинади. Рейтинг баллини жамлашда:

охирги 3 йиллик касбий, ўқув-методик ва илмий-методик фаолияти натижалари (электрон портфолиода қайд этилган кўрсаткичлари асосида);

курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовлари натижалари;

малакавий ишини ҳимоя қилиш натижалари ҳисобга олинади.

Масофадан ўқитиш усуллари асосидаги курсларда тингловчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари онлайн шаклида қайд этиб борилади ва курсларни тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга бевосита малака ошириш таълим муассасаларида ўтказиладиган онлайн тест синовларида иштирок этишга рухсат берилади.

Электрон портфолио кўрсаткичлари ва онлайн тест синовлари натижалари асосида тингловчиларга малакавий ишини ҳимоя қилишга рухсат берилади.

39. Малака ошириш даврида узрсиз сабаблар билан 18 соат ва ундан кўп миқдорда машғулотларга қатнашмаганлиги учун курсларнинг тингловчилари малака ошириш таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тингловчилар сафидан чиқарилади ва бу ҳақдаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, шунингдек ҳудудий бошқармаларга юборилади.

Машғулотларда қатнашмаганлиги учун курслардан четлаштирилган тингловчилар аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади ҳамда ушбу Низомнинг 22-банди тегишли талаблари уларга нисбатан татбиқ этилади.

Ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабабларга кўра 18 соат ва ундан кўп ҳажмда машғулотларда қатнашмаган тингловчилар сафдан чиқарилади ва уларга навбатдаги курсларда иштирок этишларига рухсат берилади.

40. Малака ошириш курсларида дарс берадиган педагоглар таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда  Институтда қисқа муддатли малака ошириш курсларидан ўтадилар.

41. Малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун олий ва профессионал таълим муассасасининг етакчи педагог кадрлари, докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича илмий кенгаш аъзолари, шунингдек, шартнома асосида мамлакатнинг бошқа олий таълим муассасаларининг юқори малакали педагог кадрлари, хорижий мутахассислар, ўқув-методик ходимлари ва амалиётчи мутахассислар жалб этилиши мумкин.

42. Малака ошириш курсларида меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари билан тингловчиларни ўқитадиган педагоглар таркибининг ўқув юкламаси ҳажми ўқув йили мобайнида белгиланган нормативлар бўйича улар амалда бажарадиган ўқув ишларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

 

6-боб. Узлуксиз малака ошириш жараёнларида бошқарув ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш

 

43. Аттестация комиссияси ўз қарорини бошқарув ва педагог кадрларнинг узлуксиз малака ошириш тизими бўйича электрон мониторинг кўрсаткичлари, шунингдек малака ошириш курсларининг натижалари асосида чиқаради.

44. Малака ошириш курслари тингловчилари қуйидаги натижалар бўйича аттестациядан ўтказилади:

касбий фаолият, шу жумладан электрон портфолио бўйича кўрсаткичлар;

онлайн-тест синовлари натижалари;

малакавий иши ҳимояси натижалари.

45. Малака ошириш курслари тингловчиларининг малакавий ишни ҳимоя қилиш аттестация комиссиясида амалга оширилади.

46. Аттестация комиссиясининг қарори малака ошириш таълим муассасаси раҳбарининг ўқитиш курсларини муваффақиятли якунлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат бериш тўғрисидаги буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

47. Малака ошириш таълим муассасаларининг аттестация комиссиялари аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш аттестация комиссияси таркибида ишларни бажаришнинг белгиланган нормативларидан келиб чиққан ҳолда меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Профессионал таълим тизими бошқарув ва педагог кадрларини аттестациядан ўтказишнинг юқори сифат даражасини таъминлаш мақсадида аттестация комиссияларининг раисларига, уларга илгари белгиланган бошқа қўшимча ҳақ ва устамалардан қатъий назар, асосий иш жойи бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида лавозим маошининг (тариф сеткасининг) 30 фоизи миқдорида устама белгиланади.

