ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12855 Хокимият Хаваского района 24/01/2020 08/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Сирдарё вилояти Боёвут туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-12855

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги Давлат бюджети тўғрисида"ги қонунига мувофиқ, Сирдарё вилояти молия бошқармасининг 13 декабрдаги 01-02/1147-сонли хати ҳамда Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2020 йил учун Сирдарё вилоятининг маҳаллий бюджетини тасдиқлаш бўйича 53-сессия қарори инобатга олиниб, Боёвут туман маҳаллий бюджети харажатларини тасдиқлаш, бюджет даражалари ўртасида муносабатларни тартибга солиш мақсадида ҳалқ депутатлари Боёвут тумани кенгаши,  қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги Давлат бюджети тўғрисида"ги қонуни ҳамда Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2020 йил учун Боёвут туман маҳаллий бюджетига вилоят бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорларини тасдиқланганлиги ҳамда Боёвут туман маҳаллий бюджети даромад ва харажатлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Туман маҳаллий бюджети даромадларининг 2020 йилги прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман маҳаллий бюджетидан 2020 йилги бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози ижроси ҳамда харажатлар ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Умумдавлат солиқларидан туман маҳаллий бюджетига ажратмалар меъёри 4-иловага мувофиқ тақсимланиши белгилансин.

Бунда, ажратма меьёрлари бўйича вилоят маҳаллий бюджети билан туман маҳаллий бюджетларининг тақсимотини ўрнатилган тартибда Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ва унинг Боёвут туман бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил учун захира жамғармаси ҳажми 5-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

Туман бюджетининг захира жамғармаси 2020 йилда тегишли бюджет умумий харажатларининг 1,5 фоизидан кам бўлмаган миқдорида шакллантирилиши туман бюджетининг захира жамғармасининг маблағлари кечиктириб бўлмайдиган ҳамда бюджет тизими бюджетлари шаклланишида олдиндан назарда тутиб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши қонунда белгилаб қўйилганлиги инобатга олинсин.

  1. Туман маҳаллий бюджетида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори 6-иловага мувофиқ аниқлаштирилганлиги инобатга олинсин.
  2. Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ айрим солиқлар ва тўлов ставкалари белгиланганлиги ахборот ва амалда қўллаш учун қабул қилинсин.
  3. Қонунга асосан 2020 йилда бюджет даромадлари тизимида қуйидаги тартиб ўрнатилади:

а) Қуйидаги солиқ турлари тўлиқлилигича туман бюджетига ўтказилиши белгилансин, жумладан:

- жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

- жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

- жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, электр станциялари томонидан тўланадиган солиқдан ташқари;

- алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, цемент ва оҳактошдан ташқари.

б) қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджетига тўлиқлигича ўтказилади:

- юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи;

- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

- электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

- бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана сотуви учун акциз солиғи;

- айланмадан олинадиган солиқ;

- қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божи ва лицензия берганлик учун давлат божларидан ташқари);

- қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган маъмурий жарималар;

- айрим товарларни чакана сотиш ҳуқуқини бериш учун йиғим;

- қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);

- ҳарид қилганлик учун ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим;

- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк, маҳаллий ҳокимликлар активлари бўйича давлат унитар корхоналари соф фойдасидан ажратмалар ва дивидендлар;

- қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар.

Қуйидаги тартиблар маълумот учун қабул қилинсин ҳамда бу тўғрисида халқ депутатлар кенгашига доимий равишда ахборот киритилиши таъминлансин:

- мобил алоқа хизмати учун акциз солиғи ва алкогол маҳсулотлари,
шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра тегишинча туман аҳолисининг вилоятдаги улушига мувофиқ;

- қўшилган қиймат солиғи бўйича (йирик солиқ тўловчилардан тушадиган ва товарларни импорт қилишда ундириладигандан ташқари) ва юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи (йирик солиқ тўловчилардан, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари, шунингдек тўлов манбасида ушлаб қолинадиган норезидентлар даромадларидан ташқари) бўйича даромадларнинг прогноздан ошириб бажарилган қисмининг 100 фоизи вилоят бюджетида қолдирилади.

Халқ депутатлари Боёвут тумани депутатлари Кенгаши томонидан даромадларнинг тақсимотлари кўриб чиқилиши келтириб ўтилсин.

Агар, қонун ҳужжатларида маҳаллий бюджетга тақсимланадиган даромадлар кўзда тутилмаган бўлса, бу турдаги даромадлар вилоят бюджетига ўтказилади.

  1. Маҳаллий бюджетларнинг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) тумандан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари туман бюджети молиялаштирилади.

б) туман бюджетидан:

- фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;

- давлат санитария-эпидемиология назорати туман марказини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

  1. Туман бюджетига олти ойлик якунлари бўйича даромад прогнозларининг бажарилмаслиги ва жорий молия йилининг охиригача уларнинг келиб тушиши бўйича етарли асослар бўлмаган ҳолларда харажатларни мос равишда қисқартирилади, ёки ушбу даромадларни келгуси даврда тушиши кутилаётган бўлса, вилоят бюджетидан вақтинчалик режали ссуда ажратилиш мумкин.

Бюджет харажатларини қисқартиришда бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларининг бюджет маблағларининг ўзлаштирилиши ва қабул қилинган юридик ҳамда молиявий мажбуриятлари ҳисобга олинади.

  1. Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетларнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.
  2. Туман бюджетида шаклланган қўшимча манбалар тегишинча туман Кенгаши томонидан туман ҳокими таклифига асосан ишлатилиши белгилансин.

Бунда, ҳокимга, фақатгина фавқулодда вазиятларда ва шунга ўхшаш кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўришни талаб этадиган ҳолатларда халқ депутатлари туман Кенгаши билан келишмаган ҳолда, кейинчалик ишлатилган маблағлар бўйича уларга ҳисобот тақдим этиш шарти билан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

  1. Келгуси йилдан бошлаб ҳоким тегишли бюджетни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантиришлари белгилаб қуйилганлиги инобатга олинсин.

Бунда, кўрсатиб ўтилган харажат турларига тўғри маблағ ажратилганлиги ва тақсимланганлигига маблағ тақсимловчиларнинг жавобгарлиги оширилсин.

  1. Шаффофликни таъминлаш мақсадида, маҳаллий бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлар ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар (лозим ҳолларда ташкилотлар томонидан муддат қисқартирилиши мумкин) расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштириб борилиши юзасидан мажбуриятлар юклатилганлиги кўрсатиб ўтилсин.

Шунингдек, Давлат молиявий назорати органлари молия йили учун иш режаларини молия йилининг биринчи ойида ҳамда назорат тадбирлари натижаларига кўра аниқланган молиявий қонунбузарликлар ва ижобий натижалар бўйича маълумотларни ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 10-санасига қадар расмий веб-сайтларига жойлаштириб боради.

Бундан ташқари ҳокимлик маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган (ортиқ бўлиши мумкин) миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштиришни таъминласин.

  1. Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгашига тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали ва ўз вақтида фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича йилига камида бир марта ҳисобот бериши белгилансин.
  2. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Кенгаш раиси ўринбосари                                            О.Исанов.

Умумий таклифлар

107