ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1273 Генеральная прокуратура Республики Узбекистан 23/11/2018 10/12/2018 6

Муҳокама якунланди

Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартиби тўғрисида НИЗОМ
ID-1273

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар (кейинги матнда – тақиқланган ташкилотлар) таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги мурожаатларини тақдим этиш, рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш, шунингдек, тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссияси (кейинги матнда – Комиссия) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Жиноий жавобгарликдан озод этиш тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шу жумладан, террористик ва экстремистик хусусиятдаги жиноятларни содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган (қидирувда бўлган) шахсларга нисбатан қўлланиладиган инсонпарварлик акти ҳисобланади.

3. Жиноий жавобгарликдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5542-сонли Фармони (кейинги матнда – Фармон) таъсири доирасига тушадиган, айбини бўйнига олиш тўғрисида давлат органларига шахсан арз қилиб мурожаат қилган
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шу жумладан, террористик ва экстремистик хусусиятдаги жиноятларни содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган (қидирувда бўлган) шахсларга нисбатан якка тартибда қўлланилади.

4. Жиноий жавобгарликдан озод этиш Комиссиянинг тегишли хулосаси асосида дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан амалга оширилади.

5. Жиноий жавобгарликдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси
Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддасида белгиланган асосларга кўра жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ёки
айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш тарзида амалга оширилади.

2-боб. Комиссиянинг асосий вазифалари

6. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган фуқароларнинг жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги мурожаатлари сўзсиз қабул қилиниши ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш;

мурожаат этган фуқароларнинг шахси, шу жумладан, уларнинг содир этилган жиноятларга дахлдорлиги ҳар томонлама текширилишини ташкил этиш;

содир этган қилмишига пушаймон бўлган ва айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилиб мурожаат этган фуқароларга тақиқланган ташкилотлар аъзолари салбий таъсир ўтказишининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилишини ташкил этиш;

жиноий жавобгарликдан озод этилган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашишга қаратилган ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда бу борадаги фаолиятни мониторинг қилиб бориш;

жиноий жавобгарликдан озод этилган шахслар билан профилактик-тушунтириш ишлари ўтказилишини ташкиллаштириш ва бу борадаги фаолиятни мувофиқлаштириш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш орқали тизимли камчиликларни аниқлаш, уларнинг сабабларини бартараф этиш ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

3-боб. Комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

7. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

мурожаат этган фуқароларнинг шахсини, шу жумладан, уларнинг содир этилган жиноятларга дахлдорлигини ҳар томонлама текшириш орқали ўрганиш;

мурожаат қилган шахсга нисбатан ўтказилган терговга қадар текширув материаллари ёки жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов органлари ёки суд вакиллари иштирокида эшитувлар ўтказиш;

мурожаат қилган шахсга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш тўғрисида дастлабки тергов органлари ёки судга якка тартибдаги топшириқларни юбориш;

зарур ҳолларда терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов органларига кўрсатма ва топшириқлар юборилишини таъминлаш;

содир этган қилмишига пушаймон бўлган ва айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилиб мурожаат этган фуқароларга тақиқланган ташкилотлар аъзолари томонидан салбий таъсир этилишининг олдини олиш бўйича тегишли чораларни кўриш учун ваколатли органларга топшириқлар бериш;

жиноий жавобгарликдан озод этилган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва профилактик-тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича ваколатли орган ва ташкилотларга кўрсатмалар юбориш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлардан Комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларини, жамоат бирлашмалари ва Комиссия аъзоси ҳисобланмаган бошқа ташкилотлар вакилларини Комиссия мажлисларига таклиф этиш, бажарилган ишлар бўйича уларнинг ҳисоботларини эшитиш;

бажарилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш учун ишчи гуруҳлар ташкил этиш, шунингдек, ушбу гуруҳлар фаолиятига мутахассисларни жалб этиш.

Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

8. Комиссия қуйидаги мажбуриятларга эга:

жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги мурожаатларни қабул қилишни ташкил этиш, кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда ҳал этиш;

тақиқланган ташкилотлар аъзолари томонидан фуқароларга салбий таъсир этилишининг олдини олиш, жиноий жавобгарликдан озод этилган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга қаратилган чора-тадбирларни ташкил этиш;

жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган хулосаларни дастлабки тергов органлари ёки судга белгиланган тартибда тақдим этиш;

Комиссия қарорларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши устидан назорат олиб бориш;

жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида мурожаат қилган, шу жумладан, тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган шахсларнинг ҳисобини (маълумотлар базаси) юритиш;

жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш давомида тўпланган маълумотларнинг сир тутилиши ва сақланишини таъминлаш.

Комиссия зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

4-боб. Комиссия фаолиятини ташкил этиш

9. Комиссия ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва фуқароларнинг жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги мурожаатлари келиб тушишига қараб мажлисларини ўтказади.

10. Комиссия мажлисларини Комиссия раиси, Комиссия раиси вақтинча бўлмаганда унинг топшириғига кўра Комиссия раиси ўринбосарларидан бири ўтказади.

11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги матнда – ИИВ) Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади ҳамда унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, ИИВ, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати (кейинги матнда – ДХХ) ходимлари ва Олий суд судьясидан иборат таркибда ишчи гуруҳ (кейинги матнда – Ишчи гуруҳ) ташкил этилади.

12. Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини доимий ва жамоатчилик асосида амалга оширади.

Ишчи гуруҳ Комиссия фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш учун масъул ҳисобланади.

Ишчи гуруҳ фаолияти Комиссия раисининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари томонидан мувофиқлаштирилади.

Ишчи гуруҳ ҳар чоракда амалга оширилган ишлар натижаси юзасидан Комиссияга ҳисобот беради.

13. Ишчи гуруҳ жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш учун давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ва бошқа шахсларни таклиф қилиш ҳуқуқига эга.

14. Комиссия мажлисида Комиссия раиси томонидан имзоланадиган баённома юритилади.

5-боб. Жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги
мурожаатларни тақдим этиш тартиби

15. Жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги мурожаат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шу жумладан, террористик ва экстремистик хусусиятдаги жиноятларни содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган (қидирувда бўлган) шахслар томонидан Комиссия раиси номига ёзилади ҳамда ёзма шаклда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд ёки бевосита Комиссияга шахсан тақдим этилади.

16. Агар жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида мурожаат қилаётган шахс хорижий давлатда бўлса, у Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасига (кейинги матнда – дипломатик ваколатхона) шахсан келиши, дастлабки суҳбат (интервью)дан ўтиши ва Комиссия раиси номига мурожаат тақдим этиши шарт.

Дипломатик ваколатхонанинг мурожаатни қабул қилувчи масъул ходими суҳбат ўтказиш чоғида техник қурилмалар (аудио, видео, фототасвирга олиш
ва бошқалар)дан фойдаланиш, шунингдек, мурожаат этувчи шахснинг ўқиш, иш, даволаниш, яшаш жойини ҳамда Комиссия томонидан қарор қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатларни тасдиқловчи расмий ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

17. Мурожаатда кўрсатилган маълумотларни текшириш учун дипломатик ваколатхонанинг масъул ходимлари мурожаат қилувчи шахс тўғрисида маълумотга эга бўлган бошқа фуқаролар билан ҳам суҳбат ўтказишлари мумкин.

18. Зарур ҳолларда Ишчи гуруҳ аъзолари мазкур Низомнинг
16 ва 17-бандларида назарда тутилган тадбирларни дипломатик ваколатхона ходимлари билан биргаликда ўтказиш учун дипломатик ваколатхоналарга хизмат сафарига юборилиши, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигининг техник алоқа каналларидан (конференцалоқа ва бошқалар) фойдаланган ҳолда, мурожаат қилган фуқаро билан масофавий суҳбат ўтказишлари мумкин.

19. Шахсан мурожаат қилган фуқаронинг жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги мурожаатини қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.