 

7-боб. Педагогик қайта тайёрлашни ташкил этиш ва амалга ошириш

 

48. Педагогика йўналишидан бошқа олий таълим муассасаларини тамомлаган ва профессионал таълим муассасаларида ўқитувчилар лавозимларида ишлаётган мутахассислар уларнинг касбий базавий маълумотини педагогик тайёргарликка қўйиладиган талабларга мувофиқлаштириш, улар томонидан Педагог кадрларни қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат талабларида белгиланган даражада педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли кўникмалар ҳамда билимларга эга бўлишни таъминлаш мақсадида педагогик қайта тайёрлашдан ўтадилар.

49. Қуйидагилар педагогик қайта тайёрлаш бўйича таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:

таълим дастурлари мазмунининг касблар ва лавозимларга нисбатан касбий малакавий талабларга мувофиқлиги;

педагогик қайта тайёрлаш ўқув режалари ва дастурларининг изчиллиги ҳамда Олий ва профессионал таълими давлат таълим стандартлари билан ўзаро боғлиқлиги;

ўқитишнинг замонавий педагогик технологиялари ва воситаларини қўллаш;

қайта тайёрлашнинг белгиланган турлари ва шаклларига мувофиқлик.

50. Ўқув юкламасининг умумий ҳажми Педагог кадрларни қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат талабларидан келиб чиққан ҳолда фанлар блоклари бўйича тақсимланади.

51. Педагогик қайта тайёрлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

асосий ишдан ажралган ҳолда ўқиш;

асосий ишдан қисман ажралган ҳолда ўқиш (уйғунлаштирилган услуб);

асосий ишдан ажралмаган ҳолда масофавий таълим усуллари орқали ўқиш.

52. Педагогик қайта тайёрлашнинг масофавий шакли бўйича ўқитиш жараёнида тингловчилар фаолияти, таълим жараёнини мувофиқлаштириш ва бошқариш профессор-ўқитувчилар таркибидан олий таълим муассасалари ва Институт раҳбари буйруғи билан биркитиладиган тьютор (ўқитувчи-консультант) томонидан амалга оширилади.

Тингловчилар билан доимий алоқа боғлаш, тингловчиларга зарур услубий ёрдам кўрсатиш, якка тартибдаги машғулотни бажариш юзасидан назоратни амалга ошириш ва тингловчилар билимларини баҳолаш тьюторнинг вазифаларига киради. Тьютор якка тартибдаги топшириқнинг тингловчи томонидан бажарилиши холисона баҳоланиши учун тўлиқ жавоб беради.

Тьютор билан алоқа электрон почта, телефон, чат ва бошқа электрон шакллар бўйича амалга оширилади.

53. Педагогик қайта тайёрлашнинг масофавий шакли дастурлари қуйидаги шартларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади:

қайта тайёрлаш курсининг давомийлиги 16 ҳафтадан (576 соатдан) кам бўлмаслиги керак;

54. Педагогик қайта тайёрлашнинг масофавий шакли бўйича курс тингловчилари ўқув режаларига мувофиқ масофавий таълим платформасидаги материалларни мустақил равишда ўзлаштирадилар.

55. Педагогик қайта тайёрлаш курси тўлиқ ўзлаштирилгандан кейин оралиқ назоратни муваффақиятли топширган тингловчилар якуний аттестацияга қўйилади.

Малака ошириш таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан Якуний аттестацияни ўтказиш бўйича давлат аттестация комиссияси ташкил этилади.

 

8-боб. Узлуксиз малака ошириш жараёнлари ташкилотчиларининг вазифалари

 

56. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

замонавий талабларга мувофиқ ўз касбий даражасининг доимий ўсишида профессионал таълим муассасалари бошқарув ва педагог кадрларининг манфаатдорлигини оширишни ҳисобга олган ҳолда малака ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қоидаларни амалга оширишни ташкил этади ва назоратини таъминлайди;

малака ошириш таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг ўқув-методик ва моддий-техника базасини янада такомиллаштириш чораларини кўради;

малака ошириш йўналишлари бўйича профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ва педагог кадрларини малакасини оширишни хорижий тажрибалар асосида доимий такомиллаштириш ишларини ташкил этади;

ҳар йили аттестация комиссияларининг ҳисоботларини эшитган ва зарур бўлганда, улар таркибига ўзгартиришлар киритган ҳолда малака ошириш курсларининг аттестация комиссиялари таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди;

