ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12781 Хокимият Булунгурского района 22/01/2020 06/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-12781

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида

 

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
11 ноябрдаги “Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газда ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишламайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги
326-сонли қарори ва 2019 йил 30 мартдаги “Транспорт воситаларини мажбурий тарзда техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 272-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг
6-моддасига асосланиб ҳамда Булунғур туман Ички ишлар бўлимининг
2020 йил 07 январдаги 26-сонли хатини инобатга олиб

 

                                               ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар – бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)-икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек, ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) –бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда.

3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта — 1 мартдан  30 июнгача;

иккинчи марта — 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача;

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан 31 августгача ўтказилиши инобатга олинсин.

4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби      1-иловага, техник кўрикни ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга “JV MAN AVTO UZBEKISTAN” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг техник кўрик ўтказиш учун зарур ва шароитларга мавжудлигини инобатга олиб, уларга тегишли бўлган автобус, ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларнинг тиркамаларини қўшма корхонанинг сервис ва дилерлик марказида, бошқа турдаги транспорт воситаларини “Самарқанд Автотеххизмат” ОАЖга қарашли тумандаги “Агротехсервис” МТПда техник кўрикдан ўтказилиши тавсия этилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил  31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа ишлари бўлими, ички ишлар бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р.Халжигитов зиммасига юклатилсин.

8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Туман ҳокими                                            Б.Бахрамов

Туман ҳокимининг 2020  йил

“___” _________ги______-Қ-сонли

қарорига 1-илова

 

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан

ўтказиш комиссияси

ТАРКИБИ

 

 

1. А.Жуманов                        - туман ИИБ ЙҲХГ бошлиғи,

                                                     комиссия раҳбари

 

                                              Аъзолар:

 

2. Ш.Худойбердиев               Туман Мудофаа ишлари бўлимининг

                                                  техникалар бўйича катта ёрдамчиси 

                                                            

3. Х.Холмонов                       туман Автомотоҳаваскорлар жамияти раиси     

 

 
 

Туман ҳокимининг 2020  йил “___” _________ги

______-Қ-сонли қарорига 2-илова

 

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш

ЖАДВАЛИ

Т/р

Хўжалик, корхона, ташкилот ва уюшмалар сони

Транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш куни

Жами транспорт воситалари сони

Шундан

Газ

Дизел

Бензин

Автобуслар

Микроавтобуслар

Мотоцикллар

Жами автомобиллар

Тиркамали

Ярим тиркамали

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

1

“Озодлик” к.

01.03.2017 й.

16

 

 

 

16

 

1

15

 

 

2

ТУМС-4

02.03.2017 й

15

 

 

 

14

 

1

 

 

14

3

“Ёдгортранс”

03.03.2017 й

27

 

 

 

27

 

 

27

 

 

4

“Булунғуравтойўловчитранс”

04.03.2017 й

37

25

 

 

37

 

 

37

 

 

5

“Рухшона Қўлдошева”

06.03.2017 й

2

 

2

 

2

 

 

2

 

 

6

“Ватанпарвар”

07.03.2017 й

17

2

 

1

16

1

 

15

2

 

7

“Олқортепа транс”

09.03.2017 й

15

 

 

 

15

 

 

15

 

 

8

“Ғайратбек транс”

10.03.2017 й

5

5

 

 

5

 

 

2

3

 

9

“Шохжахон транс”

11.03.2017 й

7

 

 

 

7

 

 

7

 

 

10

“Оламон транс”

13.03.2017 й

8

 

 

 

8

 

 

8

 

 

11

“Лазиз транс”

14.03.2017 й

10

 

10

 

10

 

 

10

 

 

12

“Мунис транс”

15.03.2017 й

6

 

 

 

6

 

 

6

 

 

13

“Бахора транс”

16.03.2017 й

6

 

 

 

6

 

 

6

 

 

14

“Болғали транс”

17.03.2017 й

15

 

 

 

15

 

 

15

 

 

15

“Мингтепа транс”

18.03.2017 й

5

5

 

 

5

 

 

 

5

 

16

“Ғуломжон” ф.

