Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12746 Тахтакўпир туман ҳокимияти 29/01/2020 13/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тахтакўпир тумани ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12746

Тахтакўпир тумани ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Тахтакўпир тумани ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш қуйидаги даврийликка мувофиқ белгилансин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг а кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда;

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

3. Мазкур қарорнинг 2-банди а кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта — жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача;

иккинчи марта — жорий йилнинг 1 сентябридан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 10 февралидан 31 августгача ўтказилсин.

4. Туман ҳудудидаги тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларга, уларнинг ўзларига тегишли бўлган автотранспорт воситалари ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш, транпорт эгаларининг ўзларига қулай бўлган жойларда техник кўрикдан ўтказиш тавсия этилсин.

5. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби
1-иловага мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг 2020 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 54-сонли қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими
ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

7. Туман ҳокимининг 2019 йил 15 февралдаги “Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари
ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги
 218-сон қарори (“Тахтакөпир таңы газетасининг 2019 йил 28 февралдаги
№4 (5985)-сони) 2019 йилнинг 31-декабридан ўз кучини йўқотган
деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарор “Тахтакөпир таңы” газетасида эълон қилинсин
ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Д.Жумабаев зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Тахтакўпир тумани ҳокими:                                     Ж.Адилов

Тахтакўпир тумани ҳокимининг
20
20 йил _____ февралдаги _____-сонли қарорига
1-ИЛОВА

 

 

Транспорт қуролларини Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби

 

 

1

Д.Шерипов

туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими катта инспектори, комиссия раиси

2

Т.Нурманов

Тахтакўпир тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори , комиссия аъзоси

3

А.Абдиманов

Туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, комиссия аъзоси

4

Г.Даўлетмуратова

«Тахтакөпир таңы» газетаси редактори, комиссия аъзоси

Туман ҳокимининг 2020 йил _____ февралдаги _____-сонли қарорига
2-ИЛОВА

 

Тумандаги корхона ва ташкилотларнинг транспорт қуролларини давлат Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали

 

Корхона ва ташкилотлар номи

Техник  кўрикдан ўтказиш куни, санаси, йили

Техник кўрик ўтказиладиган ўрин

1

Туман ҳокимлиги

01.03.2020

Рухсотномага эга МЧЖ

 

 

 

 

 

2

Туман тиббиёт бирлашмаси

05.03.2020

3

Туман Халқ таълими бўлими

10.03.2020

4

Туман ободонлаштириш бошқармаси

09.04.2020

5

Туман телекоммуникация тармоғи

18.04.2020

6

Туман бантликка кумаклашиш маркази

14.04.2020

7

Туман давлат санитария эпидемиология назорати маркази

17.04.2020

8

Туман давлат солиқ инспекцияси

18.04.2020

9

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси

24.04.2020

10

ҚР ер дузиш ва кучмас мулк кадасри ДК туман филиали

25.04.2020

11

Ер дузиш кадастри туман бўлими

25.04.2020

12

Туман молия бўлими

28.05.2020

13

Халқ банк Тахтакўпир филиали

11.06.2020

14

Агро банк Тахтакўпир филиали

11.06.2020

15

Туман ветеринария станцияси

11.06.2020

16

«Тахтакўпиртумангаз» туман филиали

15.06.2020

17

Тахтакўпир электр таъминоти

15.06.2020

18

Тахтакўпир сув тармоқлари

15.06.2020

19

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Туман Кенгаши

15.06.2020

20

Давлат ўрмон хўжалиги

15.06.2020

20

Хусусий автомототранспорт қуроллари*

01.01.2020

31.08.2020

 

*Фуқароларга тегишли ҳусусий автомототранспорт қуроллари 2020 йил
01-январдан 2020 йил 31 август саналари оралиғида олиб келишига қараб ҳар куни азонги саат 9-00 дан кечки 16-00 гача техник кўрикдан ўтказилади.

Умумий таклифлар: 0

266