малака ошириш курсларида таълим жараёнини такомиллаштириш механизмлари ва услубларини белгилайди, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (масофадан ўқитиш таълим усулларини ташкил этиш ва ўтказиш, тингловчиларнинг малакавий ишни тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда малака ошириш таълим муассасалари педагог кадрларининг меҳнатига ҳақ тўлаш меъёрларини) тасдиқлайди ҳамда малака ошириш йўналишларининг профессионал таълим йўналишлари ва мутахассисликлар классификатори билан мутаносиблигини таъминлайди;

малака ошириш курсларидан, шунингдек масофадан ўқитиш усуллари орқали курслардан ўтиши керак бўлган тингловчиларнинг прогноз қилинаётган контингентини белгилайди;

профессионал таълим муассасалари бошқарув ва педагог кадрларининг талаб қилинадиган малакасини таъминлаш бўйича мақсадли топшириқларни тасдиқлайди.

57. Институт:

таълим дастурларининг узлуксизлиги ва кетма-кетлигини ҳисобга олган ҳолда профессионал таълим муассасалари бошқарув ва педагог кадрларини ўқитиш бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади;

умумэътироф этилган халқаро таълим стандартлари ва талаблари, ўқитишнинг замонавий шакллари, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновация технологиялари асосида ўқитишнинг модул тизимини қўллаган ҳолда профессионал таълим муассасалари бошқарув кадрларининг ўқув жараёнини ташкил этади;

тасдиқланган режа-жадвалга асосан ишдан ажралган, шу жумладан масофавий ўқитиш услубларини қўллаган ҳолда профессионал таълим муассасаларининг кадрларини қайта тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади;

профессионал таълим муассасалари бошқарув ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини, шунингдек малака ошириш курслари ўқув жараёнининг доимий электрон мониторингини ташкил этади;

узлуксиз малака ошириш жараёнларининг электрон мониторинг кўрсаткичлари асосида малака ошириш таълим муассасаларининг истиқбол контингентини шакллантиради;

профессионал таълим муассасалари бошқарув ва педагог кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш тизимидаги ўзлаштириш даражаларига мос равишда малака ошириш курсларидан ўтишини назорат қилади ва мониторингини олиб боради;

малака ошириш курсларининг ўқув жараёни ҳамда профессионал таълим муассасалари бошқарув ва педагог кадрлар касбий фаолиятининг ягона электрон тизимлари мониторингининг ахборот ресурсларини рўйхатдан ўтказиш ва шакллантиришда малака ошириш таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро электрон алоқани таъминлайди;

барча малака ошириш курслари тингловчиларининг онлайн-тест, шунингдек бошқарув ва педагог кадрларнинг электрон портфолиосида тегишли натижаларнинг рўйхатдан ўтказилишини мувофиқлаштиради;

меҳнат бозори талаблари ва эҳтиёжга асосан педагогик қайта тайёрловларни амалга оширади;

курслар тугаллангандан кейин малака оширишнинг тегишли йўналишлари бўйича онлайн-тест синовларининг натижаларини электрон тизимда рўйхатдан ўтказган, кейинчалик курсларни тугаллашдан олдин аттестация комиссияларига тест синовлари натижаларини тақдим этган ҳолда ташкил этади;

жойларда бошқарув ва педагог кадрлар томонидан ягона электрон мониторинг тизимига киритилган маълумотларнинг ишончлилигини ўрганишни ташкил этади.

58. Малака ошириш таълим муассасалари:

малака оширишнинг тегишли йўналишлари бўйича доимий фаолият кўрсатадиган малака ошириш курсларини ташкил этади;

курслар доирасида сифат жиҳатидан юқори ташкилий ва касбий даражада машғулотлар ўтказиш учун зарур ўқув, услубий ва моддий-техника базасини ташкил этади;

масофадан ўқитиш усуллари асосида профессионал таълим педагог кадрлари учун ташкил этиладиган малака ошириш курсларининг тегишли ўқув-методик ресурсларини ишлаб чиқади;

малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун олий ва профессионал таълим муассасаларининг етакчи педагог кадрларини ва докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича илмий кенгаш аъзоларини, шунингдек шартнома асосида мамлакатнинг бошқа олий таълим муассасаларининг юқори малакали педагог кадрларини ва хорижий мутахассисларни, ўқув-услубий ходимлар ва амалиётчи мутахассисларни кенг жалб этишни таъминлайди;

малака ошириш даврида курсларнинг бошқа жойлардан келган тингловчиларига таълим муассасалари ётоқхоналаридан яшаш жойлари бериш чораларини кўради;

маълумотларнинг холисоналигини таъминлаган ҳолда Институтни ягона электрон тизимининг тегишли ахборот ресурсларини шакллантириш бўйича тизимли ишларни ташкил этади.

59. Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалар:

ҳар ўқув йилида мустақил равишда малака ошириш шакллари бўйича фаолият олиб бораётган бошқарув ва педагог кадрлар тўғрисидаги маълумотларни Институтнинг электрон портфолио тизимига киритилишини таъминлайди ҳамда мустақил малака ошириш натижаларига кўра бошқарув ва педагог кадрларни малака ошириш курсларида ўқиш шаклларининг прогноз кўрсаткичларини белгилайди;

малака ошириш таълим муассасаларида бошқарув ва педагог кадрларни тайёрлашнинг талаб қилинадиган сифатини таъминлаш бўйича мақсадли вазифаларни тасдиқлайди;

малака ошириш курсларининг тасдиқланган жадвали асосида ўз бошқарув ва педагог кадрларининг тегишли курсларга белгиланган муддатларда ўз вақтида келишларини таъминлайди;

худудий бошқармалар кенгашлари мажлисларида малака ошириш натижаларини муҳокама қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этади;

курсларни муваффақиятли тамомлаган профессионал таълим муассасаси бошқарув ва педагог кадрларининг илғор тажрибасини, янги билимлари ва кўникмаларини оммалаштиришни ташкил қилади;

малака ошириш курсларидан ўтган шахсларнинг касбий фаолияти бўйича доимий мониторингни ташкил этади;

ҳар ўқув йилида Институтнинг ягона электрон тизимига профессионал таълим муассасалари учун махсус ажратилган саҳифага бошқарув ва педагоглар тўғрисидаги маълумотлар киритилишини таъминлайди, шунингдек тегишли ўқитувчилар маълумотларининг тўғри киритилганлиги юзасидан мониторинг олиб боради;

бошқарув ва педагог кадрларни малакасини ошириш натижаларининг ички мониторингини олиб боради, юқори кўрсаткичларга эришган профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ва педагог кадрларини моддий рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, шунингдек педагог лавозимларини эгаллаш юзасидан танловлар ўтказиш жараёнида уларни асосий мезонлар сифатида ҳисобга олади.

60. Профессионал таълим муассасаси бошқарув ва педагог кадрлари:

шахсий иш режасида ўқув йили учун узлуксиз малака ошириш шакллари бўйича фаолиятини режалаштиради;

касбий фаолият натижаларини электрон портфолио тизимига жойлаштиради.

Бунда, бошқарув ва педагог кадрлар касбий фаолият натижаларининг тасдиқловчи ҳужжатларини электрон портфолио тизимига қуйидаги тартибда киритиб борадилар:

очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этганлиги тўғрисида таълим муассасаси педогагик кенгаши йиғилишидаги муҳокамасининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан тасдиқланган нусхаси;

ўқувчиларининг худуд миқёсидаги фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, турли соҳасидаги кўрик танловлар ва кўргазмалардаги иштирокини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси (буйруқдан кўчирма, диплом, фахрий ёрлиқ);

илмий журналларда нашр қилинган ишларнинг тасдиқланган нусхаси;

илмий конференциялар тўпламида нашр қилинган ишларнинг тасдиқланган нусхаси;

газета, журнал ва интернет нашрларида чоп этилган мақолаларнинг нусхаси;

кўргазма ва танловлардаги иштирокини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси (буйруқдан кўчирма, диплом, фахрий ёрлиқ);

қисқа муддатли малака ошириш курсларини тугатганлик тўғрисидаги маълумотномаси;

хорижий мамлакатларда малака ошириш ёки стажировка ўтаганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

докторлик диссертациясининг (PhD, DSc) ҳимоя қилганлигининг қайд этиш учун Олий аттестация комиссияси томонидан берилган дипломнинг нусхаси;

илмий раҳбарлигида фалсафа доктори (PhD) ёки фан докторлиги (DSc) диссертациясининг ҳимоя қилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

дарслик ёки ўқув қўлланма учун берилган гувоҳноманинг нусхаси;

Ихтиро (патент), рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмалар, муаллифлик ижодий ишларини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси.

