ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12755 Хокимият Заминского района 22/01/2020 06/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини 2020 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12755

Ўзбекистан Республикаси «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Конунининг 17-моддаси (Ўзбекистан Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й., 16-сон 197-модда) ва Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга (Ўзбекистан Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофик транспорт воситаларининг 2020 йилги техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистан Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистан Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Туман худудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
  2. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага, техник кўрикни ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда, ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.
  4. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

 

а)      тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (хайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б)      ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;

в)      ишлаб чикарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г)      тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

  1. Мазкур қарорнинг 4-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги:

биринчи марта — 1 март — 30 июнда;

иккинчи марта — 1 сентябрь — 31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги  1 март — 30 июнда;

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 9 февралдан — 31 августга қадар ўтказилсин.

  1. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комисссияси (Т. Жураев)га:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш вазифаси юклатилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил                              31 январдаги 54-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан утказилиши инобатга олинсин.
  2. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.
  3. Туман ички ишлар бўлими (Ф. Туйчиев) мажбурий техник кўрик якуни тўғрисида туман ҳокимлигига ахборот такдим этсин.
  4. Ушбу қарор «Шарқ тонги» газетасида эълон қилинсин ва белгиланган тартибда ҳокимликнинг расмий веб—сайтига жойлаштирилсин.
  5. Туман ҳокимининг 2019 йил 7 февралдаги 379-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Т.Усмонқулов зиммасига, ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ф. Тўйчиев зиммасига юклатилсин.
  7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

                Туман ҳокими                                                 А.Абдуғаниев

Умумий таклифлар

199