ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12798 Хокимият Мирзачульского района 23/01/2020 07/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12798
Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й., 16-сон 197-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2019 йилги техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН: 1. Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин. 2. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага, техник кўрикни ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда, ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин. 4. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин: а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар -бир йилда икки марта; б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) -икки йилда бир марта; в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта; г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси-шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади. 5. Мазкур қарорнинг 4-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги: биринчи марта - 1 март - 30 июнда; иккинчи марта - 1 сентябрь - 31 октябрда ўтказилади. Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март - 30 июнда; Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 15 февралдан - 31 августга қадар ўтказилсин. 6. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комисссияси (А.Товбаев)га: транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш; транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш вазифаси юклатилсин. 7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин. 8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин. 9. Туман ички ишлар бўлими (А.Жалолов) мажбурий техник кўрик якуни тўғрисида туман ҳокимлигига ахборот тақдим этсин. 10. Ушбу қарор «Мирзачўл овози» газетасида эълон қилинсин ва белгиланган тартибда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин. 11. Туман ҳокимининг 2019 йил 15 февралдаги 630-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман, ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими бошлиғи А.Жалолов зиммасига юклатилсин. 13. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Туман ҳокими К.Холмуродов Туман ҳокимининг 2020 йил “___” январдаги “___” -сонли қарорига 1-илова Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси ТАРКИБИ 1. А.Товбоев - Туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, комиссия раиси комиссия аъзолари: 2. Қ.Суюнов - Туман ИИБ ЙҲХБ инспектори 3. О.Прокофьев - “Мирзачўлтранс” МЧЖ раиси 4. З.Алибоев - Туман мудофа ишлари бўлими бошлиғи ўринбосари, майор 5. Н.Рўзиқулов - Умид тезкор таьмир МЧЖ катта устаси Туман ҳокимининг 2020 йил “___” февралдаги ___-сонли қарорига 2-илова Техник кўрикни ўтказиш жадвали Т/р Корхона ва ташкилотлар номи Транспорт воситалари сони Техник кўрикдан ўтказиш куни Техник кўрикдан ўтказиш жойи 1 Мирзачўл туман ҳокимлиги 7 23.03.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 2 Мирзачўл туман касб хунар коллежи 3 28.03.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 3 “Дўстликнефтбаза”си Иржар филиали 1 06.03.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 4 “Қишлоқхўжаликкимё” филиали 2 07.04.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 5 Мирзачўл туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси 6 10.04.2020 йил Корхона гаражи 6 Мирзачўлдавсувмахсуспудрат ДУК 12 15.04.2020 йил Корхона гаражи 7 ДТ “Халқ банки” Мирзачўл филиали 1 18.04.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 8 МК “Ватанпарвар” ташкилоти 6 22.04.2020 йил Ташкилот гаражи 9 Туман молия бўлими 2 26.04.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 10 Ободонлаштириш бошқармаси 6 05.05.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 11 Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмаси 5 10.05.2020 йил Ташкилот гаражи 12 Туман Почта бўлими 1 14.05.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 13 Мирзачўл туман электр тармоқлари корхонаси 1 16.05.2020 йил Корхона гаражи 14 “Мирзачўлтумангаз” филиали 3 18.05.2020 йил Корхона гаражи 15 Арнасой сув омбори 19 20.05.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 16 Мирзачўл Агро-иқтисодиёт КҲК 1 22.05.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 17 Мирзачўл СИУ ва фермер хўжаликлари транспорт воситалари 10 25.05.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 20 Абай СИУ ва фермер хўжаликлари транспорт воситалари 9 28.05.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 19 Тошкент СИУ ва фермер хўжаликлари транспорт воситалари 15 04.06.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 20 Янгидала СИУ ва фермер хўжаликлари транспорт воситалари 12 06.06.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 21 Пахтазор СИУ ва фермер хўжаликлари транспорт воситалари 20 08.06.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 22 Ўзбекистон СИУ ва фермер хўжаликлари транспорт воситалари 11 10.06.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 23 Мирзачўл туман ҳудудидаги хусусий корхоналарга қарашли транспорт воситалари 15 12.06.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 24 Шерзод-О МЧЖ 3 22.06.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 25 “Мирзачўлтранс” МЧЖ 19 25.06.2020 йил Жамият гаражида 26 Мирзачўл туманидаги МЧЖларга тегишли транспорт воситалари 18 26.06.-10.06.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 27 Мирзачўл туманидаги деҳқон хўжаликларига тегишли транспорт воситалари 4 28.06.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 28 Мирзачўл ДСЭНМ 1 04.07.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 29 Мирзачўл автошохбекат МЧЖ 2 06.07.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ 30 Мирзачўл қишлоқ хўжалиги таъминот таъмир. Кор. 1 10.07.2020 йил “Умид” автотехсервис МЧЖ ЖАМИ 215

Умумий таклифлар

196