20.03.2017 й

2

 

 

 

2

 

 

2

 

 

17

“Меъмор” ф.

21.03.2017 й

6

1

 

 

5

1

 

4

1

 

18

“Мурод Бахт” МЧЖ

22.03.2017 й

2

 

 

 

2

 

 

2

 

 

19

ТЙХПТФК

23.03.2017 й

11

1

 

 

10

1

 

5

4

 

20

“Бахт” х/к

24.03.2017 й

3

 

 

 

3

 

 

2

 

1

21

“Шароб савдо”

25.03.2017 й

2

 

 

 

2

 

 

2

 

 

22

“Бобоёр Қаюмов” х/к

27.03.2017 й

3

 

 

 

3

 

 

3

 

 

23

“Ветеринар Шамс”

28.03.2017 й

3

 

 

 

3

3

 

3

 

 

24

“Булунғур Сандвик”

29.03.2017 й

20

 

 

 

17

 

 

18

2

 

25

“Нефтебаза”

30.03.2017 й

17

 

 

 

17

 

 

 

 

17

26

“Афросиёб” к.

31.03.2017 й

3

 

 

 

3

 

 

3

 

 

27

Марказий шифохона

01.04.2017 й

10

 

 

 

10

 

 

 

 

10

28

“Азиз транс”

03.04.2017 й

11

 

 

 

11

 

 

11

 

 

29

“Қишлоқхўжаликкимё”

04.04.2017 й

3

 

 

 

2

 

1

2

1

 

30

“Шифокор” х/к

05.04.2017 й

1

 

 

 

1

 

 

1

 

 

31

“Фарход” МЧЖ

06.04.2017 й

2

 

 

 

2

 

 

2

 

 

32

“Бешқўш” ф/х

07.04.2017 й

1

 

 

 

1

 

 

1

 

 

33

“Самтадбиркор”

08.04.2017 й

1

 

 

 

1

 

 

1

 

 

34

Ободонлаштириш б.

10.04.2017 й

10

 

 

 

10

 

 

6

4

 

35

“Хазрат бобо” х/к

11.04.2017 й

1

 

 

 

1

 

 

1

 

 

36

“Камалак” х/к

12.04.2017 й

1

 

 

1

1

 

 

1

 

 

37

Сув хўжалиги

13.04.2017 й

7

 

 

 

6

 

 

6

 

1

38

Маданият уйи

14.04.2017 й

1

 

 

 

1

 

 

 

 

1

39

Хокимият

15.04.2017 й

3

 

 

 

3

 

 

1

 

2

40

Прокуратура

17.04.2017 й

1

 

 

 

1

 

 

 

 

1

41

Туман ДСИ

18.04.2017 й

1

 

 

 

1

 

 

 

 

1

42

“Булунғуртумангаз”

19.04.2017 й

1

 

 

 

1

 

 

 

 

1

43

“Фарҳод” ҳ/ж

20.04.2017 й

2

 

 

 

2

 

 

2

 

 

44

“Шер” к.

21.04.2017 й

7

 

 

 

7

 

 

7

 

 

45

“Улуш савдо” МЧЖ

22.04.2017 й

1

 

 

 

1

 

 

1

 

 

46

Мингчинор агрофирмаси

24.04.2017 й

1

 

 

 

1

 

 

1

 

 

47

Кўзи ожизлар жамияти

25.04.2017 й

1

 

 

 

1

 

 

1

 

 

48

“Оқариқ шароб савдо”

26.04.2017 й

2

 

 

 

2

 

 

2

 

 

49

Қ/Х касб-ҳунар коллежи

27.04.2017 й

3

 

 

 

3

 

 

2

1

 

50

Маиший хизмат коллежи

28.04.2017 й

1

 

 

 

1

 

 

 

1

 

51

“Жамшид” ф/х

29.04.2017 й

2

 

 

 

2

 

 

2

 

 

52

“Адхамжон Янгибоев”

01.05.2017 й

1

 

 

 

1

 

 

 

1

 

53

“Сапар бобо” ф/х

02.05.2017 й

3

 

 

 

3

 

 

3

 

 

 

Жами

 

342

39

12

2

333

6

3

263

25

49

 

 

Умумий таклифлар

80