6-боб. Жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги
мурожаатларни кўриб чиқиш

20. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёки судларга тақдим этилган жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги мурожаатлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиб, дарҳол Комиссия ишчи органига юборилади.

21. Дипломатик ваколатхонага тақдим қилинган мурожаатлар, мазкур Низомнинг 16 ва 17-бандларида назарда тутилган тадбирлар (шу жумладан, Ишчи гуруҳ аъзолари билан ҳамкорликда) ўтказилганидан сўнг, қуйидаги материалларни илова қилган ҳолда дипломатик почта билан Ташқи ишлар вазирлиги орқали Комиссия ишчи органига юборилади:

мурожаат қилувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг дипломатик ваколатхона томонидан тасдиқланган нусхаси (фуқаролик паспорти, фуқаролик паспорти бўлмаган ёки унинг амал қилиш муддати тугаган ҳолларда ушбу муассаса томонидан берилган Ўзбекистон Республикасига қайтиш сертификатининг тасдиқланган нусхаси);

мурожаат қилган фуқаронинг шахсига оид маълумотлар, шунингдек, ўтказилган суҳбат натижалари кўрсатилган, Комиссия томонидан  тасдиқланган шаклдаги анкета;

мурожаат қилган шахс томонидан тақдим этилган, жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги масалани ҳал этишда аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар, фотосуратлар, аудио, видеоёзувлар ва бошқа материаллар;

бошқа шахсларнинг мурожаат қилган фуқаро ҳақида қўшимча маълумот сифатида берган тушунтириш хатлари.

22. Фуқаролар томонидан Комиссияга бевосита тақдим қилинган, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд ёки дипломатик ваколатхоналар томонидан Комиссияга юборилган барча мурожаатлар Комиссия ишчи органида юритиладаган махсус журналда қайд қилинади ҳамда Ишчи гуруҳга тақдим қилинади.

Махсус журнал шакли Комиссия томонидан тасдиқланади.

23. Ишчи гуруҳ мурожаат келиб тушган кундан бошлаб икки кун ичида мурожаат муаллифига нисбатан терговга қадар текширув материали ёки жиноят иши мавжудлигини аниқлайди ҳамда терговга қадар текширув материали ёхуд жиноят иши юритувида бўлган дастлабки тергов органи ёки судга хабарнома юборади.

24. Дастлабки тергов органи ёки суд хабарнома келиб тушган кундан бошлаб икки кун ичида терговга қадар текширув материали ёки жиноят иши юритувида бўлган ходимини (терговчи, судья) эшитувда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар билан бирга Ишчи гуруҳга юборади:

мурожаат муаллифининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

мурожаат қилган шахсга нисбатан жиноят иши ёки терговга қадар текширув материали бўйича маълумотнома;

терговга қадар текширув материали ёки жиноят ишида мавжуд процессуал ҳужжатлар (жиноят иши қўзғатиш, шахсни ишда гумон қилинувчи, айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш, қидирув эълон қилиш, эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ёки қўллаш ҳақидаги қарорлар, тергов ҳаракатлари баённомалари, суд ажримлари, тушунтириш хатлари ва бошқалар), шу жумладан, бошқа давлатларнинг ваколатли органлари томонидан халқаро шартномалар асосида ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тартибида олинган ҳужжатларнинг нусхалари.

25. Мурожаат қилган шахсга нисбатан терговга қадар текширув материали ёки жиноят иши мавжуд эмаслиги аниқланса, Ишчи гуруҳ мурожаат нусхасини дарҳол тегишли дастлабки тергов органига терговга қадар текширув ўтказиш учун юборади.

Терговга қадар текширувда иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги ёки мурожаат қилган шахснинг ҳаракатида жиноят таркиби мавжуд эмаслиги ёхуд унинг содир этилган жиноятга дахли йўқлиги аниқланган ҳолатларда реабилитация асослари билан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади ва бу ҳақда Комиссияга қарор нусхасини илова қилган ҳолда маълумот тақдим қилинади.