61. Электрон портфолио тизимига киритилган барча маълумотларнинг ҳаққонийлигига бошқарув ва педагог кадрлар шахсан масъул ҳисобланадилар.

Электрон портфолио тизимидаги кўрсаткичларнинг ҳаққоний эмаслиги тасдиқланганда тегишли бошқарув ва педагог кадрларнинг электрон портфолио натижалари бекор қилинади.

 

9-боб. Якунловчи қоидалар

 

62. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

63. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

 Профессионал таълим тизими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида

низомга 2-илова

  Профессионал таълим муассасалари бошқарув ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш шаклларини

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мустақил малака ошириш шакллари

Фаолиятни баҳолаш мезонлари

Балл

  1. Мустақил малака ошириш

100

1.

Очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.


Ҳар ўқув йилида камида 1 та соҳага оид «мастер-класс»лар ташкил этиш —

Ҳар ўқув йилида камида 1 та очиқ ўқув машғулотлари —

8

 

 

4

 

2

2.

Иқтидорли ва истеъдодли ўқувчилар билан ишлаш.


Ўқувчиларнинг ҳудудий фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, турли соҳасидаги кўрик танловлар ва кўргазмалардаги:  

биринчи ўрин учун —

иккинчи ўрин учун  —

учунчи ўрин учун  —

иштироки учун

12




 

 

6

3

2

1

3.

Илмий журналларда мақолалар чоп этиш

 

Халқаро миқёсда —

Республика миқёсида —

10

10

5

4.

Илмий конференцияларда маърузалар билан қатнашиш.


Халқаро миқёсда —

Республика миқёсида —

15

15

5

5.

Газета, журнал ва интернет нашрларида мақолалар чоп этиш.

 

 

Газета ва журналларда

 Интернет нашрларида

8

2

1

6.

Кўргазма ва танловларда иштирок этиш.


Ҳудудий кўргазма ва танловларда иштирок этиш ва   совринли ўринларни эгаллаши:

биринчи ўрин учун

иккинчи ўрин учун  —

учунчи ўрин учун  —

иштироки учун

15

 

 

 

15

10

5

2

7.

Қисқа муддатли малака ошириш курсларини ўташ

 

   72 соатдан кам бўлмаган

   36 соатдан кам бўлмаган

12

12

6

8.

Ўқув адабиётларини (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма) тайёрлаш ва нашрдан чиқариш. 

Ҳаммуаллифликда:

Дарслик

Ўқув қўлланма

Методик қўлланма:

Якка муаллифликда

Ҳаммуаллифликда

12

12

6

 

 

4

2

9.

Рационализаторликлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш.


Рационализаторлик таклифи —

Инновацион ишланмаларга муаллифлик —

8

4

 

2

II. Муқобил малака ошириш шакллари

10.

Сўнгги 3 йилда якка муалифликда  дарслик ёки ўқув қўлланма тайёрлаш ва нашрдан чиқариш.

11.

Сўнгги 3 йилда Халқаро ёки Республика миқёсида  ўтказиладиган кўргазма ва танловларда ўзи ёки раҳбарлигидаги ўқувчиларининг совринли ўринларни эгаллаши.

12.

Сўнгги 3 йилда хорижий мамлакатларда малака ошириш, стажировка ўташ (давомийлиги: малака ошириш – 2 ҳафта, стажировка – 3 ойдан кам бўлмаган муддатда).

13.

Сўнгги 3 йилда докторлик (PhD, DSc) диссертациясини ҳимоя қилиш.

14

Сўнгги 3 йилда илмий раҳбарлигида камида битта DSc ёки PhD даражасини олиш учун диссертацияларнинг ҳимоя қилинганлиги

15.

Сўнгги 3 йилда олинган патент гувоҳномасига эга бўлиш.

Изоҳ: Профессионал таълим муассасалари бошқарув ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш шаклларини баҳолаш мезонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар

905