Терговга қадар текширувда мурожаат қилган шахс томонидан ижтимоий хавфли қилмиш содир этилганлиги аниқланиб, унинг айблилик масаласини ҳал этиш лозим бўлган тақдирда, жиноят иши қўзғатилади ҳамда икки кун ичида терговга қадар текширувни ўтказган ходим тегишли ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари билан бирга, мурожаат муаллифини жавобгарликдан озод қилиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан эшитувда иштирок этиш учун Ишчи гуруҳга юборилади.

26. Ишчи гуруҳ дастлабки тергов органи ёки суддан фуқаронинг жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги мурожаати асосида тўпланган материалларни қабул қилиб, кўриб чиқади ҳамда Бош прокуратура, ИИВ
ва ДХХнинг тегишли бўлинмалари
кўмагида қуйидагиларга қаратилган
тезкор-қидирув ва бошқа тадбирларни амалга оширади:

мурожаат қилган фуқаронинг шахсини ўрганиш;

мурожаат қилган шахс томонидан террористик ёки экстремистик хусусиятдаги жиноятлар содир этилганлигини ҳар томонлама текшириш;

мурожаат қилган шахс томонидан тақдим этилган маълумотлар ва бошқа ахборотларни қайта текшириш;

хорижий давлатларнинг ваколатли органларига тегишли халқаро топшириқ ва сўровлар жўнатиш;

Фармоннинг 3-бандида назарда тутилган шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжудлигини аниқлаш.

27. Ишчи гуруҳ томонидан тўпланган барча материаллар асослантирилган хулосалардан иборат тавсиявий маълумотнома билан бирга Комиссия котибига тақдим этилади.

28. Тайёрланган материаллар Комиссия котиби томонидан Комиссиянинг мажлисида кўриб чиқиш учун киритилади.

Терговга қадар текширув ёки тергов ҳаракатларининг тўлиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, Комиссия дастлабки тергов органи ёки судга қўшимча терговга қадар текширув ёки тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида топшириқ беришга ҳақли.

29. Комиссия мажлиси Комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

Комиссия мурожаатни кўриб чиқиш натижаси бўйича мурожаат этган шахсни жиноий жавобгарликдан озод этиш ёки жиноий жавобгарликдан озод этишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади.

Шахсни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги хулоса Комиссия томонидан дарҳол тегишли дастлабки тергов органи ёки судга юборилади.

Бундай ҳолларда дастлабки тергов органи ёки суд Комиссия хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 84-моддасида белгиланган асосларга кўра жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ёхуд жиноят ишини тугатиш ҳақида қарор қабул қилади ҳамда бу ҳақда Комиссияга маълумот тақдим қилади.

Шахсни жиноий жавобгарликдан озод этишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда, Комиссия бир кун ичида бу ҳақда тегишли дастлабки тергов органи ёки судга ёзма равишда хабар беради ҳамда терговга қадар текширув материали ёхуд жиноят иши жиноят-процессуал қонунчиликда белгиланган умумий тартибда кўриб чиқилади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

30. Комиссия томонидан жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги мурожаат келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида кўриб чиқилади.

Қўшимча тадбирлар ўтказиш зарур бўлган ҳолларда ушбу муддат Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан узайтирилиши мумкин.

31. Жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиш натижаси ҳақида Комиссия томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мурожаат муаллифига хабар берилади.

32. Комиссия томонидан мурожаат қилган шахсни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида хулоса қабул қилингандан сўнг Фармонни қўллашга тўсқинлик қилувчи инкор қилиб бўлмайдиган ҳолатлар аниқланган тақдирда, Комиссия илгари қабул қилган хулосасини бекор қилади ҳамда мазкур шахснинг жавобгарлик масаласи умумий тартибда кўриб чиқилади.

Бундай ҳолларда дастлабки тергов органи ёки суд шахснинг жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш натижалари ҳақида Комиссияга ёзма равишда хабар беради.

33. Комиссия хулосасига асосан жиноий жавобгарликдан озод қилиниб, тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш билан боғлиқ жиноятни қайта содир этган шахснинг такрорий мурожаати кўриб чиқилмайди.

34. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Умумий таклифлар

274